ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
89.6K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Юртимиздаги олти ярим миллион нафардан ортиқ болалар оммавий дегельминтизация тадбирлари билан қамраб олинмоқда

Бугун, 19 апрель куни юртимиз бўйлаб 2-10 ёшдаги (жами 6 миллион 115 минг нафардан ортиқ) болалар ҳамда зарарланиш юқори бўлган ҳудудлар (Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси)даги мактабларда 15 ёшгача (жами 445 минг нафардан ортиқ) мактаб ўқувчилари орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бошланди.

📌Ушбу тадбирларнинг 1-тури жорий йилнинг 19–24 апрель кунлари давом этади.

❗️Эслатиб ўтамиз, гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.

Бугунги кунда бундай зараркунандаларнинг 250 га яқин тури аниқланган бўлиб, шулардан 9 хили болаларда учрайди. Агар касаллик кузатилса:
📍боланинг қорни оғрийди,
📍иштаҳаси бузилади,
📍асабийлашади,
📍жиззаки бўлиб қолади,
📍уйқусида тишларини ғичирлатади.

‼️Паразит инсон организмида 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Уларнинг хавфлилиги шундаки, тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тақсимотига кўра, махсус дори воситалари оммавий дегельминтизациянинг 1-турини ташкиллаштириш учун ҳудудларга етказиб берилди.

Болалар препаратларни боғча ва мактабларда қабул қилмоқдалар, шунингдек, уйда тарбияланаётганларга эса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ташкил қилинган гуруҳлар маҳаллабай тарзда уйма-уй юриб, махсус дори воситаларини тарқатмоқда.

Оммавий дегельминтизация тадбирлари Президентимизнинг 2021 йил 3 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси асосида ташкил қилинмоқда.

🔴Оммавий дегельминтизация тадбирларининг 2-тури 6 ойдан сўнг ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
В нашей стране массовой дегельминтизацией будет охвачено более 6,5 млн детей

Сегодня, 19 апреля стартовали массовые мероприятия по профилактике кишечных гельминтозов среди детей, в рамках которых охватываются дети от 2 до 10 лет (всего более 6 млн 115 тыс.), а также школьники до 15 лет (всего 445 тыс.), обучающиеся в зонах повышенного риска (Бухарской, Кашкадарьинской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ташкентской и Ферганской области, Республике Каракалпакстан).

📌1-й тур этих мероприятий проходит с 19 по 24 апреля этого года.

❗️Напоминаем, что гельминтоз возникает в результате попадания паразитических червей (глистов) в организм человека. Черви выживают за счет питательных веществ в теле, в котором они живут.

На сегодняшний день выявлено около 250 видов таких вредителей, из которых 9 видов обнаружены у детей. Если заболевание наблюдается:
📍 у ребенка болит живот,
📍 пропадает аппетит,
📍 он становится нервным,
📍 скрипит зубами во сне.

‼️Паразит откладывает в организме человека от 5 до 150 тысяч яиц. Их опасность в том, что они быстро развиваются и распространяются по организму через кишечник, повреждая внутренние органы и системы.

В рамках массовых мероприятий специальные противоглистные препараты были доставлены в регионы по распределению Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья.

Дети получают лекарства в детских садах и школах, а выездные группы, организованные учреждениями первичной медико-санитарной помощи и региональными отделениями Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья, раздают лекарства по системе «махаллабай» детям, находящимся на дому.

Мероприятия по массовой дегельминтизации осуществляются в рамках реализации Указа Президента от 3 февраля 2021 года «О Государственной программе по реализации Стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017 — 2021 годах в «Год поддержки молодежи и укрепления здоровья населения» и постановления главы государства от 10 ноября 2020 года «О дополнительных мерах по обеспечению здорового питания населения».

🔴2-й тур мероприятий по массовой дегельминтизации планируется организовать через 6 месяцев.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳаддан ортиқ терлаганда (гипергидроз) нима қилиш керак?

