ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
116K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Наврўз байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Қутловларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида эришилган салмоқли ютуқлар ва катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

На имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав зарубежных государств
и правительств, руководителей ведущих международных организаций, видных государственных и общественных деятелей в связи с праздником Навруз.
В посланиях особо отмечаются заметный прогресс и большие успехи проводимых в нашей стране реформ. Выражаются сердечные пожелания мира, благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Navruz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни Наврўз билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
– Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг ютуғимиз – эртанги кунга бўлган юксак ишончимизда, – деди Президент ўз нутқида.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Глава государства сердечно поздравил наш многонациональный народ с праздником Навруз и выразил наилучшие пожелания.
- Наша сила - в единстве и сплоченности, наша мощь - в доброте, взаимопомощи и щедрости, наш успех - в твердой уверенности в завтрашнем дне, - отметил Президент в своем выступлении.
Мероприятие завершилось красочной концертной программой.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #tantanalimarosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ: АСАБНИ АСРАЙДИ, ЮЗНИ ТИНИҚЛАШТИРАДИ

Моддалар алмашинуви жараёнида фаол қатнашувчи, ўзида калория сақлайдиган турли озуқа моддаларидан энергиянинг ажралиб чиқиши, тўқималарнинг нафас олиши, ичаклар фаолиятини яхшилаш ва асаб тизими хасталикларига қарши курашишда муҳим ўрин тутадиган В гуруҳи витаминларига бўлган эҳтиёжни қандай қондириш мумкин? ССВ Матбуот хизматига вазирликнинг бошқарма бошлиғи ўринбосари Барно АБДУСАМАТОВА шу ҳақда сўзлаб берди:

— Витаминлар инсоннинг жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади, организмнинг турли касалликларга чидамлилигини кучайтиради. Витаминларни асосан ташқи омиллардан — озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда махсус дори воситалари орқали оламиз.

Витамин B1 (тиамин) — оқсил ва углевод алмашинувини мувозанатга келтиради. Унинг етишмовчилиги, энг аввало, асаб тизими фаолиятининг ўзгаришига, хотира пасайиши, юрак-қон томир, ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилишига сабаб бўлади. Витамин В1 йирингли инфекцияларга қарши иммунитетни ҳосил қилади. Айниқса, ҳуснбузарлар, тери қичишиши, эшакеми касалликларини даволашда зарурдир.

Витамин B2 (рибофлавин) — ҳужайралар алмашинуви ва терининг юза қатламидаги жараёнларни яхшилаш, шунингдек, нормал нафас олишга хизмат қилади. Ушбу витаминнинг танқислиги лаб четларидаги оғриқли ёриқлар, шиллиқ қатламларнинг яллиғланиши, сочларнинг тўкилиши, бош айланишига олиб келиши мумкин. Мазкур витаминнинг узоқ вақт давомида етишмовчилигида тери шиллиқликни йўқотиб, қари тери кўринишига кела бошлайди.

Витамин B3 (никотин кислотаси-РР) — теридаги сув алмашинуви, пигментация жараёнининг меъёрда кечиши унга боғлиқ. Витамин В3 қон томирларини кенгайтиради. Ушбу витамин етишмовчилиги тери, ошқозон-ичак ва асаб тизими касалликларига олиб келади. Шунингдек, никотин кислотаси қон таркибидаги қизил қон таначалари (эритроцитлар) ҳосил бўлишида ҳам алоҳида ўрин тутади.

Витамин B5 (пантотен кислотаси) — тери яллиғланишининг олдини олади, соч тўкилишидан ҳимоя қилади, тўқималарга ижобий таъсир ўтказади, қариш жараёнини секинлаштиради, ичакларда овқатнинг сўрилишини яхшилайди.

Витамин B6 (пиридоксин) — асаб тизими ва оқсиллар алмашинуви учун зарур витамин. Соч тўкилганда, юқори қўзғалувчанликда, терининг яллиғланишида қабул қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларида пиридоксин миқдори унча кўп эмас, бироқ овқатланиш рационини тўғри мувозанатлаштирилса, у етарли миқдорда бўлиши мумкин.

Витамин В9 (фолий кислотаси) — ҳомиладорлик даврида, эмбрионнинг асаб ҳужайлари шаклланишида асосий вазифани бажаради. Бундан ташқари, фолий кислотаси муддатидан илгари туғиш, чала туғилиш каби ҳолатларнинг олдини олади ҳамда туғуруқдан кейинги депрессив ҳолатларни камайтиради.

Витамин В9 етишмовчилигида тез чарчаш, бош оғриғи, ҳолсизлик, жиззакилик, уйқусизлик, хотиранинг пасайиши кузатилади.

Витамин В12 (цианокобаламин) — ақлий ва руҳий ривожланиш, асаб тизими ва қон ҳосил бўлишида жуда керакли. Мушакларнинг меъёрда ривожланишида ҳам ушбу витаминнинг ўрни катта. Унинг етишмовчилиги оғир камқонликка сабаб бўлиши мумкин.

Витамин В15 (пангамат кислотаси) — жигар учун зарур бўлган витаминлардан биридир. У тўқималарнинг кислород билан озиқланиш жараёнини енгиллаштиради. Нейтраллаштириш тарзида таъсир этиб, қичишишни камайтиради, қариш жараёнини секинлаштиради, организмда холестерин миқдорини камайтиради.

В гуруҳи витаминлари сутли маҳсулотлар, сули, янги ва қуритилган нўхат, картошка, помидор, гўшт, буйрак, юрак, жигар, балиқ, тухум, товуқ гўшти, ёрмалар, нон, ёнғоқ, творог, пишлоқ, сабзи, карам, ловия, қовоқ, гулкарам, лавлаги, бодринг, апелсин, ўрик, қўзиқорин, қовун, кунгабоқар уруғлари, қовоқ каби маҳсулотлар таркибида кўп ва хўп учрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
САВОЛИНГИЗГА ЖАБОБ ШУКИ...

— Ҳомиладор аёллар учун иш жойида қандай имтиёзлар мавжуд? Шу ҳақда маълумот берсангиз
.

— Тиббий хулосага мувофиқ, ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи Руслан МУҲАММАДИЕВ жавоб берди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi