❗️Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади
♻️ Ўзбекистонда вилоят ва республика даражасидаги барча кўптармоқли шифохоналарда умумий бошқарувни тиббиёт менежерлари томонидан амалга оширилишига эришиш режалаштирилмоқда.
📊 “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бирламчи бўғин муассасаларининг 30 фоизи, вилоят муассасаларининг 50 фоизи, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасаларининг 70 фоизи миллий аккредитациядан ўтказилади.
🏥 Ҳар бир ҳудудда камида 1 та вилоят/шаҳар муассасаси, 5 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасалари халқаро аккредитациядан ўтказилади.
✅ Молиялаштириш, дори-дармон, тиббий буюм, жиҳоз ва ускуналар таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда бошқарувда мукаммал бўлган миллий тиббий ёрдам тизими шакллантирилади.
‼️ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини босқичма-босқич лицензиялаш (давлат рўйхатидан ўтказиш) назарда тутиляпти.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ТАЙИНЛОВ
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️НАЗНАЧЕНИЕ
Соответствующим указом главы государства на первого заместителя заведующего Департаментом социального развития Администрации Президента Республики Узбекистан Асилбека Анваровича Худаярова возложено исполнение обязанностей министра здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️"Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади
🏥 Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда.
🛠 “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасасида босқичма-босқич қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
🚰 Бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, филтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
🚑 Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади.

❗️Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади
📌 Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.
❇️ “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш мўлжалланяпти.
🔬 Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқоритехнологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.
🏥 Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади.
‼️ Бундан ташқари, 12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш кўзда тутилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида сурункали юрак етишмовчилигидан азият чекиб келган беморда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
🫀 Хорижлик ва маҳаллий аритмологлар ҳамкорлигида юртимизда илк бор бажарилган ушбу мураккаб операция натижасида фуқарога уч камерали кардиостимулятор муваффақиятли ўрнатилди.
📊 Маълумотларга кўра, ҳозиргача бундай амалиёт дунё бўйича саноқли давлатлардагина ўтказилган холос.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🫀 Хорижлик ва маҳаллий аритмологлар ҳамкорлигида юртимизда илк бор бажарилган ушбу мураккаб операция натижасида фуқарога уч камерали кардиостимулятор муваффақиятли ўрнатилди.
📊 Маълумотларга кўра, ҳозиргача бундай амалиёт дунё бўйича саноқли давлатлардагина ўтказилган холос.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ
Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган фидойи шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Султанов 76 ёшида вафот этди.
Р. Султанов 1947 йилда туғилган. 1973 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини ушбу таълим муассасасида илмий ходим сифатида бошлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида реаниматолог-шифокор, Реанимация бўлими мудири, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвонига сазовор бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган фидойи шифокор Султанов Равшан Тулягановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

❗️Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда
📉 “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.
🥗 Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.
👩🏫 Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти. Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.
🚬 🚫 Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.
🔬 Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.

❗️"Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди
🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда.
📊 АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, бу вариантни юқтириш ҳолатлари, айниқса, Қўшма Штатлар, Исландия, Франция, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британияда сезиларли даражада кўпайган.
🩺 Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди.
📈 Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади. 23 фоиз ҳолатда йўтал, 20 фоиз ҳолатда бош оғриғи кузатилмоқда. Шунингдек, 20 фоиз беморларда заифлик ва чарчоқ, 16 фоизида эса мушакларда оғриқ қайд этиляпти.
📌 Буюк Британия олимлари JN.1 варианти аниқланган кишиларда энди коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат — уйқусизлик ва безовталик кузатилаётганини маълум қилди.
🔬 Мутахассислар фикрича, бу каби камёб симптомлар кўпайиши вируснинг одамлар иммунитет тизимига "чап бериш" хусусияти ошиб бораётганини англатади.
‼️ Шунга қарамай, ЖССТ ҳозирча бу штамм Ер юзи аҳолиси саломатлигига глобал даражада хавф туғдираётгани йўқ, деган хулосада. Фақат JN.1 қиш мавсуми давом этаётган Шимолий ярим шарда касалланиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда
♻️ Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича 13 та ОТМда ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.
🗓 Аризалар шу йил 20 январга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.
⏳ Ишчи гуруҳлар ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
‼️ Қишки “перевод”га барча ҳам ҳужжат топширолмайди. Фақат 2 та узрли сабаби борларга рухсат.
👇Қуйидагилар узрли сабаблар ҳисобланади:
1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун;
2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
📒 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
✅ ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
✅ талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
✅ паспорт нусхаси;
✅ юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
📌 Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.
❌ Хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар ҳозир қабул қилинмайди. Хориждагилар фақат ёзда онлайн ариза топширади ҳамда тестга киришади.

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда “ёрдамчи”мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбориш – бунинг учун телефондаги бир қанча тугмаларни босишнинг ўзи кифоя бўлиб қолди.
Бироқ, ҳар нарсанинг меъёри бўлгани каби гаджетлардан фойдаланишда ҳам маълум талаблар бўлиши керак. Зеро, виртуал оламга қаттиқ боғланиб қолиш инсоннинг физиологик ва руҳий саломатлигида жиддий муаммолар юзага келтириб чиқариши мумкин.
Афсуски, кўпчилик бунга бепарволик билан қарайди. Ҳозирги замонда мобил алоқа воситаларини, ҳатто, боғча ёшидаги болаларнинг қўлида ҳам кўриш мумкин. Айрим ота-оналар уй юмушлари билан машғул бўлганда ҳали тили чиқмаган гўдакларга мультфильм ёки видеолар қўйиб беради, бунинг келажакдаги салбий оқибатлари ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмайди...
👉Батафсил ўқиш👈
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Telegraph
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда “ёрдамчи”мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбориш – бунинг учун телефондаги бир қанча тугмаларни босишнинг ўзи кифоя бўлиб…
❓Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?
🚫 — Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев.
🥒🍅🥕🍎 — Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.
📈 Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
🧅 Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.
🧄 Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.
🍋 С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.
✅ Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.
🥣 Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.
‼️ Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬Юртимизда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида авваллари фақат ривожланган хорижий мамлакатларда амалга оширилган юқори технологик операциялар бугун ўзимизда ҳам муваффақиятли бажарилмоқда.
🏥 Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида елка суяги саркомасидан азият чекиб келган 16 ёшли Жавоҳир Жўраевнинг ўнг қўлида эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.
📹 "Sevimli" телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏥 Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида елка суяги саркомасидан азият чекиб келган 16 ёшли Жавоҳир Жўраевнинг ўнг қўлида эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.
📹 "Sevimli" телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Янги йилнинг илк ҳафтасида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🗓 Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди
🤱 Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
🔬 Янги йилга янги даво усуллари билан
🏃♂ Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди
🏥 Ҳиндистоннинг “Aakash healthcare” шифохонаси томонидан Тошкентда "Тиббиёт шаҳарчаси" қурилади
📋 Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади
📌 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди
🚑 "Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади
📊 Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади
🫀 Бухорода ноёб кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди
📉 Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда
🦠 "Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди
📲 XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
❓ Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

❗️Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади
👨⚕ Юртимизда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.
📌 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.
📈 Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.
‼️ Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👨⚕ Юртимизда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.
📌 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.
📈 Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.
‼️ Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Бухоро вилоятида илк бор уйқу артерияси ва ўмров артериялари беркилган беморда аорта уйқу ва ўмров ости томирлари ўртасида сунъий шунтлаш амалиёти ўтказилди.
🏥 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бажарилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида бемор узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏥 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бажарилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида бемор узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади
📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.
📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти.
❇️ Шунингдек:
🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;
🏋️♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

🍅 Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази
олимлари генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини яратди.
🔬 Бунинг учун коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди.
Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ҳамда ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил қилишини исботлади.

❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади
📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.
📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.
🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.
👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

❓Аллергик тумов қандай касаллик?
❓Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?
❓Бу хасталикдан бутунлай халос бўлиш мумкинми?
Мазкур саволларга ССВнинг отоларингология бўйича бош мутахассиси Улуғбек Эргашевдан батафсил жавоб олдик.