#Муносабат
#Халқаро_конференция
Чои Жае Вук,
Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бўйича элчиси, тиббиёт фанлари доктори:
— Мамлакатингиз сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш борасида салмоқли ютуқларга эришиб, соҳага инновацияларни кенг жорий этаётгани эътирофга лойиқ.
Ўзбекистон ва Корея ўртасида тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича кўплаб лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Масалан, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан биргаликда кадрларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш бўйича иш олиб бориляпти.
Бундан ташқари, қўшма магистратура ва докторантура дастурлари амалга оширилмоқда.
Бугунги халқаро анжуман аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тиббий ҳамкорлик алоқалари ҳамда қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Виталий Дубров,
Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар бош урологи, Республика болалар урологияси маркази раҳбари:
— Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ривожида бугунги анжуманнинг аҳамияти жуда катта, деб ҳисоблайман. Бу ерга тез-тез келиб тураман ва юртингиз тиббиёти жадал ривожланаётганига гувоҳман.
Икки йил аввал реконструктив урология, пешоб йўлларидаги туғма аномалияларни операция йўли билан даволаш, лапораскопик амалиётларни бажариш бўйича биргаликда иш бошлагандик.
Жорий йилда эса Тошкентдаги Болалар миллий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси дастури жорий этилиши кутилмоқда. Бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва кўплаб бемор ўғил-қизлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради.

Рашад Шолан,
Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйрак трансплантацияси бўйича бош мутахассиси:
— Сўнгги 6-7 йилда Ўзбекистонда барча соҳалар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизими тубдан ривожланмоқда. Хусусан, юртингизда кўплаб тиббий марказлар очилди, юқори технологик тиббий хизматлар аҳолига яқинлашди.
Ассоциациямиз Ўзбекистон билан 2 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу қисқа вақт давомида буйрак трансплантацияси бўйича кўплаб мутахассисларни биргаликда тайёрлашга улгурдик. Масалан, 2022 йилнинг охирида 8 нафар ўзбекистонлик шифокор марказимизда малака оширди.
Ҳозир Наманган вилоятида буйрак трансплантациясига ихтисослашган янги марказ ташкил этиш режалаштириляпти. Бугунги анжуман ушбу соҳадаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.