🔹Тананинг бутун юзаси тер безлари билан қопланган. Улар нормал тана ҳароратини сақлаб туриш учун зарур бўлган намликни ҳосил қилади. Тер миқдори асаб импулслари ва қоннинг гормонал таркиби билан тартибга солинади.

🔹Гипергидрознинг 2 та: биринчи ва иккинчи даражали турлари бор. Биринчи тури туғма терлаш бўлиб, унда терлашнинг сабаблари йўқ. Иккинчи даражали гипергидроз даволовчи препаратлар ичиш, гормонал ўзгаришлар ва айрим касалликлар туфайли содир бўлади.

📌Гипергидроз профилактикасида қуйидагилар тавсия этилади:

👕табиий матоли (пахта, зиғир) кийимларни кийинг;
👟кроссовка ва ёпиқ пойабзал остидан пайпоқ кийинг;
🔸дезодорант эмас, антиперспирантдан фойдаланинг;
🔸нам салфеткалардан фойдаланинг.
😡стрессга енгилманг;
🥗терлашни кўпайтирадиган озиқ-овқат ва ичимликларни овқат рационидан олиб ташланг.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/E_l5M5WPdwo

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uWQY9rPsMXc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 430 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди.

📊 19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (4320 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3971 нафар)
📌Наманган вилояти (3313 нафар)

банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 62849 нафар,
📌Андижон вилоятида 45182 нафар,
📌Наманган вилоятида 43977 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 40149 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча мамлакатимизнинг 11 ҳудудида 243 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 19 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87225 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 34 нафари Тошкент вилоятида,
📌168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 73 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84533 (+226) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2053 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш асосий талаблар бўлиб қолмоқда. Лекин карантин қоидаларига амал қилишни унутиб қўяётганлар орамизда ҳамон учраб турибди.

Эндиликда бундай кишиларга нисбатан тегишли тартибда кескин чора кўрилишини ҳам эслатиб ўтиш ўринли.

Қоидаларга амал қилмаслик, белгиланган тартиб бузилиш ҳолатлари темир йўл вокзалларига қарашли ҳудудларда ҳам учраб турибди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 724 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈141 миллион 057 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 015 мингдан зиёд киши вафот этган (19.04.2021 йил Европа вақти билан соат 16:28 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 724 720 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 955 нафар бемор вафот етди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (20.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈142 миллион 097 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 029 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,311 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (15,061 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (13,900 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,207 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,710 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 306, Ҳиндистонда 273 810, Бразилияда 67 636, Францияда 29 344, Россияда эса 8 589 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 793 миллион 484 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 724 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 141 млн 057 тысяч,
📉из них более 3 млн 015 тысяч человек умерли
(по состоянию на 16:28 по центральноевропейскому времени 19 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 724 720 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 10 955 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 20 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 142 млн 097 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 029 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,311 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 15,061 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 13,900 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,207 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,710 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 61 306, Индии — 273 810, Бразилии — 67 636, Франции — 29 344 и России — 8 589 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 18 апреля нынешнего года в мире введено более 793 млн 484 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ озиқ-овқат бозорларида назоратни кучайтиришни маслаҳат бермоқда 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари янги вирусларнинг ташувчиси бўлиши мумкин бўлган ёввойи қушлар савдосининг олдини олиш учун озиқ-овқат бозорларида назоратни кучайтиришни маслаҳат беради, дейилади ЖССТнинг COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича фавқулодда қўмитаси мажлиси якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда.

Бундан ташқари, ЖССТга аъзо мамлакатларга "ҳайвонлардан одамларга касалликлар юқишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонларнинг кўпайишини мониторинг қилиб бориш" тавсия қилинди.

"Мониторингни кучайтириш мақсад янги вирусларнинг ёки уларнинг янги турлари пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг кўпайишини назоратга олиш", – дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, ЖССТ экспертлари халқаро парвозларда эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб қилмасликни тавсия этмоқда.

"Чунки бу эркин ҳаракатланишда тенгсизликни келтириб чиқаради", дейилади хабарда.

Манба: ЎзА

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимиз бўйлаб болалардаги гельминтоз касалликларининг олдини олиш чора-тадбирлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19–24 апрель кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида болалар орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хўш, ушбу касаллик нимаси билан хавфли? Унинг даво чоралари ва олдини олиш йўллари қандай? Шу каби саволлар билан ССВ Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Дурдона Ғаниевага мурожаат қилди (1-қисм).

— Ҳозирда болалар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири гельминтоздир. Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.

Паразит инсон организмига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.

— Гижжаларнинг қандай турлари мавжуд ва болаларда уларнинг қай бири кўпроқ учрайди?

— Улар уч гуруҳга ажратилади:

1. Нематода — ясси чувалчангсимон гижжалар (аскарида, энтеробиоз, трихинел, трихинеллез, эхинококк).

2. Трематода — сўрғичли чувалчангсимон гижжалар (описторхоз, фасциолез).

3. Цестода — тасмасимон гижжалар (гименолепидоз, тениаринхоз, дифиллоботриоз).

Болалар орасида энг кўп тарқалган гижжалар — бу острица (энтеробиоз) ва аскаридалардир.

Гижжалар аниқланганда зудлик билан малакали гастроэнтеролог тавсияси асосида даволаниш лозим.

Болалар организмида бўлган гижжалар ошқозон-ичак трактига салбий таъсир кўрсатиб, озуқа моддаларининг ўзлаштирилиши жараёнларини бузади, даво ўз вақтида олиб борилмаганида эса ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолар — ўпка, бош мия ва бошқаларни шикастлаши мумкин.

— Касаллик қандай кечади ва унинг характерли белгилари қандай?

— Гельминтозларнинг ўзига хос намоён бўлишига, ўткир ва сурункали кечишига қараб ажратилади. Гельминтознинг ўткир кечишида гижжалар организмга тушади ва аллергик реакциялар кўринишида дархол иммун жавобни қўзғатади (шу боисдан кўпинча ота-оналар буни оддий аллергия деб ўйлайди).

Сурункали гельминтозлар турлича кечади. Клиникаси паразитларнинг жойлашуви, уларнинг сони ва гельминтларга бўлган организмнинг жавоб реакциясига боғлиқ.

Гижжаларнинг қуйидаги характерли белгилари кузатилади:
🔸 умумий ҳолсизлик, тез чарчаш;
🔸 тана ҳароратининг кўтарилиши;
🔸 кўз остининг қорайиши;
🔸 терида тошма тошиши билан аллергик реакциялар (крапивница);
🔸 иштаҳа муаммолари;
🔸 кўнгил айниши ва қусиш;
🔸 оғиздан ҳид келиши;
🔸 қоринда оғриқ ҳисси;
🔸 қабзият/диарея;
🔸 вазн йўқотилиши;
🔸 ахлат билан чувалчанг қисмларининг ажралиши.

Бундан ташқари, болада чувалчанглар билан шикастланган аъзоларнинг дисфункциялари кузатилиши мумкин.

Масалан, жигар шикастланганида ўнг қовурға остида оғриқ, кўнгил айниши, терининг сарғимтир бўлиши кузатилиши мумкин. Ўпка шикастланганида эса нафас йўллари асфиксияси ва бошқалар юзага келиши кузатилади.

Гижжалардан азият чекувчи болалар тез-тез касалланади. Бундай болаларда ЎРВИ, стоматит, гингивит ва бошқа хасталиклар тез-тез учрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлом ҳаёт
Kun.uz | Соғлом ҳаёт” канали шифокорларни ҳамкорликка чорлайди. Иш ҳажми 0,25 ставка, ойлик рағбатлантириш 3 млн сўмгача!

Агар Сиз ўзингизни аҳолининг саломатлигига бефарқ бўлмаган, замонавий фикрловчи, соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси ва умуман юртдошларимиз тиббий маданиятини оширишга қодир мутахассис сифатида билсангиз – бу таклиф айнан Сиз учун!

Иш асосан, масофавий олиб борилади, доимий ишлаш шарт эмас. Лойиҳага кўра, шифокорлар ойига 3 млн сўмгача гонорар олишлари мумкин!

👉 Батафсил

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Гельминтоздан сақланиш учун қандай профилактик чоралар кўрилиши керак?

ССВ Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Дурдона Ғаниева
билан суҳбатни давом эттирди (2-қисм).

— Гельминтознинг келиб чиқиш сабаблари қандай?

— Паразитлар личинкалари ва тухумларининг атроф муҳитда кенг тарқалганлиги ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик гельминтлар билан касалланишнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади.

Гельминтларнинг тухуми зарарланган инсонлар ва ҳайвонларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Болалар мева- сабзавотларни ювмасдан ейиши, ўйинчокларини, ўқув қуролларини оғзига солиши натижасида гижжа билан зарарланади.

Хожатга боргандан сўнг инсонда гижжа тухумлари қўл терисида, тирноқлар остида ёки кийимида қолиши мумкин. Кўпинча болалар одамлар кўп тўпланадиган жойлар (болалар боғчаси, мактаб, болалар майдончаси)да гижжаларни юқтириб олиши мумкин.

Гижжалар билан зарарланишнинг қуйидаги сабаблари ҳам бор:
🔻 сифатсиз сув ва овқатни истеъмол қилиш;
🔻 бошқаларнинг шахсий буюмларидан фойдаланиш (сочиқ, ички кийим кабилар);
🔻 сабзавот ва меваларни яхшилаб ювмасдан истеъмол қилиш;
🔻 боланинг уй ва кўчадаги ҳайвонлар билан яқин мулоқот қилиши.

— Касаллик қандай ташхисланади?

— Гельминтларнинг специфик симптоматикаси йўқлиги сабабли кўпинча ота-оналар болада жиддий касалликларга шубҳа қилиб, бошқа турли мутахассис (пульмонолог, аллерголог, иммунолог)ларга мурожаат қиладилар.

Сурункали дерматитлар, гастроэнтерология патологиялари ва ўпка касалликлари бўлган болалар, албатта, гельминтларга текширилиши лозим.

Чунки гельминтлар одатда ичакларда устунлик қилади, уларни аниқлаш учун, биринчи навбатда, нажас таҳлилига юборилади.

Таҳлил боланинг ошқозон трактида паразитларнинг мавжудлиги, шунингдек, унинг турини аниқлашга ёрдам беради.

— Даво чоралари ҳақида хам гапириб берсангиз.

— Самарали даво паразитлар ривожланишининг барча фазаларида улар билан курашиш, нохуш симптомларни бартараф этиш ва бола организмини тиклашга йўналтирилган. Бунинг учун, биринчи навбатда, беморга гижжаларга қарши препаратлар танланади.

Ушбу воситалар паразитларнинг мушак ва асаб тизимини блоклаш ва уларни организмдан табиий йўл билан чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, оиланинг барча аъзоларида бир вақтнинг ўзида терапияни ўтказиш касалликни самарали даволашга имкон беради.

— Қандай профилактика чораларини тавсия этасиз?

— Гижжалар билан зарарланмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:

🔹 болада шахсий гигиена кўникмасини имкони борича эрта шакллантириш;
🔹доимо боланинг қўллари тозалигига эътибор қаратиш;
🔹 фақат тоза сув истеъмол қилиш;
🔹истеъмол қилишдан аввал сабзавот, мевалар ва кўкатларни яхшилаб ювиш;
🔹 гўшт ва балиқ маҳсулотларига зарур термик ишлов бериш;
🔹 уй ҳайвонларини ўз вақтида эмлаш ва уларни дегельминтизация қилиш.

❗️Агар ота-оналар болада гижжа борлигига шубҳа қилсалар, кечиктирмасдан мутахассис кўригига боришлари зарур. Шифокорлар гельминтозларни тезда ташхислаш ва тегишли давони тавсия этишда ёрдам кўрсатадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 450 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.

📊 20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (3864 нафар),
📌Фарғона вилояти (3532 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3245 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
📌Наманган вилоятида 47 841 нафар,
📌Андижон вилоятида 46 639 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 43 394 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi