ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
82.6K subscribers
6.31K photos
2.51K videos
44 files
9.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
4 ТА ҲУДУДДА ШУ КУНГАЧА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 30 МИНГ НАФАРДАН ОШГАН

💉16 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 318 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етди.

📊 16 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (4450 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4221 нафар),
📌Бухоро вилояти (3100 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Фарғона вилоятида 53984 нафар, Андижон вилоятида 41829 нафар, Наманган вилоятида 39650 , Самарқанд вилоятида 31834 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимизда коронавирус қайд этилиши кескин ошмоқда, Тошкент шаҳрида кеча 227 ҳолат аниқланди, яна бир киши вафот этди

🔺2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 37 нафари Тошкент вилоятида,
📌227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 11 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83838 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1864 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.

Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича тавсия берилди

Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.

Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади

Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.

Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.

Бундан олдин, бош вазир тиббий ниқобсиз юрган фуқароларни кескин танқид қилганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бош вазир Абдулла Арипов:

“Президентимиз бошидан бу масала бўйича тўғри йўналиш бердилар. Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз.

Бу йил пандемия билан курашиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиб берилган.

Бироқ, бу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик.

Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. керак бўладиган бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.

Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса”.

Махсус комиссия йиғилишидан.
❗️⚡️Бош вазир йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкинлигини айтди

Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётгани қайд этилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Aнгела Меркель AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Германия канцлери Aнгела Меркель «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилди, дея маълум қилди Германия Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Штеффен Зайберт.

«Мен бугун «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилганимдан хурсандман. Эмлаш кампаниясида қатнашган ва эмланганларнинг барчасидан миннатдорман. Эмлаш пандемияни бартараф этишнинг калитидир», — дея Зайберт «Twitter»да Меркелнинг сўзларини келтирган.

Шунингдек, у эмланганлик ҳақидаги сертификатни илова қилган.

©️Хabar.uz
ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус:

"Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда.

Ҳафталик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича кўрсаткичлар сўнгги икки ой ичида икки баробарга кўпайган ва пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда.

Илгари коронавирус инфекциясининг тез тарқалишини жиловлай олган қатор мамлакатларда ҳам ҳозирда вазият анчайин мураккаблашган".

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 804 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 138 миллион 688 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 978 мингдан зиёд киши вафот этган (16.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:46 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 804 807 янги ҳолати аниқланди, 12 955 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 139 миллион 690 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 997 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
📌 АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,103 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
📌Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,291 миллиондан ортиқ),
📌учинчи ўринда Бразилия (13,673 миллиондан ортиқ),
📌тўртинчи ўринда Франция (5,107 миллиондан ортиқ),
📌бешинчи ўринда эса Россия (4,684 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:
📌 АҚШда 73 306,
📌Ҳиндистонда 217 353,
📌Бразилияда 73 513,
📌Францияда 37 936,
📌Россияда эса 8 995 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 804 тысячи новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 138 млн 688 тысяч, из них более 2 млн 978 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:46 по центральноевропейскому времени 16 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 804 807 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 955 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 06:20 часов по ташкентскому времени 17 апреля 2021 года), в мире заразилось более 139 млн 690 тысяч человек, из них более 2 млн 997 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,103 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 14,291 млн), на третьем — Бразилия (более 13,673 млн), на четвертом — Франция (5,107 млн), на пятом — Россия (4,684 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки:
📌 в США было зарегистрировано 73 306,
📌Индии — 217 353,
📌 Бразилии — 73 513,
📌Франции — 37 936,
📌 России — 8 995 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинмоқда?

Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:

👦🏻14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;

🧒🏻15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;

👩🏻20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;

👱🏻‍♂️30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;

👨🏻 40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;

👨🏻‍🦳50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;

👴🏻 60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда хорижий ҳамкорларимиз томонидан Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирилиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

В связи с наступлением священного для всего мусульманского мира месяца Рамадан на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав государств и правительств зарубежных стран, руководителей ведущих международных организаций, авторитетных духовных деятелей.
В своих поздравительных посланиях наши зарубежные партнеры выражают лидеру и многонациональному народу Узбекистана глубокое уважение, а также пожелания мира, благополучия и процветания.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 400 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉17 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 33 208 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 403 136 нафарга етди.

📊 17 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (4545 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (4350 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4344 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 58529 нафар,
📌Андижон вилоятида 44309 нафар,
📌Наманган вилоятида 40664 ,
📌Самарқанд вилоятида 36178 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимизда кеча коронавирусдан касалланиш бўйича 342 та ҳолат қайд этилди, 109 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86680 (+342) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 50 нафари Тошкент вилоятида,
📌221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 22 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 37 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84043 (+205) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 638 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1999 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

⚡️Жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш,масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси,масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега сўнгги кунларда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда?

Бу ҳолатни олдини олишда нималарга энг аввал эътибор бериш керак?

Эмлаш жараёнларининг коронавирусни жиловлашда аҳамияти нечоғлик?

Ушбу саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошди, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда

🔺2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 59 нафари Тошкент вилоятида,
📌206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 28 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 92 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

"Коронавирус тарқалган дастлабки пайтларда "бу касалликка 3 миллион нафар одам чалинади", деган одамни руҳий носоғлом деб айтишлари мумкин эди. Ҳолбуки, ҳозирга келиб, COVID-19 дан 140 миллион нафар инсон касалланиб, 3 миллион нафар киши қурбон бўлди..."

Коронавируснинг қайта тарқалиши, вируснинг табиати қандай?

Қайси штамм билан касалланганда даволаш чоралари кўпроқ иш беради?

Мамлакатимизда вируснинг тарқалиши қачон ва қандай чоралардан кейин буткул тўхтайди?

Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков қуйидаги виеосуҳбатда жавоб беради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛГАНДАН СЎНГ ЧЎМИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?

ССВ Матбуот хизматининг COVID-19 бўйича савoлларига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.


— Айримлар вакцина қабул қилгандан сўнг бир неча ҳафта чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлигини айтмоқда. Бу қанчалик тўғри?

— Вакцина олгандан кейин вакцина қилинган жойга 3 кун муддатда сув теккизмаслик тавсия қилинади.

Вакцина инсонни елка мушагининг орасига юборилиши, юборилган жойга умумий чўмилган вақтда сув тегиши мумкин. Баҳор фаслида совуқ ҳамда иссиқ ҳаво ўзгариб туради. Ҳавонинг бундай ўзгариши инсон организмига таъсир кўрсатади, айниқса, чўмилган одамлар организмида совқотиш каби ҳолатлар кузатилади.

Бу эса организм учун ортиқча стресс бўлиб, иммун тизимига таъсир қилиб эмлангандан сўнг қўшимча шамоллашлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.

Хулоса қилганда, эмлашдан кейин имкон қадар иммун тизимига таъсир қилувчи одатлардан сақланиш ва саломатлигингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқ. Бу ўз ўрнида, коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишга ёрдам беради.

— Ҳозирда коронавирусга чалинган фуқаро уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?

— Ҳозирда ҳам шифокорларсиз мустақил равишда ПЗР-тест топширган, унинг натижаси ижобий чиққан, коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар уй шароитида изоляция ҳолатида даволанишлари мумкин. Бу каби беморлар, албатта, оилавий поликлиникага мурожаат этишлари шарт. Уй шароитидаги амбулатор даво-чоралари оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу даволаш чоралари мавжуд стандартларга асосланган холда олиб борилиши ва касаллик оғир даражага ўтиб кетишининг олдини олиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ: дунёда COVID-19 дан 3 миллиондан ортиқ бемор вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈140 миллион 322 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 003 мингдан зиёд киши вафот этган (18.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:35 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 809 004 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 481 нафар бемор вафот етди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈141 миллион 438 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 020 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸 АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,250 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,788 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (13,832 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,178 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,702 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 697, Ҳиндистонда 261 500, Бразилияда 85 774, Францияда 34 218, Россияда эса 8 632 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 792 миллион 796 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

❗️ВОЗ: в мире от COVID-19 умерло более 3 миллиона человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 140 млн 322 тысячи,
📉из них более 3 млн 003 тысячи человек умерли (по состоянию на 14:35 по центральноевропейскому времени 18 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 809 004 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 481 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:20 часов по ташкентскому времени 19 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 141 млн 438 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 020 тысячи скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,250 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 14,788 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 13,832 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,178 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,702 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 73 697, Индии — 261 500, Бразилии — 85 774, Франции — 34 218 и России — 8 632 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 18 апреля нынешнего года в мире введено более 792 млн 796 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi