ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
151K subscribers
6.38K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси

☀️ Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

📌 Қуйида ушбу қоидалар ҳақида маълумот берамиз.

🍲 1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур.

🍝 Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг.
Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг.

🏊🏻‍♂️ 2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин.

🥽 Шу боис доим фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур.

🧼 3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим.

🚿 4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади.

🚽 5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ.

🫙 6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради.

🏠 7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади.

‼️ Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда тиббиёт соҳаси ривожланишининг сири нимада?

Нега тиббий менежментни ушбу мамлакатнинг илғор клиникаларидан ўрганишимиз лозим?


📽 "Sinchalak vlog" билан бирга, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 июнь куни Туркия Республикасига қилган расмий ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича эришилган натижаларга ноодатий ракурсдан биргаликда назар соламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
​​​​❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📊 4 ойда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 13 та корхона ташкил этилди

🤱 Зарафшонлик аёл уч эгизак фарзандни дунёга келтирди

Тиббиёт йўналишидаги кириш имтиҳонларида умумтаълим фанлари бўйича сертификат олганларга қандай енгиллик бор?

🩺 Қон қуюқлашиши инсульт ва инфаркт хавфини оширади

🔬 Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи халқаро конгресси ўтказилди

☀️ Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

📋 Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди

📌 200 нафардан ортиқ ёш нейрохирурглар учун махсус ўқув курслари ўтказилди

🫗 Кунига қанча сув ичиш керак?

🚴 Мунтазам жисмоний фаоллик қон босимини меъёрлаштиради

🇹🇷 Туркияда тиббиёт соҳаси ривожланишининг сири нимада?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аввал хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди, яъни муассасанинг жами 19 та таълим дастурлари Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Как сообщалось ранее, согласно соответствующему постановлению главы нашего государства 19 образовательных программ Ташкентской медицинской академии прошли международную аккредитацию. Это означает, что качество обучения по этим образовательным программам полностью соответствует международным стандартам Всемирной федерации медицинского образования.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб қарийб 120 миллион қон топшириш ҳолатлари қайд этилади. Бироқ, бу глобал эҳтиёжларни қондириш учун етарли эмас ва кўплаб беморлар ўз вақтида хавфсиз қон қуйишга муҳтож бўладилар.

Кимлар қон донори бўлиши мумкин?
Топширилган қон миқдори организмда қанча вақт давомида тикланади?
Қаерда ва қай тартибда қон топшириш мумкин?
Кимлар қон донори бўла олмайди?

14 июнь — Бутунжаҳон қон донорлари куни арафасида ушбу саволларга Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳи раҳбари Зулфия Исмоилова батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 На днях Ассоциация нейрохирургов Узбекистана в сотрудничестве со Всемирной федерацией нейрохирургических обществ организовала специальные курсы повышения квалификации для более чем 200 молодых нейрохирургов нашей страны.

В рамках данного мероприятия, направленного на донесение современных знаний до каждого молодого нейрохирурга, поддержку молодых специалистов, налаживание отношений «наставник-ученик», организацию научных мастер-классов, объединение теории и практики, около 20 ведущих ученых сферы, приглашенных из зарубежных стран, поделились своим опытом и знаниями.

📹 О подробностях мероприятия рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Кучли бош оғриғи, нутқ бузилиши, вақтинча кўрмаслик... Бу — кўз мигрени аломатлари бўлиши мумкин

📌 Кўз – инсон танасидаги энг нозик аъзо. Шу боис уни парваришлаш ва зарур озуқа моддалари билан таъминлаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда турли муаммолар кузатилиши ҳеч гап эмас. Шулардан бири кўз мигренидир.

Хўш, у қандай касаллик? Кўз мигренининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева жавоб берди.

🤕 — Мигреннинг бир нечта тури мавжуд. Уларнинг сабаблари, кечиши ва бошқа симптомлари ўхшаш ёки бир-биридан фарқланади, — дейди мутахассис.

👁 — Кўз мигрени эса мигреннинг бир тури бўлиб, бунда бош ва кўзнинг оғриши, кўнгил айниши билан бирга, кўриш майдонида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади. Баъзи беморларда кўз тирқиши қисилиши, кўз ҳаракати чекланиши ва нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши (диплопия) рўй беради.

🥞 Касаллик бир неча босқичларда ривожланади. Аввалига беморда чарчоқ, уйқу босиши, кўп эснаш, чанқаш, ширинликка бўлган эҳтиёж кучаяди. Ёруғлик ва баланд товушлар беморга ёқмайди. Бошнинг энса қисмида тиришиш кузатилиб, бу ҳолат 1 соатдан 2-3 кунгача давом этиши мумкин.

👀 Кейинги босқичда кўз олдида ялтироқ доғлар ва ёруғлик чақнаши билан бирга, кўриш майдонида нуқсонлар юзага келади ва объектлар шакли бузилиши, ҳатто, вақтинча кўрмаслик кузатилади.

🖇 Баъзи беморларда эса нутқ бузилиши, қўлларда увишиш намоён бўлиб, бу симптомларнинг давомийлиги одатда 5-60 дақиқа давом этади.

💊 Учинчи босқичда касаллик бошнинг ярмида кучли оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан кечиб, кўпинча бош оғриғига қарши препаратлар беморга фойда бермайди. Кучли чарчоқ ва оғриқ туфайли у ухлай олмайди.

🩺 Тўртинчи босқич оғриқлар аста-секинлик билан қайтиши, кўриш қобилиятининг тикланиши билан 2 соатдан 3 кунгача давом этади.

👨🏻‍💻 Кўз мигренининг белгилари беморда мунтазам кузатилмайди ва бу хасталикка барча касб эгалари чалиниши мумкин. Қолаверса, касаллик ёш танламайди, яъни ёш болалар, ҳомиладорлар ва катта ёшли инсонларда ҳам бирдек кузатилади.

❇️ Хасталик хуружи кўпинча қуйидаги сабаблар таъсирида бошланади:

📱 компьютер, телефон ва гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш;
🥱 сурункали чарчоқ ва уйқусизлик;
😔 кучли стресс;
🧪 гормонлар алмашинувининг бузилиши;
💊 айрим дори воситаларининг асорати;
🥮 ширинликка ружу қўйиш;
🩺 кислород етишмаслиги;
🌥 об-ҳаво ўзгаришлари ва бошқалар.

🛏 Касаллик ва хуружларининг олдини олиш учун ўз вақтида дам олиш, ортиқча жисмоний ва ақлий зўриқмаслик, ўткир ҳид ва таъмли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, зарарли одатлар (тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш)ни тарк этиш, стресс ҳолатларига тушмаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим.

‼️ Агар касалликнинг белгилари давом этса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Фахрий донорлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинишини биласизми?

📌 Донорлик – савобли амал! Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси. Донорлар ана шундай инсонлар бўлиб, улар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади.

Хўш, юртимизда донорлик фаолияти қандай йўлга қўйилган? Беғараз қон топширувчи шахслар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?

📋 Қонунчиликка кўра:

📊 қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;

📌 мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

▶️ қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;

🔹ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинади;

♻️ донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;

❗️донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилмайди;

🔎 донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради;

📌 соғлиғи сақланиши тиббиёт ходимлари томонидан кафолатланади ҳамда соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ёзнинг севимли маҳсулоти: Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак?

☀️ Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни танлов қилиш мушкул.

🍉 Аммо, кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан зарарли? Уни қандай фарқлаш мумкин?

👨 Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи А.Шукуров жавоб берди.

📌 — Тарвуз ёз фаслида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири. Унинг таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар бисёр, — дейди мутахассис. — Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

💊 Унинг антиоксидантлик хусусияти жуда юқори бўлиб, таркибидаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.

💪 Аммо бу жараёнда эҳтиёткорликни унутмаслик, айниқса, тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Афсуски, бугун кўпчилик деҳқонлар ушбу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланади. Бу эса тарвуздан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

🤒 Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совқотиши, тери рангининг ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.

🏥 Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини-ўзи даволаш қатъиян ман этилади.

🔎 Шунингдек, бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

❇️ Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, аввало, маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш, унинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. У шикастланмаган, ёриқларсиз, қораймаган ҳамда моғорламаган бўлиши керак. Тарвуз кесилганда ранги тоза қизил ва ўзгармаган бўлади. Тановул қилишдан аввал тарвузни албатта яхшилаб ювиш лозим.

‼️ Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram