ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
123K subscribers
6.47K photos
2.58K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️2023 ЙИЛ — ТИББИЁТДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК АМАЛИЁТЛАРНИ ҲУДУДЛАР ДАРАЖАСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ БЎЛДИ

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда. Соҳага илғор даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологиялар кенг татбиқ этиляпти.

Натижада малакали тиббий хизмат энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларигача кириб боряпти. Яқин йилларгача фақат илғор хорижий давлатларда амалга оширилган юқори технологик мураккаб жарроҳлик операцияларининг эндиликда нафақат пойтахт ва вилоятлар марказлари, балки туманлар даражасида ҳам муваффақиятли бажарилаётгани тарихий аҳамиятга эга воқеликдир.

Хўш, якунланаётган 2023 йил тиббиётимизда қандай из қолдирмоқда?

👉Батафсил ўқинг👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️2023 ГОД В СФЕРЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ СТАЛ ГОДОМ РАЗВИТИЯ ВЫСОКОТЕХНОЛОГИЧНОЙ МЕДИЦИНСКОЙ ПОМОЩИ В РЕГИОНАХ

В последние годы система здравоохранения Узбекистана трансформируется на основе совершенно новых подходов. В сферу внедряются передовые методы лечения и диагностики, инновационные технологии.

В результате квалифицированная медицинская помощь становится доступной даже в самых отдаленных регионах. Сложные, высокотехнологичные хирургические операции, которые до недавнего времени проводились только в развитых зарубежных странах, теперь успешно выполняются не только в столице и областных центрах, но и на районном уровне, что безусловно является историческим событием.

Какой же след оставил уходящий 2023 год в медицине нашей страны?

👉Подробнее👈

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
‼️Диққат, очиқ танлов!!!

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024 йилнинг 2 январидан 26 январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун очиқ танлов ўтказилади.

📋 Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️Танловда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари, олий тиббий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва битирувчилари иштирок этишлари мумкин.

🖥 Қатнашувчи номзодлар сўралган маълумотларни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг [email protected] электрон манзилига фақат электрон (PDF) шаклда юборишлари лозим.

📌 Номзодларни саралаш икки босқичда ўтказилади.

🏥 Биринчи босқич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, иккинчи босқич эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади.

🖇 Дастлабки босқичда иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўпланган балларга қараб, энг муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилади ва 2024 йилнинг 25 январига қадар Махсус комиссияга юборилади.

📍Иккинчи босқич – 2024 йилнинг 25-26 январь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта мажлислар залида шаффоф ва юқори савияда ташкил этилиб, унда биринчи босқичда зарур балларни тўплаган номзодлар билан 3 та йўналиш бўйича суҳбат ўтказилади.

♻️ Якунда энг юқори балл тўплаган 50 нафар ёш мутахассис танлаб олинади.

📚 Дарслар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда АҚШда офлайн ва онлайн шаклда олиб борилади.

💰 Тингловчилар сафига қабул қилинган ва соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ойлик маоши сақлаб қолинади.

👩‍⚕️ Шунингдек, ўқишни муваффақиятли тамомлаган ҳар бир мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида муносиб ойлик маоши кафолатланган раҳбар лавозимларига ишга жойлаштирилади.

☎️ Номзодлар қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: (71) 268-17-44; (71) 267-60-74.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ АТРОФИДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА “МАСТЕР-КЛАСС”

Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова:

🍕Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг;

🍇 қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди;

🥬овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади;

🍹 овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг;

🍲 истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади;

☕️ иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади;

🧍🏻‍♂️ ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик, хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин.

🍛агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг;

🥙байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг.

🎂дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди.

🍱барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак;

🍜таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

🥃 Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади;

🥘Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади;

🥒Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак.

🧂Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат йодланган ош тузини ишлатиш зарур.

🎇Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2024 йил билан чин юракдан қутлайман!

Янги йил арафасида ортга назар ташлаш, унинг натижаларини сарҳисоб қилиш анъанага айланган. Шу маънода тобора тарихга айланиб бораётган 2023 йил мамлакатимиз тиббиёти учун ҳам эсда қоларли воқеалар, катта ютуқлар ва юксак натижаларга бой бўлди.

Хусусан, бу йил соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнларининг бошланиши сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Муҳтарам Президентимизнинг соҳага қаратаётган юксак эътибори туфайли ўзбек тиббиёти инновацион, юқори технологик ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган мутлақо янги тизимга айланмоқда.

Буни эса 2023 йил бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, трансплантологик операциялар туман даражасигача туширилиб, беморлар яшаш ҳудудларининг ўзида ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олингани мисолида ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, соҳада яна қатор юқори технологик амалиётлар, роботохирургик, кардиохирургик операциялар йўлга қўйилди.

Жумладан, юртимизда биринчи бор кичик ёшли беморларда буйрак кўчириш ва суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётларининг бажарилгани ҳамда эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррекцияси каби ноёб жарроҳлик операцияларининг ўтказилгани тиббиётимиз тарихида бутунлай янги саҳифа очди.

Шунингдек, жорий йил илк бор тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо шаффоф ва адолатли тизими яратилгани соҳани етук, чуқур билимли ва халқаро рақобатбардош кадрлар билан таъминлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Бирламчи бўғинда эса кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланиб, аҳолига давлат томонидан 235 турдаги дори воситалари бепул бериладиган бўлди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалларига қарийб 800 та замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.

Албатта бу саъй-ҳаракатларнинг таг замирида, энг аввало, одамларни тиббиёт тизимидан тўлақонли рози қилиш, соҳани чинакам халқчил тизимга айлантириш ва уни аҳолига янада яқинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.

Шунингдек, йил сўнгида ёш тиббиёт мутахассислари ва талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ангиограф ускуналарининг тақдим этилгани ҳам йилнинг энг яхши янгиликларидан бири бўлди.

Албатта кириб келаётган янги йилда ҳам юртдошларимиз соғлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббиётни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди.

Бу улкан мақсадларни амалга оширишда эса шубҳасиз, Сиз азиз тиббиёт ходимлари муҳим ва ҳал қилувчи кучсиз!

Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!

Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Қадрингиз ва қаддингиз доимо баланд бўлсин
!

Амрилло ИНОЯТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббиётимиз ҳамиша уйғоқ.

Ўз касбига содиқ шифокорлар туну кун хизматга шай.


🎉 Янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев
объявил 2024 год «Годом молодежи и поддержки бизнеса».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 ИЮНЬ


📌 Тошкент туманида туманлараро перинатал марказ иш бошлади.

📌Хатирчи туманида янги гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди.

📌Вазир Хатирчида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази қурилиши билан танишди.

📌Самарқандда Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

📌Пойтахтимизда II халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг янги корпуси очилди.

📌Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📌Юртимизда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги бошланди.

📌Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази “Болалар ва аёллар саломатлигининг фанлараро масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясига мезбонлик қилди.

📌Вазир Эндокринология марказининг янги биноси қурилиши билан танишди.

📌Нефрология маркази қурилиши кўздан кечирилди.

📌Пойтахтимизда гастроэнтерология, гепатология ва юқумли касалликларга бағишланган анжуман иш бошлади.

📌Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун “Саломатлик поезди” йўлга чиқди.

📌Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ўтказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Андижон давлат тиббиёт институтининг 2 минг ўринли янги ўқув биноси қурилиши билан танишди.

📌Хирургия маркази Ҳиндистоннинг “Меданта” клиникаси билан ҳамкорлик ўрнатди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистондаги “Оила саломатлиги ва инсон репродукцияси” Исроил тиббиёт маркази томонидан ҳомиладор аёлларда молекуляр-генетик диагностикани оммалаштириш мавзусида конференция ташкил қилинди.

📌Вазир Олтинкўл туманидаги бирламчи тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.

📌Самарқанд шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

📌Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда юртимизда очилган Малакали тиббий хизматлар олий мактабининг илк битирувчиларига диплом топширилди.

📌Президент қарори билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

📌Президент қарори асосида Ҳамширалар академияси ташкил этилди.

📌Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг таклифига биноан АҚШнинг Техас штатида жойлашган Хьюстон методологик госпитали профессори доктор Моритз Вайлер фон Баллмус юртимизга ташриф буюрди.

📌Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С касаллигига қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалининг интервенцион кардиология ва кардиохирургия бўлимлари янги биносини кўздан кечирди.

📌Тошкент тиббиёт академияси ректори Кореянинг нуфузли Kyungwoon университети “Фахрий профессори” бўлди.

📌Хоразм вилоятининг Боғот туманида давлат-хусусий шериклиги асосида янги клиника қурилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 ИЮЛЬ

📌 Ўзбек травматологлари Урумчидаги анъанавий хитой табобати госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

📌“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижий экспертлар иштирокида нуфузли анжуман бўлиб ўтди.

📌Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт тизими ривожига бағишланган халқаро тадбир бўлиб ўтди.

📌Россияда бўлиб ўтган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германиянинг Маннхейм университети клиникаси ижрочи директори Фредди Бергманн бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

📌Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси халқаро олимпиада ғолиби бўлди.

📌Қаршида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманининг аҳолиси зич Кўктерак ҳудудида жойлашган 75-оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият чекаётган 25 нафар ўғил-қиз юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилди.

📌“Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди.

📌Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи шифокорлар иштирокида тизза бўғими артроскопияси бўйича юқори технологик операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

📌Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Сурхон воҳасида бўлиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида беморлар билан мулоқот қилди.

📌Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор кичик ёшли беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида Германиянинг “DKMS” ва Италиянинг “Cure2Children” ташкилотлари билан ҳамкорликда илк бор суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини йўлга қўйишга келишилди.

📌30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш тиббиёт олимларига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига борди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири пойтахтимизда барпо этилаётган бир қатор йирик тиббиёт муассасалари бино ва иншоотларининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг Фрайбург университети клиникаси билан ҳамкорликда "Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

📌Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси” магистратура мутахассисликлари жорий этилиши белгиланди.

📌Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги тиббиёт факультети Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилди.

📌 Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъуллари Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюрди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

🎉 2024 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.

Уларнинг:

👦🏻 540 нафари ўғил,
👧🏻 503 нафари қиз.


🎁 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди.

🎊 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (127 нафар),
🔹Қашқадарё вилояти (115 нафар),
🔹Наманган вилояти (105 нафар),
🔹Андижон вилояти (97 нафар) банд этди.

🎀 Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

🧸🧸 Эътиборлиси, туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.

🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

🧑🏻⚕️ Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 229 та туғуруқ комплексида ҳам жами 7 500 нафар тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келди

🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.

2024 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

👧🏻 847 нафари қиз,
👦🏻 1012 нафари ўғил.

🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.

Шунингдек, кейинги ўринларда:

👶 Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар),

👶 Наманган вилоятида – 178,

👶 Тошкент вилояти — 172,

👶 Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Жиззах вилояти — 78,

👶 Хоразм вилояти — 72,

👶 Қорақалпоғистон Р. — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).

❗️Жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилга янги даво усуллари билан:

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.

🔬 Ҳиндистонлик мутахассислар иштирокида ўтказилган ушбу мураккаб операция давомида узоқ вақт жигар циррози билан курашиб келган беморга опаси жигарининг ўнг бўлаги кўчириб ўтказилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В новый год с новыми методами лечения:

🏥 В Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи впервые успешно проведена трансплантация печени.

🔬 В ходе этой сложной операции, выполненной с участием индийских специалистов, пациентке, которая долгое время боролась с циррозом печени, была пересажена правая доля печени ее сестры.

📹 Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 АВГУСТ

📌 2023 йил 1 августдан туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог; руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог, қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог - психотерапевт штатлари жорий этилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

📌 Болалар миллий тиббиёт марказида “Она сути билан озиқлантириш — саломатлик ва баркамол ривожланиш гаровидир” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

📌 Болалар миллий тиббиёт марказида машҳур швейцариялик кардиожарроҳ, профессор Пол Фогт иштирокида юртимизда илк бор констриктив перикардитни бартараф этиш мақсадида мураккаб операция муваффақиятли ўтказилди.

📌 “Кексалар саломатлиги ойлиги” акцияси бошланди.

📌 Болалар миллий тиббиёт маркази ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

📌 Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларининг ўн иккинчи партияси олиб келинди.

📌 Зомин туманида буйрак трансплантация амалиёти ўтказилди.

📌 Тошкентда очилиши кутилаётган Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультетини ташкил этиш бўйича Туркия президенти томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

📌 Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.

📌 Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди.

📌 Туркий давлатлар ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда учрашди.

📌 Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

📌 Сирдарё вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси замонавий бинода иш бошлади.

📌 Тиббиёт йўналиши бўйича бир гуруҳ тадбиркорлар “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

📌 Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарлари саммити ўтказилди.

📌 Самарқандда вазир бошчилигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини атрофлича ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоят Перинатал марказида бўлди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, илк бор суяк кўмиги аутоген трансплантацияси, эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррекцияси каби ноёб жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажарган бир гуруҳ шифокорларни “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

📌 Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

📌 “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.

📌Президентимиз Миллий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

📌 50 дона “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари “Jizzakh Auto”дан Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари томон йўлга чиқди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#2024_йил_1_январдан

🏥 Қонунчиликка кўра, оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

🔬 АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди.

📌 Айтиш жоизки, кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади.

🔎 Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради.

📊 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради.

🩻 Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади.

‼️ Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 CЕНТЯБРЬ -1

📌 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди.

📌 Фарғонада тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ” биноси фойдаланишга топширилди.

📌 Тошкент тиббиёт академиясининг янги бош ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

📌 “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди.

📌 Очиқ юракда юқори технологик операция Оқолтин туманида Ўзбекистон тиббиётида илк бор туман даражасида амалга оширилди.

📌 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

📌 Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилиши белгиланди.

📌 Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида юртимизда бўлиб турган америкалик мутахассислар билан учрашув ўтказилди.

📌 Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди.

📌 Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида океанорти мамлакатининг бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакиллари билан икки томонлама мулоқотлар ўтказди.

📌 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Евро-Осиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.

📌 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди.

📌 Корея Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея технологияларни ривожлантириш институтининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Чхон Кё Пак билан учрашув ўтказди.

📌 Сеул шаҳрида Ўзбекистон – Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Эслатма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йилда самарали фаолият олиб борган ҳудудий бошқармалар, олий таълим муассасалари ва ихтисослашган тиббиёт марказларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Сўровнома натижаси ССВ расмий канали ва ССВ матбуот котиби каналидаги овозлар сони умумлаштирилган ҳолда, шу йилнинг 10 январь куни соат 15:00да аниқланади.

Марҳамат, сўровномаларда иштирок этиб, ўзингизга маъқул муассасаларга овоз беринг:

2023 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи

2023 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси

2023 йилнинг энг намунали ихтисослашган тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди

🔎 АҚШнинг Калифорния университети олимлари 5100 киши иштирокида ўтказилган 30 йиллик тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу хулосалар жисмоний фаоллик катта ёшли кишиларда гипертония ривожланишига қандай таъсир қилишини акс эттиради.

📊 Тадқиқот аввалида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қатнашчиларнинг ҳаётий фаолияти таҳлил қилинди. Сўнгра уларнинг 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврдаги саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди.

🏃‍♂Якунда гипертониянинг олдини олиш учун ёшликда ҳафтасига камида беш соат жисмоний машқ қилиш керак, деган хулосага келинди.

Хўш, бу янгиликнинг ўзига хос жиҳати нимада?

🤾‍♂ Гап шундаки, ушбу мавзуда аввал ҳам қатор изланишлар олиб борилган. Уларга таяниб, шифокорлар келгусида қон босими билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун ҳафтада 150 дақиқа ўртача ёки 75 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни тавсия қилади.

🏌‍♂ Янги тадқиқот эса бу кўрсаткични тахминан икки баравар ошириш зарурлигини тасдиқлади. Яъни ёш ўтиши билан қон босими хасталикларидан азият чекмаслик учун кунига атиги бир соат бадантарбия ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланиш кифоя.

‼️ Қолаверса, мутахассислар гипертониядан ҳимояланишда бошқа профилактик усуллар, жумладан, туз истеъмолини камайтириш, вазнни назорат қилиш, спиртли ичимликлардан тийилиш ва чекишни ташлаш муҳимлигини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 ОКТЯБРЬ-2

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германияга хизмат сафари доирасида “Heinemann Medizintechnik” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

📌Германиянинг Форххайм шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация “Siemens Healthineers” компаниясининг cавдо бўйича вице-президенти Бернт Бибер билан мулоқот қилди.

📌Пойтахтимизда “Замонавий дунёда руҳий саломатлик ва фаровонлик” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация Германияга хизмат сафари давомида Фрайбург университети клиникаси директори билан мулоқот қилди.

📌“Гематология ва трансфузиологиянинг диагностика ҳамда муолажасида инновацион ёндашувлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

📌Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Türk Tıp Dünyası Kurultayı” форуми бўлиб ўтди.

📌Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Превентив кардиология: бирламчи профилактикадан — кардиореабилитациягача” мавзусида анжуман ташкил этилди.

📌Оқолтинда туманлараро перинатал маркази иш бошлади.

📌Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик мутахассислар билан биргаликда 60 ёшли беморнинг тизза бўғими ички дўнгига сунъий имплантат ўрнатилди.

📌Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага борди, бу ерга келган беморлар билан суҳбатлашди.

📌Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида қурилган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалига ташриф буюрди.

📌Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида IV халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

📌Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб хасталик — буйрак усти безларини юқори технологик жарроҳлик асосида, кам инвазив усулда даволаш йўлга қўйилди.

📌Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар урологи, Болалар урология маркази раҳбари Виталий Дубров билан биргаликда Болалар миллий тиббиёт марказида даволанаётган 16 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

📌Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор суяк кўмигини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

📌Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

📌Самарқанд шаҳрида “Мамлакат жарроҳлик хизматини трансформация қилишда минимал инвазив, юқори технологияли ва гибрид оператив аралашувларнинг аҳамияти” мавзусидаги “Воҳидов ўқишлари – 2023” ХХVII республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

📌Ҳудудларда илк бор кам инвазив усулда болаларда эзофагопластика жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

📌Фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇮🇳 Ҳиндистон биз учун ишончли ҳамкор, стратегик шерик. Кейинги йилларда юртимизда бу давлатнинг йирик ва нуфузли клиникалари билан биргаликда 10 дан зиёд тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

🏥 Навбатдаги истиқболли лойиҳа ижрочиси — Ҳиндистоннинг “Aakash healthcare” шифохонаси. Унинг 80 миллион АҚШ долларилик сармоялари Тошкент шаҳрида "Тиббиёт шаҳарчаси" қурилишига йўналтирилади.

📌 Янги мажмуа таркибидан 600 ўринли замонавий клиника ва таълим муассасаси жой олиши кўзда тутилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram