Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
У ерда ватанимиз фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотираси ёд этилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди.
Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари аждодлар хотираси, бугунги мустақиллик ва тинчлик қадри ҳақида гапирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею "Шахидлар хотираси".
Представители общественности собрались здесь, чтобы почтить память соотечественников, наших предков, отдавших жизни за свободу и независимость. Были прочитаны суры из Корана и дуа в память об ушедших.
У символического надгробия состоялась беседа с представителями старшего поколения, научного сообщества и интеллигенции. Глава государства говорил о памяти предков, ценности независимости и мирной жизни.
#Mirziyoyev #Mustaqillik #shahidlar #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

❗️Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, айни пайтгача дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 245 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (31.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 12:03 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈217 миллион 121 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 510 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 39,057 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,768 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,752 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,834 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,803 миллиондан ортиқ).
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 245 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Халқимиз саломатлиги йўлида матонат билан меҳнат қилаётган ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Сизни энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан қутлар эканман, машаққатли ва шарафли меҳнатингиз билан мамлакатимиз ривожи ва аҳоли саломатлигини сақлашга қўшаётган муносиб ҳиссаларингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.
Янги Ўзбекистон ғоясини амалга ошириш йўлида ижтимоий соҳанинг муҳим бир бўлаги ҳисобланган соғлиқни сақлаш тизими ҳам тубдан янгиланмоқда. Бирламчи тиббий тизимдан тортиб ихтисослаштирилган тиббий хизматларгача халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига босқичма-босқич жорий қилинаётган замонавий технологиялар сабаб тиббиёт ходимларини йиллар бўйи қийнаб келган ортиқча қоғозбозлик каби ноқулайликларга чек қўйилиб, бунинг ижобий натижалари халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати янада ошишида намоён бўлмоқда.
Яқин йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг салмоғи ҳам соҳа ривожининг қай йўсинда кетаётгани ҳақида хулоса қилишга имкон беради: бутун мамлакат бўйлаб тиббий хатлов амалга оширилиб, аҳоли вакиллари саломатлик даражасига кўра гуруҳлаб олинди; жорий йил аввалида вазирлик ташаббуси билан бошланган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ҳудудларда тиббий кўриклар амалга оширилиб, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолиига етук мутахассислар томонидан тиббий хизматлар кўрсатилди, мамлакатимиз тиббиёти қисқа даврда хирургиянинг ноёб турларидан бўлган трансплантация амалиётини тўла ўзлаштирди.
Маълумки, сўнгги икки йил бутун инсоният учун синовли давр бўлмоқда. Дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси, афсуски, мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Айни кунларда ватанпарварлик, фидойилик ҳақида сўз юритар эканмиз, биринчи навбатда, мардона меҳнати, билим ва тажрибаси, ибратли фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, аҳоли саломатлигини асрашда, айниқса, коронавирус инфекциясига қарши курашда жонбозлик кўрсатиб келаётган минг-минглаб тиббиёт ходимлари кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Бу кураш давомида миллий тиббиётимиз фавқулодда ҳолатларга мослашувчанлик, зарур бўлганда, бир йўналишга ихтисослашган тиббиёт муассасалари бошқа бир йўналишдаги беморлар учун ҳам ихтисослашиб кета олиш каби сифатларни ўзида ривожлантиргани халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.
Аммо, афсуски, ҳалигача шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик, профессионал вазифасини бажариш давомида уларга куч ишлатиш ҳолатлари учраб турибди. Бу каби ҳолатларни буткул тўхтатиш ва Сиз азиз ҳамкасбларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга давлат даражасида эътибор қаратилишини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча имкониятларни ишга соламиз.
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан эътибори сабаб тиббиёт ходимларига бўлган ишонч даражаси ошиб бормоқда. Қисқа вақт мобайнида соҳа мутахассисларининг хизматларини муносиб рағбатлантириш борасида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз муносабати билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун қатор юртдошларимиз билан бир сафда соғлиқни сақлаш тизимида ишлаб келаётган 40 нафарга яқин мутахассис фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлангани ҳам давлатимиз раҳбари назарида тиббиёт ходимлари қадр-қимматининг юксаклиги ифодаси, дея оламиз.
Янги Ўзбекистонда халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, уларни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларда тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизни қувонтиради.
Яна бир бор Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида халқимизни, шу жумладан, фидойи тиббиёт ходимларини улуғ айём билан самимий қутлаймиз. Хонадонингиздан файзу барака аримасин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

CCB: БАЙРАМ КУНЛАРИДА ҲАМ ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан халқимизнинг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида 1-5 сентябрь кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Мазкур жараёнда аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги ҳукумат топшириқлари ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Халқимиз байрамни хотиржам, осойишта, тинчлик-тотувликда ўтказишини таъминлаш мақсадида байрам ўтказиладиган жойларда малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича туну кун навбатчилик ташкил этилади.
👩🏻⚕️Халқ сайиллари, болалар иштирокидаги байрам тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда тиббий ёрдам хизмати ташкиллаштирилади.
⚡️Шунингдек, байрам кунлари юртимиздаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланди.
✅Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасалари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
❗️Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади.
📌Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради.

НАМАНГАНДАГИ ОИЛАДА БИР ЙЎЛА УЧ ҚИЗАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ
Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди.
Норин туманининг Норинкапа кишлоғида яшовчи Раънохон Саламованинг қизалоқларининг вазни 2-2,5 кг атрофида. Эгизаклар соғлом ва бақувват туғилгани айтилмоқда.
Оила аъзолари бу хушхабарни истиқлол айёми билан қўшалоқ шодиёна сифатида нишонламоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии открытия парка «Янги Узбекистон» и монумента Независимости
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии открытия парка «Янги Узбекистон» и монумента Независимости
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев:
Бугунги кунда юртимизда тиббиёт соҳаси, унинг фаолият мазмуни тубдан ўзгармоқда, десак, янглишмаган бўламиз.
Аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги, соғлом турмуш тарзи
янги босқичга кўтарилди.
Кўп тармоқли поликлиника ва касалхоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда.
Тез тиббий ёрдам тизими замон талаблари асосида қайта ташкил этилиб, молиявий таъминоти кучайтирилди.
2016 йилда мавжуд бўлган 800 та “Тез ёрдам” шохобчасининг сони бугунга келиб 1 минг 666 тага етказилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони эса 1 минг 648 тадан 2 минг 685 тага кўпайтирилди.

Ҳаммангиз кўриб турибсиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ўз вақтида бошлаб, тўғри йўл танлаганимиз учун кутилмаган пандемия қаршисида саросимага тушиб қолмадик.
Халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини асраш мақсадида зудлик билан барча тадбирларни ишлаб чиқдик.
Жумладан, коронавирусга қарши курашиш учун махсус тиббий марказлар ташкил этилди. Дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг захираси шакллантирилди.
Ҳудудларда ишга туширилган 60 та кислород станцияси тегишли шифохоналарни кислород билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошланди.
2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилиб, аҳоли соғлиғини сақлаш ва коронавирусга қарши эмлаш чораларини кўраяпмиз.
Халқимизни тезкор ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 30 йиллик байрами муносабати билан бўлиб ўтган давлат тадбирида шифокорлар ҳақида қўшиқ ижро этилди.
Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова томонидан куйланган тарона тадбир иштирокчилари томонидан юқори кайфиятда қарши олинди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова томонидан куйланган тарона тадбир иштирокчилари томонидан юқори кайфиятда қарши олинди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 742 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 31 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157136 (+742) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌24 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌19 нафари Жиззах вилоятида,
📌13 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌13 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌65 нафари Самарқанд вилоятида,
📌17 нафари Сирдарё вилоятида,
📌26 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌69 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌116 нафари Тошкент вилоятида,
📌251 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар
🔹Бухоро вилоятида 24 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 16 нафар,
🔹Наманган вилоятида 71 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 86 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 50 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 38 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 154 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149273 (+683) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1088 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 31 август куни 244 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 23909 нафарга етди. Кеча уларнинг 306 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16576 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 174 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 174 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда 1,9 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
🔺31 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 291 160 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 77 092 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар159 797нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 271 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 629 853 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 567 976 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 3 716 534 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 345 343 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 916 032 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (42 830 доза),
📌Фарғона вилояти (26 454 доза),
📌Андижон вилояти (26 055 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 673 202 доза,
📌Наманган вилоятида 1 661 749 доза,
📌Андижон вилоятида1 531 911 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 474 724 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 146 752 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 138 139 доза,
📌 Тошкент вилоятида 1 096 415 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
СЎНГГИ 5 ЙИЛДА ТИББИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒ 4 БАРОБАРГА ОШИРИЛДИ
Шу кунларда Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк сана — Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Эътиборлиси, ўтган йиллар давомида юртимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар, олиб борилган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш, халқимиз яшаш шароитини яхшилаш, турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Айниқса, сўнгги беш йил ичида жамиятимизнинг барча жабҳалари қатори, тиббиёт тизимида қўлга киритилган ютуқлар, эришилган марралар нафақат халқимиз, балки бутун дунё жамоатчилиги томонидан ҳам юксак эътироф билан тилга олинмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” юртимизда тиббиёт тизимини бутунлай янги босқичга олиб чиқди.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати истиқлолимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимидаги ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижалари бўйича туркум материалларни сизга тақдим этади.
Маълумки, ҳар қандай соҳа ривожида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, молиявий таъминотни яхшилаш, тизим ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим ўрин тутади. Шу маънода охирги йилларда юртимизда тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, дори воситалари таъминотига аввалгидан бир неча баробар кўп маблағ йўналтирилди.
Жумладан, 2021 йилда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган маблағ 4 баробарга оширилиб, қарийб 18,1 триллион сўмни ташкил этди. Ваҳоланки, бу маблағ 2016 йилда 4,5 триллион сўмдан иборат эди.
Шу билан бирга, умумий давлат харажатларига нисбатан соғлиқни сақлаш харажатлари 15,4 фоизга етказилиб, 551 миллион долларлик хорижий инвестиция ва грант маблағлари жалб этилди.
Шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш харажатлари учун ажратилган маблағлар 7 баробарга ортиб, 1 618 миллиардга етди. Эътиборлиси, бу рақам бундан 5 йил аввал 227,4 миллиард сўмни ташкил қилган эди.
Қолаверса, тиббиёт ходимларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида шифокорларнинг иш хақи 2,6 баробарга, ҳамшираларнинг иш хақи эса 2 баробарга оширилди. Олис ва чекка ҳудудларда ишлаш истагини билдирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўмлик устама белгиланди.
Бу эса соҳа ходимларини рағбатлантириш баробарида халқимиз, хусусан, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, улар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

МАМЛАКАТИМИЗ ТИББИЁТИНИНГ АҲОЛИГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ САЛОҲИЯТИ ҚАНДАЙ? (1-қисм)
Бугунги кунда юртимизда энг юқори талабларга мос ягона шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолият кўрсатмоқда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Республика санитар авиацияси ва Тошкент шаҳрининг “103” тез тиббий ёрдам хизмати шошилинч тиббий ёрдам хизматининг бош муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу тизимга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ)нинг 13 та ҳудудий филиаллари киритилган бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолисига ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади.
Мамлакатнинг 179 та аҳоли пунктларида РШТЁИМнинг субфилиаллари, яъни туман тиббиёт бирлашмалари қошидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ташкил қилинган. Тизимнинг санаб ўтилган стационар тузилмаларидан ташқари унга “103” тез тиббий ёрдам хизмати, санитар авиация ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш бўлинмалари ҳам киритилган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази — кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлиб, у шошилинч тиббий ёрдамнинг барча йўналишлари бўйича, шу жумладан, катталар ва болалар учун хирургия, терапия, педиатрия, куйиш-токсикологик ҳамда фавқулодда ва қатор ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатади. Марказнинг 29 та клиник бўлимлари, 760 ўринли (жумладан, 80 та реанимацион) умумий койкалари мавжуд.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2300 нафардан ортиқ ходим, жумладан, 457 нафар шифокор, 1079 нафар ҳамшира, 520 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, марказда 25 нафар фан доктори ва 72 нафар фан номзоди самарали фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, бутун мамлакатимиз бўйича ушбу тизим 16 минг нафардан зиёд шифокор ва 52 минг нафардан ортиқ ҳамширани ўзида жамлаган. Ҳозирги кунда ушбу тизимда кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил этади.
— Марказимизга кунига ўртача 600 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушади, шулардан 77 фоизига амбулатор ва 23 фоизига стационар шароитида юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади, — дейди ушбу марказ директори Дониёр Алимов. — Шошилинч кўрсатмалар бўйича жароҳатлар ва ўткир жарроҳлик касалликларда навбатчи кучлар томонидан 50 га яқин хирургик амалиётлар бажарилади. Операцияларнинг аксарияти мураккаб бўлиб, юқори технологик тиббий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Муассасамизда ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун 16 та амалиёт заллари, 6 та лаборатория, 4 та рентген хоналари, магнит-резонанс ва компьютер томографияси ҳамда ангиография бўлимлари кечаю кундуз фаолият юритади.
Байрам ва дам олиш кунлари юртимиз фуқароларининг саломатлигини асраш мақсадида марказда 63 нафар шифокор, 140 нафар ҳамшира, жами 260 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг координацион диспетчерлик маркази ҳозирги кунда мамлакатимиз миқёсида тез тиббий ёрдам кўрсатаётган 2 минг 686 та тез тиббий ёрдам бригадаларининг фаолиятини мониторинг қилиб, улар томонидан кунига бажарилаётган 35 мингдан зиёд чақириқларни мунтазам равишда таҳлил қилиб бормоқда.
Республикамизнинг даволаш-профилактика муассасаларига шошилинч консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида РШТЁИМ санитар авиация хизматининг туну кун навбатчиликдаги 10 та махсус санитар автотранспорти тиббий эвакуацияларни амалга оширяпти.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фавқулодда вазиятларнинг тиббий оқибатларини бартараф қилиш мақсадида доимий тайёргарликдаги ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам бригадалари навбатчилиги ҳам ташкил қилинган.

Как идёт вакцинация в Узбекистане, будут ли организации отстранять сотрудников от работы, каких показателей надо достичь, чтобы говорить о национальной стойкости к SARsCoV-2?
Гость — Елена Михайловна Борисова. Член Социал- демократической партии Узбекистана "Адолат", депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан, председатель комитета по вопросам охраны здоровья граждан Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
В этом видеоблоге обсудили важные вопросы, которые касаются вакцинации граждан.
Полное видео 👉 YouTube
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Гость — Елена Михайловна Борисова. Член Социал- демократической партии Узбекистана "Адолат", депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан, председатель комитета по вопросам охраны здоровья граждан Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
В этом видеоблоге обсудили важные вопросы, которые касаются вакцинации граждан.
Полное видео 👉 YouTube
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
2 000 ТА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ВА ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Маълумки, тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим ўринга эга. Бироқ тан олиш лозим, мамлакатимизда яқин-яқингача тиббиётнинг мазкур бўғинида беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб келган.
Шу боис, кейинги беш йил ичида мамлакатимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилди.
Хусусан, Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорлари билан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт тизимининг уч босқичли миллий модели яратилди. Бу йўлда аввалги қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида 2 000 та поликлиника ва оила шифокорлик пунктлари ташкил этилди.
Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида оммавий шаклдаги профилактик ва чуқурлаштирилган кўриклар ўрнига мақсадли скрининг дастурлари, тотал патронаж ўрнига универсал-прогрессив патронаж тизими жорий қилинди.
Ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш учун оила шифокори ва “тиббий бригадалар” “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказилди.
Бирламчи тизимда аҳолини тиббий хизмат билан тўла қамраб олиш мақсадида қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходими учун штатлар ажратилди. Шу билан бирга, 32,5 миллион нафар аҳоли тиббий хатловдан ўтказилиб, 7,2 миллион нафар касаллик аниқланган шахслардан 3,2 миллион нафари соғломлаштирилди.
Қолаверса, 506 минг нафар 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 495 минг нафар болага “A” витамини, 2-10 ёшдаги 6,2 миллион нафар бола учун гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланиши жорий этилиб, бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ 2,4 минг сўмдан 15 минг сўмга оширилди.
Албатта, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бу каби ижобий ўзгаришлар, энг аввало, халқимизни тиббиёт тизимидан рози қилиш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

⚡️Тезкор
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида фаолият олиб борувчи, ўзини "Ўзбекистон фуқаросиман", деб таништирган фуқаро: "Ўзбекистонда аёлим вакцина олиб, ўлим ёқасида!" дея йўллаган видео мурожаати бўйича Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ушбу фуқаронинг мурожаати бўйича Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан, вилоятнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида дастлабки ўрганишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда мурожаатчининг манзили ва шахси аниқ кўрсатилмаганлиги туфайли телефон орқали мурожаат бўлганлиги тасдиқланмади.
Шунингдек, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси беш ойдан бери давом этаётган вакцинация жараёнида эмланган фуқароларда бирор маротаба жиддий ножўя таъсир бўлмаганлигини маълум қилади.
Бошқармага ҳеч бир фуқародан вакцина сабаб ножўя таъсирлар борасида мурожаат келиб тушмаган.
Сизлардан шуни сўраб қоламизки, мабодо юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, яшаш манзилингиз, ўзингиз ва яқинларингиз тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз, тезкорлик билан ўрганиб, ҳолат бўйича батафсил маълумот берамиз.
Наманган вилоят соғлиқни
сақлаш бошқармаси