ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ССВ: Ҳудудлардаги коронавирус инфекциясини даволашда иштирок этадиган шифокорлар Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида малака оширади

Коронавирус инфекциясига қарши даволашда бугунги кунга қадар орттирилган тажрибани кенг жорий этиш, замонавий даволаш усуллари ва стандартларини янада кўпроқ татбиқ этиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан даволашда иштирок этадиган 5 нафар шифокор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарида малака оширишади.

Маълумки, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси 33 гектар майдондаги 2 та комплексни ўз ичига олади. Бунда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган. Муассаса 4 минг ўринга мўлжалланган.

Реанимация бўлимларида ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Бу бўлимни кардиология, неврология, педиатрия каби турли йўналишлар бўйича жиҳозлаш ҳам мумкин.

Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган.

Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга.

Экспресс-тест усулида қондаги антитаначаларни 10 дақиқада аниқлаш имкони яратилган. Полимер занжирли реакциянинг антиген экспресс тести йўлга қўйилган бўлиб, 5 дақиқада инсонда коронавирус бор ёки йўқлиги аниқланади.

Шунингдек, қабул-диагностика бўлимида мультиспирал компьютер ва магнит резонанс томография, рақамли рентген ҳамда замонавий ультратовуш диагностикасини бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Эндиликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фуқароларни санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига қабул қилишдан олдин охирги 72 соат давомида топширилган ПЗР таҳлили талаб этилиши тартиби жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 419 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107266 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌64 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌72 нафари Тошкент вилоятида,
📌136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 33 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 22 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 174 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 46 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 180 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 103074 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 722 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3470 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, авваллари юзлаб ўзбекистонлик беморлар кўпгина ноёб жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун тиббиёти ривожланган хорижий мамлакатларга боришига тўғри келарди.

Эндиликда эса бунга сира ҳожат қолмади. Қувонарлиси, бугун нафақат пойтахтимиз, балки юртимизнинг олис вилоятларида ҳам шифокорларимиз томонидан одам аъзоларини кўчириб ўтказишдек мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда.

Жумладан, куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари томонидан Хоразм вилоятида илк марта буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди.

Унда боғот туманилик 33 ёшли Юлдуз Рўзметова турмуш ўртоғи 36 ёшли Мардон Полвоновга бир буйрагини берди.

Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хаджибаев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийб беш соат давом этди. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши.

Шифокорларнинг таъкидлашича, энди бемор гемодиализ муолажасига бошқа муҳтож бўлмайди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️#Хоразм вилояти #Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда бошқарма тизимидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔷 Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида:
— Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари

— Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари

— Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари

🔷 Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:
— Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хива шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хива тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Гурлан тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шовот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 23 июндан 2 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда кеча коронавирусга қарши эмлаш жараёнида 55 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️22 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 55408 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 27832 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14996 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 12580 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2974317 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1751204 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1083274 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 139839 нафарни ташкил қилди.

📊22 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (8541 доза),
📌Фарғона вилояти (5704 доза),
📌Cамарқанд вилояти ( 5101 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 350361 доза,
📌Наманган вилоятида 348858 доза,
📌Андижон вилоятида 337016
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
"Тез ёрдам"ни ўтказмаган ЙПХ ходимлари ишдан олинди

Тез тиббий ёрдам машинасини ўтказмаган Йўл-патруль хизмати ходимлари, ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатларидан сўнг ишдан бўшатилди.

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида “Ёшлар фестивали” ўтказилганлиги муносабати билан ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилиб, айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чеклангани сабабли "тез тиббий ёрдам" машинасини ўтказмаган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими Термиз шаҳар, Навбаҳор кўчасида тез тиббий ёрдам автомобилини ўтказмаганлиги акс этган ҳолат ушбу тадбир вақтида содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Qalampir.uz

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 281 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈178 миллион 503 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 872 мингдан зиёд киши вафот этган (22.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:44 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 281 610 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 349 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (23.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈179 миллион 164 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 882 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,190 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,977 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,927 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,650 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,375 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 687 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 281 тысяча новый случай заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 178 млн 503 тысячи,
📉из них более 3 млн 872 тысячи человек умерло (по состоянию на 17:44 по центральноевропейскому времени 22 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 281 610 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 349 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 23 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 179 млн 164 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 882 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,190 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,977 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,927 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,650 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,375 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 687 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Известно, что раньше сотням узбекских пациентов приходилось выезжать за границу в страны с развитой медициной, чтобы провести множество уникальных операций.

Теперь в этом нет необходимости. Отрадно, что сегодня не только в столице, но и в отдаленных регионах страны наши врачи успешно проводят сложные хирургические операции, например, трансплантацию человеческих органов.

В частности, впервые в Хорезмской области квалифицированные специалисты Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи провели пересадку почки.

33-летняя Юлдуз Рузметова из Багатского района пожертвовала почку своему мужу Мардону Полвонову, 36 лет.

Операция под руководством доктора медицинских наук Фархода Хаджибаева длилась около пяти часов. В настоящее время состояние пациентов хорошее.

По словам врачей, пациенту больше не понадобится гемодиализ.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“ТАБЛЕТКАФУРУШ”ЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Шундай дори воситалари борки, агар улар шифокор тавсиясисиз истеъмол қилинса, инсон ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Хусусан, кучли таъсир қилувчи препаратларни нотўғри қўллаш туфайли ушбу фармацевтик маҳсулотларга қарам бўлиб қолиш ёки наркологик касалликларга йўлиқиш мумкин. Катта ҳаёт остонасида турган ўсмир йигит-қизлар орасида бу каби зарарли одатлар учраётгани ота-оналарни, халқимиз саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқарони ташвишга солиши шубҳасиз.

Ахир, уларнинг бундай хатарли йўлга қадам қўйиши яқинлари, маҳалла-кўй ва таълим даргоҳлари учун ҳам калтис оқибатларига олиб келиши турган гап.

Афсуски, орамизда ушбу моддалар инсон саломатлигига жиддий зарар етказишини била туриб, ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи ва сифати кафолатланмаган бу дори воситаларини сотишга уринаётган нопок кимсалар ва дорихона эгаларининг борлиги ачинарлидир.

— Маълумки, 2019 йил 6 сентябрда Президентимизнинг “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган, — дейди Республика Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар бўлими раҳбари Улуғбек ЖУМАНИЁЗОВ. — Унга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ афсуски, ўрнатилган ушбу тартибга қарамай, бугунги кунда рецептсиз берилмайдиган, фақат рухсатномаси бор дорихоналардагина сотилувчи бу дорилар турли ноқонуний йўллар билан ёшларимиз қўлига бориб қолмоқда.

Аслида кучли таъсир қилувчи дори воситалари аҳоли сони ва касалланиш даражасининг уч йиллик статистикасига қараб, экспорт қилинади. Масалан, биргина “Тропикамид” дори воситасини оладиган бўлсак, ушбу препарат кўз касалликлари шифохоналарида диагностика қилиш ва бошқа муолажаларда ишлатилади. Ушбу фармацевтик маҳсулот ижтимоий дорихоналарга қатъий белгиланган миқдорда олиб келинади ва беморларга фақатгина ретцепт асосида берилади. Кўча-кўйда ва айрим дорихоналарда ноқонуний сотилаётган кучли таъсир қилувчи дори воситалари юртимизга контрабанда усулида олиб кирилади ва сотилади.

Маълумотларга қараганда, уларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бўлинмаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ўзаро ҳамкорликда йил бошидан бери бир неча бор тезкор тадбирлар ўтказди.

— Хусусан, ана шундай тадбирларда пойтахтимиздаги Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган “Aziza pharmacy plus” МЧЖ, Чилонзор туманида жойлашган “Farm luks” МЧЖ, “Atsefenak farm”, “Gulshana pharm servis” МЧЖ, Учтепа туманида жойлашган “Impulus farm trade”, “City open”, “Farm standart navoiy” МЧЖ, Шайхонтохур туманида жойлашган “Салус онико” МЧЖга қарашли қатор дорихоналарда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси амалга оширилган, — дейди У. ЖУМАНИЁЗОВ. — Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда мазкур дорихоналар эгаларини жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига улар бўйича тақдимномалар киритилгач, белгиланган тартибда дорихоналар лицензияси олиб қўйилади ҳамда 3 йил давомида жавобгар шахсга лицензия берилиши ва муассасада дори-дармон савдосини амалга оширилиши тақиқланади.

Шу ўринда юртимиздаги барча дорихона эгаларини осон моддий даромад кетидан қувиб, маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши ҳамда лицензиясидан маҳрум бўлишига сабаб бўладиган ноқонуний фаолиятдан сақланишини сўраб қоламиз.

Энг асосийси, уларнинг бу ҳаракатлари туфайли ёш авлодимиз саломатлигига жиддий зарар етаётгани, келгусида жамиятимизнинг олди қаторларида бўлиши мумкин бўлган йигит-қизларнинг кучли таъсир қилувчи воситаларга қарам ҳолатга келиб қолиши ачинарлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус: кеча юртимизда 442 нафар кишида касаллик қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 23 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107708(+442) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌31 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌86 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида,
📌138 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 45 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 64 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 103472 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 723 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️23 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 61467 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 33349 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 13973 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 14145 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3035784 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1784553 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1097247 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 153984 нафарни ташкил қилди.

📊23 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (9975 доза),
📌Андижон вилояти (8101 доза),
📌Фарғона вилояти (5629 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 358833 доза,
📌Фарғона вилоятида 355990 доза,
📌Андижон вилоятида 345117
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу билан қандай ўзгаришлар кутилиши ҳақида батафсил билиш учун ССВ Матбуот хизмати соҳа мутахассисига мурожаат қилди.

— Энди ушбу низомда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини ҳам белгилаб берилди, — деди ССВ бош гематологи, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Элдор Исхаков. — Шунингдек, низомга трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар киритилди. Айтиш лозимки, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак хўжайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга ошириладиган бўлди.

Маълумот учун айтиш керакки, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳўжайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 30 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈178 миллион 837 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 880 мингдан зиёд киши вафот этган (23.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:40 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 296 106 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 990 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈179 миллион 599 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 891 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,230 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,028 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,966 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,651 миллиондан ортиқ),
🇹🇷бешинчи ўринда эса Туркия (5,381 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 790, Ҳиндистонда 50 848, Бразилияда 38 903, Францияда 978, Туркияда эса 6 143 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 731 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии количество случаев заражения COVID-19 превысило 30 миллионов

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 178 млн 837 тысяч,
📉из них более 3 млн 880 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:40 по центральноевропейскому времени 23 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 296 106 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 990 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 24 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 179 млн 599 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 891 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,230 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,028 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,966 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,651 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,381 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 13 790, Индии — 50 848, Бразилии — 38 903, Франции — 978 и Турции — 6 143 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 731 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ Матбуот хизмати фаолияти яна бир бор АОКА томонидан эътироф этилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказилган “Матбуот хизматлари фаолияти: асосий мезонлар – очиқлик, тезкорлик ва холислик” мавзусидаги миллий конференцияда бир неча матбуот хизматлари қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳам самарали фаолияти ва юқори кўрсаткичлари учун тақдирланди.

АОКАнинг 2021 йил биринчи чоракдаги фаолияти мониторинги натижаларига кўра, юртимиздаги 129 та республика ташкилот ва идоралар ахборот хизматлари орасида 18 та ташкилот матбуот котиблари қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котибининг фаолияти ҳам энг юқори деб баҳоланди. Хусусан, вазирликлар орасида 6 тасининг матбуот хизматлари фаолияти юқори деб топилган.

Бундай ижобий натижага эришишда вазирлик Матбуот хизматининг қуйидаги кўрсаткичлари ўрин тутаётгани шубҳасиз:

📌Матбуот хизмати шу йилнинг биринчи чораги давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган соҳага доир 100 дан ортиқ мурожаатларга ўз вақтида жавоб берди;

📌МТРК таркибига кирувчи 10 дан ортиқ телеканаллар, шунингдек, нуфузли хусусий телеканаллар, газеталар, қатор интернет сайтлари ССВ Матбуот хизмати бераётган ахборотлардан ҳар куни самарали фойдаланмоқда;

📌Матбуот хизмати кунига 13-15 тагача вазирлик фаолиятига оид муҳим хабарлар, тизимдаги ўзгаришлар, статистик маълумотлар, инфографик ва видеоматериалларни оммага тақдим этиб келмоқда
.

Шу ўринда барча ҳамкасбларимизга, вазирлик фаолиятини кенг ёритишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, журналист ва блогерларга самарали ҳамкорлиги ва ёрдамлари учун миннатдорлик билдирамиз. Яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cирдарё вилоятида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширмоқда. Амалиёт жараёнида бир вақтнинг ўзида маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилмоқда. Тиббиёт маркази мутахассислари бир куннинг ўзида 5 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказишди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Болалар миллий тиббиёт марказида кореялик мутахассислар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети шифохонасидан бир гуруҳ тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ташриф буюришмоқда. Улар Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан марказнинг педиатрия тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун юборилмоқда.

Ушбу гуруҳларнинг ташрифлари жорий йилнинг июн–сентябрь ойларида амалга оширилиб, педиатриянинг асосий йўналишлари (кардиожарроҳлик, кардиология, анестезиология, PICU/CCU) бўйича ихтисослашган кореялик тиббиёт мутахассислари Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари ва ҳамширалари учун симуляцион таълим, болалар жарроҳлиги, очиқ юракда операциялар ўтказиш, катетеризация орқали юрак қон-томир муолажалари, менежмент каби йўналишларда тренинглар ўтказиши кўзда тутилган.

Куни кеча Сеул миллий университетининг болалар жарроҳи профессор Ким Хён Ён бошчилигидаги мутахассислар лапароскопия, юрак-ўпка реанимацияси, ҳамшираларни симуляцион ўқитиш, болалар жарроҳлиги амалиёти, болаларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида тренинг машғулотларини ўтказди.

Мақсад — Болалар миллий тиббиёт марказида 2020 йилнинг охирида KOICA кўмагида ташкил қилинган Симуляция-инновацион ўқув марказида замонавий тиббий симуляция ускуналарини қўллашни жадаллаштириш, марказда доимий малака ошириш тизимини йўлга қўйиш учун замонавий клиник кўникмаларга эга тренерларни тайёрлаш. Ташриф давомида кореялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда 5 та мураккаб жарроҳлик операциясини амалга оширади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлидан эса Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети болалар ва кўкрак қафаси жарроҳлиги кафедраси профессори Ким Вунг Хан бошчилигидаги тиббиёт мутахассислардан иборат иккинчи делегация ташриф буюради. Улар орасида болалар кўкрак қафаси жарроҳлиги, болалар юрак етишмовчилиги, болалар анестезияси, интенсив терапия ва нефрология йўналишларидаги мутахассислар бўлиши кўзда тутилмоқда.

Педиатрлар ва болалар кардиожарроҳларининг иккинчи гуруҳи болалар кардиожарроҳлиги бўйича амалий машғулотлар ташкил этиш билан бир қаторда кам таъминланган оилаларнинг оғир касал бўлган болаларида интенсив терапия ва қўшма жарроҳлик амалиётини ўтказишади. Кореялик кардиожарроҳлар ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда оғир туғма юрак нуқсонлари бўйича 10 та жарроҳлик операциясини, шунингдек 10 та болага юрак катетеризациясини амалга ошириши кутилмоқда.

Хусусан, иккинчи гуруҳ мутахассислари ташрифи давомида режалаштирилган кам таъминланган оилалар фарзандларининг юрак операциялари юрак операцияларини қўллаб-қувватловчи бир қатор маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, жумладан, "Замин" фонди нодавлат нотижорат ташкилоти, Корея Республикасининг Lee Jong-wook Global Medical Center маркази молиявий кўмаги билан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА “ҲИНДЧА” ШТАММ ТАСДИҚЛАНГАНИГА ЯКУНИЙ ТАҲЛИЛЛАРДАН СЎНГ ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу эса жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:

— Дарҳақиқат, бугун юртимиз оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан берилган маълумот – яъни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар берилди.

Аслида юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда “COVID-19”нинг “британча” штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аслида бутун Ер юзидаги мураккаб пандемия шароитида бу нарсани тўғри ва нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим.

Дунё миқёсида коронавирусни илмий изланишлар мақсадида доимий кузатиб бораётган илғор лабораториялар мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда “COVID-19” касаллигининг 5000 та, айрим соҳа вакилларининг фикрича эса 7000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Мутацияга учраган штаммлар фақат касалликнинг тарқалиш тезлиги, уни юқтириб олган одамларда енгил ёки оғир ўтиши, ёш тоифасида фарқ бўлиши мумкин.

Айтиш мумкинки, аслида коронавируснинг мутацияга учраган ва учрамаган ҳамма шатммларининг энг асосий микроорганизми “COVID-19” штамми бўлганлиги ва ушбу штамм билан чақирилган касалликнинг клиник белгилари, лаборатория ташхиси, профилактикаси, олдини олиш чоралари, вакциналардан фойдаланиб, ҳимояланиш даражаси бир хил бўлгани учун уларни чуқур этиологик омилини аниқлаш ва қандай вирус эканлигини охиригача текшириб боришга эҳтиёж йўқ.

Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисидаги хабарга келсак, дастлабки лаборатор теширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 2021 ЙИЛДА ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА ЯРИМ МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бораётгани, айниқса, бу борадаги кўрсаткич Тошкент шаҳрида ошаётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Қолаверса, бу ҳолат тез тиббий ёрдам хизматига бўлган талаб ва кунлик чақирувлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.

Хўш, бугун Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати аҳолига қандай ёрдам кўрсатмоқда? Чақириқларни тезкор қабул қилиш, беморларга ўз вақтида сифатли тез ёрдам бериш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВАга мурожаат қилди.

— 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳар “103” хизматига қанча чақириқ келиб тушди? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам “COVID-19” хасталиги билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди. Айниқса, пойтахтда яшовчи кўпчилик аҳоли оддий профилактик тадбирларга риоя қилмай қўйгани, белгиланган карантин талабларига бепарво муносабатда бўлаётгани оқибатида Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ кузатилмоқда. Буни эса жорий йилнинг шу даврига қадар шаҳар “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг 21 июнь ҳолатига кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига жами 505 минг 490 та чақириқ келиб тушди. Шундан 6 минг 979 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган катта ёшли беморлар ташкил этди.

Жумладан, инфекцион касалликларга гумон қилиниб апрелда 1 минг 732 нафар, май ойида эса 1 минг 524 нафар бемор тез тиббий ёрдам орқали Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3 400 – 3 600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Сўнгги 10 кун ичида эса жами 34 минг 558 та чақириқ келиб тушди. Шундан пневмония белгилари кузатилган ва коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 967 нафар беморга сифатли тез тиббий хизмат кўрсатилиб, улар “103” хизмат орқали Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифхонасига олиб борилди.

Маълумот ўрнида айтишим керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматида 12 та подстанция, 203 та бригада бўлиб, 3 минг нафарга яқин шифокор, ўрта тиббиёт ходими ҳамда ҳайдовчи фаолият юритади. Шу билан бирга, Сall-марказида 40 нафар оператор аҳоли чақириқларини туну кун қабул қилмоқда.

— Айни пайтда “тез ёрдам” хизматига “COVID-19” хасталигига чалингани гумон қилинган беморлар асосан қандай шикоятлар билан мурожаат қилмоқда?

— Эътибор берсак, пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекцияси вазиятга мослашишга, шароитга қараб, ўз “қиёфа”сини ўзгартиришга интилмоқда. Шу боис, мамлакатимизда вируснинг кечиши билан боғлиқ ҳолатлар доимий равишда ўрганилиб, даволаш стандартлари тез-тез ўзгаряпти ва унга қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Авваллари ушбу касалликни юқтирган беморлар асосан томоқ ва бош оғриғи, юқори ҳарорат, нафас етишмаслиги каби белгилар билан “103” хизматига шикоят қилган бўлса, бугунги кунда қон босимнинг тез суратда кўтарилиши, юрак соҳасида оғриқ, қисқа муддатда ўпканинг зарарланиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби белгилар билан кўпроқ мурожаат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда коронавируснинг ўта хавфли ҳиндча штамми тарқалгани ростми?

Коронавирус аниқланаётган беморларда «қора моғор» касаллиги белгилари учраётгани, тана ҳарорати бир неча кун 39-40 даражадан тушмаётгани айтилмоқда. Бу қанчалик ҳақиқат?

Яқин ойларда Ўзбекистон 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошидан кечириши мумкин, деган мақола эълон қилинди. Шунга изоҳ берсангиз?

Коронавирусга қарши иммунитет вақт ўтиши билан табиий равишда йўқ бўлиши, ҳимоя хусусияти йўқолиши айтилмоқда? Шу маълумот тўғрими?

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда шу каби долзарб саволларга қайтарилган жавоблар билан махсус видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин:

▶️https://www.youtube.com/watch?v=Cr1FhK50YXU

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi