ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
135K subscribers
6.4K photos
2.55K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💠Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги тегишли қарори асосида Сирдарё вилоятида тиббий суғурта механизмлари 2021 йил 1 июлидан татбиқ этилмоқда. Ҳозирда 11 та шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаси ва 18 та вилоят тиббиёт ташкилоти билан шартномалар имзоланди.

📌Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини давлат бюджетидан аҳоли жон бошига молиялаштиради.

Бунда аҳолига кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади. Яъни оилавий поликлиникаларда шифокорнинг қабули, маслаҳати, профилактик кўрик, скрининг текширувлар, лаборатор текширувлар, диагностика ва даволаш кафолатланган пакетда белгиланган ҳажмда бепул амалга оширилади.

📌Жамғарма ташкил қилингунча бемор ўзининг ҳудудидаги оилавий шифокор кўригидан ўтмасдан тор соҳа шифокорига мурожаат қилган бўлса, энди оилавий шифокор йўлланма берсагина тор соҳа шифокор қабулида бўлади. Агар фуқаро ўз ҳудудидан тор соҳа шифокорига йўлланмасиз борса, пуллик хизматни амалга оширади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЮРТИМИЗДА 1 МИЛЛИОН 200 МИНГ НАФАР 4-5 ЁШДАГИ БОЛАЛАР ПОЛИОМИЕЛИТГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ

Полиомиелит — ўткир шол касаллиги бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни шикастлайди. Асосан 10 ёшгача бўлган болаларга бу касалликнинг юқиш хавфи юқори ҳисобланади.

Касалликнинг ягона манбаи хасталикнинг енгил ёки яширин шакли билан оғриган бемордир. Шунингдек, полиомелит касаллиги вируси шахсий гигиена қоидаларига амал қилинмаганда, оғиз орқали ифлос қўл, вирус билан зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, баъзан ҳаво-томчи йўли орқали ҳам юқади.

Жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари 4-5 ёшдаги болаларни ИПВ — инактивланган полиомиелит вакцинаси билан эмлаш режалаштирилди. Ушбу жараённи ўтказиш учун 1 миллион 200 минг доза инактивланган полиомиелит вакцинаси мамлакатимиз бўйлаб эхтиёжга асосан етказиб берилмоқда.

Полиомелитга қарши оммавий эмлаш жараёнлари аҳолини “Касаллик ёйилиб кетибди”, деган асоссиз хавотирга солмаслиги лозим. Маълумот учун айтиб ўтишимиз керакки, полиомелит касаллиги юртимизда охирги марта 1995 йилда қайд этилган. Мамлакатимизда ушбу ўткир шол касаллигига қарши фаол эпидемиологик назорат ўрнатилган. Шунинг учун ҳам бу хасталикнинг қўшни ва бошқа хорижий давлатлардан кириб келиш хавфи бартараф қилинмоқда. Полиомиелит касаллигининг олдини олишда ягона чора касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.

— Юқумли касалликлар чегара нималигини билмайди. Четдан турли касалликларни қўзғатувчи вируслар кириб келиши хавфи ҳар доим мавжуд, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналар ва имунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова. — Шунинг учун миллий эмлаш календаримиз бўйича болаларни ўз вақтида эмлаб бориш керак. Болаларнинг 2, 3, 4 ва 16 ойлигида ҳамда 7 ёшида оилавий поликлиникаларда ушбу касалликка қарши ОПВ — оғиз орқали юбориладиган полиомиелит вакцинаси билан эмлаш ўтказилади. Ҳозирда 95-99 фоиз болалар эмлаш жараёнларига қамраб олинмоқда.

Шуниси аҳамиятлики, дунёнинг айрим давлатларида коронавирусга қарши эмлашдан бошқа вакцинация жараёнлари тўхтатиб турилган бўлса-да, мамлакатимизда бошқа касалликларга қарши эмлаш жараёнлари ҳам давом этмоқда.

20-30 сентябрь оралиғида полиомиелитга қарши эмлаш тадбирларини ўтказиш ҳам режа асосида амалга оширилмоқда. ОПВ — оғиз орқали юбориладиган полиомиелит вакцинаси бивалент бўлгани учун полиомиелит вирусининг 3 та типига қарши қўллаш мумкин бўлган ИПВ — инекцион полиомиелит вакцинаси билан қўшимча равишда эмлаш жорий этилди. Ҳозирда юртимиз бўйлаб 4-5 ёшдаги болалар полиомиелитга қарши эмланади.

Эмланиши керак бўлган болаларнинг 7 фоизи 20 сентябрь куни ИПВ вакцинасини олди.

Ота-оналар ушбу эмлаш жараёнининг аҳамиятини тўғри англаши лозим. Вакцинация — бу касалликка чалинмасликнинг кафолати демакдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 530 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 170520 (+531) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌51 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌134 нафари Тошкент вилоятида,
📌241 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 73 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 132 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 338 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 164614 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1207 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 22 сентябрь куни 118 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26577 нафарга етди. Кеча уларнинг 422 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23975 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 220 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 3,9 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺22 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 224 642 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 90 329 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 80 645 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 668 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 980 229 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 681 828 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 093 936 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 204 465 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 925 257 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (26 656 доза),
📌Андижон вилояти (24 936 доза),
📌Тошкент вилояти (22 894 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 113 375 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 070 109 доза,
📌Наманган вилоятида 2 045 140 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ССВ: СЕНТЯБРЬ ОЙИ БОШИДАН ТОШКЕНТ ШАҲАР “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИГА 74 МИНГДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг ер юзи бўйлаб тарқалиш суръати ҳануз юқорилигича қолмоқда. Шу қатори, юртимизда ҳам ушбу хавфли касаллик ҳали ортга чекингани йўқ.

ССВ Матбуот хизмати шуларни инобатга олиб, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

— Сентябрь ойи бошидан шу кунгача шаҳар “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушди?

— Аввало шуни айтиш лозимки, бугунги синовли кунларда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари, хусусан, “Тез ёрдам” хизматининг барча бригадалари аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш, беморларга ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун хизмат қилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, сентябрь ойи бошидан айни шу даврга қадар шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-марказига бир кунда ўртача 3500 та чақириқ келиб тушди. Жами мурожаатлар сони эса 74 минг 260 тани ташкил этди. Таққослаш учун айтсак, ўтган йил сентябрь ойининг худди шу даврида бу рақам 52 минг 541 та эди.

— Маълумки, куз фаслида турли мавсумий касалликлар янада авж олади. Бу ҳолат “Тез ёрдам” хизмати фаолиятига қанчалик таъсир этмоқда?

— Дарҳақиқат, куз келиши билан инсонларда турли мавсумий хасталиклар – грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар(ЎРВИ), нафас йўлларининг бошқа юқумли касалликлари кўп кузатилади. Натижада организмда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллик янада ошади. Бу эса ўз-ўзидан беморлар сони ортишига ҳам сабаб бўлади.

Айтиш лозимки, мазкур ҳолат айни пайтда “Тез ёрдам” хизмати фаолиятига ҳам таъсир этиб, чақирувлар сони ортишига сабаб бўлмоқда. Бунга эса сўнгги кунларда “103” хизматига бўлаётган мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Хусусан, кейинги 10 кунда (12-21 сентябрь) шаҳар “103” хизматига чақирувлар сони бир мунча ортиши кузатилди. Хусусан, шу даврда кунлик чақирувлар сони ўртача 3800 тани ташкил этиб, жами мурожаатлар 37 минг 435 тага етди.

Шундан тана ҳарорати кўтарилган 12 минг 339 нафар ҳамда пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ва ПЗР тест мусбат натижа берган 1063 нафар кишига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

— Грипп ва коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун юртдошларимизга қандай тавсиялар берасиз?

— Аввало шуни айтмоқчиманки, бугунги пандемия шароитида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларга рўбарў бўлмаслик ҳар биримиз учун жуда муҳим.

Боиси грипп ва пневмония чақирувчи вирусли хасталикларнинг коронавирус билан биргаликда келиши беморда касалликнинг янада оғир кечишига сабаб бўлади. Шу боис, барчамиз, энг аввало, юртимизда ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз лозим.

Қолаверса, аҳолидан коронавирус инфекцияси ва гриппга қарши эмлаш тадбирларида фаол қатнашишларини сўрайман. Бу эса мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигини таъминлаш, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асрашда муҳим саналади.

Шунингдек, кимда шамоллаш ва коронавирус инфекцияси белгилари кузатилса, аввало, оила шифокорига мурожаат қилишлари ва мутахассис тавсиясига кўра, даво муолажаларини олишлари лозим. Бу билан нафақат улар ўзларига, балки “Тез ёрдам” хизматининг самарали ишлашига ҳам катта ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 545 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈229 миллион 373 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 705 мингдан зиёд киши вафот этган (22.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:06 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 545 201 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 797 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (23.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈230 миллион 156 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 720 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 42,034 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,531 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,247 миллиондан ортиқ),
🇬🇧тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,496 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (7,333 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 6 миллиард 005 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 545 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 229 млн 373 тысячи,
📉из них более 4 млн 705 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:06 по центральноевропейскому времени 22 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 545 201 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 797 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 15:21 часов по ташкентскому времени 23 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 230 млн 156 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 720 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 42,034 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,531 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 21,247 млн),
🇬🇧на четвертом — Великобритания (7,496 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (7,333 млн).

💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 6 млрд 005 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда 550 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан қарийб 670 нафарга яқин бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди

🔺2021 йил 23 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 171080 (+560) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌57 нафари Самарқанд вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌23 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌127 нафари Тошкент вилоятида,
📌238 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 53 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 117 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 396 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 165282 (+668) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1212 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 23 сентябрь куни 134 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26711 нафарга етди. Кеча уларнинг 427 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 24402 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 221 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 19 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, 4 миллион нафардан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди

🔺23 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 216 853 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 84 398 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 418 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 037 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 766 226 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 169 354 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 261 502 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Хоразм вилояти (23 801 доза),
📌Андижон вилояти (23 385 доза),
📌Тошкент вилояти (21 197 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 133 825 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 093 494 доза,
📌Наманган вилоятида 2 063 818 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Ўзбекистон – Венгрия: азалий ҳамкорликнинг янги уфқлари

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.

Шу давр мобайнида икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш деярли уч баробарга ўсгани ҳам бунинг исботидир.

2021 йилнинг 29-31 март кунларидаги Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг мамлакатимизга ташрифи ҳам икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги давр бошланганининг яққол ифодаси бўлди.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ва фармацевтика каби соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Айни пайтда иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат йўналишлари қаторида тиббиёт соҳасида ҳам икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувларга эришилган.

Коронавирус билан боғлиқ қийин эпидемиологик вазиятда ҳам икки давлат бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу ҳамкорликнинг мустаҳкам асослари борлиги барча соҳалар қатори тиббиёт йўналишида ҳам манфаатли шерикликни ривожлантиришга асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Куни кеча пойтахтимизнинг “International Hotel Tashkent” мехмонхонасида шу икки томонлама ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг кейинги истиқболларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда 120 йиллиги нишонланаётган Венгриянинг нуфузли “Гедеон Рихтер” компаниясининг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. 25 йил аввал Ўзбекистонда ўз ишини бошлаган мазкур йирик ширкатнинг кейинги фаолияти ҳам Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг ёрқин ифодаси бўлиб қолиши шубҳасиз.

Тадбир якунида ширкатнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Хуршид Аҳроров эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда ҳар йили 670 мингдан ортиқ туғруқлар қайд қилинади

Бугун Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Репродуктив саломатлик: янги имкониятлардан янги стратегия сари” мавзусида республика миқёсидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги конференция ўз ишини бошлади.

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ҲУДУДЛАРГА “VOLKSWAGEN CADDY” ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ АВТОМАШИНАЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОШЛАНДИ

Маълумки, мамлакатимиз Президентининг жорий йил 27 майдаги тегишли қарорига биноан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобил заводи ўртасида тез тиббий ёрдам машиналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Бугун, 24 сентябрь куни, мазкур шартномага мувофиқ юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шахобчаларига етказиб бериш бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов сўзга чиқиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилаётган ушбу автотранспорт воситалари тизим фаолиятини янада ривожлантириш, бу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беришини айтиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда юртимизда тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш, замонавий тиббий техника ва транспорт воситалари сонини янада ошириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, мазкур хизматни энг сўнгги русумдаги ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бераётир.

Бу борада рақамларни таҳлил қилсак, биргина ўтган 2020 йилда Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашиналар харид қилинди.

Ваҳоланки, бундан тўрт йил аввал ушбу тизимда реанимобиллар сони атиги 24 та эди. Бугун эса “Тез ёрдам” хизматидаги 435 та реанимобиль халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, 13 минг нафар аҳолига битта автомашина тўғри келмоқда. Эътиборлиси, бу рақам ҳам бундан бир неча йил аввал 15 минг нафардан иборат эди.

Соҳадаги муҳим ўзгаришлардан яна бири шуки, кейинги йилларда “Тез ёрдам” бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига янада яқинлаштирилди.

Натижада ўтган тўрт йил давомида хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 9-12 километрга қисқарди.

Шу билан бирга, “Тез ёрдам”нинг кечикиши 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди.

Яъни, 2016 йилда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозирга келиб, бу рақам атиги 8-12 дақиқани ташкил қилмоқда.

Эътиборлиси, “Тез ёрдам”га янги “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналарининг топширилиши соҳадаги ижобий ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлиб, бу ўз навбатида тизимда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва уни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Мазкур замонавий автомашиналар мамлакатимизнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади ва ушбу хизматнинг автотранспорт паркидаги эски “Damas” автомашиналарини алмаштиради.

Айтиш мумкинки, энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради. Қолаверса, амбуланс айнан қайси тиббий йўналишда фойдаланилишига қараб жиҳозланиши мумкин.

Шунингдек, мазкур автомашиналар шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Энг муҳими, ушбу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 24 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 171588 (+508) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌36 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌52 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌226 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 25 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 50 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 105 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 394 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 166013 (+731) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1218 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 24 сентябрь куни 107 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26818 нафарга етди. Кеча уларнинг 464 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 24866 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 223 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 228 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺24 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 228 815 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 78 364 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 85 748 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 64 703 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 425 897 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 844 590 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 255 102 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 326 205 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 095 845 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (26 493 доза),
📌Сурхондарё вилояти (24 982 доза),
📌Тошкент вилояти (22 368 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 154 345 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 119 987 доза,
📌Наманган вилоятида 2 085 285 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
НИКОҲДАН ОЛДИН ҚАНДАЙ ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН ЎТИШ ЛОЗИМ?

Оила — инсон ҳаётининг асосий бўғинидир. Оила қўрғонини мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оиланинг мустаҳкамлиги ва туғилажак фарзандларнинг баркамоллигини таъминлайди.

Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, роли, йўл-йўриқлари ҳақида Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад — ирсий ва наслий касалликларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни қарор топтиришдир.

Барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Шундан сўнг тиббий кўрикнинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари қарор қабул қилишади.

— Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши қай тартибда амалга оширилади?

— Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар.

Шундан сўнг юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма беради.

Йўлланма ҳозирда ФХДЁ органларида қоғоз шаклида никоҳланувчи шахсларнинг кўлига топширилмоқда.

Тиббий кўрикдан ўтгандан кейин, никоҳ тузилишига Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг назарда тутилган тўсиқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтиш учун ўзларига қулай бўлган кўп тармоқли поликлиникалардан ўтишлари жорий қилинмоқда.

2021 йил 1 июндан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш каби амалиётлар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

— Бўлажак ёш оила қандай тиббий кўриклардан ўтади?

Ёшлар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтади ҳамда қўшимча УТТ, ЭКГ, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади.

Шунингдек, руҳий касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) юзасидан текшириш, наркологик касалликлар юзасидан текшириш, захм юзасидан текшириш, сил юзасидан текшириш, ОИВ/ОИТС юзасидан текшириш олиб борилади.

Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади.

Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ОРҚАЛИ ЙИЛИГА МИНГЛАБ ЎЛИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Юқумли касалликлар инсон саломатлиги ва ҳаёти учун энг хавфли бўлган хасталиклардир. Бундай касаллик вируслари инсонга юққач, улар келтириб чиқарган дарддан фориғ бўлиш осон кечмайди.

Аксарият ҳолларда мутлақо имконсиз бўлиши ҳам мумкин. Яхшиси, бундай касалликлар юқишининг олдини олган маъқул.

Шу мақсадда республикамизда профилактик эмлаш календари жорий қилинган.

Ҳозирги вақтда ушбу календарь бўйича 1 суткаликдан 16 ёшгача бўлган болалар белгиланган муддатларда 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова
нинг айтишича, 2000 йилгача болалар 6 турдаги инфекцияга қарши эмланаган.

2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилди.

Чақалоқ 1 суткалик вақтида вирусли гепатит В га қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.


Гепатит В касаллигининг асоратлари туфайли инсонда жигар циррози касаллиги ривожланади. ВГВ вакцинаси билан эмлаш 2001 йилдан бери амалга ошириб келинаётган бўлса, бугунги кунда 20 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бу касалликдан ҳимояланган. Ўз вақтида эмланмай қолган айрим болалар бўлиши мумкин.

Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1 вакцинаси билан эмланади.

Бу касалликларни юқтирган болаларнинг тузалиши жуда мушкул. Айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Шунингдек, улар ўзидан сўнг организмда жуда оғир асоратлар қолдиради. Хусусан, халқ орасида тепки касаллиги, деб юритиладиган паротит билан хасталанган ўғил-қизлар бепушт бўлиб қолиши мумкин. Вакцина эса болаларни бу касалликлардан асрайди.

Бола 6 ёшлигида КПК-2 вакцинаси билан эмланади.

2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлашлар календарига ўзгартириш киритилиб, болалар 2, 3 ва 4 ойлик вақтларида мос равишда Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмланадиган бўлди.

Бу вакциналар дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, шунингдек, гепатит В ва ҲИБ инфекциясига қарши қўлланилади.

— Илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди, — дейди Дилором Турсунова. — Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилган. Бу вакцина 2014 йилда мамлакатимизда профилактик эмлаш календарига киритилди. Болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмлаб келинмоқда. Ҳозирда вирусли диарея касаллиги туфайли ўлим ҳолатлари кузатилмайди.

2018 йилда болаларга юқиш хавфи кучли бўлган ва ўлимга олиб келадиган пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида эмланадиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди. Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.

Профилактик эмлашлар календарига киритилган яна бир вакцина бор — бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ВПЧ вакцинаси.

9-13 ёшдаги қизларни ВПЧ билан эмлаш мамлакатимизда 2019 йилда жорий қилинган. Ҳозирги вақтда ҳар йили 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

ВПЧ билан эмлашнинг аҳамиятини кўрсатиш учун айтишимиз мумкинки, ҳозирда республикамизда кунига 2 нафар аёл бачадон бўйни саратони билан дунёдан кўз юмади. 2019 йилда бу касалликка қарши эмлаш жорий этилган бўлса, келгусида бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаслигига эришилади.

— Аҳолимиз бундай эмлашларнинг аҳамиятини тушуниб етиши ва ундан четда қолиб кетмаслиги лозим, — дейди Д. Турсунова. — Бу орқали йилига минглаб ўлимларнинг олди олинади. Ҳали профилактик эмлашлар календаримизга кўплаб юқумли касалликларга қарши вакциналарни киритишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi