ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
116K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ДИАБЕТ МАКТАБЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Шаҳноза АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди:

— Қандли диабетга чалинган фарзандларнинг ота-онаси, асосан, нималарга эътибор қаратиши керак?

— Фарзандига касаллик ташҳиси қўйилган хар бир ота-она борки, дастлаб руҳий тушкунлика тушади. Шу жумладан, ўсмирлар ҳам. Оиладан маълум бир чекловлар, тартиблар талаб қилинади. Биз шифокорлар дастлабки кунларданоқ тўғри тавсия берсак, қандли диабет касаллигининг асосини тушунтира олсак, албатта, руҳий далда берсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Дастлабки кўникмаларни ота-оналар ҳозирда барча вилоят эндокрин диспансерлари қошидаги, жумладан, фаол иш олиб бораётган ўз-ўзини назорат қилиш — диабет мактабларида олишлари лозим.

Диабет мактабларида касалликни назоратида барча жиҳатлари қамраб олинади. Яъни: қандли диабетнинг келиб чиқиши, ўз-ўзини назорат қилиш, даволаш — инсулинотерапияси, жисмоний фаоллик, овқатланиш тизимининг ўзига хос тарафлари батафсил ёритилади, маҳорат дарслари олиб борилади.

Ота-оналарга ушбу касалликка чалинган болалар ва ўсмирлар билан мулоқот давомида қўйилган талаблар:

📌доимий, кунига 5-6 марта қонда гликемик назорат;
📌 қанд миқдорини мақсадли кўрсаткичларда ушлаб туриш;
📌инсулин терапиясини шифокор тавсиясиси асосида олиб бориш;
📌 овқатланиш тизимига алоҳида аҳамият бериб НБ тизимида овқатланиб, инсулин дозасини НБ миқдорига монан қабул қилиш;
📌 жисмоний фаолликка қарши кўрсатмалар бўлмаганда
доимий шуғулланиш.

—Қандли диабетга чалинган болаларнинг кунлик рациони қандай бўлиши керак?

—Ўсмирларда қандли диабет ҳолатида хам овқатланишга бўлган талаб физиологик миқдорда қолади. Фақат нон бирлиги тизими асосида овқат таркиби ҳисобланади ва секин сўриладиган углевод махсулотлар кўпроқ истеъмол қилинади.

Демак ёғлар, углеводлар, оқсиллар физиологик талаб асосида қабул қилинади. Жисмоний фаоллик инсулинга бўлган сезгирликни оширади. Кунлик инсулин миқдорини камайишига сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 227 (+188) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌 14 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 9 нафари Фарғона вилоятида,
📌 43 нафари Тошкент вилоятида,
📌 86 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 606 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌 Навоий вилоятида 6 нафар,
📌 Наманган вилоятида 8 нафар,
📌 Сирдарё вилоятида 14 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 43 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 69 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 447 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2144 нафар бемордан 201 нафари оғир, 47 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Мамлакатимизда ўтказилган COVID-19 бўйича тадқиқот натижалари Корея тиббиёт фанлари академияси журналида ёритилди

Ўзбекистон Республикасида COVID-19 инфекцияси тарқалишининг дастлабки кунларида Тошкент тиббиёт академияси, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳодимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан ихтисослаштирилган касалхоналарга ётқизилган беморларнинг тиббий маълумотномалари, симптоматик ҳамда клиник белгиларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларининг натижаси Корея тиббиёт фанлари академияси журналида чоп этилди.

Мазкур тадқиқот натижаси республикамизда касаллик бошланиш ҳолатини кўрсатиб берган илк хорижий мақоладир.

The Journal of Korean Medical Science (JKMS) бу тиббиёт соҳасидаги юқори рейтингли тақризланадиган (Open Access) ҳалқаро илмий журнал ҳисобланади.

The Korean Academy of Medical Sciences журналида чоп этилган мақола билан танишиш:
▶️https://jkms.org/DOIx.php?id=10.3346/jkms.2020.35.e404
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 60 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 59 миллион 481 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 404 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 60 миллион 397 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 421 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 12,276 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,222 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,087 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,162 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (2,115 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным Университета Джонса Хопкинса в мире количество людей, заразившихся COVID-19, превысило 60 млн

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 59 млн 481 тысяча, из них более 1 млн 404 тысячи человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 60 млн 397 тысяч человек, из них более 1 млн 421 тысяча скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 12,276 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,222 млн), на третьем — Бразилия (более 6,087 млн), на четвертом — Россия (более 2,162 млн), на пятом — Франция (более 2,115 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​ПОЛЬША ЎЗБЕКИСТОНГА COVID'ГА ҚАРШИ КУРАШИШ УЧУН ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ЮБОРДИ

24 ноябр кунги Варшава-Тошкент рейси орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Польша Республикаси ҳукумати юборган гуманитар юк келди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Польша хукумати коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборди.

Жумладан, «Польша нефт ва газ компанияси» ва «Польшанинг Халқаро бирдамлик жамғармаси» Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ўлчаш мосламалари ва CОVID-19 га қарши кураш учун мўлжалланган 300 минг AҚШ долларига тенг дори-дармон воситалари билан ёрдам кўрсатди.

Польша Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолёти коронавирусга қарши курашиш учун юборилган воситаларни етказиб берди.

Шунингдек, юкнинг бир қисми Қарши ва Нукус шаҳарларидаги зўравонлик қурбонлари ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун қурилган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари учун мўлжалланган қандолат ва тикув ускуналаридан иборат эди.

Бу жиҳозлар Польшадан «Ижтимоий четлаб ўтиш хавфи остида бўлган шахсларнинг интеграцияси» номли «Польша кўмаги» доирасида ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун етказиб берилди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 26 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 41 нафар
,
📌Тошкент шаҳрида 7 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 69 477 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2206 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШНИНГ ҚАНДАЙ УСУЛЛАРИ МАВЖУД?

Шаҳноза АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди:

— Қандли диабетнинг 1-тури назоратида замонавий даво чораларидан бири болалар ва ўсмирларни аналог инсулинлари билан даволашдир. Хозирги пайтда Республикамизда болалар ва ўсмирлар тўлақонли равишда аналог инсулинлари билан таъминланган. Ушбу тадбирлар 2019 йил 19 апрелда қабул қилинган “2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринологик ёрдамни кўрсатишни такомиллаштириш Миллий дастури” асосида олиб борилмоқда.

Ушбу аналог инсулинлари жаҳон даволаш стандартларига мос бўлиб, уларнинг ўзига ҳослиги, даволаш физиологик инсулин секрециясига яқинлаштиради ва асоратларнинг юзага келмаслигига сабаб бўлади.

Қандли диабетнинг замонавий даво усулларидан бири, бу — помпатерапиясидир. Бу даво тури юқори технологик даволаш ҳисобланиб, хаёт сифатини яхшилашга, қандли диабет назоратини енгиллашишига ва асоратларнинг юзага келмаслигига ёрдам беради. Махсус киритилган дастурлар асосида ушбу технология инсулин миқдорини керакли дозада ва ўз вақтида танага юборади. Натижада, гликемик назорат мўътадиллашади. Албатта, ушбу даволаш усуллари асосида ўз-ўзини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Нима учун тирноқда оқ доғлар пайдо бўлади?

Шифокорлар тирноқдаги оқ доғларни лейконихия деб аташади. Бу жуда кенг тарқалган ҳодиса.

📌Қуйидагилар тирноқда оқ доғларга сабаб бўлади:

🔹Жароҳат.Травма натижасида келиб чиққан лейконихияни таниб олиш осон: одатда тирноқлар юзасида бир ёки бир нечта юмалоқ оқ доғлар пайдо бўлади.

🥾Тирноқларни тишлаш одати, тасодифий зарбалар,тез-тез ва жуда кучли маникюр, қаттиқ поябзал оёқ бармоқларида лейконихия пайдо бўлишига олиб келади.

💊Айрим дориларни қабул қилиш ва заҳарланиш. Сулфонамидларни (сулфаниламидларни) қабул қилиш, бактериал инфекцияларни даволашда ишлатиладиган синтетик дорилар, саратоннинг ҳар хил турларини даволашда қўлланиладиган кимёвий терапия.

🔹Танадаги тизимли касалликлар.Темир танқислиги анемиясида организмда темир моддаси етишмайди.

🔹Шунингдек, буйрак касаллиги, юрак етишмовчилиги, жигар касалликлари (хусусан, цирроз), гипертиреоз - қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги, ошқозон-ичак трактида оқсилларни ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, тери касалликлари тирноқда оқ доғларни пайдо қилади.

📌Нима қилиш керак?

🔹Кўп ҳолларда кутиш кифоя: тирноқ ўсиб чиқади ва оқ доғ ўз-ўзидан йўқолади. Чизиқлар мунтазам пайдо бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта тирноқларга таъсир қилса, мутахассис шифокорга боғланиш керак.

Манба: "Cоғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юрагингиз амрига қулоқ тутинг: артериал қон босими ошганда шифокорга мурожаат қилинг!

▶️
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Польша давлатидан гуманитар ёрдам юки етиб келди

▶️@ssvuz
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бошланган ислоҳотларни самарали ташкил этиш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш долзарб масала экани таъкидланди.

@ssvuz
🔺2020 йил 26 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 342 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 51 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 607 нафарга етди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 78 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 601 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2134 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
ССВ каналига аъзо бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро конференция

▶️
@ssvuz