ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
160K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ССВ: КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШГА ВАҚТИНЧАЛИК ВА ДОИМИЙ МОНЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар яна бир бор ўрганилиб, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.

Маълумки, эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд қилинади.

СОVID-19 га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади.

Қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Шу ўринда, хўш унинг тартиби қандай бўлади, деган савол туғилиши табиий.

Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади. (Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотнома намунаси қуйидаги суратда илова қилинмоқда).

СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан мамлакатимиздаги оммавий эмлашлар жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан киритилган қўшимчаларга асосан:

📌2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган бир неча тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши кўзда тутилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН 40 НАФАРГА ЯҚИН ТИББИЁТ ХОДИМИ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра
, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун қатор юртдошларимиз қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб келаётган 40 нафарга яқин мутахассис ҳам фахрий унвонлар билан тақдирланди.

👉🏻Мукофотланганлар билан танишиш

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, айни пайтгача дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈212 миллион 357 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 439 мингдан зиёд киши вафот этган (24.08.2021 йил Европа вақти билан соат 17:56 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 434 852 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 192 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:06 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈213 миллион 269 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 453 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 38,075 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,512 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,614 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Франция (6,734 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Россия (6,709 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 42 515, Эронда 38 657, Буюк Британияда 31 675, Ҳиндистонда 25 467, Индонезияда 19 106 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 005 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🇺🇿Ҳамюртимиз Ислам Асланов Паралимпия ўйинларида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️РАСМАН

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади
.

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланиши маълум қилинди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
АСАБ ТИЗИМИНИНГ ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШИ КЕРАК? (2-қисм)

ССВ матбуот хизмати асаб касалликларига чалинган беморларнинг парҳез овқатланиши ҳақидаги шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири Низом ЭРМАТОВга мурожаат қилди:

— Қайси касалликлар асаб тизимининг қон томир хасталиклари ҳисобланади?

— Асаб тизимининг қон томир касалликлари юрак-қон томир хасталикларидан кейин тарқалиши, ногиронликка олиб келиши ва нохуш ҳодисалар билан тугаши бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Уларга вегето-томир дистонияси, дисциркулятор энцефалопатия, транзитор ишемик атака, ўткир гипертоник энцефалопатия, ишемик ва геморрагик инсульт каби касалликлар киради.

Дисциркулятор энцефалопатия
— қон айланишининг сурункали етишмовчилиги натижасида ривожланувчи бош мия қон томирлари касаллиги ҳисобланади.

Инсульт — қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида келиб чиқувчи бош мия қон томир хасталиги бўлиб, амалиётда ишемик (томирлар ўтказувчанлиги бузилиши оқибатида миянинг чегараланган тўқимасида қон келишининг бузилиши) ва геморрагик (томирлар ёрилиши оқибатида мияга қон қуйилиши) турлари фарқланади. Ишемик инсульт унинг геморрагик турига нисбатан 2-3 баробар кўпроқ учрайди.

Уларнинг ҳар иккаласида ҳам инсон меҳнат қобилиятининг йўқолиши ҳамда ногиронлик юзага келиши эҳтимоли юқори ва келиб чиқишининг асосий сабаби — бош мия қон томирларининг атеросклерози ҳисобланади.

— Атеросклероз асосан қандай сабабларга кўра ривожланади?

— Атеросклероз ривожланишининг асосий сабаби, ёғсимон моддаларнинг (холестерин) томирлар ичига ўтириб қолиши ҳисобланади. Жараён кўп ҳолларда овқатланиш тартиби ва меъёрининг бузилиши оқибатида юзага келади. Шундай экан, бош мия қон томирлари касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этиладиган парҳез таомлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга қаратилган бўлиши керак.

Бунинг учун, аввало, таркибида холестерин сақловчи тухум, ҳайвон маҳсулотлари, дудланган нарсалар, қаҳва, какао, шоколад, қора чой каби маҳсулотларни рациондан чиқариш лозим. Аксинча, унга С ва В2 витаминлари ҳамда йодга бой бўлган озиқ-овқатларни (карам, нўхат, анжир, узум, тарвуз, ўсимлик ёғидан тайёрланган таомлар) киритиш керак.

Бу моддалар қон томирлар деворида холестерин қатлами ҳосил бўлишининг олдини олади.

— Тутқаноқ ҳам асаб тизими касалликларидан ҳисобланади. Унга қарши курашишда қандай овқатланиш тавсия этилади?

Эпилепсия (тутқаноқ) — бу турли хил сабабларга кўра юзага келадиган, тез-тез такрорланиб турувчи хуружлар билан намоён бўладиган сурункали касаллик.

Афсуски, беморларнинг бир қисмида мунтазам дорилар билан даволанишларига қарамасдан тутқаноқ хуружлари кўпайиб боради. Уларга дорилар билан бир қаторда кетоген (ёғли) парҳез тавсия этиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ёндашиш муолажанинг муҳим йўналишидан бири ҳисобланади. Унинг асосий моҳияти кўп миқдорда ёғларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиб, углеводларни чеклашдан иборат.

Кетоген парҳезнинг дастлабки уч куни давомида барча таомлар чекланиб, фақат исталган миқдорда сув ичилади. Аммо маъданли ва газланган сувлар, мева шарбатлари ичиш тақиқланади.

Бу даврда беморнинг ҳаракат-фаолияти камайтирилади, баъзан эса тўла ётоқ тартиби буюрилади.

Кейинги уч кунда одатдаги овқатлар кунлик миқдорининг тўртдан бир қисми истеъмол қилинади. Улар тахминан 1 грамм оқсил ва углеводга 4 грамм ёғ нисбатида бўлиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Бу — мамлакатимиз тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатига берилган эътирофдир"

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун бир қатор соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб келаётган тиббиёт ходимлари ҳам фахрий унвонлар билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.

ССВ Матбуот хизмати II даражали “Саломатлик” ордени соҳиблари — Бегали ҲАКИМОВ ва Раъно НОСИРОВАларнинг таассуротлари билан қизиқди.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 846 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 152363 (+846) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌29 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌34 нафари Наманган вилоятида,
📌81 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌29 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌86 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌122 нафари Тошкент вилоятида,
📌248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 35 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 20 нафар,
🔹Наманган вилоятида 58 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 94 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 101 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144988 (+684) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1050 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 25 август куни 353 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22144 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14660 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 13 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺25 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 206 696 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 76 549 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 93 171 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 36 976 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
13 166 524 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 093 178 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 995 317 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 078 029 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 556 007 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти ( 24 478 доза),
📌Андижон вилояти (24 207 доза),
📌Фарғона вилояти (20 987 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 556 376 доза,
📌Наманган вилоятида 1 550 067 доза,
📌Андижон вилоятида 1 401 962 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 260 635 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 068 759 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 024 321 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ССВ: КИМЛАР ВАКЦИНА ОЛМАСЛИГИ МУМКИНЛИГИГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳолини СОVID-19га қарши эмлаш тартибларига кўра, эмлашга қарши вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.

Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотномада қуйидагилар акс этади:

❗️Вақтинчалик қарши кўрсатмалар:

📌Коронавирус касаллигининг ўткир шакли бўлган беморлар;

📌лабораторияда СОVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилар бўлмаган шахслар;

📌коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантин муддати тугаганидан кейин эмланади.

❗️Эмлашга узоқ муддатли ва доимий монеликлар:

📌анамнезида оғир аллергик реакциялари (анафилактик шок) бўлган шахслар (тасдиқловчи тиббий ҳужжат бўлганда);

📌ҳомиладор ва эмизикли аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

📌18 ёшгача бўлган болалар;

📌анамнезида туғма ёки орттирилган иммунотанқислик ҳолати, ОИВ инфекцияси бўлган беморлар;

📌вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар.

❗️УНУТМАНГ
:
СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади. Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.

Коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, шунингдек, лабораторияда СОVID-19га мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган (симптомсиз) шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланади.

ЖССТнинг тавсияларига асосланган холда СОVID-19 касаллигидан соғайган ва реабилитация даврини ўтказган шахс шифокор рухсати билан 3-6 ойдан сўнг эмланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Шу жумладан:
❗️Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов — I даражали «Саломатлик» ордени билан;

❗️Қашқадарё вилояти перинатал маркази директори Мавлуда Норқулова — II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Ушбу эътироф соҳибларига масъул вазифаларни бажаришда ва мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш йўлида куч-қувват тилаб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Aёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган Асила Мирзаёрова Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални келтирди.

Асила 4.91 метр натижа кўрсатиб, 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача пара сузувчи Исломбек Асланов бронза медални қўлга киритганди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 841 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153204 (+841) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌28 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌38 нафари Наманган вилоятида,
📌79 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌51 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌83 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌105 нафари Тошкент вилоятида,
📌242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 84 нафар
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 24 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 79 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 66 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 86 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 116 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 145693 (+705) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1056 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 26 август куни 361 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22505 нафарга етди. Кеча уларнинг 350 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15010 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган ҳудудлар 7 тага етди

🔺26 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 301 584 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95 698 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 145 598 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 288 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 13 468 108 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 188 876 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар3 140 915 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 138 317 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 620 623 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (36 492 доза),
📌Хоразм вилояти (34 437 доза),
📌Самарқанд вилояти (33 960 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 578 579 доза,
📌Наманган вилоятида 1 569 978 доза,
📌Андижон вилоятида 1 426 802 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 294 595 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 090 460 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 044 095 доза,
📌 Тошкент вилоятида 1 001 623 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️Тезкор хабар

ССВ: МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар
маъқулланди.

Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига эпидемик вазият сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди

Коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг жорий йил июль ойидаги қарори билан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув берилиши вақтинча тўхтатилган эди.

Кейинчалик мамлакатдаги эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, улар ўртасида коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатли учрашув берилишини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар ҳам маъқулланганди.

Cўнгги кунларда мамлакатимиздаги эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан қисқа муддатли учрашувга қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочимиз Учқун Қуранбоев финалда испаниялик Серхио Банон Ибаньесга қарши татамига чиқди ва Golden Score'да рақибини мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача у Япония ва Украина вакилларини мағлубиятга учратганди.

Бу Ўзбекистон учун Токио Паралимпиадасидаги илк олтин медаль бўлди!

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, айни пайтгача дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 97 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈213 миллион 752 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 459 мингдан зиёд киши вафот этган (26.08.2021 йил Европа вақти билан соат 17:51 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 655 952 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 142 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:06 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈213 миллион 269 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 453 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 38,384 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,603 миллиондан ортиқ),

🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,676 миллиондан ортиқ),

🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,777 миллиондан ортиқ),

🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,730 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:

🇺🇸АҚШда 153 132,

🇮🇳 Ҳиндистонда 46 164,

🇮🇷Эронда 39 983,

🇬🇧Буюк Британияда 35 547,

🇧🇷Бразилияда 30 872 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 097 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi