ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ИММУНИТЕТНИ КЎТАРАДИМИ?

Куз-қиш фасли шамоллашлар мавсуми ҳисобланади. Ушбу даврда иммунитети юқори бўлганлар касалликка чалинмайди. Шамоллаганда ҳам тезда соғлиғини тиклаб олади. Хўш, иммунитетни қандай кўтариш мумкин? ССВ Матбуот хизмати шу мавзуда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова билан суҳбатлашди.

— Қандай мева-сабзавотлар иммунитетни кўтаради?

— Ёрқин рангдаги мева ва сабзавотлар: помидор, апелсин, лавлаги, бақлажон ва тарвуз иммунитетни мустаҳкамлайди. Бу маҳсулотларни фаол истеъмол қилиш билан бир ҳафтадан кейин ижобий натижага эришиш мумкин. Қолаверса, саримсоқ, занжабил ва турли хилдаги фойдали гиёҳлар бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусиятига эга. Улар ортиқча вазндан ҳам халос этади.

Шамоллашга учрамасликнинг яна бир усули янги мева ва сабзавот шарбатларини ичишдир. Улар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи магнийга бойдир.

— Кўпчилик цитрус меваларни кўп ҳам фойдали деб ҳисобламайди, шу тўғрими?

— Бу фикр нотўғри. цитрус мевалар: апельсин, лимон ва мандаринлар C витаминнинг кони ҳисобланади. Бироқ, ушбу меваларсиз ҳам организмни C га тўйинтириш мумкин. Ўзимизда етиштириладиган булғор қалампири, қулупнай ва карам маҳсулотлари C витаминига бой. Резавор мевалар, масалан, қизил ва қора қорақат (смородина) организмнинг барча ҳимоя кучларини фаоллаштиради. Маймунжон иммун ва асаб тизимини мустаҳкамлайди. Малина яллиғланишга қарши курашиш хусусиятга эга.

Шуни таъкидлаш лозимки, реза мевалардан тайёрланган мураббо ва қиёмлар уларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Шу сабабли, куз ва қиш фаслларида ҳам мевалардан шу йўл билан баҳраманд бўлиш мумкин.

— Саримсоқ фойдали экани кўп тилга олинади. Иммунитетни кўтаришда ҳам бу маҳсулот фойдалими?

— Иммунитетни мавсумга тайёрлаш учун организмни чиниқтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний фаол бўлиш, тоза ҳавода сайр қилиш ва тўғри овқатланиш талаб этилади. Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам иммунитетни кучайтириш хусусиятига эга.

Саримсоқ вируслар ва зарарли бактериялар кўпайишининг олдини олади. Шифокорлар ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир бўлак янги саримсоқни истеъмол қилишни маслаҳат берадилар. Уни майда тўғраб тайёр овқатга ёки салатларга қўшиш ҳам мумкин. Хонадонда ликопчаларга кесилган саримсоқдан қўйиб чиқилса, худди ингаляция каби таъсир кўрсатади.

— Иммунитетни кўтаришда кўкатларнинг кўпроқ истеъмол қилиш ҳам муҳимми ?

— Селдерей, кашнич, укроп, петрушка, салат барги кабилар бактерияларга қирон келтирувчи ёки уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи фаол моддалар — фитонцидлар ва ўсимлик клетчаткаси миқдори жуда кўп. Янги пиёз ва саримсоқ саломатликни мустаҳкамлайдиган ва иммунитетни кўтаришга ёрдам берадиган бебаҳо маҳсулотлар саналади.

Агар ҳар куни пиёз истеъмол қилинса, тез орада иммунитет кўтарилади. Организм эса замбуруғ, бактерия ёки вирус билан зарарланишдан ҳимояланади. Пиёз шамоллашга қарши самара кўрсатади, организмни токсин ва шлаклардан тозалайди. Шунингдек, аъзолар ва тўқималарда қон айланишини яхшилайди, теран фикрлашга ва хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради. Пиёзни таомномага киритганда ва у доимий равишда истеъмол қилинганда стресс асоратларининг олдини олади, депрессия ва нерв тизими фаолияти бузилишидан ҳимоя қилади.

Жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш иммунитетимизни тушиб кетишига тусқинлик қилади. Доимо ўзимизни тетик ва бардам ҳис қилишимизни таъминлайди. Витаминларга бой мева ва сабзоватларнинг дастурхонимиздан доимо жой олиши иммунитетимизни кўтарилиши ҳамда касал бўлмаслигимизни таъминлаши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик саноат тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​🔺2021 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78556 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌13 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77047 (+50) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 888 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЖССТ COVID-19ни даволаниш бўйича янгиланган қўлланмани нашр этди

ТAСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясидан касалланишнинг узоқ муддатли давом этиши бўйича тавсияларни ўз ичига олган янгиланган клиник қўлланмани нашр этди. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ расмий вакили Маргарет Харрис маълум қилди.

— ЖССТнинг Клиник даволаш бўйича эксперт гуруҳи янги маълумотларга асосланиб, ўз тавсияларини янгилади, — деди М. Харрис, — унда "COVID-19нинг сурункали таъсирига" алоҳида эътибор берилди. Одатда соғайиш муддати икки ҳафта бўлса-да, айрим одамларда касалликнинг оғир шакли саккиз ҳафтагача давом этмоқда, баъзиларида эса аломатлар анча узоқ муддатгача кузатилмоқда. Беморлар ҳаддан ташқари чарчоқ, доимий йўтал, жисмоний машқларни бажара олмаслик, шунингдек, неврологик ва юрак симптомлари каби аломатлардан азият чекмоқда. Ушбу қўлланмада бу борада жуда кўп маълумотлар мавжуд.

Расмий вакилнинг эслатиб ўтишича, ЖССТ аввал бошданоқ янги коронавируснинг мутацияга киришиши мумкинлигидан хавотирда эди, шунинг учун у мутацияни олдини олиш учун унинг тарқалишини камайтириш бўйича чоралар кўришни тавсия қилиб келмоқда. Aйни пайтда, унинг сўзларига кўра, янги штаммнинг тарқалишини тезлашгани тўғрисида маълумотлар олинган, аммо бу касалликнинг янада оғир кечишини келтириб чиқарадиган далиллар мавжуд эмас. Шу билан бирга, тарқалишнинг юқори даражада бўлиши касалланганлар сонининг ортишига ва шунга мос равишда оғир беморларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

ВОЗ опубликовала обновленное руководство по лечению
COVID-19

Как сообщает информационное агентство ТАСС, Всемирная организация здравоохранения опубликовала обновленное клиническое руководство по COVID-19, которое включает в себя рекомендации, касающиеся продолжительного протекания болезни. Об этом сообщила на брифинге в Женеве официальный представитель ВОЗ Маргарет Харрис.

— Группа экспертов ВОЗ по клиническому лечению обновила рекомендации на основе новых данных, — сказала М. Харрис, — особое внимание здесь было уделено «хроническому воздействию COVID-19». Хотя типичный срок выздоровления составляет две недели, у некоторых людей серьезная болезнь продолжается восемь недель, а у некоторых симптомы длятся гораздо более продолжительное время. Пациенты страдают от таких симптомов, как крайняя утомляемость, постоянный кашель, непереносимость физических упражнений, а также неврологические и сердечные симптомы. У нас много информации на этот счет в руководстве.

Официальный представитель напомнила, что ВОЗ с самого начала была обеспокоена способностью нового коронавируса мутировать, поэтому рекомендует принимать меры для уменьшения его распространения, чтобы помешать мутации. На настоящий момент, по ее словам, получены данные об ускорении передачи нового штамма, но нет сведений о том, что он вызывает более тяжелое протекание болезни. Однако большая скорость распространения может привести к увеличению числа заболевших и, соответственно, к росту числа пациентов, болеющих тяжело.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент тиббиёт академиясида эпидемиология соҳасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги бўйича амалий конференция бўлиб ўтди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 13 мингга яқин бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 99 миллион 864 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 149 мингдан зиёд киши вафот этган (27.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 468 808 янги ҳолати аниқланди, 12 856 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (28.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 100 миллион 852 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 173 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,050 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,689 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,871 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,774 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,689 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 133 409, Ҳиндистонда 12 689, Бразилияда 26 816, Россияда 17 741, Буюк Британияда эса 20 088 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло около 13 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 99 864 тысячи, из них более 2 млн 149 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:35 по центральноевропейскому времени 27 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 468 808 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 856 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 28 января 2021 года), в мире заразилось более 100 млн 852 тысяч человек, из них более 2 млн 173 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,050 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,689 млн), на третьем — Бразилия (более 8,871 млн), на четвертом — Россия (3,774 млн), на пятом — Великобритания (3,689 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 133 409, Индии — 12 689, Бразилии — 26 816, России — 17 741 и Великобритании — 20 088 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналар ва болалар саломатлигини асраш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу борада эса Сирдарёлик тиббиёт ходимлари қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиши баробарида, болаларда учраётган хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар олиб бораётгани эътиборга молик.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасида бўлдик. Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик.

Aкциянинг биринчи босқичи ўз якунига етди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2 964 нафар бола текширувдан ўтказилди.

Навбат иккинчи босқичга. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилди. Бундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинади, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанади. Жами 478 нафар бола учун 630 та операция ўтказилади.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva