ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
81.4K subscribers
6.31K photos
2.51K videos
44 files
9.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тадбирда “Янги Ўзбекистон” университети кампуси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган кутубхона, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази янги биносининг асосий жиҳатлари, яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов образования, культуры и здравоохранения.
На мероприятии представлена информация об основных аспектах проектов по строительству кампуса Университета «Новый Узбекистан», библиотеки на территории Национального парка Узбекистана имени Алишера Навои, нового здания Республиканского медицинского центра онкологии и радиологии, создаваемых в них условиях.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ҚАНЧА АРИЗА КЕЛИБ ТУШДИ?

ССВ Матбуот хизмати таълим соҳасига оид муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида вазирликнинг фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Аъзамжон МАҲМУДОВга мурожаат қилди:

— Мамлакатимиздаги бир олий таълим муассасасида ўқиётган талабанинг ўқишини бошқасига кўчириш ва қайта тиклаш бўйича мурожаатга қандай ҳолларда рад жавоби берилади?

— Бу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган тегишли низомда батафсил маълумот берилган.

Унга кўра:

🔹 хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

🔹республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;

🔹олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

🔹биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);

🔹олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши мутахассислиги ёки таълим шакли мавжуд бўлмаганда;

🔹намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда ўқишни кўчириш ва қайта тиклашга рухсат этилмайди.

Бундан ташқари:

🔸тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга ошира олмаса;

🔸талабанинг шахсий йиғма жилди белгиланган муддатларда тақдим этилмаса;

🔸олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

🔸олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда
ҳам бу амалиёт мумкин эмас.

Шу билан бирга:

♦️ мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;

♦️кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга, кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

♦️сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга;

♦️сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

♦️бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига;

♦️махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

♦️талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса
(мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам бунга рухсат берилмайди.

— Шу йил вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

— 2021 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг transfer.edu.uz электрон тизими орқали вазирлик тизимидаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича 2 968 та ариза келиб тушди.

Жумладан, 2 952 та ариза бакалавриат таълим йўналишлари ва 14 та ариза магистратура мутахассисликлари бўйича, шунингдек, мос ва турдош йўналишлар бўйича 1 442 та, нотурдош йўналишлар бўйича 382 та ва бошқа олий таълим муассасаларидан 1 048 та ариза келиб тушган.

Таъкидлаш лозимки, жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаат келиб тушган. Шу боис мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни бироз вақт талаб қилмоқда. Ушбу амалиёт натижалари яқин кунларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 1-20 сентябрь кунлари коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169467 (+529) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌253 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 44 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 199 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 285 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 163298 (+614) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1197 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 20 сентябрь куни 84 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26356 нафарга етди. Кеча уларнинг 381 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23138 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 217 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Наманган ва Андижон вилоятларида 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺20 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 253 360 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 103 804 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 97 315 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 241 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 526 941 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 503 933 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 925 628 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 097 380 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 756 976 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Хоразм вилояти (41 274 доза),
📌Тошкент вилояти (39 153 доза),
📌Андижон вилояти (28 679 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 069 784 доза,
📌Андижон вилоятида 2 018 666 доза,
📌Наманган вилоятида 2 008 565 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Тошкент давлат Стоматология институти Россия Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди

Олий таълим тизимидаги халқаро ҳамкорлик соҳа ривожланишининг объектив тренди бўлиб, унинг доирасида миллий таълим дастурлари такомиллашишига ва экспертлар дискуссиясининг шаклланишига олиб келувчи халқаро лойиҳа ва дастурларнинг аҳамияти ортмоқда.

Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартлар асосида тиббий хизматлар сифатини оширишни таъминлаш, илмий салоҳиятни кучайтириш мақсадида Тошкент давлат Стоматология институти ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди.

Университет дунё рейтинги бўйича энг юқори 500 таликка кирган. Дунёда 25000 дан ортиқ олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, QS уларнинг энг яхшиларининг рейтингини кўрсатади.

РУДН – 326-ўринда. Тошкент давлат Стоматология институти Россиянинг мазкур нуфузли университети билан “Стоматология” ва “Даволаниш” йўналишларини ташкил қилган.

Келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизимининг яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Тақдимот давомида мазкур дастурнинг маҳаллий кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос ўрни, ўқув дастури халқаро талабларга мос равишда тузилганлиги, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида ташкил этилиши талабаларга қулайлик туғдиради.

Бакалавриатура дастурини муваффақиятли битириб, битирув малакавий ишини ҳимоя қилган битирувчилар иккала олий ўқув юртининг дипломларига эга бўлади ва дунёнинг исталган ҳудудида касблари доирасида фаолият олиб боришлари мумкин.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Шунингдек, сафар давомида турли масканларга ташриф ҳам режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для проведения встречи с избирателями отбыл в Республику Каракалпакстан.
Также запланировано посещение ряда объектов в ходе поездки.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​ССВ: ЮРТИМИЗДА ШИФОКОРЛАР СОНИ ҚИСҚАРТИРИЛМАЙДИ, БАЛКИ ҲУДУДЛАРГА ТЕНГ ТАҚСИМЛАНАДИ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида шифокорлар штати қисқартирилаётгани, дерматолог, травматолог ва стоматологларга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиш буюрилаётгани, ваҳоланки, ҳудудда аҳоли сонига нисбатан шифокор ва ҳамширалар етарли эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилди.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, бугунгача юртимиздаги барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) муассасаларида шифокорлар учун юкламалар турлича тақсимланиб келинган. Мисол учун, қишлоқ ҳудудида 1 нафар шифокорга 2000 нафар аҳоли тўғри келган бўлса, шаҳар ҳудудида 1 нафар шифокорга 1500 нафар аҳоли бириктирилган. Шунингдек, туман ва шаҳарларда тиббий хизматлар сифати борасида ҳам катта тафовут бўлиб, бу ҳолат ўз-ўзидан олис қишлоқ ҳудудларида яшаётган фуқароларга ихтисослашган амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермаган.

Шу боис, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланди.

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонига кўра, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқлаш топширилди.

Шу билан бирга, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини янада кенгайтириш мақсадида жорий йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходими штати ажратилиши кўрсатиб ўтилди.

👉Батафсил ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 520 нафардан зиёд кишида коронавирус қайд этилди, Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда

🔺2021 йил 21 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169989 (+522) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌47 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌11 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌112 нафари Тошкент вилоятида,
📌212 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 35 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 63 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 123 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 325 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 163985 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1203 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 21 сентябрь куни 103 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26459 нафарга етди. Кеча уларнинг 415 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23553 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 219 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 3,8 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺21 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 228 646 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 87 566 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 87 663 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 417 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 755 587 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 591 499 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 013 291 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 150 797 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 842 737 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Хоразм вилояти (28 108 доза),
📌Андижон вилояти (26 507 доза),
📌Тошкент вилояти (22 971 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 091 935 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 045 173 доза,
📌Наманган вилоятида 2 026 771 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 76-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратидаги 13 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, уларни эксплуатация қилиш ва транспорт хисобини юритиш бошқармаси бошлиғи;

— Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи;

— Молиялаштириш ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Иқтисодий таҳлил услубиёт бошқармаси бошлиғи;

— Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Инвестициядан кейинги даврни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

— Давлат харидлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи;

— Рақамлаштириш бўлими бошлиғи;

— Хўжалик ишлари бўлими бошлиғи;

— Пуллик хизматларни ташкил этиш бўлими бошлиғи;

— Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ГРИППГА ҚАРШИ ЭМЛАНИШНИ УНУТМАНГ!

Куз мавсуми бошланиб, иқлим салқинлашган сари аҳоли орасида грипп ва ЎРВИ га чалиниш эҳтимоли ошиб боради. Миллий эмлаш календарига асосан, гриппга қарши эмланиш жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.

Коронавирус пандемияси шароитида бу каби касалликлардан ҳимояланиш, айниқса, муҳим ҳисобланади. ССВ Матбуот хизмати шуларни инобатга олиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Рустам Икромовга грипп ва унга қарши эмланиш жараёнлари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилди.

— Гриппга қарши эмланиш касалликдан қанчалик ҳимоя қила олади?

— Грипп ўз вақтида самарали даволанмаса, организмда асоратлар қолдириши мумкин. Ҳеч қайси вакцина касалликдан буткул ҳимоя қила олмайди. Вакцина олганлар гриппга 100 фоиз чалинмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди.

Аммо гриппга қарши вакцина йўриқномасида 98 фоиз ҳимоя қилиши кўрсатилган. Шу сабабли ҳар йили минглаб юртдошларимиз бу вакциналарни қабул қилмоқда.

— Юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг қандай турларидан фойдаланилмоқда?

— Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади.

Юртимизга турли давлатларда ишлаб чиқилган вакциналар олиб келинади. Самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар Нидерландия, Германия, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Гриппага қарши вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлаши мумкин.

— Вакцинанинг таъсир кучи қанчага етади?

— Ҳамма вакциналар каби мавсумий гриппга қарши вакцина ҳам организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади.

— Биламизки, ҳозирда коронавирусга қарши вакцина олишга қарши кўрсатмалари бўлган фуқаролар эмлаш жараёнларига жалб этилмаяпти. Гриппга қарши вакцина олишда ҳам шундай чекловлар борми?

— Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.

Шуни унутмаслигимиз керакки, COVID-19 грипп мавсумида хавфлироқ бўлади, шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Коронавирус ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонларга ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

— Гриппга қарши вакциналар COVID-19 дан ҳимоя қила оладими?

— Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин.

Гриппга қарши вакцина одамларни COVID-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради.

— Коронавирусга қарши эмланган одам гриппга қарши ҳам эмланмоқчи бўлса, унда қандай йўл тутиш керак?

— Бу жуда тўғри қарор бўлади. Биламизки, грипп — мавсумий касаллик. Ундан ўтиб олиш учун вакцина катта ёрдам беради. Коронавирус ва грипп бир пайтнинг ўзида хуруж қилса, организм анча қийналади. Шунинг учун иккала касалликка қарши ҳам эмланиш энг мақбул йўлдир.

Коронавирусга қарши вакцина олган фуқаролар эмланишдан 14 кун ўтиб гриппга қарши вакцина олишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi