ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
159K subscribers
6.36K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

ХУСУСИЙ ШИФОХОНАЛАР СОНИ 2 БАРОБАРГА ОРТИБ, ҚАРИЙБ 6 500 ТАГА ЕТДИ

Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш, бу йўналишдаги тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, тизимга хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода бугун мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, Президентнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юртимизда хусусий тиббиёт ташкилотлари 129 та тиббий ихтисослик бўйича лицензия олишларига имкон яратилгани соҳадаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Ваҳоланки, бундан аввал улар атиги 50 турдаги хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган, холос.

Шунингдек, аввал нодавлат тиббиёт муассасасига ишга кириш учун шифокорда малака тоифаси бўлиши талаб этилар, бунинг учун камида 5 йил тиббий фаолият билан шуғулланиши лозим эди. Эътиборлиси, Президентимизнинг шу йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бу мураккабликка буткул чек қўйилди. Яъни жорий йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт муассасаси бирор ёш мутахассиснинг билим ва малакасига ишонч билдириб, уни иш билан таъминламоқчи бўлса, улардан малака тоифаси талаб қилинмайдиган бўлди.

Соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида сўнгги йилларда 101,6 миллиард сўм (9,4 миллион АҚШ доллари) бўлган 17 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилди ва айни пайтда 8 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда хусусий шифохоналар сони 2 баробарга кўпайиб, 6 527 тага ошди. Ваҳоланки, бу рақам бундан тўрт йил аввал 3810 та эди. Шу билан бирга, 1568 та хусусий клиника янги тиббий ихтисосликлар ҳисобига фаолиятини кенгайтирди. Натижада 1205 та стационар хусусий шифохоналарда 31 мингдан ортиқ ўрин жойлар ташкил этилди.

Айни пайтда хусусий тиббиётда 15 минг нафардан ортиқ шифокор ва 23 минг нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 736 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157872 (+736) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌82 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌23 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌11 нафари Навоий вилоятида,
📌22 нафари Наманган вилоятида,
📌58 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌72 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌108 нафари Тошкент вилоятида,
📌238 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 101 нафар
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 36 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 103 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149767 (+494) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1093 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 1 сентябрь куни 266 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24175 нафарга етди. Кеча уларнинг 258 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16834 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 177 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

700 ДАН ОРТИҚ БУЙРАК КЎЧИРИБ ЎТКАЗИШ, ЖИГАР ВА ЎЗАК ҲУЖАЙРА АМАЛИЁТЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛДИ

Илгари юртимизда буйрак ва жигар трансплантацияси амалиётлари ўтказилмас, бунинг оқибатида кўпгина бемор юртдошларимиз хорижий мамлакатларда катта маблағ эвазига даволанар, айримлар эса бевақт вафот этарди.

Эътиборлиси, мазкур соҳадаги олиб борилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари йўлга қўйилди. Натижада бугунги кунгача юртимизда 700 дан ортиқ ана шундай операциялар муваффақиятли бажарилди. Шу билан бирга, трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ўтказилди.

Бундан ташқари, юртимизда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, мазкур йўналишда замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизимни шакллантириш мақсадида сўнгги йилларда ихтисослаштирилган марказлар сони 10 тадан 20 тага етказилди. Уларнинг ҳудудларда 174 та филиаллари, туманларда 310 та бўлимлари ташкил этилди. Бунинг натижасида ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 55 фоизгача етди.

Шунингдек, авваллари кардиохирургия хизмати фақатгина Тошкент шаҳрида амалга оширилган бўлса, ҳозирда 12 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди ҳамда 10 та вилоятда очиқ юрак операциялари муваффақиятли ўтказилмоқда.

Қолаверса, жорий йилда телемедицина орқали 9 612 маротаба онлайн боғланишлар ташкил қилиниб, уларда 40 350 нафар беморлар консультация қилинган, 2 850 та консилиумлар, 376 та семинарлар, 590 та маҳорат дарслари, 184 та намойишли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Ордер бериш тартиби бекор қилиниб, навбат асосида даволаниш тизими жорий этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🇺🇿🇩🇪 Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юборади. Бу препарат коронавирус инфексиясига қарши курашда юқори самарага эга.

Тошкентга бугун соат 21:00да келадиган юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.

Casirivimab/Imdevimab («Roche» Швейцариянинг фармацевтика компаниясидан) — COVID-19га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий «антитаначалар коктейл». Ҳозирги вақтда препарат уларнинг ҳали ҳам янги штаммларга чидамли ягона комбинацияси ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлиш даражасини 70%га камайтирди, шунингдек касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишидаги нутқини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Youtube

Facebook
СУРУНКАЛИ ГАСТРИТ, ОШҚОЗОН ВА ЎН ИККИ БАРМОҚ ИЧАК ЯРА КАСАЛЛИКЛАРИ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ НИМАЛАР? (2-қисм)

ССВ матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Олим Ғуломовга мурожаат қилди
:

— Сурункали гастрит — ошқозон шиллиқ қавати яллиғланиши ҳамда ўзгаришлари оқибатида ундаги қайта тикланиш жараёнининг бузилиши, безлар атрофияси ва ҳаракат фаолиятининг ўзгариши билан кечадиган сурункали касаллик.

Сурункали гастрит аҳоли орасида кенг тарқалган хасталиклар гypyҳигa киради ва кўпроқ (50-80 фоиз ҳолларда) катта ёшдаги эркакларда учрайди.
Бу хасталик ҳам ўткир гастрит каби қатор омиллар таъсирида юзага келади.

Сурункали гастритнинг алиментар сабаблари қуйидагилар:
🔺таом истеъмол қилиш тартиби ва сифатининг бузилиши;
🔺овқатланиш оралиғининг узоқ муддат чўзилиши, таомни яхши чайнамасдан тез-тез ейиш;
🔺иссиқ суюқликлар ва қаттиқ овқатларнинг ошқозон шиллиқ қаватига бевосита салбий таъсири;
🔺аччиқ зираворлар ҳамда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки ва носвой чекиш;
🔺қийин ҳазм бўладиган, дудланган, ёғли таомларни мунтазам истеъмол қилиш, оч юриш, уйқудан олдин тўйиб овқатланиш;
🔺истеъмол қилинадиган таомларнинг калорияси паст бўлиши, мунтазам равишда иссиқ чой ва қаҳва ичиш.
🔺 касбга боғлиқ салбий таъсирлар (иссиқ цех, кимёвий бўёқ, цемент ва пахтани қайта ишлаш заводлари каби жойларда)
🔺баъзан дорилар ва қишлоқ хўжалигидан айрим кимёвий воситалардан узоқ муддат ҳамда нотўғри фойдаланиш оқибатида ошқозон шиллиқ қавати зарарланади.

Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги — сурункали, қайталанувчи, қўзиш ва тинч даврлар алмашиниб келувчи касаллик бўлиб, унинг асоси — шиллиқ қаватда яра ҳосил бўлиши ҳисобланади.

Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг келиб чиқиши кўп омилли бўлиб, унинг келиб чиқишига наслий, руҳий, алиментар (овқатланиш билан боғлиқ), механик, хеликобактер пилори бактерияси, зарарли одатлар ва айрим дори воситаларидан узоқ муддат фойдаланиш кабилар сабаб бўлади.

Шунингдек, асабийлашиш, стресс, ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи аччиқ, дудланган, хамирли таомлар, пишириқлар, қуруқ ва совуқ овқатлар, овқатланиш мунтазамлигининг бузилиши, шакар маҳсулотлари, қаҳва ва бошқалар ҳам касаллик юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу анжуман дунёдаги йирик молия институтлари орасида коронавирус пандемияси бошлангандан буён ўтказилган илк офлайн тадбир бўлмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
РШТЁИМ: ҲАР ЙИЛИ МИНГГА ЯҚИН КАМ ИНВАЗИВ НЕЙРОХИРУРГИК АМАЛИЁТЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛМОҚДА (2-қисм)

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия ва қўшма жароҳатлар бўлими ходимлари 20 йил мобайнида узлуксиз равишда АҚШ, Англия, Германия, Финляндия, Япония ва Россия нейрохирургия мактабларининг узоқ муддатли курсларида ўз малака, билим ва тажрибаларини ошириб келиб, нафақат мамлакатимизда, балки минтақамиз миқёсида ҳам энг мураккаб ва ноёб нейрохирургик амалиётларни юқори даражада амалга ошириб келмоқда.

Айни пайтда марказда йилига 1000 га яқин кам инвазив нейрохирургик жарроҳлик амалиёти бажарилмоқда.

Шунингдек, 100 дан ортиқ бош мия босими мониторингини қўллаш амалиёти, оғир бош мия жароҳатларида 80 дан ортиқ микронейрохирургик жарроҳлик, 200 дан ортиқ умуртқа поғонаси жароҳатлари ва диск чурраларида кам инвазив микронейрохирургик жарроҳлик амалиётлари, 200 дан ортиқ бош мия артериал аневризмалари ҳамда артериовеноз мальформацияларининг микронейрохирургик ва эндоваскуляр амалиётлар каби қатор мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Мазкур жарроҳлик амалиётлари барча замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори технологияга асосланган ускуналар, яъни “OPMI Pentero 900” ва “OPMI Vario S88” операцион микроскоплари, “Aesculap”, “Takayama”, “Mizuho”, “Codman”, “Mayfield” ва “KLS-Martin” микроинструментлари, “Codman” ва “Spiegelberg” бош мия босими мониторинги ускуналари ёрдамида бажарилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар йили 30 га яқин мутахассислар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг шошилинч тиббиёт кафедраси қошидаги шошилинч нейрохирургия курсида малака ва тажрибаларини мунтазам равишда оширишади. Икки йиллик клиник ординаторлар курслари ва бир йиллик иш ўрнида малака ошириш курслари ҳам ўтилади. Мамлакатимиз вилоятларида маҳорат дарслари ва маърузалар ташкил қилиш орқали тажриба ва малака ошириш услублари ҳам йўлга қўйилган.

РШТЁИМда унинг илмий ва амалий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳар йили дунёнинг таниқли нейрохирурглари билан биргаликда ноёб ва мураккаб нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда ва ушбу янги услублар республика миқёсида жорий этилмоқда.

Жумладан, Россия Федерациясидан профессор А.Басков билан ҳамкорликда минтақамизда биринчилар қаторида умуртқа поғонаси жароҳатларида кам инвазив стабилизация жарроҳлик услублари, академик В.Крылов билан ҳамкорликда бош мия жароҳатларида кам инвазив жарроҳлик услублари ва профессор В.Лазеров билан ҳамкорликда бош мия қон-томир артериал аневризмаларида жарроҳлик услублари, академик А.Потапов ва профессор Д.Питцхелаури билан ҳамкорликда бош мия жароҳатлари ва бош мия қон айланишининг ўткир бузилишларида янги технологик кам инвазив жарроҳлик услублари муваффақиятли бажарилмоқда.

Шунингдек, япониялик профессорлар Йоко Като ва Катсуми Такизава билан ҳамкорликда бош мия қон-томир артериовеноз малформацияларида жарроҳлик услублари ҳамда Буюк Британиядан профессор Майкл Повелл билан ҳамкорликда ўткир қон қуйилиши билан кечувчи бош мия асоси ўсмаларида бош асоси жарроҳлиги услублари бўйича республикамиз нейрохирургларини жалб этган ҳолда маҳорат дарслари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАГА ЭГА ПРЕПАРАТ ОЛИБ КЕЛИНДИ


Бундан бироз муддат аввал Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 689 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 158561 (+689) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌25 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌19 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌19 нафари Наманган вилоятида,
📌59 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌73 нафари Фарғона вилоятида,
📌28 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌224 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 74 нафар
🔹Бухоро вилоятида 20 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 37 нафар
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Навоий вилоятида 14 нафар,
🔹Наманган вилоятида 55 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 91 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар
🔹Тошкент вилоятида 105 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 2 сентябрь куни 93 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24268 нафарга етди. Кеча уларнинг 212 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17046 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 180 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда 2 миллион нафарга яқин аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺2 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 479 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 35 314 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 89 665 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 500 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 772 332 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 603 290 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 3 806 199 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 362 843 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 988 158 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (20 290 доза),
📌Андижон вилояти (19 286 доза),
📌Бухоро вилояти (16 374 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 677 088 доза,
📌Наманган вилоятида 1 669 373 доза,
📌Андижон вилоятида 1 551 197 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 482 092 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 152 142 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 146 037 доза,
📌 Тошкент вилоятида 1 116 705 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАР ХОТИРА СУСАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИ?

ССВ Матбуот хизмати хотира сусайиши билан боғлиқ саволларга жавоб олиш мақсадида тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуровга мурожаат қилди:

— Олимлар томонидан хотирани ўрганиш борасида олиб борилаётган электрофизиологик, биокимёвий, гистокимёвий, биофизикавий тадқиқот ишларига кўра киритилаётган янгиликлар фан ва техникада улкан ютуқларга олиб келаётган бўлса-да, мия фаолияти, шу жумладан, хотирани ўрганишнинг жуда кўп жиҳатларида учраётган муаммолар ечимсиз қолмоқда. Аслида хотиранинг кучи, унда маълумотларнинг сақланиш муддатлари, қайта тикланиб, маълум хулоса ва тушунчаларга олиб келишида ҳар кимнинг наслдан-наслга ўтувчи генетик дастурлангани ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра, тенг ёшдаги кишиларнинг бири эшитган, кўрган нарсаларини узоқ вақт ёдида сақлаб қолса, ўқиган шеърларини тез ёдлаб ола билса, тил ўрганишга чечан бўлса, бошқасида бундай қобилиятлар кучсизроқ бўлади.

Ёш ортиб бориши билан хотира сусайиши турлича шаклда кечиши мумкин.

Масалан:
📌 дисмнезия (эсда сақлаб қолишнинг бузилиши);
📌 амнезия (олдин билган нарсалардан айрим фрагментларнинг йўқолиши);
📌 деменция (мияда қон айланишининг бузилиши билан зеҳннинг пасайиши);
📌 Альцгеймер (хотиранинг йўқолиб, одам ўз уйи, яқин кишиларини таний олмаслиги, исми-шарифини ҳам эсдан чиқариб қўйиши);
📌 Паркинсон (мушаклар таранглиги, ҳаракатнинг камайиши, қўл-оёқ титраши, нутқнинг бузилиши).

Юқоридаги сингари нохуш ҳолатларнинг олдини олишда жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш ва мияни машқ қилдириб туриш муҳим аҳамият касб этиши кўпгина тадқиқотларда исботланган.

Хотира ва у билан боғлик жараёнлар нерв ҳужайралари ва улардан ташкил топган нерв ядролари фаолияти ҳисобланиб, ушбу вазифа қайд қилинган ҳужайраларнинг кислород ва тегишли озиқ моддалари билан таъминланиш даражасига боғлик. Агар бу борада муаммо бўлмаса, улар ўз фаолиятини бемалол бажараверади.

Маълум сабабларга кўра, масалан, бош мия қон томирларининг торайиши ёки уларда қон етарли ҳаракат қилмаса (масалан, давомли камҳаракатлилик, яъни гиподинамия, кучли асабийлашиш туфайли қон томирлари торайса ёки уларнинг ёш билан боғлик эластиклиги камайса), нерв ҳужайраларига етарли кислород, озиқ моддалар етиб бормайди ва унда ҳосил бўлган моддалар алмашинуви маҳсулотлари – карбонат ангидрид, азот бирикмалари ўз вақтида чиқариб юборилмайди. Бу ҳол нерв ҳужайралари фаолиятини, хотирада сақлаш каби мураккаб психофизиологик жараёнларни ёмонлаштиради.

Уйқудан турганда хотира билан боғлиқ функциялар, масалан, бирор воқеа-ҳодисани аниқ ва равшан айтиб бериш, тасвирлаш анча қийин бўлади. Сабаби — одам узоқ вақт қимирламасдан тўшакда ётганида мияга қон бориши камаяди, шу боис нерв ҳужайраларидан иборат нерв марказлари ишида сусайиш кузатилади. Киши ўрнидан туриб ҳаракат қила бошлагач (бадантарбия, ювиниш сингарилар), мияда қон айланиши меъёрига келиб, воқеа-ҳодисалар батафсилроқ эсга тушади.

Уйқудан кейин ақлий қобилият маълум даражада кучайишининг сабаби ҳам мияда қон айланишининг дам олганидан кейин яхшиланишидир.

Шунинг учун ҳар ким (ёши, жинси, касбини ҳисобга олган ҳолда) маълум жисмоний фаолликни канда қилмаслиги муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ЯШОВЧИ ОНАХОННИНГ МУРОЖААТИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
РШТЁИМ: 150 ГА ЯҚИН БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Маълумки, бугунги кунда инсон органи трансплантацияси — беморларнинг ўлимига ёки чуқур ногиронлигига олиб келадиган, инсон организмининг деярли барча аъзолари ва тизимларига таъсир этувчи бир қатор кенг тарқалган жиддий касалликларни тўлиқ даволашнинг ягона усули ҳисобланади.

Дунёда ҳар йили 136 мингдан ортиқ орган трансплантацияси амалга оширилади. Аммо ҳар йили операцияларга қараганда 40 фоиздан кўпроқ беморлар орган трансплантациясига навбатда туради, бу эса бундай беморларни даволаш учун донорларга доимий эҳтиёж борлигидан далолат беради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва бевосита топшириғи билан мамлакатимиз тиббиёти тарихида илк бор органлар трансплантацияси бўйича замонавий операцияларни амалга ошириш бошланди. Ҳозирда соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда.

Айни дамда ушбу трансплантация фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрда “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 859-сонли қарори билан тартибга солинган.

Қарор сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам билан таъминлаш, яқин қариндошлик трансплантациясини ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган. Низом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибини, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

— Марказимизда хорижий клиникалар ютуқлари синчковлик билан ўрганилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2018 йил “Хирургик трансплантология” бўлими ташкил этилди, — дейди РШТЁИМ бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев. — Туркиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда 2018 йилнинг 7 апрелида марказимизда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилган. Ҳозирда бундай жарроҳлик амалиётлари илмий марказнинг ёш истеъдодли жарроҳлари томонидан бажарилиб келинмоқда ва шу кунга қадар 150 га яқин беморларда тирик қариндошлар орасида буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

Маълумотларга қараганда, юртимизда 3000 нафардaн oртиқ бeмoр дaстурий гeмoдиaлизгa муҳтoж. Сурункaли буйрaк eтишмoвчилигининг сўнгги бoсқичидa бўлгaн ҳaр бир бeмoр ҳaфтaсигa кaмидa 2 мaртa гeмoдиaлиз сeaнсини oлaди.

Юртимиздa сурункaли буйрaк eтишмoвчилиги бўлгaн бeмoрлaр сoнини кaмaйтириш нaфaқaт тиббий, бaлки ижтимoий-иқтисoдий муaммo ҳaмдир. Вa бундaй бeмoрлaрни дaвoлaшнинг самарали усулларидан бири бу — буйрaк трaнсплaнтaцияси ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу соҳа ривожига давлат даражасида эътибор қаратиб келаётгани ҳам унинг нақадар муҳимлигини исботлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 648 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159209 (+648) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌18 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌52 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌106 нафари Тошкент вилоятида,
📌243 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 59 нафар
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 41 нафар
🔹Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 196 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 73 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар
🔹Тошкент вилоятида 104 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 165 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 151067 (+717) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1106 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 3 сентябрь куни 71 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24339 нафарга етди. Кеча уларнинг 223 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17269 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 184 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Postlar uchun
❗️ Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 миллион нафардан ошиб кетди

🔺3 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 118 461 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 569 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 80 611 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 15 281 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 890 793 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 625 859 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 3 886 810 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 378 124 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 058 336 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Хоразм вилояти (18 086 доза),
📌Андижон вилояти (15 417 доза),
📌Тошкент вилояти (12 035 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 684 595 доза,
📌Наманган вилоятида 1 680 972 доза,
📌Андижон вилоятида 1 566 614 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАЛАРИ СОНИ 2 МИНГ 685 ТАГА ЕТКАЗИЛДИ

Маълумки, шошилинч тиббий ёрдам тизими (ШТЁТ) соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланиб, сўнгги 4-5 йил ичида вилоят ва туманлардаги ихтисослашган марказлар филиаллари ва бўлимлардан иборат мазкур йўналишда аҳоли саломатлигини асраш, уларга сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Натижада аҳолига бепул узлуксиз тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтарилди.

Хусусан,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва унга бириктирилган республика санитар авиацияси ҳамда Тошкент шаҳрининг “103” хизмати ШТЁХнинг бош муассасаси ҳисобланиб, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил қилинган марказнинг 13 та филиалида аҳолига махсуслаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг 205 та аҳоли пунктида РШТЁИМнинг субфилиаллари – шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 1600 дан ортиқ тез тиббий ёрдам шохобчалари фаолият юритмоқда.

Биламизки, тўрт-беш йил аввал мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизмати сифати анчайин ночор ҳолда эди. Ўша вақтларда мазкур соҳа тиббиётнинг энг кўп танқидга учрайдиган, аҳолининг жиддий ва ҳақли эътирозларига сабаб бўладиган тизими бўлган, десак хато қилмаймиз.

Сўнгги йилларда мазкур тизимга қаратилган юксак эътибор натижасида бугунги кунда “Тез ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун 6 500 сўм маблағ ажратилмоқда. Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда атиги 500 сўмни ташкил қилган эди. Шу билан бирга, “Тез ёрдам” шохобчалари 800 тадан 1 666 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 890 тадан 2 685 тага етказилди.

Шунингдек, бундан 4-5 йил аввал тез тиббий ёрдам бригадаларининг манзилга кечикиб бориши, машиналар, ёнилғи ва дори-дармонлар етишмаслиги одатий хол эди. Эътиборлиси, бугунги кунда мазкур соҳа мутлақо янги инновацион, сифат жиҳатдан юксак, барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган тизимга айланди.

Жумладан, бундан тўрт йил аввал юртимиз “Тез ёрдам” хизматида бор йўғи 24 та реанимобиль бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 435 тага кўпайтирилди. Бунинг натижасида тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти шаҳарларда ўртача 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарди.

Қолаверса, ушбу тизимда хусусий секторнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиб берилиши сабабли айни пайтда хусусий тез тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари сони 15 тадан 31 тага етди.

Бу ижобий ўзгаришлар, шубҳасиз, беморларга шифохонагача бўлган тез тиббий ёрдамни халқаро андозаларга мос тарзда кўрсатиш имконини бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi