ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
131K subscribers
6.42K photos
2.56K videos
44 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ВАҚТИДА ДАВОЛАМАСЛИК ОҒИР ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ

Кўз инсон учун энг бебаҳо неъмат, энг муҳим тана аъзоси ҳисобланади. Ахборотнинг тўқсон фоизи кўз орқали қабул қилинади. Кўз касалликларини давоси ҳамда ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, олдини олиш масалалари ҳақида ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази бўлими мудири, олий тоифали шифокор Дилшод АБДИНАЗАРОВ билан суҳбатлашди.

— Кўз касалликлари келиб чиқиши наслий бўлиши ҳам мумкин. Наслга, ёшга, жинсга боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. Жаҳон тиббиётида рефракция аномалиялари, (узоқ ёки яқинни яхши кўрмаслик — миопия, гиперметропия, астигматизм), турли кўз жароҳатлари, катаракта, глаукома, пресбиопия (кексайган сари кўришнинг пасайиб бориши) каби касалликлар кўп учрамоқда.
Қолаверса, экологик мувозанатнинг бузилиши, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида турли кимёвий қўшимчаларнинг улуши тобора ортиб бориши, носоғлом турмуш тарзи кўз касалликлари кўпайишига сабаб бўлади.

Компьютер қаршисида узоқ муддат ўтириш, болаликдан гаджетларга меҳр қўйиш, телевизорни яқиндан томоша қилиш каби одатлар кўз касалликларининг ёшариб боришига хизмат қилади.
Айниқса, глаукома ногиронликка олиб келувчи оғир, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кўз касаллиги ҳисобланади.

Фақат ўз вақтида аниқлаб, тўғри даволанган ҳолда кўзи ожизликнинг олдини олиш мумкин. Аллергик ва вирусли конъюнктивит, компьютер синдроми каби касалликларнинг келиб чиқишига гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик сабаб бўлмоқда. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш қобилиятига зарар етказади. Кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этилганда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраши эҳтимоли юқори бўлади.

— Бу касалликларнинг олдини олиш мумкинми?

— Бундай касалликларнинг олдини олиш учун рационал овқатланиш, жисмоний фаоллик, тозалик, экологик муҳит мусаффолиги, кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўз вақтида ҳордиқ чиқариш жуда муҳим. Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар 35-40 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши керак. Шундагина касалликлар эрта аниқланади ва уларни самарали даволаш мумкин бўлади.

— Ҳудудларда бу йўналишда ташхис ва даво чораларини олиб бориш қандай ташкил қилинган?

— Дунё тиббиёти офтальмология ва кўз микрохирургияси йўналишида ҳам улкан ютуқларга эришди. Пойтахтимизда, вилоятлар марказлари ва туманларда фаолият юритаётган олтмишга яқин тиббиёт муассасалари ҳамда беш юз элликдан кўпроқ тиббиёт хоналарида бу йўналишда аҳолига юксак технологиялар воситасида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат-ташхис поликлиникасида кунига бир юз элликка яқин қатнов қайд этилади. Энг илғор диагностика ва даволаш воситалари билан жиҳозланган клиникада йилига олти минг нафардан кўпроқ беморда ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Изланишлар натижасида катарактани даволашнинг олтин стандарти деб ном олган замонавий усуллари, шоҳ пардани кўчириб ўтказиш амалиёти, глаукома, миопия касалликлари, қандли диабетнинг оғир асорати — диабетик ретинопатия каби хасталикларда лазер технологиялари воситасида тиғсиз жарроҳлик амалиётлари жорий этилгани беморларга ёруғ дунёни қайта кўриш имкониятини яратмоқда.

Тиббиёт илмининг бундай янгиликларини ҳудудий тиббиёт муассасаларида ҳам татбиқ этиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида офтальмологларнинг малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган. Бундан ташқари, олимларимиз ва шифокорлар режа асосида чекка ҳудудларга бориб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади, жойларда жарроҳлик амалиётлари олиб борилади, маҳорат дарслари уюштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚑Соғлиқни сақлаш тизимида ҳафта воқеаси.

🗓Ўзбекистонга COVAX дастури орқали 660 минг доза вакцина келтирилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🚑Соғлиқни сақлаш тизимида ҳафта воқеаси.

🗓"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🚑Соғлиқни сақлаш тизимида ҳафта воқеаси.

🗓 ССВ Матбуот хизмати ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган, Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси суратини эълон қилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​​Кеча 107 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 21 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81446 (+107) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌88 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79884 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 940 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик кардиожарроҳлар Швейцария ва Россиянинг нуфузли клиникалари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 513 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 122 миллион 524 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 703 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 513 797 янги ҳолати аниқланди, 9 084 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 123 миллион 207 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 715 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,437 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,871 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,599 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,456 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,291 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 382, Бразилияда 90 570, Ҳиндистонда 43 846, Россияда 9 299, Буюк Британияда эса 5 587 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 513 тысячи новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 122 млн 524 тысячи, из них более 2 млн 703 тысячи человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 513 797 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 084 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 123 млн 207 тысяч человек, из них более 2 млн 715 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,437 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,871 млн), на третьем — Индия (более 11,599 млн), на четвертом — Россия (4,456 млн), на пятом — Великобритания (4,291 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 61 382, Бразилии — 90 570, Индии — 43 846, России — 9 299 и Великобритании — 5 587 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

5-савол. “COVID-19”дан тузалгандан сўнг эҳтиёт чораларига риоя қилиш керакми?

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида жойлашган “Саховат” кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, улар учун яратилаётган қулайликлар, имкониятлар яхшиланиб бормоқда.
Жумладан, Президентимизнинг муассасага ташрифидан сўнг “Саховат” интернат уйи учун янги бино қуриб бериладиган бўлди. Айни пайтда Давлатобод туманидаги “Орзу” маҳалласида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон қатъий карантинга қайтадими? – Нурмат Отабеков билан суҳбат

Мамлакатимиз аҳли сўнгги ҳафтани хавотирда ўтказгани рост. Худди ўтган йилгидек 15 мартда коронавирус балоси яна бош кўтаргани кўпчиликни ўйлантириб қўйди. Қатъий карантин қайта йўлга қўйилиш эҳтимоли қай даражада?

Агар карантин қайтарилса, олдинги усуллар қўлланиладими?

Шу ва бошқа қатор саволларга жавоб олиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков билан суҳбат қилдик.

– Бугун кўпчиликни қийнаётган савол – қатъий карантинга қайтиладими? Агар қайтилса, ундаги чоралар ўтган йилдагидек бўладими?

– Бугун карантин қоидаларини ўтган йилгидек қатъий ва кескин даражада қайта тиклашга бирор асос йўқ. Сабаби, касалланиш кўрсаткичлари сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келди, ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмас. Негаки касалланиш Тошкент ҳудуди кўпроқ қайд этилаяпти. Бу ҳудудда ҳам болалар улуши ортяпти. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетди.

Шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилди. Ҳозир таътил давом этаяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштираяпмиз.

Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз.

Бир нарсага аниқлик киритиб олишимиз керак – карантин ҳали бекор қилингани йўқ, энг муҳим ва бирламчи ҳимоя усуллари ҳамон амалда.

Шунчаки биз ўзимизни жуда бўш қўйиб юбордик, коронавирус ҳамон ёнимизда эканлигини унутдик, ўзимизни гўё касалликдан қутилгандек тута бошладик. Бу эса натижасини бермай қолмади – касалликка чалиниш ҳоллари кўпая бошлади. Шу пайтда махсус комиссия қарорига биноан эпидемик вазият мураккаблаша бошлаган Тошкент шаҳрида карантин чоралари яна бир бор эслатиб қўйилди. Бу эслатмаларни ўтган йилгидек қатъий карантинга қайтиш деб баҳолаш ноўрин.

Энди ўтган йил билан бошқа жиҳатларни солиштирадиган бўлсак, 2020 йилда коронавирус нафақат бизга, балки бутун инсониятга номаълум касаллик эди, уни самарали даволаш, чеклаш ва ҳимояланиш усуллари тўла ўрганилмаган эди.

Бу йилга келиб ҳам тиббиёт тизими, ҳам аҳоли коронавирус хавфини яхши тушуниб олди ва ундан ҳимояланиш чораларини ҳам яхши билади. Агар бу йил ҳам карантин жорий қилинадиган бўлса, ўтган йилгидан фарқ қилади. Ўтган йили карантинда татбиқ этилган чеклов тадбирлари номаълум касалликка қарши курашиш учун бўлган бўлса, энди у ҳақида тўлиқ тасаввурга эгамиз.

Нафақат Covid-19’нинг ўзи, балки унинг мутацияга учраган штаммлари ҳақида ҳам биламиз. Шу боис бизда ўзига хос огоҳлик, ҳушёрлик иммунитети шаклланди.

Қолаверса, аҳолининг маълум бир қатлами ушбу вирусга чалиниши оқибатида иммунитет ҳосил қилди. Демак кўриладиган чоралар ҳам ўтган йилгидан фарқ қилади, қатъий карантин ҳолатига қайтилади, деб ўйламайман.

– Британча штаммнинг кириб келиши ҳам кўпчиликни саросимага солди. Айни пайтда коронавируснинг бу штамми алоҳида ўрганилаяптими?

– Бугунга қадар коронавируснинг 5 мингдан ортиқ штаммлари, мутацион вариантлари аниқланган. Ҳозирги кунда инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан секвинирлаш йўли билан британча ёки бошқа штамм эканлигини аниқлаш мумкин. Ҳозирда ҳам ҳар бир ҳолатда илғор технологиялар марказида таҳлил қилинаяпти.

Лекин британча, африкача ёки бразилча штамм бўлишидан қатъи назар ундан ҳимояланиш, профилактика чора-тадбирлари ва даволаш усуллари ўзгармайди. Халқимизда бир нақл бор – “Ёқиб юбориладиган кўрпани тозалаб ўтириш шарт эмас”, дейилади. Демак қарши курашдаги усулларимиз ўзгармас экан, унинг қандай штамм эканлигига урғу бериб, ортиқча вақт ва ресурс сарфлашнинг ҳожати йўқ.

Касалликнинг болаларда учраётгани ва тез тарқалаётгани британча штамм тарқалаётганининг яққол омилидир. Бунинг ўрнига умумэътироф этилган профилактика чора тадбирларга кенгроқ эътибор бериш керак.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​Кеча 113 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81559 (+113) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79949 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 988 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусли гепатит билан касалланганлар қаерда шифо топишмоқда?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАМОЙИЛЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз.

ССВ Матбуот хизмати Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош ҳамшираси Наргиза САГДУЛЛАЕВАнинг бу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди.

— Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи олти асосий шартга амал қилишга асосланар экан, — деди Н. Сагдуллаева. — Улардан биринчиси, тўғри овқатланиш бўлиб, кундалик истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларни организмнинг физиологик, биологик талаблари асосида танлаш ва истеъмол қилишдир.

Тўғри овқатланиш шундай ташкил этилиши керакки, у ўзининг физик, кимёвий ҳамда биологик хусусиятлари билан инсон танасига оғирлик қилмасин, аксинча, тез ва осон ҳазм бўлиб, организмни керакли озуқавий моддалар билан таъминласин.

Иккинчи шарт — доимо ҳаракатда бўлиш. Киши кундалик ҳаётда жисмоний машқлар, спорт ўйинлари, баданни чиниқтирувчи муолажалар билан кўпроқ шуғулланса, организмдаги физиологик, биологик жараёнлар фаоллашади. Натижада, кайфият кўтарилиб, ишчанлик қобилияти ортади. Шубҳасиз, бу саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Учинчи шарт — кун тартиби ва ишни биологик режим асосида ташкил қилиш. Коинотда табиий ҳодисалар маълум бир тартиб асосида такрорланади. Хусусан, қуёшнинг ҳар кун маълум вақтда чиқиши ва ботиши, йил фаслларининг ҳар йили такрорланиши табиатдаги барча ҳаракатлар маълум бир тартибга бўйсунишидан далолатдир. Ва инсон ҳам бундан мустасно эмас.

Мисол учун, инсон танасидаги фаоллик кундузи ортади, кечаси сусаяди. Шу боис ҳам иш куни, дам олиш вақти тўғри режалаштирилган бўлиши керак.

Тўртинчи шарт — руҳий осойишталикни таъминлаш. Маълумки, бизнинг танамиз, ички аъзолар фаолияти асаб тизимига бевосита дахлдор. Уларнинг меъёрий фаолияти руҳий ҳолатимиз, кайфиятимизни белгилайди. Шу маънода ҳуда-беҳудага жиззакилик қилмай, яхши нарсалар ҳақида ўйлаб, оқилона фикрлаш, ёмонликлардан тийилиш, нафсга эрк бермаслик, хушфеъл, хушмуомала бўлиш соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг гаровидир.

Бешинчи шарт — ичкиликбозлик, кашандалик, гиёҳвандлик сингари зарарли одатлардан тийилиш. Бу иллатларнинг соғлиқ ва турмушга зиёни бисёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Зеро, бундай кишиларнинг ҳаётга бефарқ, кун ўтсин учун яшовчи, ўз соғлиғи ва келажагини ўйламайдиган заиф одамларга айланиб қолиши ҳаётда кўп кузатилган. Бу ачинарлидир.

Олтинчи шарт — озодалик, орасталикка риоя қилиш, атроф-муҳитга муносабат масаласи. Кундалик ҳаёти асносида инсон атроф-муҳитга маълум даражада таъсир кўрсатади. Масалан, ҳаётимиз учун зарур бўлган озиқ-овқатлардан чиқинди ҳосил бўлиши ўта табиий ҳол.

Биласиз, чиқитларни тўғри келган жойга ташлаш туфайли атроф-муҳит ифлосланади: сув, тупроқ ва ҳавода саломатликка салбий таъсир қилувчи омиллар вужудга келади. Шунинг учун ҳам озодаликка қатъий амал қилиш кундалик турмушимизда одатий ҳолга айланиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

6-савол. “COVID-19”дан тузалгандан кейин яна касалланиш мумкинми?

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф илгари сурилган ҳам эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади. Узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган эди.

ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⁉️ Коронавирус ва карантинга оид рост ва ёлғон хабарлар

Айни кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид вазият бироз ёмонлашаётгани ортидан ўтган йилги карантин чекловлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда такроран айланиб юрибди. Кўпчилик қайси хабар жорий йилги ва қайси бири ўтган йилги эканлигини фарқлай олмаяпти, чунки саналар бир-бирига тўғри келмоқда.

Қуйида рост ва ёлғон хабарларни йиғиб чиқишга ҳаракат қилдик:

Рўйхат янгилаб борилади

Рост хабарлар:

Зангиотадаги махсус шифохонода сўнгги 10 кунда беморлар кўпайди;
Коронавирусга қайта чалинганлар ҳам даволанмоқда;
Болалар орасида вирусга чалиниш сони ошмоқда;
Бухорода жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди;
Нурмат Отабеков: “Карантин чекловларини кучайтириш учун асос йўқ”;
Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин;
16 март кунидан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн режимга ўтказилди;
Карантин чекловларига амал қилмаган (хусусан тиббий ниқобсиз бўлган) фуқароларга маъмурий жарималар қўллаш яна бошланди;
Наврўз байрами тадбирлари об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади;
Наврўз байрамида аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этилади ва барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши талаб этилади;
Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 100дан ошди;
7 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди;
Олмазор туманидаги 117-сонли боғчанинг 2 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячисида коронавирус инфекцияси аниқланиши сабаб боғча вақтинча ёпилди;
Тошкент вилоятидаги бозор ва жамоат жойларида назорат кучайтирилди.

Ёлғон хабарлар:

16 мартдан карантин эълон қилинди ва ОТМ ҳамда мактаблар тўлиқ онлайн ўқишга ўтди;
Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетди», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда;
27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилади;
27 мартдан вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади;
зарур бўлмаган ҳолларда фуқароларга уйидан ташқарига чиқиши чекланади;
фаолиятини тўхтатмаган барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектларига кескин жазо чоралари кўрилади.


👉 @xushnudbek 👈
«Охирги 10 кунда беморларимиз кўпайди» – Зангиотадаги махсус шифохонадан репортаж

15 мартдан Ўзбекистонда карантин қоидалари қатъийлаштирилди. Бу ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалишига сабаб бўлди. Kun.uz мухбири Зангиотадаги 1-сонли юқумли касалликлар махсус шифохонасидан репортаж тайёрлади.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская