ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.3K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​Элмира Баситханова Қўқон шаҳри ва Данғара туманида бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6110-сонли Фармони ижросини ўрганиш, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва соҳа ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

Бу ерда Қўқон шаҳри, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк туман тиббиёт бирлашмалари бош врачлари, ўринбосарлари, координаторлари ва бош хамширалари иштирокида ўқув-семинар ўтказди.

Бундан ташқари, шаҳардаги Дўстлик маҳалласида маҳалла фаоллари билан учрашди, 8-оилавий поликлиникада бўлиб, ходимлар билан хатлов натижаларини таҳлил қилди. Саломатлик гуруҳларига ажратилган фуқароларга тиббий хизмат ташкил қилиш бўйича маслаҳат ва таклифлар берди.

Шундан сўнг Қўқон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлинкасидаги “Аёллар маслаҳатхонаси”нинг бир ҳафталик ишини таҳлил қилди.

Шунингдек, шаҳардаги айрим хонадонларга бориб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

Элмира Баситхонова шу куни Данғара туманида ҳам бўлиб, тиббиёт муассасалари фаолиятини мониторинг қилди, хонадонларга кириб аҳоли билан самимий суҳбатлашди, соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар берди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​АБДУЛЛА АЗИЗОВ : МАҚСАД – АҲОЛИНИ ТИББИЁТДАН РОЗИ ҚИЛИШ

Яқинда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ҳудуд мутасаддилари билан Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Жиззах вилоятидаги ижроси ҳамда аҳоли саломатлигини хатловдан ўтказиш жараёнлари муҳокама қилди.

Шундан сўнг, вазир ўринбосари А. Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шароф Рашидов туманида бўлишди. У ерда туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишилиб, аҳолини тиббий хизмат сифатидан рози қилиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳ аҳоли хондонларига кириб, улар билан самимий мулоқот қилди. Уларга соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг инсон саломатлигига нақадар фойдали эканини тушунтириб, бу борада керакли тавсияларини берди. Ўз саломатлигини тиклашга ёрдам сўраган оила вакилларига шу жойнинг ўзида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ишчи гуруҳ ҳудуддаги фаолияти якуни бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси муттасаддиларига аниқланган камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, аҳоли саломатлигини хатловдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сурункали COVID-19 нима у кимларга хавф солади?

🔸Сурункали COVID-19 одамда 3 ойдан кўпроқ вақт давомида кучли заифлик, танадаги оғриқлар, нафас қисилиши ва бошқа аломатлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

🔸Бу касаллик бутун дунё бўйлаб минглаб одамларда кузатилмоқда. Ушбу беморлар тузалганидан бир неча ой ўтса-да, соғлиғини тўлиқ тиклай олишмади. Сурункали COVID-19 лонгковид дейилади.

🔸Лонгковиднинг ўткир босқичини осонликча ёки симптомларсиз ўтказган ёш ва соғлом одамларда ҳам учрайди. Сурункали коронавируснинг қуйидаги аломатлари бор:

🥵доимий чарчоқ;
💪мушаклар ва тананинг турли қисмларида келиб чиқиши номаълум бўлган оғриқлар;
🗣чуқур нафас ололмаслик ёки нафас қисилиши;
🧠диққат бузилиши;
🚶🏻‍♂️пиёда юришнинг қийинлашуви;
🤕бош оғриғи;
🛌доимий уйқусизлик;
🧠хотира пасайиши.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Телемедицина орқали беморлар шифо топмоқда

Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонада ўтказилган навбатдаги телемедицина мулоқоти орқали онкологик хасталиклар билан оғирган беморлар учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказида фаолият юритаётган бир гуруҳ малакали мутахассисар кўриги ташкил этилди.

Марказ ва унинг Самарқанддаги филиали ҳамкорлигида бўлиб ўтган мазкур телемулоқотда ходжкин лимфомаси II A босқичи, ўнг сон ўрта учлиги юмшоқ тўқимаси фибросаркомаси, чап сут бези саратонининг тугунли шакли ва бачадон бўйни саратони каби хавфли ўсма касаллиги билан оғриган беморларни кейинги даволаш тактикасига ойдинлик киритилди.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ФТИЗИОТОРАКАЛ ЖАРРОҲ ВА ФТИЗИОУРОЛОГ ШИФОКОРЛАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

Ихтисослаштирилган тиббий хизматни ҳудудларда кенг татбиқ этиш, маҳаллий мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказидан фтизиоторакал жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Суннатилла Абулқосимов ва фтизиоуролог Бахтиёр Исматов Қорақалпоғистон Республикаси С. Султанов номидаги фтизиатрия ва пульмонология марказида бўлиб, унинг фаолияти ва беморларга яратилган шароитлар билан танишди.

Бир қатор беморларда тиббий кўрик ва хирургик амалиёт ўтказди. Уларга даволаниш бўйича муҳим маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, С. Абулқосимов ва Б. Исматовлар ихтисослаштирилган хизматни сифатли амалга ошириш ва фтизиатриянинг, пульмонологиянинг долзарб масалалари тўғрисида маҳаллий шифокорлар билан фикрлашиб, келажакдаги ҳамкорлик дастурлари белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ТОМИР ТОРТИШИ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКДАН ДАРАК БЕРАДИ?

Тиббиётда мушаклар тонусининг ошиши оёқ тортишиши дейилади. Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва 10-15 сония давом этади. Маълумотларга кўра, ер юзи аҳолисининг 80 фоизи оёқ томир тортишишининг у ёки бу туридан қийналади. Бу ҳолат мутлақо соғлом инсонларда ҳам кузатилади. Хўш томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва оқибатлари қандай? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради.

— Томир тортишининг асосий сабаблари нима?

— Ушбу тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минералларнинг, биринчи навбатда, калий, кальций, магний ҳамда бир қатор витаминлар етишмаслигидан бўлиши мумкин.

Мутахассислар томир тортишишини асаб зўриқиши, камҳаракатлилик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли хил касалликлар билан ҳам боғлашади.

— Томир тортиши инсульт ёки инфарктни келиб чиқариши мумкинми?

— Томир тортишиши, асосан, 40-50 ёшдаги инсонларда кўпроқ кузатилади. Улар танасидаги холестерин миқдорини тез-тез текширтириб туриши керак. Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши бирмунча қийинлашади. Шундан кейин тез-тез қўл ва оёқ увушиши кузатилади.

Агар вақтида олди олинмаса, инсульт ёки инфаркт келиб чиқиши мумкин. Ёшларда бу ҳолат, асосан, танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Турли жисмоний машқлар ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш мумкин.

Томир тортишишининг икки хил кўриниши фарқланади. Биринчиси, кескин ва қисқа фурсат давом этиб, тиббиётда клоник томир тортишиши дейилади. Иккинчиси эса бунинг акси, безовталик дабдурустдан бошлансада, спазм бир неча дақиқаларга чўзилиши мумкин. Шифокорлар бу ҳолатни томир тортишишининг тоник тури, дея таснифлайдилар.

Ҳар иккала ҳолатнинг келиб чиқиши инфекцион касалликлар, озиқ маҳсулотлари, (дори воситалари)дан заҳарланиш, бош мия жароҳатлари, невроз, моддалар алмашинувининг бузилиши, юрак ва қон хасталикларига боғлиқ.

— Инфекцияларнинг ҳам таъсири борми?

Аҳамият берган бўлсангиз, тана ҳарорати кўтарилганида оёқ-қўлларда енгил титроқ юзага келади. Термометр кўрсаткичлари +39 +40 С даражага етганида эса оёқ ва қўл томирларида тортишиш келиб чиқиши мумкин. Бунга касаллик қўзғатувчи микробларнинг “қўли баланд” келаётгани сабаб бўлади.

Негаки, иситма туширувчи препарат қабул қилингач, мушаклар аста бўшашади.
Шунингдек, инсон бирор воқеа-ҳодисадан қаттиқ таъсирланса, қонда адреналин миқдорининг ортиши нафас олиш маромининг тезлашишига олиб келади. Организмга кислород келиб тушиши ўзгаргач, карбонат ангидрид даражаси ҳам пасаяди ва оёқ томирида спазм келиб чиқади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Андижонда мураккаб юрак жарроҳлиги операцияси ўтказилди

Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак жарроҳлиги бўлими бошлиғи тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Ахмедов раҳбарлигидаги шифокорлар бригадаси ҳамда Андижонлик шифокорлар юракнинг мураккаб операциясини ўтказдилар, юракнинг чап қоринчаси аневризмасини олиш ва тромбоэктомияси, юрак қоринчалараро артерияси эндоартериоэктомияси, тўрт юрак артериясини шунтлаш операциясини ўтказган бемордга "Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси III даража, инфарктдан кейинги кардиосклероз, фунционал синф III, сурункали юрак етишмовчилиги II б, фракцион ажралиш 40 фоиздан пастлаши" ташхиси қўйилган эди.

Операция муваффақиятли ўтди, бемор ташрихдан кейин тартибга кўра, реанимацияда бўлди, саломатлик ҳолатига кўра умумий палатага ўтказилди.

Пойтахтлик мутахассислар ёрдамида умумий ҳолатда яна шундай 4 та операция ўтказилиши режалаштирилган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
​​2021 йил 22 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78317 (+45) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 621 нафарга этди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76778 (+26) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 918 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқори бўлди, 16 минг нафардан ортиқ киши вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 96 миллион 267 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 082 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 624 353 янги ҳолати аниқланди, 16 079 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 98 миллион 157 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 106 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 24,225 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,625 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,638 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,677 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,543 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 187 919, Ҳиндистонда 14 545, Бразилияда 64 385, Россияда 21 513, Буюк Британияда эса 37 892 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

Вчера в мире смертность от коронавируса была высокая, умерло более 16 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 96 млн 267 тысяч, из них более 2 млн 082 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 624 353 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 16 079 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 98 млн 157 тысяч человек, из них более 2 млн 106 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 24,225 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,625 млн), на третьем — Бразилия (более 8,638 млн), на четвертом — Россия (3,677 млн), на пятом — Великобритания (3,543 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 187 919, Индии — 14 545, Бразилии — 64 385, России — 21 513 и Великобритании — 37 892 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ТОМИР ТОРТИШГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва оқибатлари қандай? ССВ матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова билан шу мавзудаги суҳбатини давом эттиради.

— Томир тортиши яна қандай касалликлар аломати ҳисобланади?

— Оёқ тортишиши баъзи сурункали касалликлар белгиси ҳам бўлиши мумкин. Тиббиёт амалиётида кузатилишича, баъзи бир қон томир касалликлари, умуртқа поғонаси бўғимларида туз йиғилганда, асаб тизими, таянч-ҳаракат муаммолари ва шунга ўхшаш хасталикларда томир тортишиши кузатилади.

Эътибор бериш керакки, барча мушакларнинг бирдан қисқариши ниҳоятда хавфли ҳолатдир! Бун-да танадаги барча мушаклар бир вақтнинг ўзида тортишиб, ҳушдан кетиш ҳолатини келтириб чи-қаради. Ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилмаса, оқибати фожиали якун топиши ҳам мумкин.

— Совуқ кунларда соғлом одамнинг ҳам томир тортиши мумкин. Бундай ҳолларда нима қилиш керак?

— Салқин ҳавода оёқ томирлари тортишса, қалинроқ пайпоқ кийинг ёки оёқ учун иссиқ ванна қабул қилинг. Агар одам ўтирганда, юрганда томири тортишиб қолса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш тавсия этилади.

Агар оёқ оғриб, увишиб томир тортишиши доим такрорланаверса, қон томирлар ва асаб касалликлари шифокорларига мурожаат қилиш лозим.

Куннинг иссиқ пайтларида оёқ болдирига ва панжага вақти-вақти билан парафин, озокерит, балчиқ қўйиш фойда беради. Тунда оёқ ва товон мушаклари тортишмаслиги учун бир ҳафта давомида овқатланишдан олдин кунига 3 маҳал икки чой қошиқдан асал истеъмол қилинг.

— Қандай даволаш усуллари мавжуд?

Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз оёқ мушакларини бўшаштиринг.

Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолатда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Безовталик ўтиб кетмадими? Ўрнингиздан турингда, аста ҳаракатланинг. Иложи бўлса, оёқяланг, пол устида юринг.

Аввалига терапевт-шифокор кўригидан ўтишингиз тавсия этилади. Шикоятларингиздан келиб чиқиб, эндокринолог, кардиолог, нефролог ва невролог мутахассислар кўригини маслаҳат беради.

Безовталик сабаби соматик патологиялар билан боғлиқ бўлса, тўғри танланган даво чоралари тез фурсатда муаммодан фориғ этади. Мабодо томир тортишиши жиддий хасталиклар белгиси сифатида аниқланса, ташхисдан келиб чиққан ҳолда муолажа қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ НАТИЖАСИ БИР УМРЛИКМИ?

Сир эмаски, тиббиётимизда нафақат хасталикларни даволаш, балки инсоннинг ташқи кўринишидаги ноқисликларни бартараф қилиш борасида ҳам талай ютуқлар қўлга киритилмоқда. Пластик жарроҳлик соҳаси жадал ривожланаётгани қувонарли, албатта. Бироқ аёлларимиз орасида кўз қовоқларини олдириш, юз терисини торттириш каби амалиётларга билиб-билмай мурожаат қилаётганлар, мутахассис бўлмаганлардан ёрдам сўраётганлар кўп. Ачинарлиси, нотўғри бажарилган муолажа кўп ўтмай асорат беради.

Хўш, қачон пластик жарроҳлик соғлик учун хавфли бўлади? Амалиёт нега нотўғри бажарилиши мумкин? CCВ Матбуот хизмати шу каби саволларга
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоировдан жавоб олди.

— Пластик жарроҳлик амалиётларига қачон мурожаат этилади?

— Ҳозирда бу амалиётлар икки йўналиш бўйича бажарилмоқда. Булар:

Пластик реконструктив жарроҳлик – туғма нуқсонлар, танадаги турли хил аномалиялар, орттирилган жароҳатлар, тери куйишларидан кейинги ўзгаришларни бартараф этиш мақсадида бажариладиган амалиёт ҳисобланади. Бунда танадаги муайян бир аъзо фаолиятини қайта тиклаш усули татбиқ қилиниб, танадаги ўзгаришлар жарроҳлик усулида асл ҳолига қайтарилади.

Пластик эстетик жарроҳлик ёки муолажалар – вақт ўтгани сайин инсон организми, хусусан, тери қатламида ёшга доир ўзгаришлар содир бўлиши тайин. Буни бартараф этиш, яъни қариш жараёни ташқи кўринишда акс этишининг олдини олишда эстетик пластик муолажалар услуби қўлланади.

— Пластик операцияларнинг натижаси бир умрликми?

— Ҳар қандай натижа танланган амалиёт турига боғлиқ. Масалан, туғруқдан кейинги қорин мушаклари шакли ўзгаришини олайлик. Ушбу амалиёт бошқа туғмасликка қарор қилган аёлларда бажарилиб, муолажадан сўнг қорин мушаклари шакли туғруқдан аввалги ҳолатга қайтишига эришилади. Табиийки, бу бир умр шундай сақланиб қолади. Юз терисида ўтказиладиган эстетик пластика ҳам шундай. Гарчи, организмда ёшга доир ўзгаришлар кечиши тери қаватида акс этса-да, ўзгаришлар нисбатан камроқ бўлади.

— Қош-қовоқларни “торттириш” хавфли эмасми?

— Тиббиётда блефаропластика номи билан аталувчи мазкур амалиёт натижасида қовоқлардаги шишларни кетказиш, кўз ости қопчаларини бартараф этиш ва кўз атрофидаги терини таранглаштириш (майда ажинларни йўқотиш)га эришиш мумкин. Мазкур амалиёт нафақат аёлларда, балки эркакларда ҳам ўтказилиб, хавфсиз ва қисқа фурсатда бажариладиган амалиёт саналади. Бунда бемор маҳаллий анестезия усулида 30 дақиқадан бир соатгача операция хонасида бўлади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, кесимдаги чок иплари олиб ташланади.

Амалиётнинг бирламчи натижаси бир ойдан сўнг маълум бўлади. Операциядан сўнг 5 кун ўтиб, декоратив косметика воситаларидан фойдаланиш мумкин. Блефорапластика қандли диабет, қон билан боғлиқ хасталиклар ёки юрак қон-томир касалликлари мавжуд бўлганида ўтказилмайди.

Шунингдек, амалиёт махсус ихтисослаштирилган марказларда ёки клиникаларда бажарилмаса, дейлик, гўзаллик салонида амалга оширилса, ижобий натижа кафолатланмайди, бундай қилиш бемор учун хатарли бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​2021 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78375 (+58) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 12 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76815 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 939 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 600 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 96 миллион 877 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 098 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 600 790 янги ҳолати аниқланди, 15 846 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 98 миллион 728 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 120 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 24,413 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,639 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,697 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,698 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,583 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 188 176, Ҳиндистонда 14 256, Бразилияда 59 119, Россияда 20 921, Буюк Британияда эса 40 261 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


————————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 600 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 96 млн 877 тысяч, из них более 2 млн 098 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 600 790 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 15 846 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 98 млн 728 тысяч человек, из них более 2 млн 120 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 24,413 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,639 млн), на третьем — Бразилия (более 8,697 млн), на четвертом — Россия (3,698 млн), на пятом — Великобритания (3,583 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 188 176, Индии — 14 256, Бразилии — 59 119, России — 20 921 и Великобритании — 40 261 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ЮЗ ТЕРИСИНИ ТОРТТИРИШДА БИРГИНА ХАТО ФАЛАЖЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

CCВ Матбуот хизматининг пластик жарроҳлик ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров жавоб берди (2-қисм).

— Бурун шаклини ўзгартириш операциялари хавфли эмасми?

— Бурун шаклини ўзгартириш, туғма нуқсонларни бартараф этиш ва нафас йўллари билан боғлиқ ўзгаришларни олдини олиш ринопластика усулида бажарилади. Шунингдек, бурун дўнглиги, шакли қийшайиши, бурун ўлчамининг катта ё кичиклигини коррекция қилиш ҳам мазкур амалиёт сирасидандир.

Муолажа 1,5-2 соат давомида маҳаллий анастезия ёки вена орқали анастезия ёрдамида амалга оширилади. Операциядан сўнг бир ҳафта давомида гипс боғлами тақилади. Натижа 1-1,5 ойда сезила бошлайди.

Ринопластика амалиёти заргарлик ишига тенглаштирилади. Сабаби бурун шакли ўзгартирилгач, юз тузилишига қанчалик мос келиш-келмаслигини олдиндан айтиш қийин. Шифокорлар фақат тахмин қилишади, холос.

Аммо натижа гипс боғлами олиниб, шишлар тарқагачгина маълум бўлади. Ринопластика нотўғри бажарилганида эса бурунни қайта коррекциялашга тўғри келиши ҳам мумкин. Аммо кўп марталик қайта ўтказилган амалиётлар бурун кемирчагининг бузилишига олиб келади.

— Юз терисини таранглдаштириш операциялари кутилганидек чиқмаслиги ҳам мумкин, шундай эмасми?

— Тўғри, лифтинг муолажасининг бир тури бўлган мезоиплар ёрдамида терини таранглаштириш, афсуски, доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Масалан, бундай муолажадан сўнг гематомалар, терининг кўкариб қолиши, иплар нотўғри жойлашганида тери юзаси текислигининг йўқолиши, ҳатто мезоиплар ўрни йиринглаб кетиши ҳам мумкин.

Баъзан шишлар таъсирида юз мимикаси ҳаракатига жавобгар нерв толалари сиқилиб қолади. Оқибатда юзнинг маълум қисми ишламай қолиши мумкин. Ёки иплар жойлаштирилаётганида қайсидир нерв толасига тегиб кетилса ҳам юз мимикаси йўқолади.

Мезоиплар ҳаддан ташқари тортилган бўлса, юзнинг табиий кўриниши йўқолади. Бунда қошлар юқорига кўтарилиб қолиши, ёноқлар яққол ажралиб туриши сезилади ва баъзан тери юзасида тўлқинсимон бурмалар юзага келади.

Амалиёт гигиена қоидаларига риоя этилмаган ҳолда бажарилса ёки мутахассис керакли малакага эга бўлмаса, терига инфекция тушиши эҳтимоли ортади. Бу эса ўтказилган муолажадан сўнг ортга қайтариб бўлмас асоратлар ва хунук чандиқларни пайдо бўлишига олиб келади.

Иплар тузилишига кўра фарқланади. Агар у жуда ингичка бўлса, маълум вақтдан сўнг йиғилиб қолиши ва тери юзасида сезилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Бухоро вилоятининг бир неча туманларида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хизмат сафари доирасида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ҳамроҳлигида Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида бирлашманинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими кўздан кечирилди. 

Қоракўл тиббиёт бирлашмаси таркибида туманлараро юрак-қон томир марказини ташкил қилиш, қўшимча палаталар, операцион блок ҳамда диагностик бўлимлар учун бино қурилиши ва шошилинч хизматни алоҳидалаш имконини яратиш ишлари билан танишдилар. 

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi