ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
163K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР: ЯНА ТИББИЁТ ХОДИМИГА КУЧ ИШЛАТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда эркак киши тиббиёт муассасасидан аёл шифокорнинг сочидан тортиб судраб чиқаётгани акс этган видеоёзув тарқалди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганини маълум қилади. Вазиятга аниқлик киритилиб, зудлик билан расмий муносабат билдирилади.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ФАРҒОНАДА СОБИҚ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ШИФОКОРГА ҚЎЛ КЎТАРДИ

Сўнгги вақтларда юртимизда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан ўз касбий фаолиятини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан куч ишлатиш ва тажовуз қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Афсуски, кўп ҳолларда тиббиёт ходимларига қилинаётган бундай тажовузлар натижасида уларнинг соғлиғига жиддий зарар етиб, кейинги фаолиятига салбий таъсир қилмоқда.

Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда эркак киши тиббиёт муассасасидан аёл шифокорнинг сочидан тортиб, судраб чиқаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Бироз аввал Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 25 август куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган фуқаро М.С. туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимига “ҳомиладорлик 2, туғруқ 2, ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси. Туғруқнинг биринчи даври” ташхиси билан қабул қилиниб, 26 август куни соат 16:00ларда тирик, жинси ўғил, 3200 грамм вазнли, аммо оғир аҳволдаги чақалоқни дунёга келтирган.

Туғруқни акушер-гинеколог Ю.А. ва шифокор-неонатолог Ҳ.Нлар қабул қилган. Дастлабки тиббий текширувлар натижасида болада она қорнидалик даврида эмбрионал ривожланиш ва ҳомила органларининг пайдо бўлиши бузилган ва нуқсонли ривожлангани аниқланган. Натижада гўдак тўлиқ ривожланмаган органлар билан туғилган. Қолаверса, чақалоқда туғма нуқсонлар кузатилиб, боланинг ўпкаси 70 фоизга ривожланмаган.

Шу боис, чақалоқ зудлик билан интенсив терапия хонасига ўтказилиб, унга зарур реанимацион ёрдам кўрсатилган. Бироқ боланинг ўпкаси ўз фаолиятини бажармаганлиги сабабли унда оғир асфиксия ҳолати кузатилган.

Афсуски, тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилган керакли реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан гўдак 2021 йилнинг 27 август куни соат чамаси 12:20 да “Ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги” ташхисидан вафот этган. Шундан сўнг чақалоқ мурдаси ва тиббий хужжатлар паталогоанатомик текширувга юборилган.

Шифокор-неонатолог Ҳ.Н чақалоқ вафот этганлиги сабабли шу куни соат чамаси 12:30ларда гўдакнинг буваси, фуқаро С.С.ни чақириб, унга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ С.С. муассаса туғруқ бўлимининг врачлар хонасида туғруқ тарихларини ёзиб ўтирган ва туғруқни олиб борган акушер-гинеколог Ю.А.нинг олдига бориб, уни сабабсиз сочидан тортиб, ташқарига судраб олиб чиқиб, жиддий тан жароҳати етказган.

Энг ачинарлиcи, дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу зўравонлик ҳаракатини содир этган шахс, яъни 1971 йилда туғилган фуқаро С.С. ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаб, нафақага чиққан.

Тиббий текширув давомида жабрланган шифокор Ю.А.га мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокор туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам маркази жарроҳлик бўлимида даво муолажаларини олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратга олган мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Шифокор аёлни дўппослаган эркак қўлга олинди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими акушер-гинекологи Ю.А.ни таҳқирлаб, унга тан жароҳатларини етказган 1971 йилда туғилган фуқаро С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ва ИИВ Матбуот хизматлари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, гумонланувчи ҳақиқатан 1998-2002 йилларда ички ишлар органларида хизмат қилиб, сурункали равишда хизмат интизомини бузгани ҳамда ички ишлар органлари ходимига номуносиб хатти-ҳаракатлари учун ишдан хайдалган.

Тафсилотлар ҳақида батафсил хабар бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Паралимпия ўйинларининг 4-кунги баҳсларига старт берилди.

Пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 м натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия чемпионига айланди. Нозима Рио-2016да ҳам олтин медални қўлга киритганди.

F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Элбек Султонов эса 15,94 м натижа билaн бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 5тага етди: 2та олтин, 1та кумуш, 2та бронза.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш спорт турида F57 классида Моҳигул Ҳамдамова чемпионликни қўлга киритди. У 31,46 м натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Натижада Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 6тага, олтинлар сони 3тага етди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 829 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 27 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154033 (+829) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌33 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌22 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌77 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌77 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Хоразм вилоятида,
📌129 нафари Тошкент вилоятида,
📌248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 81 нафар
🔹Андижон вилоятида 137 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 22 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 42 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 84 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 61 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 30 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 82 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 112 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 146550 (+857) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1064 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 27 август куни 334 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22839 нафарга етди. Кеча уларнинг 358 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15368 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 163 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Пауэрлифтингда -61кг вазн тоифасида қатнашган Рўза Қўзиева Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим этди.

Рўза 130 кг тошни кўтарган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.

Натижада Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 7тага етди: 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Фарғона ва Наманганда қарийб 1,6 миллион доза вакцина қўлланилди

🔺27 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 283 831 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 109 550 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 126 505 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 776 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 13 751 939 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 298 426 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 3 267 420 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 186 093 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 670 949 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти ( 35 093 доза),
📌Андижон вилояти (27 301 доза),
📌Хоразм вилояти (26 819 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 598 990 доза,
📌Наманган вилоятида 1 590 295 доза,
📌Андижон вилоятида 1 454 103 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 329 688 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 107 227 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 065 372 доза,
📌 Тошкент вилоятида 1 021 440 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️Тезкор хабар

Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олди. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.

Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 13 751 939 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар сони 1 670 949 нафарга етган. Юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Пара-дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳозирча медалларимиз:
🥇🥇🥇3 та олтин
🥈🥈🥈3 та кумуш
🥉🥉2 та бронза

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги паралимпиада ўйинларида дзюдо баҳслари ўтказилмоқда. -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Феруз Саидов финал баҳсида қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши кураш олиб бориб, иппон баҳоси эвазига ғалабага эришди.

Ушбу медал орқали Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси бўйича 11-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозиргача паралимпиячиларимиз 4та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медалларига эга чиқишди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафиса Шерипбоева – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби!

Пара-дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева бронза медални қўлга киритди! У испаниялик рақибини иппон баҳоси билан мағлуб этди.

Медалларимиз сони 10 тага етди: 4 та олтин; 3 та кумуш; 3 та бронза.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббий таълимга интенсив ёндашувнинг Самарқанд тажрибаси

2021/2022 ўқув йилидан Самарканд давлат тиббиёт институти 5 кунлик ўқув тизимига ўтмоқда.

Институтнинг илмий кенгаши карорига кўра, шанба куни талабалар учун мустақил тайёргарлик куни, профессор ўқитувчилар учун методологик кун деб, эълон килинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Медалларимиз сони 11 тага етди

-81 кг вазн тоифасида дзюдо беллашувларида иштирок этган Довурхон Кароматов финал баҳсида татамига чиқди.

Кураш «олтин очко»гача давом этди ва якунда Кароматов иппон баҳоси билан имкониятни бой берди.

Ушбу медаль билан миллий жамоамиз ҳисобига 11-медаль келиб қўшилди. Улардан 4таси олтин, 4таси кумуш ва 3таси бронза медалларидир.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар муассасалар кесимида:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

КАРДИОХИРУРГИЯ ВА ТРАНСПЛАНТОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАР ХИРУРГИЯ МАРКАЗИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ НАМОЁН ҚИЛМОҚДА

Мамлакат раҳбариятининг бевосита эътибори марказда жарроҳликнинг энг мураккаб йўналишларини ишлаб чиқиш имконини берди. Кардиохирургия хизматининг ривожланиши ва барча замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган, энг юқори технологияли ускуналар ва операция хоналари билан жиҳозланган янги кардиоблокнинг очилишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳозирда марказнинг кардиоблоки дунёнинг етакчи кардиохирургия клиникаларида қабул қилинган стандартлардан қолишмайди. Таъкидлаш жоизки, марказнинг бир қатор мутахассислари дунёдаги етакчи ихтисослаштирилган кардиохирургия марказларида узоқ муддатли амалиёт ўтаб қайтишди.

Бу эса марказ амалиётига турли туғма ва орттирилган юрак патологиялари учун энг мураккаб аралашувларни жорий этиш имконини берди.

Aйниқса, мамлакат раҳбариятининг хирургиянинг энг қийин соҳаси — жигар ва буйракларни тирик донорлардан трансплантация қилишдаги фаол иштироки диққатга сазовордир. Эътиборлиси, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жигар циррози билан оғриган беморларга тирик донордан жигар трансплантацияси дастури жорий қилинган ва бугунги кунда бу амалиётлар етакчи халқаро трансплантация марказлари даражасида амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда буйрак трансплантацияси дастурининг фаол ривожланиши мамлакатимизга орган ва тўқималарни трансплантация қилиш соҳасида етакчи ўринни эгаллашга имкон берди.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси операциялари сони 400 тадан ошди. Таъкидлаш жоизки, беморларнинг маълум қисмини Ўзбекистонга трансплантация бўйича юқори малакали ёрдам олиш учун келган чет эл фуқаролари ташкил қилади.

Юқоридагиларнинг барчаси хирургия марказининг илмий-амалий ва моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлашга имкон берди.

Шундай қилиб, сўнгги йилларда мамлакатнинг хирургия хизмати сезиларли даражада ислоҳ қилинди ва қайта ташкил этишнинг ижобий ютуқлари нафақат маҳаллий хирургик клиникаларининг флагманлари, балки чет эллик мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Хитой-ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

Хитой Фанлар академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди. Хитой-ўзбек вакцинасининг 3 фаза клиник синовлари натижалари 27 август куни Хитой фонд бозорида эълон қилинди.

«Штаммлар генетикаси бўйича тадқиқотлар ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси барча штаммлар учун умумий 81,76 фоиз, алфа («британча») штаммига қарши 92,93 фоиз, дельта («ҳиндча») штаммига қарши 77,54 фоиз самарадорлигини намойиш этди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85 фоиз, AstraZeneca 68 фоиз экани, Moderna вакцинаси эса «бирламчи» штамм («уханча») учун юқори самарадорликни кўрсатиб (94 фоиз), дельта штамм учун 76 фоизгача пастлагани илмий адабиётларда қайд этилган.

Қайд этилишича, мазкур тадқиқот, шунингдек, вакцинага бўлган инсон организмининг реакцияси вакцина ва плацебо олганларда фарқ қилмаганини кўрсатган. «Шундай қилиб, клиник тадқиқотлар натижаси Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олиш ва хавфсизлик жиҳатдан самарали эканини тасдиқлади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вакцинанинг III фаза халқаро кўп марказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 минг кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотлар Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек, Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.

30 июнь санасига келиб жами 28,5 минг нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлиги қайд этилган. Мазкур кўнгиллилардан 647 нафарида касаллик аниқланган, улардан 221 нафарида касаллик 3 та доза вакцина олгандан сўнг, 7 кундан кейин аниқланган. ЖССТ протоколига кўра, камида 156 та ҳолатда касаллик аниқлансагина тадқиқот натижалари очилиши мумкин.

Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатган. Бу вакцинанинг 81,76 фоиз самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра, вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим. Шунингдек, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланганлар орасида касалликнинг оғир шакли билан оғриганлар ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

«ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник синовларига келадиган бўлсак, клиник тадқиқотлар Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо.Ltd компаниясининг 8 нафар мутахассиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг 30 нафар олими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти ва бошқа тиббиёт муассасаларининг 112 нафар тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилди», — дея таъкидланади хабарда.

Маълум қилинишича, клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этган бўлиб, улардан 214 нафари 60 ёшдан катталар. Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланган. Улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган бўлиб, бу 1 фоиздан кам кўрсаткичдир. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95 фоиз ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланган.

«27 март кунидан кўнгиллилар орасида COVID-19 касаллигига чалинганлар аниқлана бошлади. 232 нафар кўнгиллида ПЗР тест мусбат натижа кўрсатган бўлса, улардан 52 нафар киши касалликнинг ўрта шакли билан оғриди. Мусбат ПЗР тестлар намуналари британча штамм мавжудлигига текширилди.

Мазкур тадқиқот шунингдек вакцинага бўлган инсон организмининг реакцияси вакцина ва плацебо олганларда фарқ қилмаганини кўрсатди. Шундай қилиб, клиник тадқиқотлар натижаси Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси аҳолига коронавирус юқишининг олдини олиш ва хавфсизлик жиҳатдан самарали эканини тасдиқлади», — дейилади баёнотда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 811 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154844 (+811) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌23 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌76 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌30 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌84 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌118 нафари Тошкент вилоятида,
📌239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар
🔹Бухоро вилоятида 28 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
🔹Навоий вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 92 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 78 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 34 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 107 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 147243 (+693) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1070 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 28 август куни 322 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 23161 нафарга етди. Кеча уларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15697 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 166 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi