ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
161K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 58 миллион 425 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 385 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 59 миллион 168 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 396 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 11,972 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,139 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,052 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринга яна Россия чиқди (2,114 миллиондан ортиқ), Франция эса бешинчи ўринга тушди (2,102 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 58 млн 425 тысяч, из них более 1 млн 385 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 59 млн 168 тысяч человек, из них более 1 млн 396 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 11,972 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,139 млн), на третьем — Бразилия (более 6,052 млн), на четвертом месте опять оказалась Россия (2,114 млн), а Франция спустилась на пятое место — (2,102 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Ўзбекистонда “COVID-19” инфекцияси
бўйича 6 та илмий изланиш олиб борилмоқда

Соҳалар ривожини ушбу тизимдаги фундаментал ва амалий фан бўйича илмий тадқиқот ишлари, инновацион лойиҳалар ҳамда ҳаётга татбиқ этилаётган ихтиро ва кашфиётлар белгилаб беради.
Хўш, бугунги кунда тиббиётимизнинг илмий салоҳияти қайд даражада? Жорий йилда қандай илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда? Дунё тиббиёти эътибор марказидаги “COVID-19” инфекцияси бўйича Ўзбекистонда ҳам илмий изланишлар кетмоқдами? ССВ Матбуот хизмати айни шу саволларга
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фанни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акмал Сидиковдан жавоб олди.

— Айни пайтда мамлакатимизнинг тиббиёт соҳаси бўйича илмий салоҳияти ҳақида тўхталсангиз.

— Айни пайтда олимларимиз тиббиёт соҳасидаги дунёнинг нуфузли конференция, анжуманларида маърузалар қилиб, йирик илмий-маърифий журналарда илмий иш ва мақолалари билан қатнашиб келишмоқда.

Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида 8 нафар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, 831 нафар фан доктори, 1 минг 600 нафардан ортиқ фан номзодлари фаолият юритиб келмоқда. Улар ўз навбатида таълим муассасалари, илмий марказ ва институтларда ишлаб, тиббиёт соҳаси ривожига катта ҳисса қўшяпти.

— Бутун дунёда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада илмий лойиҳалар борми?

— Албатта, ҳозирда дунёдаги барча тиббиёт муассасалари, табиий фан йўналишидаги олим ва профессорлар коронавирус инфекциясида самара берадиган дори воситалари ёки вакцина ишлаб чиқиш борасида илмий изланишлар олиб бормоқда. Ўзингизга маълум, айрим мамлакатлар тажрибаларини эълон қилаётган бўлса-да, ҳали-ҳануз узил-кесил ижобий натижага эришилгани йўқ. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам “COVID-19” инфекцияси бўйича 6 та илмий лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва қайта касалланишининг эпидемиологияси, прогнози ва профилактикаси”, “Далилларга асосланган тиббиёт асосида “COVID-19”ни этиотроп ва патогенетик даволашнинг янги моделини ишлаб чиқиш” лойиҳалари шулар жумласидан. Бу лойиҳалар “COVID-19” инфекциясининг инсон организмига таъсирини камайтириш ва даволашнинг самарадорилигини оширишга йўналтириган.

— Жорий йилда яна қандай илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда?

— Сўнгги 10 йил ичида ўтказилган илмий тадқиқотлар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш тизимида ихтиролар ва фойдали моделлар учун 226 та патент ҳамда ЭҲМ дастури учун 186 та гувоҳномалар олинди. Илмий марказлар ва таълим муассасалари кучлари билан кардиожарроҳлик, нейрохирургия, онкология, трансплантология, травматология ва ортопедия, офтальмология, эндокринология ва урология сохаларида юқори технологик жарроҳлик аралашувлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мушаклар-скелет тизимининг синишини ва касалликларни даволаш, жаррохлик касалликлар, ўсмаларни олиб ташлаганидан кейин тўқималарни алмаштириш, тиш имплантацияси, фотосенсибилизацияланган ташхис қуйиш, даволаш ва бошқалар учун асбоблар ва улар учун сарфланадиган материаллар яратилган бўлиб, улар учун 100 га яқин ихтироларга талабномалар топширилиб, патентлар олинган.

2018 йилдан бери 1 минг 200 нафардан ортиқ илмий ходим билан давлат илмий-техника дастурлари доирасида жами 32,4 млрд сўм миқдоридаги илмий грант ишлари бажарилиб келинмоқда. Шунингдек, жорий йилда тиббиёт фанлари бўйича 164 та докторлик диссeртациялари ҳимоя қилинган бўлиб, шулардан 34 та докторлик (DSc) ва 130 та фан номзодлиги (PhD) ишлари ҳимоя қилинди. Улар асосида бир нечта ихтироларга патент ва ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар олинди.

Хулоса қилиб айтганда, айни пайтда Ўзбекистонда тиббиёт илм-фан соҳасини ривожлантириш учун илмий ишларни кўриб чиқиш ва антиплагиат тизимда текшириш ва унга хулоса бериш борасида янгича механизмдан фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 24 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент вилоятида 36 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 10 нафар
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Юртимизда 69 118 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2197 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент шаҳридаги Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказидан бир гуруҳ малакали шифокорлар Нукус шаҳридаги шифо масканларида маҳорат дарсларини ўтказишди.

▶️@ssvuz
Тиббиёт ходимларининг COVID-19га қарши курашдаги фаолиятини умуман қандай баҳолайсиз?

@ssvuz
Anonymous Poll
34%
Зўр
21%
Яхши
17%
Қониқарли
15%
Қониқарсиз
13%
Билмайман
​​УРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:
Ҳозирда болаларда буйрак-тош касалликлари кўп учраётганининг сабаблари нимада?

Жуманазар БЕКНАЗАРОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Болаларда учраётган буйрак-тош касалликлари минг афсуски, сўнгги йилларда 3-4 баробар кўпайди. Бунга асосий сабаб эса буйракларда моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишидир. Ушбу ҳолатга биринчи навбатда нотўғри овқатланиш оқибатида дуч келинади.

Одам организмидаги баъзи тузлар нордон муҳитда эриса, баъзилари кислотали (ишқорий) шароитда парчаланади. Агар бола ҳар куни бир хил овқат истеъмол қилаверса, буйракда муҳит ўзгармай қолаверади. Яъни, кислотали муҳитда эрийдиган туз ва тошлар ҳадеб нордон муҳит тушаверса, муқим қотиб қолади. Ёки аксинча, нордон шароитда эрийдиган тошлар ишқорий муҳитда эрий олмай, катталашаверади. Бола турли овқатлар билан озиқлантириб турилса, унинг буйрак тизимидаги муҳит тез-тез ўзгариб, туз ва тошлар тўпланишига имкон қолмайди.

— Болаларнинг томоғи оғриши буйракка қандай зарар келтириши мумкин?

— Боланинг томоғи оғриганда бодомча безда пайдо бўладиган йиринглар қонга сўрилиши натижасида организмда ҳар хил антиген ва антителалар пайдо бўлади. Улар буйрак коптокчаларида тўпланиб қолиши туфайли яллиғланиш юзага келади. Бу тиббиёт тилида гломерулонефрит дейилади.

Касалликни даволаш учун икки йил ва ундан кўпроқ вақт талаб этилади. Баъзи ҳолларда дард бир умр инсон соғлиғига таъсир этади. Буйрак трансплантацияси ўтказилаётган беморларнинг тўқсон фоизи болалигида гломерулонефрит билан хасталангани бунинг исботидир. Демак, болаларда учрайдиган томоқ оғриғига бефарқ бўлиш кейинчалик оила ва ҳатто жамиятга ҳам қимматга тушиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 24 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 985 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5нафари Тошкент вилоятида,
📌 60 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорапалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 7 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 74 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 240 (+122) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 140 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигил
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🛏🦠Беморлар камайгани боис, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. Тез орада «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилади.

Манба: Koronavirus Info

▶️@ssvuz
​​Қандай парҳез COVID-19 хавфини камайтиришга ёрдам беради?

Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис ва парҳезшунос Жоди Моргулис қандай парҳез коронавирусга чалиниш, шунингдек, COVID-19 билан касалланганда асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда «Medicalxpress» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, таомноманинг энг муҳим таркибий қисми турли рангдаги мева-сабзавотлардан иборат бўлиши керак. Бу витаминларнинг тўлиқ жамланмасини қабул қилишга ёрдам беради.

«Рангларнинг хилма-хиллиги саломатлигимизни сақлашда муҳим ҳисобланган антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга кимёвий моддалар — турли фитонутриентлар қабул қилишни таъминлайди», — дейди Моргулис.

Унинг таъкидлашича, ўсимликлардан иборат ёрқин таомлардан ташқари парҳезда дуккаклилар, тухум, балиқ, парранда, тофу, ясмиқ сингари оқсилнинг муҳим манбалари ҳам бўлиши зарур.

Парҳезшунос, шунингдек, хилма-хил маҳсулотлар ичак микробиомларига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини қайд этиб, имкон қадар мавсумий маҳсулотларни тановул қилишни тавсия этади.

Манба: https://xabar.uz

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​🔺2020 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 039 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида
📌 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 11 нафари Фарғона вилоятида,
📌 47 нафари Тошкент вилоятида,
📌 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 605 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 7 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 43 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 302 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 199 нафари оғир, 50 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ТАЙИНЛОВ

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими рахбари вазифасида ишлаб келган Юлдошев Набижон Пиримович шу марказнинг Қарши филиали директори этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Набижон Юлдошев Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази навбатчи шифокори, аспиранти, юрак аритмияси лабораторияси кичик илмий ходими, юрак аритмиясининг оғир турларини жарроҳлик йўли билан даволаш ва электрофизиология текшируви бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2016 йилда Швейцарияда беморларни даволашнинг юқори технологик усули — “тери орқали аортал клапан имплантацияси – TAVI” жарроҳлик амалиётини ўзлаштирди ва мамлакатимизда уни биринчилардан бўлиб амалга оширди.

2018 йилда Набижон Юлдошев Хитой Халқ Республикасида юрак туғма нуқсонларини катетер орқали ёпиш усулини ўзлаштириб, ҳозирга қадар болалар ва катталарда учрайдиган бўлмачалараро тўсиқ дефекти, қоринчалараро тўсиқ дефекти, очиқ артериал йўл сингари юракнинг бир қатор мураккаб туғма нуқсонларни катетер орқали окклюдерлар билан ёпиш амалиётларида муваффақиятли иштирок этган.

У дунёнинг бир қатор давлатларида – Россия, Франция, Япония, Хитой, Польша, АҚШ, Корея Республикасидаги конгресс ва форумларда ўз маърузалари билан қатнашган.

Cоҳадаги самарали фаолияти эътироф этилиб, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 58 миллион 900 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 393 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 59 миллион 759 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 409 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 12,119 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,177 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,071 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,138 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (2,106 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 58 млн 900 тысяч, из них более 1 млн 393 тысячи человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 59 млн 759 тысяч человек, из них более 1 млн 409 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 12,119 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,177 млн), на третьем — Бразилия (более 6,071 млн), на четвертом — Россия (2,138 млн), на пятом — Франция (2,106 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тулаков Равшан Панжиевич Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 48 ёшли Равшан Тулаков Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлими врачи, филиалнинг умумий масалалар буйича директор ўринбосари лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг жорий йил 12-13 ноябрдаги Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тизимдаги қатор муаммолар танқидий кўриб чиқилган эди. Янги раҳбарга ҳудуднинг тиббий салоҳиятини юксалтириш, чекка қишлоқ жойларига малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш маданиятини ошириш каби қатор муҳим вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

▶️
@ssvuz
🔺2020 йил 25 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Тошкент вилоятида 23 нафар
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 69 302 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2191 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Назначен руководитель Каршинского филиала центра кардиологии

Набижон Юлдашев возглавил филиал Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра кардиологии.

Кандидат медицинских наук Набижон Юлдашев до настоящего времени работал заведующим отделения рентгеноэндоваскулярной хирургии РСНПМЦК.

Напоминаем, предыдущий руководитель Каршинского филиала РСНПМЦК Хуршид Фазилов был назначен директором Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра кардиологии.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​ҚАНДЛИ ДИАБЕТ НАСЛДАН НАСЛГА ЎТАДИМИ?

Шаҳноза АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди:

— Қандли диабет хавфли эндокрин касалликлардан бири сифатида ёш болаларда, ҳаттоки чақалоқларда ҳам қандли диабетнинг кўпайиб бораётганининг сабаби нимада? Унинг илк белгилари болаларда қандай намоён бўлади?

— Болалар ва ўсмирларда учрайдиган қандли диабетнинг 1-тури тезкор ташхис ва даволаш талаб қилади. Албатта, ўз пайтида ташхисланса ва даво муолажалари тўғри йўлга қўйилса, ота-оналар, ўсмирлар ва болаларга етарлича тушунтиришлар берилиб, назоратга олинса, касалликдан фориғ бўлиш мумкин. Лекин бунинг акси бўлса, хавфли эндокрин касаллик ҳисобланади. Қандли диабет 1-тур касаллиги охирги пайтларда кичик ёшдаги болаларда ташхисланмоқда ва бунинг сабаблари бўлиб, асосан вирусли касалликлар туфайли иммун тизимидаги бошланғич ўзгаришлардир. Албатта, ташқи муҳит, онанинг ҳомиладорлик пайтидаги ҳолатлари ҳам роль ўйнайди. Касалликнинг илк клиник белгилари болалар ҳолатидаги ўзгаришларни, яъни ҳолсизлик, чанқаш, озиш, тез-тез пешобга боришга шикоятларини аниқ муддатини айта оладилар ва охири 10-15 кун ичида умумий ҳолатнинг кескин ёмонлашувига шикоят қиладилар.

— Қандли диабетнинг 1-тури наслдан-наслга ўтадими?

— Қандли диабетнинг 1-тури келиб чиқишида наслий берилувчанлик бўлиб, унинг асосида аутоиммун ўзгаришлар ётади. Бир оиладан 2-3 фарзандда, ота-бола ёки она-болада учраш ҳолатлари бор. Лекин бу оилада қандли диабет авлоддан авлодга 100% ўтади дегани эмас.

—Қандли диабетга чалинган болаларда унинг асоратлари қоладими?

— Касалликнинг 1-тури мутлоқ инсулинга боғлиқ ўткир кечувчи ҳолат бўлса-да, шифокор тавсиялари асосида доимий назорат — гликемик назорат, инсулинотерапия, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликка амал қилинса, касаллик асоратлари юзага келмайди ва хаёт сифати пасаймайди. Агар тавсияларга риоя қилинмаса, фарзандлар назоратсиз қолдирилса, эрта ва кечки асоратлар юзага чиқиши мумкин. Булар: жисмоний вв жинсий ривожланишнинг орқада қолиши, специфик асоратлар — буйрак, кўзларда, нерв тўқималаридаги асоратлардир.
Болалар ва катталарда кариеснинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

🥗Нима
еётганингизни кузатинг. Тишларга ёпишиб оладиган, улардаги бактерияларни кўпайишига замин яратадиган овқатлар мавжуд. Булар, масалан, сут, асал, музқаймоқ, қуритилган мевалар, печене, пирожное, қаттиқ карамеллар ва ялпиз конфетлари, ширин газланган ичимликлар бўлиши мумкин.

💧Шу сабабли бундай овқатдан бутунлай воз кечиш ёки ундан кейин тишларини тозалашга ёки ҳеч бўлмаганда оғзингизни сув билан яхшилаб ювиб ташлашингиз мумкинлигига ишончингиз комил бўлганда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

🦷Тишларингизни яхшилаб ювиб ташланг. Тишдаги доғлар самарали тарзда олиб ташланиши учун камида 2 дақиқа чўтка билан тозалаб туриш керак.

🔹Оғиз қуруқлигидан сақланинг. Сўлак озиқ-овқат қолдиқлари ва бактерияларни ювади. Бундан ташқари, унинг таркибида микроблар чиқарадиган кислоталарни зарарсизлантирадиган моддалар мавжуд. Агар сўлак оз бўлса, кариес деярли муқаррар бўлиб қолади.

💧Сўлакни сақлаб қолиш учун етарли миқдорда суюқлик ичинг.

👨‍⚕️Тиш шифокори кўригига бориб туринг. Кариес аста-секин ривожланиб боради ва дастлабки босқичда деярли кўринмаслиги мумкин. Мутахассис буни ўз вақтида аниқлай олади ва агар керак бўлса, тиш эмалининг йўқ қилинишини тўхтата оладиган процедураларни белгилайди. Тиш шифокорингизга йилига камида 1-2 марта ташриф буюриш керак.

🔸Фтор етарли миқдорда бўлган тиш пастасини танланг. Фтор тиш эмалини мустаҳкамлайди, бактерияларни йўқ қилади. Тиш пастасида энг яхши фтор миқдори 1350–1,500 ppm ни ташкил қилади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
Вирусдан аввал ва кейин

АҚШлик шифокорлардан бири коронавирус бошланишидан олдин қандай кўринишда бўлгани ва орадан бир йил ўтиб қиёфаси қай даражада ўзгаргани акс этган фотосуратларини ижтимоий тармоқлар орқали тақдим этибди...

▶️ССВ каналига аъзо бўлинг
🔺2020 йил 25 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 178 (+80) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 14 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 9 нафари Фарғона вилоятида,
📌 20 нафари Тошкент вилоятида,
📌 37 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 69 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 455 (+153) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
ССВ каналига аъзо бўлинг