Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
82.6K subscribers
7.24K photos
2.85K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️В нашей стране широко отметили Международной день медицинской сестры

Сегодня в столичном Дворце кино имени Алишера Навоий состоялось основное праздничное мероприятие, посвященное 12 мая - Международному дню медицинской сестры.

На мероприятии были объявлены обладатели первого, второго и третьего мест конкурса “Лучший средний медицинский и фармацевтический работник года” в 15 номинациях и победители республиканского этапа конкурса “Лучшая медицинская сестра года”.

Также в ходе мероприятия были награждены врачи, которые бок о бок трудятся с медицинскими сестрами, являясь для них опорой, а также группа специалистов, внесших посильный вклад в развитие отечественной медицины и удостоившиеся признания народа.

👉 ПОДРОБНО

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️CCB: АҚШ билан тиббиёт соҳасида инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Қўшма Штатларга сафари доирасида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг Глобал соғлиқни сақлаш маъмурияти масъуллари билан мулоқот қилди.

Музокаралар чоғида айтилганидек, кейинги йилларда юртимизда USAID грантлари асосида рўёбга чиқарилаётган қатор лойиҳалар тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш имконини бермоқда.

2020 йилда ушбу агентликнинг мамлакатимизда ваколатхонаси очилиши икки томонлама муносабтлар юқори босқичга кўтарилганини тасдиқлайди.

USAID билан узоқ муддатли ҳамкорлик натижасида мамлакатимизда сил касаллигини видеотасвир ёрдамида даволаш ва қуёш энергияси, сунъий интеллект билан жиҳозланган, мобиль рентген нурлари каби инновацион ёндашувларни қўллашга эришилди.

Мазкур хайрли ташаббуслар ҳатто энг олис ва чекка ҳудудларимизда ҳам силга қарши хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди.

Бинобарин, Агентлик пандемия даврида “С0VAX” дастури бўйича Ўзбекистонга 9,6 миллион доза Pfizer ва Moderna вакциналари етказиб берилишида кўмаклашди. Ўз навбатида, USAID билан фармацевтика соҳасида ҳам алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Мулоқотда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликнинг сармоявий пакетини кенгайтиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча бўлиб ўтган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2023” танловининг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 14 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар тиббиёт ходимига белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

КАРАЕВА Муштарийбону Маъруфжон қизи —
Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиника пульмонолог-ҳамшираси;

2-ўринни:

БОЛТАЕВА Фаёза Фахриддин қизи —
Муборак туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

МАМАСИДДИҚОВА Лобар Зиядилла қизи —
Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиника филиали умумий амалиёт ҳамшираси эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: расширяется инвестиционное сотрудничество с США в сфере медицины

В рамках визита в США делегация во главе с министром здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятовым встретилась с представителями Бюро по глобальному здравоохранению Агентства США по международному развитию (USAID).

Как отмечалось в ходе беседы, проекты, реализуемые в последние годы на основе грантов USAID, позволяют развивать сферу здравоохранения Узбекистана в соответствии с современными требованиями.

О том, что двустороннее сотрудничество поднялось на новый уровень, свидетельствует открытие в 2020 году представительства агентства в нашей стране.

В результате долгосрочного сотрудничества с USAID в нашей стране начали применяться инновационные методы диагностики и лечения туберкулеза, в том числе мобильные рентгеновские аппараты с искусственным интеллектом, работающие на солнечной энергии.

Эти подходы расширили доступ к услугам противотуберкулезной помощи даже в самых отдаленных регионах нашей страны.

Стоит также отметить, что в период пандемии агентство оказало содействие в передачи Узбекистану 9,6 млн доз вакцин Pfizer и Moderna в рамках программы COVAX. Сотрудничество с USAID укрепляется и в фармацевтической отрасли.

На встрече была достигнута договоренность об укреплении взаимодействия по разработке и реализации национальной программы, направленной на расширение инвестиционного пакета сотрудничества в сфере медицины в Узбекистане.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бир ёшгача бўлган болалар учун қўшимча овқат қандай тайёрланади?

👶 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилаётгани ҳақида хабар
берган эдик.

📋 Шу муносабат билан ССВ Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она сутининг аҳамияти, унинг фойдали жиҳатлари ҳамда бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланишига доир мутахассисларнинг бир қатор тавсияларини тақдим этди.

🍲 Қуйида эса бир ёшгача бўлган гўдакларга қўшимча таом тайёрлаш талаблари ва овқатлантириш гигиенасига оид муҳим маълумотлар билан танишасиз.

🍱 Бир ёшгача бўлган фарзандингиз учун қўшимча егулик ҳозирлаётганда унинг қайнатилган ва буғда пиширилган бўлиши, тузсиз ва шакарсиз тайёрланиши, қирғичдан ўтказилиши(эзилиши), энг муҳими, янги маҳсулотлар танланишига алоҳида эътибор беринг.

Шунингдек:

болани овқатлантиришда унинг қўллари тозалиги;

таом пишириладиган қозон ва идиш товоқларнинг алоҳида бўлиши;

кичкинтой овқатланадиган ликопча алоҳида ювилиб, қуритилиши;

ювилган идишларнинг усти ёпиқ бўлишини назорат қилишингиз керак.

👩‍⚕️ Қўшимча овқатни бошлашдан олдин педиатр билан маслаҳатлашинг. Мутахассис сизга уни нимадан бошлашингизни, қанча миқдорда ва гўдакка неча марта беришингизни аниқлаб беради.

‼️ Қўшимча озуқалар кунлик таомномага киритилган пайтда кўкрак сути асосий овқат бўлиб қолади. Боланинг тиши чиқаётган пайти, профилактик эмлашлар ўтказган кунлари, куннинг иссиқ пайтида бундай овқатларни гўдакка беришни бошлаш мақсадга мувофиқ эмас.

Қолаверса:

📌 янги қўшимча овқат бериш оралиғи ўртача 10-12 кун бўлиши лозим;

📌 ҳар доим таомлантириш чоғида унинг ҳароратига эътибор беринг;

📌 гўдакка бериладиган егулик имкон борича бир марта истеъмол учун мўлжалланиши зарур;

📌 бир кун аввал тайёрланган овқатни иситиб бериш мумкин эмас;

📌 эрталаб бериладиган таом кечқурун пиширилмайди;

📌 қўшимча таомни куннинг биринчи ярмида берган мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган "Humo Arena" спорт мажмуасига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал баҳсларини кузатади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в спортивный комплекс "Humo Arena", где проходит чемпионат мира по боксу. Глава государства посмотрит финальные поединки с участием боксеров Узбекистана.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети президенти Жулиан Шустер билан мулоқот қилди.

Ўқув юрти профессор-ўқитувчилари иштирокида, кенг форматда ўтган учрашув якунида Вебстер университети билан қўшма таълим дастурлари орқали Америка стандартлари асосида тиббиёт ходимлари тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу мулоқот тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 51 килограммгача вазн тоифаси финалида ғалабани қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовга олтин медаль ва чемпионлик камарини топширди.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев
вручил золотую медаль и чемпионский пояс нашему соотечественнику Хасанбою Дусматову, победившему в финале чемпионата мира по боксу в весовой категории до 51 килограмма.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках рабочего визита в США делегация во главе с министром здравоохранения Узбекистана Амрилло Иноятовым провела встречу с президентом Вебстерского университета Джулианом Шустером.

В завершение встречи, прошедшей в расширенном формате с участием профессорско-преподавательского состава вуза, между Министерством здравоохранения Узбекистана и Вебстерским университетом был подписан меморандум о подготовке медицинских кадров на основе совместных образовательных программ по американским стандартам.

О деталях встречи рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения из США.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram‌‌
Қандай касалликларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?

Раъно Носирова,
Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:

— Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради.

🩸Массаж пайтида қон таркибида гемоглобин, эритроцит ва лейкоцитлар миқдори кўпаяди, организмдаги кераксиз минерал тузлар чиқиб кетиши тезлашади.

⭕️ Массаж бўғим пайларини мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатчанлигини оширади.

♻️ Массаж ҳаракати ёрдамида бош оғриғини тўхтатиш, целлюлит(ёғ тўпланиши)нинг олдини олиш, шунингдек кўпгина хасталиклардан даво топиш мумкин.

Аммо қуйидаги холатларда массаж олиш мумкин эмас:
📌тана ҳарорати юқори бўлганда;
📌онкологик касалликларда;
📌веналарнинг варикоз кенгайишида;
📌операциядан кейинги дастлабки ойларда;
📌инфаркт ва инсультдан сўнг (1 ой ичида);
📌тери хасталиклари ва шикастланишларида.

❗️Шуни унутмаслик керакки, массажда лимфа тугунлари бор жойлар – чов соҳаси, қўлтиқ ости, тизза тақими, бўйин (уйқу артерияси соҳаси ва қалқонсимон без), қорин соҳаси авайлаб уқаланади, чунки бу нуқталарда нерв учлари кўп тўпланади.

Қандли диабет, гипертония, ОИТС, сил касалликларига чалинган беморлар учун ҳам массаж олишда чекловлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда ушбу соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимлари меҳнати эътироф этилди.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа мазкур жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Дори воситаларини қандай суюқлик билан ичиш керак?

💊 Мутахассислар фикрича, ҳар қандай суюқлик ҳам қабул қилинаётган препаратга тўғри келмаслиги мумкин. Зеро, ҳар қайси дори воситасининг таркиби ва таъсир доираси турлича бўлиб, у ёки бу турдаги суюқлик билан ўзаро таъсирга киришади.

Муаттар Хўжаева,
фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Сув, ёки минераллар?

❗️— Капсуладаги таблеткалар тик турган ҳолатда 100 мл. қайнатилган илиқ сув билан ичилиши керак. Суюқлик миқдори оз бўлса, капсула қизилўнгачга ёпишиб қолиши ҳам мумкин.

🫀 Юрак фаолиятини яхшилашга мўлжалланган томчи дориларни 20-30 мл. сув ёки қанд бўлагига томизиб, сўнг қабул қилса ҳам бўлади.

🥄 Мукалитик турдаги таблеткалар (мукалтин) 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир этади.

📌 Эритромицин гуруҳига мансуб дори воситаларини ишқорли сув билан қабул қилиш лозим. Нордон шарбатлар эса тавсия этилмайди.

🧃Кофеин, теобромин ва теофиллин препаратлари эса аксинча нордон шарбатлар билан ичилиши мумкин.

🚫 Иситма қолдирувчи дори воситалари сут билан ичилмайди! Бунда 150 мл. қайнаган сув кифоя.

Қаҳва ёхуд чой?!

🫖 Танин моддали чойлар дори турлари таркибини ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса, камқонликни даволашда қўлланиладиган темир моддасидан иборат препаратларни чой билан ичиш мумкин эмас!

Бу ҳолатда чўкма ҳосил бўлиши ва организмга ножўя таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, қон-томир касалликлари, ҳазм қилиш фаолиятини яхшиловчи, меъда яраси, антибиотиклар ҳамда неврологияда қўлланилувчи дори воситаларини ҳам чой билан ичиш тавсия этилмайди.

☕️ Қаҳва эса препарат таъсирини камайтириб, организмдан ажралиб чиқишини тезлаштиради. Умуман, дорини қаҳва билан қабул қилиш кутилмаган ҳолатларга олиб келиши кузатилган. Айниқса, оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ушбу ичимлик билан ичиш жигарга зиён. Яхшиси, препаратларни қайнатилган сув билан ичинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📌 Тошкентда Ўзбекистон–Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

🏢 Гарвард университети билан ҳамкорликда юртимизда Тиббий генетика маркази очилади

104 нафар Нобель мукофоти совриндори ўқиган Колумбия университети раҳбарияти билан қандай масалалар муҳокама этилди?

🔎 Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

▶️ Вазир БМТнинг интерактив эшитувларида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маъруза қилди

👨🏻‍⚕️ Жанубий Каролина тиббиёт университетидан юртимизга мутахассислар жалб қилинади

🦠 ЖССТ: Пандемия тугади, коронавирусга қарши кураш эса давом этмоқда

📋 Небраска университети билан қандай меморандум имзоланди?

📃 Соғлиқни сақлаш вазири Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ушбу соҳа вакилларига байрам табриги йўллади

🎈 “Ҳамшира — 2023” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди

📍 АҚШ билан тиббиёт соҳасида инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди

🍼 Бир ёшгача бўлган болалар учун қўшимча овқат қандай тайёрланади?

🧑🏻‍🏫 Мамлакатимизда Вебстер университети билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари тайёрланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana Asia – 2023” I таълим форуми бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек Россия Федерациясидан таниқли профессор-ўқитувчилар, анестезиолог-реаниматологлар иштирок этди.

Форум доирасида “Замонавий беҳушлик методологияси”, “Ўпкаларни сунъий винтеллаш аппаратлари қурилмаси, хусусиятлари ва имкониятлари”, “Вентиляцияни қўллаб-қувватлаш усуллари ва режимлари” мавзуларида баёнотлар тингланиб, маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонда миллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги турбинали сунъий ўпка винтеллаш аппарати лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

📌 Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:

▶️ фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача
(1 млн. 650 минг сўмдан 2 млн. 310 минг сўмгача) миқдорда;

▶️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн. 310 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади

2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди.

Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8956 нафар талабгордан 4000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли 2020/2022 йилларда, 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ушбу соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати муносиб эътироф этилди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари тақдирланди.

Шунингдек, ҳамшираларимиз билан ёнма-ён, уларга тиргак бўлиб ишлаётган фидойи шифокорлар ҳамда ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашган 14 нафар ҳамшира ҳам рағбатлантирилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тантанали тадбир тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram