Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
77.4K subscribers
7.3K photos
2.88K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори.

🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди.

🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади.

🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади.

🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин.

▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир.

🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган.

‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади

Шу йил 22 май куни Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази йирик анжуманга мезбонлик қилади.

Муассасанинг янги қурилган биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми ўтказилади.

Тадбирга Россия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Форумнинг бу галги мавзуси “Аллергик касалликларнинг аллергенлар билан махсус иммунтерепия давосининг замонавий ҳолати ва истиқболлари” деб номланган.

Унинг кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.

Форум соҳага оид илмий янгиликлар, илғор ташхис ва муолажа усуллари, инновацион ёндашувлар ҳақидаги қиқизиқарли маърузаларга бой бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация хизмат сафари доирасида Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюрди.

Учрашувда ушбу йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш бўйича муҳим келишувга эришилди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках рабочего визита в США делегация во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым посетила Фармакопейную конвенцию США.

На встрече была достигнута важная договоренность о гармонизации Государственной фармакопеи Республики Узбекистан с Фармакопеей США в целях расширения и укрепления двустороннего сотрудничества в данном направлении.

О подробностях встречи рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения из США.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШда Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) раҳбарияти билан учрашди.

IFC нинг Давлат-хусусий шериклик транзакциялари маслаҳати бўйича директори Линда Рудо Муньенгетерва билан ўтказилган музокаралар давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида янги кўп тармоқли шифохоналарни қуриш, улардан фойдаланиш ва жиҳозлаш тўғрисидаги келишув билан якунланди.

ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу мулоқот ва унинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Тошкентда 12 та давлатдан келган 120 нафар бўлажак стоматологлар беллашди

Тошкент давлат стоматология институтида VI халқаро стоматологлар Конгресси бўлиб ўтди.

🌎 Анжуманда Европа Иттифоқи давлатлари, Туркия, Корея, Ҳиндистон ва МДҲ мамлакатларининг 100 дан ортиқ етакчи мутахассислари иштирок этиб, ташхислаш ва даволашнинг энг янги усуллари, илм-фан ва таълим йўналишларидаги замонавий тенденциялар, хусусан, биотиббиёт инженерияси, ахборот ва виртуал технологиялар каби соҳаларни тиббиёт билан интеграцияси каби масалаларда мулоқот қилди.

Анжуман аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов онлайн тарзда сўзга чиқиб, мамлакатимизда стоматология йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида таъкидлаб ўтди.

♻️ Тадбирга нафақат олий таълим муасасалари, балки илмий марказлар, ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, профессионал таълим масканлари ходимлари ҳам жалб этилди.

🏆 Анжуман дастуридан икки йўналишда халқаро олимпиада ҳам ўрин олди:

🦷 “Терапевтик стоматология” йўналишида Германиянинг стоматологик ускуна ва материаллар ишлаб чиқарувчи “Mega Denta” компанияси томонидан анъанавий “Мега мастер” XII халқаро талабалар олимпиадаси;

🦷“Болалар стоматологияси” йўналишида — АҚШнинг “Colgate-Palmolive” компанияси билан ҳамкорликда халқаро талабалар олимпиадаси.

👨🏻‍🎓Бу йилги халқаро танловларда АҚШ, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия каби давлатларнинг 12 етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг 120 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, конгресс доирасида маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан ёш мутахассислар ва талабалар учун 20 га яқин маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Мазкур машғулотлар Германия, Италия, Корея, Россия каби давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Халқаро конгресс давомида Тошкент давлат стоматология институти дунёнинг қатор тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках визита в США министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с руководством Международной финансовой корпорации (IFC), входящей в Группу Всемирного банка.

По итогам переговоров с директором IFC по вопросам государственно-частного партнерства и корпоративных финансов Линдой Муньенгетервой подписано соглашение о строительстве, эксплуатации и обслуживании на основе государственно-частного партнерства новых многопрофильных больниц в Самаркандской, Джизакской и Кашкадарьинской областях.

Более подробно об итогах встречи рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения из США.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Трансёғлардан нега воз кечиш керак?

Кўпчилик фаст-фуд, чипс, картошка фри ва турли ширинлик маҳсулотларини севиб истеъмол қилади. Бироқ ушбу егуликларни тайёрлашда ишлатиладиган трансёғлар туфайли бугун дунё бўйлаб ҳар йили ярим миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари огоҳлантирмоқда.

Хўш, трансёғлар ўзи нима? Нега бугун мутахассислар мазкур турдаги ёғлардан бутунлай воз кечиш ёки унинг миқдорини минимал миқдорда камайтиришни тавсия қилмоқда?

Трансёғлар – махсус усуллар ёрдамида ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси ҳисобланади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова. — Шунингдек, у сигир ва қўй каби ҳайвонларнинг сут ва гўшт маҳсулотларида ҳам табиий ҳолда учрайди.

Дастлаб сунъий трансёғлар моддий томондан фойдали ҳисобланган. Сабаби улар табиий сариёғларга нисбатан арзон бўлиб, узоқ муддат сақланган. Қолаверса, у маҳсулотларни бир неча марта қовуриш имконини берган.

Айнан трансёғлар туфайли ҳам бугун дунёда фастфуд индустрияси гуллаб-яшнамоқда. Бироқ афсуски, бундай егуликлар сабабли жаҳонда йилдан йилга турли хавфли касалликлар авж оляпти.

Нега? Чунки инсон танаси учун ёғ кислотлари қандай кўринишда тушаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ёғлар ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик структураларнинг ҳосил бўлиши учун “қурилиш материали” ҳисобланади. Агар улар сунъий синтезланган транс шаклга эга бўлса, организмда моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир этади.

Хусусан, танада зарарли холестерин миқдорини оширади.
Яъни паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлар деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради. Натижада организмда қон айланиши ва ҳаётий муҳим органларни қон билан таъминлаш бузилади.

Оқибатда инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби турли хавфли касалликлар келиб чиқади. Шунингдек, трансёғлар яллиғланиш жараёнларининг тезлашиши, иккинчи тоифа қандли диабет ва онкологик хасталикларнинг ривожланиш хавфини ҳам оширади.

Шу боис ЖССТ ушбу турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилмоқда. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Бироқ бугун айрим егуликлар таркибида ушбу турдаги ёғлар миқдори кунлик нормадан 200 баравар ортиқни ташкил қилмоқда.

Шундай экан бундай вазиятда энг тўғри йўл – потенциал хавфли егуликлар тановулидан бутунлай воз кечиш ёки улар миқдорини минимал даражада камайтиришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босиқчга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

—————

Am 26. und 27. Mai dieses Jahres wird in der alten und ewig jungen Stadt Samarkand das usbekisch-deutsche Internationale Medizinforum stattfinden
.

Es wird erwartet, dass diese prestigeträchtige Veranstaltung eine Plattform für breite Möglichkeiten wird, die Zusammenarbeit in diesem Bereich auf eine neue Ebene zu bringen.

—————

26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.

—————

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли

🔎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар инсон саломатлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдиради.

🔬 Ушбу хулоса бир неча йил давомида ўтказилган 283 та тадқиқот натижаларига асосланган.

▶️ Маълумки, 25-30 грамм шакар истеъмоли кунлик меъёр ҳисобланади. Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.

🙅🏻‍♂️ Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди.

🩺 Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи 34 фоизгача ошади.

📊 Қолаверса, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, бу омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.

🍏🍇 Шу боис экспертлар организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қилмоқда.

Бу кўрсатмаларга қандли диабетга чалинган беморлардан бошқа аҳоли қатлами амал қилиши мақсадга мувофиқ.

🚫 Бинобарин, ЖССТ хулосалари тиш пастаси, турли кремлар каби шахсий гигиена воситалари ҳамда дори-дармонларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ Тезкор муносабат

❗️ССВ: 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани — мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга зид!

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хитойдан катта миқдорда дори воситалари сотиб олгани, таблетка кўринишидаги ушбу препаратлар юртимиз бўйлаб 60 ёшдан ошган аҳоли вакилларига берилиши, аммо улар инсон организми учун хавфли экани ҳақида мутлақо уйдирма ва ҳақиқатга зид хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало, шу кунларда мамлакатимизга Хитой давлатидан катта миқдорда дори воситалари олиб келингани ҳақидаги хабарлар мутлақо ёлғон.

Қолавера, бундан 2 йил аввал юртимизда коронавирус пандемияси айни авж олган оғир ва мураккаб даврда ҳам интернет тармоқларида COVID-19 инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган вакциналар тўғрисида шу сингари ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатилган эди.

Бироқ орадан вақт ўтиб, ушбу хабарлар мутлақо уйдирма экани маълум бўлди. Аксинча, вакциналар аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши оммавий иммунитетни шакллантириш, касалликнинг олдини олиш ҳамда пандемияни тўхтатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилди.

Шу маънода айтсак, одамлар орасида турли ваҳима ва хавотир уйғотиш мақсадида тарқатилаётган бу галги хабарлар ҳам бўхтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас.

‼️ Шу боис вазирлик аҳолидан бундай фейк хабарларга ишонмасликни, тиббиёт соҳаси билан боғлиқ энг тўғри ва асосли маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий www.ssv.uz веб-сайти ҳамда телеграмдаги https://t.iss.one/ssvuz, https://t.iss.one/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўри келади.

🛵 Албатта, бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят "Тез ёрдам" хизматида бу масалага ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.

🚑 Тўғри, улар замонавий “103” автомашиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.

👨‍⚕️Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: 15 та давлатнинг етук мутахассислари Тошкентда перинатал тиббиётнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Республика перинатал марказининг 20 йиллигига бағишланган ушбу анжуман юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ малакали мутахассис ва мамлакатимиздан ташқари АҚШ, Германия, Италия, Украина, Россия, Грузия, Туркия, Хитой, Миср, Исроил, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаси каби давлатлардан келган 60 нафардан ортиқ етакчи олимларни бирлаштирди.

Ундан кўзланган асосий мақсад перинатология соҳасидаги етакчи мутахассис ва олимлар билан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар диагностикаси, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда инновацион технологияларни яратишдан иборат.

♻️Мутахассислар томонидан 📌ҳудудларда перинатал ёрдамни такомиллаштириш,
📌оналар ўлимини сонини қисқартириш,
📌шошилинч ҳолатларда акушерлик ёрдамини кўрсатиш,
📌эрта туғуруқлар,
📌фетал тиббиёт масалалари,
📌аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти ва сифатини ошириш,
📌шунингдек акушерликнинг бошқа кўплаб муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.

Вазир ўз маърузасида мамлакатимизда перинатология соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Унда юртимиздаги 62 та Перинатал марказ, 14 та Скрининг ва репродуктив саломатлик маркази, шаҳар ва туманлардаги 400 дан зиёд туғуруқ ҳамда болалар муассасаларини ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва тизимдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.

Бу борада Республика перинатал марказининг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Вазир, айниқса, мамлакатимизда илк маротаба Республика Перинатал марказида ўзбек мутахассислари томонидан сиам эгизакларини муваффақиятли ажратиш амалиётининг амалга оширилганлигига алоҳида урғу бериб, ўзбек тиббиётида бунинг нечоғлик аҳамиятли ҳодиса эканини эътироф этди.

Анжуман доирасида акушерлик, неонатология, неонатал хирургия, анестезиология ва реанимация, гинекология, ҳамширалик иши каби қатор йўналишларда секцион йиғилишлар, прекурслар, мастер-класслар ўтказилиб, унда турли мамлакатлардан келган соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ўтаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференциясидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram