ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
55.9K subscribers
6.31K photos
2.49K videos
44 files
9.93K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ССВ: РШТЁИМ ходимлари Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб буйрак трансплантациясини амалга оширди

Маълумотларга қараганда, юртимизда 3000 нафардaн oртиқ бeмoр дaстурий гeмoдиaлизгa муҳтoж. Сурункaли буйрaк eтишмoвчилигининг сўнгги бoсқичидa бўлгaн ҳaр бир бeмoр ҳaфтaсигa кaмидa 2 мaртa гeмoдиaлиз сeaнсини oлaди.

Бундaй бeмoрлaрни дaвoлaшнинг самарали усулларидан бири бу — буйрaк трaнсплaнтaцияси амалиёти ҳисобланади.

Президентимиз ташаббуси ва бевосита топшириғи билан юртимиз тиббиёти тарихида илк бор органлар трансплантацияси бўйича замонавий операцияларни амалга ошириш бошланган бўлиб, ҳозирда соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда.

Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев бошчилигидаги РШТЁИМнинг бир гуруҳ ходимлари томонидан бемор Б.Н.га буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

Асли хоразмлик бемор 1974 йилда туғилган бўлиб, 25 ёшли қизи М.М. унга ўз буйрагини беришга розилик билдирган.

Бугун айни шу сонияларда эса 1962 йилда туғилган Б.Р.дан 1992 йилда туғилган қизи З.Р.га буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилмоқда.

Ота сурункали буйрак касаллигининг бешинчи (охирги) даражаси билан оғриган ва 2014 йилдан бери доимий тарзда дастурий гемодиализ муолажаларини олиб келаётган қизининг ҳаёт тарзини енгиллатишга қарор қилди.

У ҳаёти “сунъий буйрак” аппаратидаги муолажаларга боғлиқ бўлиб қолган қизининг саломатлиги жарроҳлик амалиётидан сўнг анча яхшиланишини ўйлаб, ич-ичидан қувонмоқда.

— Буйрак етишмовчилигининг ривожланганлик даражаси беш босқичга бўлинади, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод ХАДЖИБАЕВ. — Хасталик бешинчи даража — терминал босқичгача етган бўлса, яъни буйрак фаолияти кескин пасайиб кетиб, организм талабларига тўлиқ жавоб бера олмай қолса ва жарроҳлик амалиётини ўтказишга монелик қилувчи омиллар бўлмаса, буйрак трансплантациясини амалга ошириш зарур.

Умуман олганда, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун буйракнинг ўрнини босувчи терапияси амалга оширилади. Бу терапия гемодиализ, перитонеал диализ ва буйрак трансплантациясини ўз ичига олади.

Буйрак трансплантациясининг қолган иккита муолажадан афзаллиги шундаки, беморнинг умр кўриш давомийлиги 1,5-2 баробарга ошади.

Гемодиализда бемор “сунъий буйрак” аппаратига боғлиқ бўлиб қолади, ҳаракатланиши чекланади, ҳаёт сифатлари бузилади.

Бундан ташқари, гемодиализ муолажаси анча қиммат процедура ҳисобланиб, дори-дармонлари, диализатор аппаратларига сарфланадиган харажатлардан кўра, буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бир неча баробар арзонроқ ҳам бўлади.


❗️Маълумот учун: хорижий клиникалар ютуқлари синчковлик билан ўрганилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 859-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида РШТЁИМда 2018 йили “Хирургик трансплантология” бўлими ташкил этилган эди.

Марказ ходимлари 2018 йилнинг 7 апрелида туркиялик ҳамкасблари билан биргаликда биринчи буйрак трансплантацияси амалиётини бажарган.

Ҳозирда бундай жарроҳлик амалиётлари илмий марказнинг ёш истеъдодли жарроҳлари томонидан амалга ошириб келинмоқда ва шу кунга қадар 150 нафардан ортиқ беморда тирик қариндошлар орасида буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

Ҳозирда РШТЁИМ ходимлари жойларга чиқиб, ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётларини бажариши эса беморларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда.

Мақсад — чекка ҳудудлар аҳолисини ортиқча оворагарчиликларсиз яшаш жойини ўзида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Айтиш лозимки, мамлакатимизда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак кўчириш амалиётини бажаришга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШДА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР МАВЖУД?

Шу кунларда юртимиз олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг ўқишини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудидаги олий таълим муассасасига кўчириш кўпчилик ёшларни қизиқтираётган масала бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу мавзуга оид муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида вазирликнинг фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Аъзамжон МАҲМУДОВга мурожаат қилди:

— Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг ўқишини юртимизнинг бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчириш қайси ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

— Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, жамиятнинг барча соҳаларини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, юксак салоҳиятли, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори ёшларни олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Айтиш лозимки, мазкур қарорда тизимга оид бир қатор муҳим вазифалар қатори талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчириш масаласига алоҳида урғу берилган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳам асосий урғу мазкур масалага қаратилган бўлиб, ҳужжатда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш тартиблари батафсил келтириб ўтилган.

—Талабалар ўқишини кўчириш бўйича қандай талаблар белгиланган?

— Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар бўлганда рухсат этилади.

Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади.

Шунингдек, талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар сифатида тан олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИНИ БОШДАН КЕЧИРГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Сурункали буйрак етишмовчилиги (терминал босқичи) билан касалланган беморларнинг турмуш тарзига назар солар эканмиз, уларнинг кун тартиби, ҳаёт сифати бошқа беморларникидан тубдан фарқ қилади. Беморларнинг кўпчилиги гемодиализ муолажасини олиб юришга мажбур. Битта бемор ҳафтасига 3 марта, 3-4 соатдан гемодиализ залида бўлиши унинг кўпгина ҳаётий юмушлардан четланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам буйрак трансплантацияси — сурункали буйрак етишмовчилигида ягона, самарали даволаш усули ҳисобланади.

— Буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказган беморлар гемодиализга эҳтиёж сезмайди ва албатта, ўзига ва оиласига бемалол вақт ажрата олади. Ёш беморлар илм олишда давом этиши, олий ўқув юртларига кириши мумкин бўлади. Келажакка умид кўзлари билан боқади, оила қуради, — дейди малакали хирург-трансплантолог Зоҳиджон Маткаримов. — Бу шифокорларнинг, беморнинг яқинлари ва айниқса, ўзининг машаққатлари эвазига ўртага чиқади.

Қорақалпоғистонлик Анесия Утагенова буйрак трансплантацияси амалиётини 2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бўйича биринчилардан бўлиб бошдан ўтказган беморлардан биридир. У 2020 йилда турмушга чиққан. Турмуш қилишидан аввал ҳам шифокорларнинг жиддий текширувларидан ўтган.

Яқинда Анесия тўнғич фарзандини дунёга келтирди.

Зоҳиджон Маткаримовнинг таъкидлашича, буйрак трансплантациясини бошдан ўтказган беморларнинг туғишини ривожланган давлатларда ҳам кўплаб нефрологлар бўйнига олмайди. Чунки ҳомиладорлик беморга салбия таъсир қилиб, ҳомила ва бўлғуси онанинг тақдири хавф остида қолиши мумкин.

— Юртимизда тиббиётга, айниқса, орган транспланталогиясини рифожлатиришга қаратилган эътибор ва яратилган кенг имкониятлар туфайли шундай натижаларга эришмоқдамиз, — дейди шифокор. — Агар бемор чет элда операция қилинганида, кейинчалик ҳомиладор бўлса ҳам назорат учун хорижга кетишига тўғри келарди. Бу эса ҳомиладор аёлнинг яна сарсон бўлишига сабаб бўлади, албатта.

Анесия Утагенова ҳомиладорлик вақтида ҳам малакали нефролог, трансплантологларнинг назоратида бўлган. Қувончли томони шундаки, унинг 3 килограм оғирликдаги фарзанди Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказида табиий туғиш йўли билан дунёга келди. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши. Уларга шифохонадан рухсат берилди.

— Ҳозир тиббий назоратимизда буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказган 3 нафар ҳомиладор аёл бор. Улар ҳам фарзандларининг соғ-саломат дунёга келтириши учун саъй-ҳаракат қилмоқдамиз, — дея қўшимча қилди Зоҳиджон Маткаримов.

Табиийки, тиббиётимизда буйрак трансплантациясини муваффақиятли амалга ошириш, ҳатто беморларнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг соғлом турмуш тарзига қайтиб, фаол ҳаётга аралашиб кетиши соҳамизнинг жадал ривожланиб бораётганидан дарак беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда қарийб яна 580 нафар кишида коронавирус аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 18 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168437 (+579) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌18 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌42 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Хоразм вилоятида,
📌106 нафари Тошкент вилоятида,
📌249 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
🔹Андижон вилоятида 49 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 36 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 84 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 210 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 239 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162055 (+780) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1188 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 18 сентябрь куни 109 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26177 нафарга етди. Кеча уларнинг 478 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22314 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 214 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​​​❗️Юртимизда 18,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺18 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 191 208 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 66 021 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 83 091 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 42 096 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 273 581 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 400 129 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 828 313 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 045 139 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 669 298 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (24 871 доза),
📌Тошкент вилояти (23 244 доза),
📌Наманган вилояти (20 725 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 048 154 доза,
📌Андижон вилоятида 1 989 987 доза,
📌Наманган вилоятида 1 988 075 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ҚАЙСИ ВИЛОЯТДА ЭНГ КЎП ФУҚАРО ЭМЛАНДИ?

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.

15 сентябрь ҳолатига кўра:

📌умумий қўлланган дозалар бўйича Фарғона вилояти (1 991 751 доза);

📌биринчи дозани олган фуқаролар бўйича Андижон вилояти (1 155 375 доза);

📌коронавирусга қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқаролар сони бўйича Фарғона вилояти (409 949 доза)
етакчилик қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 452 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ ТИББИЁТ ХОДИМИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларини беришда давом этади.

15 сентябрь ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларини эмлаш учун 982 144 доза вакцина ишлатилган.

452 205 нафар тиббиёт ходими вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 324 253 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Шундай қилиб, эмланиши керак бўлган тиббиёт ходимларининг 71,6 фоизи тўлиқ эмланганини кўришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ҚАРИЙБ ЯРИМ МИЛЛИОН МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ 1-ДОЗА ВАКЦИНАЛАРИ БИЛАН ЭМЛАНДИ

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларини беришда давом этади.

15 сентябрь ҳолатига кўра, мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 128 359 доза вакцина ишлатилган.

499 886 нафар муаллим вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 274 731 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЯРИМ МИЛЛИОН НАФАРДАН ОРТИҚ КЕКСАЛАР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ТЎЛИҚ БОСҚИЧЛАРДА ЭМЛАНДИ

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларини беришда давом этади.

15 сентябрь ҳолатига кўра, 65 ёшдан катта бўлган фуқароларни эмлаш учун 1 667 279 доза вакцина ишлатилган.

791 153 нафар 65 ёшдан ошганлар вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 501 210 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Шундай қилиб, эмланиши керак бўлган кексаларнинг 49 фоизи вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланганини кўришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 501 нафар кишида коронавирус, 95 нафар кишида пневмония қайд этилди

🔺2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌39 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌85 нафари Тошкент вилоятида,
📌220 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,
🔹Андижон вилоятида 28 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 177 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 265 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162684 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1192 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 19 сентябрь куни 95 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26272 нафарга етди. Кеча уларнинг 443 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22757 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 215 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР, ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВА ЙИҒИЛИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:

📌 маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;

📌 маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:

🔹 тиббий ниқобда бўлиш;

🔹 антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔹кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.

❗️Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ТЎЙ ВА ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ФАҚАТ ОЧИҚ САҲНАЛАРДА АДО ЭТИЛИШИГА ОИД ЧЕКЛОВ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда 5 миллиард 917 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (20.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈228 миллион 581 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 692 мингдан зиёд киши вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШда 42,087 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,478 миллиондан ортиқ);

🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,239 миллиондан ортиқ);

🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (7,189 миллиондан ортиқ);

🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (7,043 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 917 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тадбирда “Янги Ўзбекистон” университети кампуси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган кутубхона, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази янги биносининг асосий жиҳатлари, яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов образования, культуры и здравоохранения.
На мероприятии представлена информация об основных аспектах проектов по строительству кампуса Университета «Новый Узбекистан», библиотеки на территории Национального парка Узбекистана имени Алишера Навои, нового здания Республиканского медицинского центра онкологии и радиологии, создаваемых в них условиях.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter