ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
46.8K subscribers
6.31K photos
2.49K videos
44 files
9.93K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

В Президентском дворце в городе Анкаре состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шу йилнинг май ойида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида юз берган энг муҳим воқеалар дайжести

📍 Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўтказилди

📌 Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум ташкил этилди

“Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

🔬 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ малакали шифокорлари Фарғона вилоятида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказди

🤱 “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтди

🥇“Йилнинг энг яхши ҳамшираси” танлови ғолиблари тақдирланди

🫀 Ўзбекистон кардиологларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

👩 Тошкент “Чeгара билмас космeтология” халқаро анжуманига мезбонлик қилди

🩺 Бухорода Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўтказилди

🤝 Миллий тиббиёт маркази ва Хитоёнинг Шандонг университети Цилу клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

‼️ Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

🔹 “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида анжуман ўтказилди

🔎 “Офтальмологияда инновацион технологиялар” мавзуида халқаро анжуман ташкил этилди

🇺🇿🇷🇺 “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” мавзуида конференция бўлиб ўтди

🇺🇿🇹🇷 ССВ: Туркиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

💊 Пойтахтимизда Учинчи халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтди

🏥 Болалар хирургларининг IV халқаро конгресси ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

❗️Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Бир йил давомида 20 та давлатдан жалб қилинган халқаро экспертлар иштирокида академиянинг фаолияти ўрганилди. Натижада барча мавжуд 10 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари бўйича, жами 19 та таълим дастурлари Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди.

🔷 Тошкент тиббиёт академиясида Таълим сифатини таъминлаш бўйича мустақил халқаро аккредитация ва рейтинг агентлиги (IAAR) вакиллари иштирокида ушбу халқаро стандартларга мослик тўғрисидаги сертификатларнинг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏢 Тошкент тиббиёт академиясининг 10 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 9 та магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари — жами 19 та таълим дастури Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (World Federation of Medical Education – WFME) халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги – IAAR томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди.

📌 Бугун Аккредитация ва рейтинг мустақил агентлиги вакиллари томонидан академиянинг ушбу таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатлар тантанали топширилди.
———————-
🏢 10
образовательных направлений бакалавриата и 9 специальностей магистратуры, клинической интернатуры и повышения квалификации — всего 19 образовательных программ Ташкентской медицинской академии прошли независимую аккредитацию в соответствии с международными стандартами Всемирной федерации медицинского образования (World Federation of Medical Education – WFME) и международную аккредитацию рейтингового агентства IAAR.

📌 Сегодня состоялась торжественная церемония вручения представителями Независимого агентства аккредитации и рейтинга сертификатов, подтверждающих прохождение вышеотмеченных образовательных направлений академии международной аккредитации.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Куни кеча Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси томонидан Бутунжаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда юртимиздаги 200 нафардан ортиқ ёш нейрохирурглар учун махсус ўқув курслари ўтказилди.

Нейрохирургия соҳасидаги ёш мутахассисларга замонавий билимларни етказиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “устоз-шогирд” муносабатларини ўрнатиш, илмий устахоналар ташкил қилиш, назария ва амалиётни уйғунлаштириш каби мақсадларга қаратилган мазкур тадбир доирасида хорижий давлатлардан таклиф этилган 20 нафарга яқин соҳанинг етук олимлари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Биласизми?

📌Кунига қанча сув ичиш керак?

Организмдаги сув балансини меъёрда ушлаб туриш учун қанча сув ичган маъқул экани ҳақидаги баҳсларга дуч келиб турамиз. Айрим мутахассислар 2 литр, бошқалари 3 литр, учинчи гуруҳ вакиллари эса эҳтиёжга қараб сув ичиш керак деб таъкидлайди.

🖇 Аслида эса ҳар куни ичиш учун мақбул сув миқдори бўйича умумий битта илмий хулосага келинмаган. Бу марказий асаб тизими ва бир нечта бошқа органларни ўз ичига олган организмдаги сувни тартибга солиш тизимининг мураккаблиги, шунингдек, тананинг индивидуал хусусиятлари билан изоҳланади.

📝 Инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжи турли омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари:

🔸 жисмоний фаоллик даражаси;
🔸 атроф муҳитдаги иқлим шароитлари (ҳарорат, намлик даражаси);
🔸 умумий саломатлик ҳолати;
🔸 вазн;
🔸 махсус даврлар (ҳомиладорлик ва эмизиш).

🟢 Одамлар организми турлича бўлгани сабабли, вазн, терлаш, натрий йўқотиш ва иқлим шароитларига қараб эҳтиёжларини аниқлаб олгани фойдали.

👩🏻‍⚕️ Диетологларнинг фикрига кўра, ўртача ҳаво ҳарорати ва ўртача жисмоний фаоллик шароитида кунига ичиш керак бўлган тоза сув миқдорини бир килограмм вазнга 20-40 мл формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин.

🧊 Шундай қилиб, катта ёшли эркаклар кунига ўртача 1,75 дан 2 литргача, аёллар 1,4 дан 1,6 литргача, болалар (ёшига қараб) 1 дан 1,6 литргача, ўсмирлар эса бир оз кўпроқ сув ичишлари керак.

🔄 Бу озиқ-овқат таркибидаги сувдан ташқари ўртача ҳисоб бўлиб, у ҳар бир киши учун алоҳида танланиши керак. Экстремал шароитларда танада кунига тахминан 8000 млгача сув йўқотилиши мумкин ва уни керакли миқдорда суюқлик ва электролитлар (натрий, магний, калий, кальций) билан тўлдириб олиш зарур.

🔗 Баъзида танадаги сувнинг умумий миқдори камайиши ёки кўпроқ суюқлик йўқотилиши натижасида сувсизланиш юзага келади.

🔻 Унинг умумий белгилари:

🔹 оғиз бўшлиғи, тил ва кўзларнинг қуруқлиги;
🔹 чанқаш ҳисси;
🔹 бош оғриғи;
🔹 чарчоқ.

📝 Кўп одамлар кунига етарли миқдорда сув ичиш борасида қийналишади. Бу борада кун бўйи тўғри сув ичишни одат қилиб олишга ва гидрация даражасини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам берувчи айрим маслаҳатларни келтирамиз:

📎 эрталаб уйғонганингиздан сўнг дарҳол оч қоринга бир стакан илиқ сув (250 мл) ичинг;
📎 ичадиган сувингизни қуйидагича тақсимлаб олинг: тушликдан олдин 500 мл, тушдан кейин кечки овқатгача 500 мл, овқатланаётганда бир стакан;
📎 ҳар сафар чанқаганингизда, ҳатто, кечаси ҳам (лекин ётишдан камида 30 дақиқа олдин) сув ичинг.

🥘 Диетологлар овқатдан олдин, овқат пайтида ва ундан кейин мунтазам тозаланган сув ичишни тавсия қилади. Сувни овқатдан 15-30 дақиқа олдин ичиш идеал вариантдир. Бу ейилган овқатнинг тўлиқ ҳазм бўлишини таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси