ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cўнгги кунларда коронавирус инфекцияси тарқалиш суръати янада тезлашгани, беморларнинг аксарияти аҳоли орасида аниқланаётгани, энг ёмони, “COVID-19” туфайли шифохоналарда беморлар сони тобора ортиб бораётгани анчайин ташвишли ҳолдир. Буни эса Зангиота туманида жойлашган 1- ва 2-юқумли касалликлар шифохонасига бўлаётган мурожаатлар ва у ерда даволанаётган оғир аҳволдаги беморлар сонидан ҳам билиш қийин эмас.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали муассасадаги беморларнинг кўпчилиги соҳа мутахассисларининг огоҳлантиришларига қарамай, карантин талабларига риоя қилмагани, ўзи ва яқинлари саломатлигига беэътибор бўлгани, касалликка қарши эмланишдан бош тортгани, натижада аксарияти оғир ҳаволга тушиб қолганини кўриш мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вакант лавозимларга энди очиқ танлов орқали ишга қабул қилинади

Айни пайтда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Андижон ва Сурхондарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимларига танловлар эълон қилинган.

🔷 Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар

🔷 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар

📌Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланмалар:
👉 Ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма

👉 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​СИЛ БАКТЕРИЯСИНИ ЮҚТИРГАН БАРЧА КИШИ КАСАЛЛАНAДИМИ?

CCВ Матбуот хизматининг сил касаллиги бўйича саволларига Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказининг торакал хирургия бўлими мудири Азамат Шарипов жавоб берди.

— Сил билан оғриётган бемор билан мулоқот қилинганда доим ҳам касаллик юқадими?

— Бактерия соғлом одамга ўтгач, ўпка ва бошқа аъзоларга тушган сил таёқчалари соғлом тўқималардан алоҳида ажралиб чиқиб, улар атрофида зич қобиқ (капсула) пайдо бўлади. Касаллик ташувчилар унинг асл манбаи бўлмайди, яъни дардни юқтириш ҳали бемор бўлиш, дегани эмас.

Маълумотларга кўра, сил бактерияларини юқтирган 90-95 фоиз инсонлар ҳаёти давомида бирор марта ҳам сил билан касалланмайди. 5-10 фоизида эса сил бактериялари одам танасида ўз вақтини кутиб ётади. Фақат иммунитет пасайгандагина улар ишга киришади ва организмни касаллайди.

Айрим ҳолларда, агар организмнинг ҳимоя кучи кучли бўлса ёки бемор билан узоқ вақт мулоқот қилинмаса, ўпкага тушган бактериялар организм ҳужайралари томонидан зарарсизлантирилади ва касаллик юқмайди.

— Ушбу хасталикка қандай ташхис қўйилади?

— Балғамнинг микроскопик текширувини ўтказиш силга ташхис қўйишнинг энг ишончли ва мураккаб бўлмаган усули саналади. Бунинг учун тиббиёт ходими назоратида эрталабки балғам йиғилади. Йўталдан ажралган модданинг икки кун давомида йиғилган муайян миқдори текширилади.

Шунингдек, силни флюорография ва рентгенографиядаги тасвир орқали ҳам аниқлаш мумкин. Бироқ бу усуллар ҳар доим ҳам касалликни аниқлашга ёрдам бермайди. Шу билан бирга, туберкулин синамаси, яъни “манту” реакцияси орқали ҳам хасталикка ташхис қўйиш мумкин. Мазкур усул зарарсиз, аммо унинг аниқлик даражаси ҳам у қадар юқори эмас.

— Сил касаллигига чалинган бемор қандай даволанади?

— Касаликка чалинган беморлар асосан силга қарши диспансерлар орқали даволанади. Агар бемор касаллик ҳаддан ортиқ зўрайиб кетганидан кейин шифокорга мурожаат қилган бўлса, даво муолажалари махсус шифохоналарда олиб борилади.

Шифохоналарда, албатта, рентгенологик, клиник, биокимёвий, бактериологик лабораториялар мавжуд. Вилоят ва Республика тасарруфидаги шифохоналарда эса иммунологик, морфологик, радиологик текшириш бўлимлари ташкил этилган. Қолаверса, шифо масканларида сил беморларига берилаётган озиқ-овқатлар сифати ва режасига алоҳида эътибор берилади.

Сил беморларини даволашнинг иккинчи босқичи, оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда силга қарши санаторийларда ўтказилади.

Шуни алоҳида айтиш лозимки, силга чалинган бемор шифокорларнинг доимий назоратида бўлиши, айниқса, тиббиёт ходимлари беморнинг дори қабул қилиш жараёнларини доимий равишда кузатиб туриши керак. Бу эса даволанишнинг муваффақиятли боришини таъминловчи энг асосий шартдир.

Касалликни даволаш учун камида 6-8 ой муддат керак. Фақат шундагина барча сил бактерияларини бутунлай йўқотиш мумкин. Сил назоратсиз, нотўғри даволанганда, у сурункали шаклга, баъзи ҳолларда тузалмайдиган касалликка айланади. Шу боис, бемор даволаниш жараёнларига жиддий эътибор қаратиши, шифокорларнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 408 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈177 миллион 108 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 840 минг нафардан зиёд киши вафот этган.

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 408 990 янги ҳолати аниқланди.
⚫️9 749 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈178 миллион 436 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 864 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,175 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,762 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,628 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,643 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,354 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 767, Ҳиндистонда 62 480, Бразилияда 95 367, Францияда 2 775, Туркияда эса 5 904 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 605 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 408 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 177 млн 108 тысяч,
📉из них более 3 млн 840 тысяч человек умерло.

🔴За последние сутки в мире выявлено 408 990 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️9 749 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось
📈более 178 млн 436 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 864 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,175 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,762 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,628 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,643 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,354 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 11 767, Индии — 62 408, Бразилии — 95 367, Франции — 2 775 и Турции — 5 904 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 605 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов дал краткий обзор состоявшихся мероприятий с участием главы государства и анонсировал запланированные на текущую неделю события.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда вакцинация жараёнлари жадал олиб борилаётганига қарамасдан, касаллик тарқалиши камайиб қолгани йўқ. Бунга эса, юртдошларимизнинг вакцинация жараёнларига ва ўз саломатлигига бефарқлик билан қараётганликлари сабаб бўлмоқда.

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг аксарияти ана шу бепарволикнинг қурбонига айланишгани айни ҳақиқат. Ушбу видеолавҳада уларнинг "Замон" информацион-таҳлилий дастури журналистига афсус билан билдираётган иқрорлари барчамизни сергакликка чорлаши зарур.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналарга қарши қатъий чоралар кўрилади

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси шунчаки қонун бузилиши ҳолати эмас. Бу айни пайтда ҳудуд аҳолисининг тинчлиги ва оилавий хотиржамлигига ҳам таҳдиддир. Хусусан, пойтахтимизнинг баъзи ҳудудларида психотроп моддалари савдоси авж олгани бу жойларнинг кечки манзарасига салбий таъсир этмоқда. Бу ҳудудларда яшовчи ўсмир йигит-қизларнинг тарбияси, кичик ёшли болаларнинг эмин-эркин юришлари учун ҳам бу каби ноқонуний моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш зарур.

Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 декабридан бошлаб, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган (юлдузча билан белгиланган) алоҳида дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда юртимизда 14 мингдан зиёд дорихона фаолият юритиб келаётган бўлиб, шундан 2360 таси пойтахтимизда жойлашган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бўлинмаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Унда жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Шундан мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жами 9 та дорихонада тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинди.

Юқорида аниқланган ҳолатларда аксарият дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун тегишли лицензияга эга бўлмасдан ноқонуний фаолият юритган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Суриштирув натижаларига қўра, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

— Мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ва лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси, фармацевтика фанлари доктори, профессор Исматжон Азизов.

❗️Шу ўринда , Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186.3-моддасига мувофиқ, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини такроран бузганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилинишини эслатиб ўтамиз.

Шу боис, барча тадбиркорлардан дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга ҳилоф равишда сақлаш ва реализация қилмасликка чақириб, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда бирга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг! Бир дона снюсда 20 дона сигаретда мавжуд никотин бор

Тутунсиз тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига кириб келганига унчалик ҳам кўп вақт бўлмади. Аммо бозор, мини маркетларда ушбу маҳсулотни сотиш аллақачон оммалашиб улгурди. Энг ташвишланарлиси, вояга етмаганларга сотиш тақиқланган маҳсулотни истеъмол қилиш ўсмирлар орасида кўпайиб бораётганидир.

Бунга сабаб снюслар ёшларни ўзига жалб қилувчи турли ранг ва ҳушбуй ҳидли қилиб ишлаб чиқарилаётгани ҳамда болалар ота-оналари ёнгинасида ушбу маҳсулотни истеъмол қилса ҳам тутунсиз тамаки маҳсулотини пайқаш қийинлиги ҳисобланади.

Юқоридаги махсус репортажда тутунсиз тамаки маҳсулотларини юртимизда оммалашиб бораётгани, уни инсон саломатлигига бўлган салбий таъсири ҳамда снюсларни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилган.
Юртдошлар, фарзандларимизни бундай иллатлардан асрайлик!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди

Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Биринчи навбатда касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганлигини инобатга олиб ҳалқимиздан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЎЗБЕК-АФҒОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бунда “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:

📌дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

📌халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

📌ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига.

Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Бундан ташқари, синов тариқасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Республикасига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг 7-кунига қадар коронавирус инфекциясига полимераза занжирли реакция текширувини ўтказиш ва бунда тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча барча ҳудудларда қарийб 400 нафар фуқарода касалланиш қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106847 (+395) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌16 нафари Наманган вилоятида,
📌34 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌156 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 39 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 30 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102546 (+383) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 720 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кўпчилик юртдошларимиз ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни тез-тез антисептик воситалар билан зарарсизлантириш каби карантин қоидаларига амал қилмаслиги натижасида юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият бироз мураккаблашмоқда.

Мамлакатимизда кунлик касалланиш статистикасини таҳлил қилар эканмиз, ҳали ушбу хасталик ортга чекинмаганини, янада хушёр бўлишимиз, касалликка қарши эмланишга жиддий эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатмоқда.

Айниқса, “O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасидаги бугунги вазият, у ерда даволанаётган, жонлантириш бўлимида ҳаёт учун курашаётган оғир аҳволдаги беморлар ҳолати ҳақида тайёрлаган мазкур телелавҳа кўпчилигимизга ибрат бўлиши, ҳар биримизни огоҳликка чорлаши зарур.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҚИСҚА РАҚАМЛИ 1003 CALL-МАРКАЗИГА СЎНГГИ 10 КУН ИЧИДА ҚАРИЙБ 3 МИНГ НАФАР ФУҚАРО МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Юртимизда коронавирус пандемиясининг илк кунлариданоқ вазият мураккаблашган шароитда жамоатчиликнинг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 15 март куни 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилганди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан аниқ ва асосли жавоб олишмоқда.

Call-марказ ҳозирда ҳам туну кун фаолият кўрсатмоқда. Касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб берган бўлса, ҳозирда 15 нафар мутахассис уч сменада қўнғироқларни қабул қилмоқда.

Уларнинг орасида тиббиёт фанлари номзод ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

Маълумот учун, Call-марказга жорий йилнинг май ойида кунига ўртача 300 нафар фуқаро қўнғироқ қилган.

Айни пайтда Call-марказга бир кунда ўртача 200-400 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Баъзида эса бу кўрсаткич 400 дан ҳам ошмоқда. Охирги 10 кун ичида (12-21 июнь кунлари) эса марказга 2962 нафар фуқаро қўнғироқ қилган.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, пандемиянинг биринчи кунлари аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидаларини билиш учун мурожаат қилган эди.

Ҳозирда эса аҳолининг хабардорлиги анча ошганлиги боис саволлар мазмуни анча ўзгарган. Яъни бугунги кунда вируснинг қайси штаммлари юртимизда қайд этилган, улар клиникаси бўйича бир-биридан қандай фарқ қилади, болаларда уларнинг белгилари қандай намоён бўлмоқда, бир марта касалланган киши яна қайта вирусни юқтириши мумкинми каби қатор саволлар берилмоқда.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши эмлаш билан боғлиқ саволлар ҳам долзарб бўлиб турибди. Бунда аҳолини коронавирусга қарши эмланиш тўғрими, вакциналарнинг қандай акс таъсирлари бор, қайси вакцинани қабул қилган маъқул, бошқа давлатга бориш учун эмланиш шартми, вакцинани қаердан олса бўлади, ўзимизни қандай ҳимоялашимиз мумкин каби қатор саволлар қизиқтирмоқда.

Шунингдек, аксарият мурожаатчилар Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги COVID-19 билан оғриган беморларни қабул қилаётган шифохоналарнинг манзили ва телефон рақамларини ҳам сўрашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,9 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️21 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 47882 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21163 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14641 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 12078 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2918909 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1723372 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1068278 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 127259 нафарни ташкил қилди.

📊21 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (7179 доза),
📌Cамарқанд вилояти (5071 доза),
📌Фарғона вилояти (5042 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 344657 доза,
📌Наманган вилоятида 340317 доза,
📌Андижон вилоятида 332141
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказида бугунги кунда бемор болажонлар саломатлигини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Малакали чет эл шифокорларини таклиф қилган ҳолда муассасада ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

Куни кеча марказга Франциянинг Нант университети клиникасининг болалар юрак нуқсони ва кардиология бўлими раҳбари профессор Оливье Барон келди. 18 июндан 27 июнга қадар мамлакатимизда бўладиган профессор шу қисқа вақт ичида юрагида нуқсони бор бир қанча болажонларни операция қилиши, ўзбекистонлик ҳамкасбларига шу йўналишда маҳорат дарслари олиб бориши режалаштирилган.

Малакали профессор томонидан операция бўлиши кутилаётган болалар орасида “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари ҳам борлиги эътиборга молик.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 336 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈178 миллион 202 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 865 мингдан зиёд киши вафот этган (21.06.2021 йил Европа вақти билан соат 18:23 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 336 450 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 764 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈178 миллион 794 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 873 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,190 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,935 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,883 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,650 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,370 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 649 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 336 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 178 млн 202 тысячи,
📉из них более 3 млн 865 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:23 по центральноевропейскому времени 21 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 336 450 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 764 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:21 часов по ташкентскому времени 22 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 178 млн 794 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 873 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,190 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,935 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,883 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,650 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,370 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 649 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi