ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
145K subscribers
6.38K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бошланди.

В Душанбе началось заседание Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда Марказий Осиёда туберкулёзни интеграциялашган тарзда назорат қилиш бўйича бешинчи халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Мазкур тадбир юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳамда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, KfW тараққиёт банки, Силни тўхтатиш (Stop TB Partnership) ҳаракати кўмагида ташкил этилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари” мавзуида ташкил қилинган тадбир онлайн ва офлайн форматида ўтказилмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди.
ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ҳамда истиқболдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
2021-2022 йилларда ШҲТга Ўзбекистон раислик қилишини инобатга олиб, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг келгуси даврдаги асосий устувор йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в юбилейном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.
Обсуждены основные итоги деятельности ШОС за прошедшие 20 лет и стоящие перед организацией приоритетные задачи. Состоялся обмен мнениями по вопросам глобальной и региональной политики.
С учётом председательства Узбекистана в 2021-2022 годах глава нашего государства обозначил основные приоритеты и задачи организации на предстоящий период.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЖИГАР ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ: 28 ЁШЛИ АЁЛ ТУРМУШ ЎРТОҒИГА ДОНОРЛИК ҚИЛДИ

Куни кеча академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан яна бир ортотопик жигар трансплантацияси операцияси муваффақиятли амалга оширилди.

Шу йилнинг август ойида ўтказилган операциядан сўнг марказ мутахассислари томонидан жигарида патологик ўзгаришлари бўлган кўп сонли беморларга турли маслаҳатлар берилган. Тирик донордан жигарнинг бир қисмини кўчириб ўтказиш амалиёти учун ана шу беморлар ичидан энг оғир аҳволдагиси танлаб олинган.

Учтепа туманида яшовчи 32 ёшли Ўктам Aҳмедовга аёли, 28 ёшли Фарангиз Аҳмедованинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди.

Операцияга бошчилик қилган хирург, профессор Миршавкат Акбаровнинг таъкидлашича, дастлабки текширувларда беморнинг акаси донорликка тайёрланаётган бўлган. Лекин текширувлар анатомик хусусиятлари туфайли унинг жигаридан ўнг бўлагини олиш мумкин эмаслигини кўрсатган. Кейин эса беморнинг турмуш ўртоғи текширилиб, жигарнинг ўнг бўлагини олиш учун барча кўрсаткичлар мос келган.

Операция техник қийинчиликлар билан 14 соат давом этган бўлишига қарамасдан, барча жараёнлар ижобий якунланган. Ҳозирги пайтда беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, донор эса палатага ўтказилган.

— Кўз олдингда турмуш ўртоғингнинг касалликдан сўлиб бораётганини, бундан фарзандларинг ҳам эзилаётганини кўриш аёл киши учун жуда оғир, — дейди донор Фарангиз АҲМЕДОВА. — Беш йилдирки, турмуш ўртоғим жигар хасталигидан азият чекади. Шу вақтгача жуда кўплаб шифохоналарда даволаниб, турли муолажалар олди, лекин фойдаси бўлмади.

Сўнг шифокорлар турмуш ўртоғимнинг касалликдан тўлиқ соғайиб кетиши учун жигар кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтдишди. Атрофдаги кўпчилик бунинг учун Ҳиндистонга бориш кераклигини ва амалиёт анча қиммат эканини айтди. Бундан тушкунликка тушгандик. Кейин эса мана шу шифохонада бундай амалиёт ўтказиш йўлга қўйилганидан, дастлаб бундай операцияни бошдан ўтказган беморларнинг аҳволи жуда яхши эканидан хабар топдик.

Шифохонага ордер орқали келганимиз учун маблағ масаласида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмади. Ушбу муассасада турмуш ўртоғимга жигаримнинг бир бўлагини кўчириб ўтказишди. Операциядан яхши чиқдик. Ҳозирда турмуш ўртоғимнинг ҳам, менинг ҳам аҳволимиз яхши. Ўзим юряпман, овқатланяпман.

Турмуш ўртоғимни ҳам бир-икки кунда палатага олишар экан. Шифокорлар жуда яхши қарашяпти. Фурсатдан фойдаланиб, уларга кўпдан-кўп раҳмат айтаман.

Насиб бўлса, яқинда турмуш ўртоғим билан биргаликда оиламизга, 3 нафар қизларимизнинг олдига қайтамиз.

Таъкидлаш керакки, бу — юртимизда амалга оширилган ўнинчи, ўзбек шифокорлари томонидан мустақил равишда ўтказилган иккинчи ортотопик жигар трансплантацияси амалиётидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда қарийб яна 600 нафар кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌17 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌51 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌55 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌112 нафари Тошкент вилоятида,
📌228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 82 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 40 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 35 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 224 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 298 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 161275 (+854) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1184 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 17 сентябрь куни 112 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26068 нафарга етди. Кеча уларнинг 539 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 21836 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 213 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 18 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺17 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 200 430 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 58 011 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 95 642 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 46 777 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 082 373 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 334 108 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 745 222 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 003 043 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 596 143 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (23 106 доза),
📌Тошкент вилояти (22 743 доза),
📌Андижон вилояти (22 232 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 029 659 доза,
📌Наманган вилоятида 1 967 350 доза,
📌Андижон вилоятида 1 965 116 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
CCВ: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИЛК БОР КОХЛЕАР ИМПЛАНТАЦИЯ ОПЕРАЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Нукус шаҳридаги У. Холмурадов номли Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида Қорақалпоғистон тиббиёти тарихида биринчи марта эшитишда нуқсони бўлган болаларда кохлеар имплантация операцияси ўтказилди.

Мазкур юқори технологик опреация Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали шифокори А. Омонов, аудиолог М. Маҳмудов, анестезиолог Ҳ.Мойлиев, ҳамшира Н. Абигосомонян ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Ж. Бекеев, анестезиолог Г. Халмуратовалар томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Жарроҳлик амалиёти орқали ўтган йил Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис қўйилиб, операция қилишга тавсия этилган 2017 йил Қўнғирот туманида туғилган С. Сабурова ҳамда 2019 йил Хўжайли туманида туғилган Э. Эсаевга кохлеар имплантант қўйилди.

Ҳозирда ҳар иккала боланинг ҳам аҳволи яхши ва улар шифокорлар томонидан тиббий назоратга олинган.

— Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ўқиб юрган кезларим, мана шундай мураккаб операциялар Нукусда ҳам ўтказилишини орзу қилардим, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Женгис БЕКЕЕВ. — Қувонарлиси, бугун нафақат ушбу орзуим ушалди, балки бундай юқори технологик жарроҳлик амалиётида шифокор сифатида иштирок этдим. Бу эса менга ўзгача фахр бахш этди. Бу борада Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида малака ошириб қайтганим янада қўл келди. Албатта, олис ҳудудларда бу каби операцияларнинг йўлга қўйилиши юртимизда тиббиёт соҳаси жадал ривожланаётганидан дарак беради.

Эслатиб ўтамиз, 2014–2021 йилларда республикамизда 1100 нафардан ортиқ эшитишда нуқсони бўлган ва кар болаларда кохлеар имплантация операциялари муваффақиятли бажарилди.

Жумладан, “Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш” бўйича:

🔹2016 йилда 150 нафар;

🔹2018 йилда 239 нафар;

🔹2019 йил 320 нафар;

🔹2020 йилда эса 225 нафар заиф эшитувчи бемор болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилиб, сўнгги 5 йил ичида кохлеар имплантация дастурини молиялаштириш кўрсаткичи 3 баробарга ошди.

Эътиборлиси, 2021-2022 йилларда кохлеар имплантация операцияларини Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Кейинги йилларда эса бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари бутун республика бўйлаб йўлга қўйилади.

Натижада беморларнинг узоқ йўл босиб, пойтахтга келишларига ҳожат қолмайди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, кохлеар имплант – қулоқ ичига ўрнатиладиган мослама бўлиб, у ташқи микрофондан олинган товушларни кучайтириб, тўғридан тўғри инсоннинг эшитиш нервларига электрон импульс шаклида етказиб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате “ШОС-ОДКБ"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: СЎНГГИ 5 ЯРИМ ОЙДА ВАКЦИНА ОЛИШИ КЎЗДА ТУТИЛГАН АҲОЛИНИНГ 16 ФОИЗИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ТЎЛИҚ ЭМЛАНДИ

Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганига 5 ярим ойдан ошиб қолди. Хўш, шу пайтга қадар мамлакат аҳолисининг қанча қисми инфекцияга қарши тўлиқ эмланди?

ССВ Матбуот хизмати бу борадаги саволларга қуйидаги маълумотлар орқали жавоб беради:

Мамлакатимиз аҳолисининг 21 миллион нафардан ортиқ қисми эмлаш тадбирларига қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, жами эмланувчиларга нисбатан 1-дозани олганлар 47,6 фоизни ташкил қилган.

Шундай қилиб, юртимизда камида 1 доза вакцина олганлар 10 миллион 200 минг нафардан ошган (15 сентябрь ҳолатига кўра).

Вирусга қарши тўлиқ босқичларда вакцина олганлар жами эмланадиган аҳолининг 16 фоизини ташкил қилиб, уларнинг сони 3,4 миллион нафардан ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi