Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
13.6K photos
1.89K videos
121 files
4.64K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби соддалаштирилади

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июнь куни “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

👉 Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайиб, улар сони 67 тага етди.

____________________________________

Процедура регулирования самозанятости упрощается

✔️8 июня текущего года принято Постановление Президента Узбекистана «О мерах по упрощению государственного регулирования предпринимательской деятельности и самозанятости».

👉 Согласно ему, с 1 июля 2020 года количество видов деятельности, которыми могут заниматься самозанятые лица, увеличивается до 67.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар

🖊Давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига шарҳ.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар

🧑‍💻 Ўзини ўзи банд қилган 60 дан ортиқ касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Бу қандай амалга оширилади? Давлат солиқ қўмитаси мутахассиси жавоб беради.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Президент Фармони билан баъзи солиқ имтиёзлари бекор қилинади

🖊Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 19 июнь куни “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

-2020 йил 1 октябрдан
-2021 йил 1 январдан
-2022 йил 1 январдан
бошлаб бекор бўладиган баъзи солиқ имтиёзлари ҳақида 👉 ДСҚ пресс-релизида ўқинг.

__________________________________________

Указом Президента будут отменены некоторые налоговые льготы

🖊19 июня 2020 года был подписан Указ Президента Республики Узбекистан «Об отмене отдельных налоговых и таможенных льгот».

Подробнее о льготах, которые будут отменены:
-с 1 октября 2020 года
-с 1 января 2021 года
-с 1 января 2022 года

👉читайте в пресс-релизе ГНК.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
​​#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Cолиқ маъмуриятчилиги – босқичма-босқич ва самарали

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор лойиҳасида бир йўла учта ҳужжат тасдиқлаш назарда тутилган.

🔹 «Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом;
🔹 «Солиқ органлари ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинуви тартиби тўғрисида»ги низом;
🔹 «Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом.

👉Батафсил


Налоговое администрирование – поэтапно и эффективно

❗️На портале СОВАЗ размещено Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан.

📌В данном законопроекте предусмотрено утверждение одновременно трех документов:

🔹 Положения «О порядке проведения налогового мониторинга»;
🔹 Положения «О порядке электронного обмена информацией между налоговым органом и банковской системой»;
🔹 Положения «О порядке учета поступлений государственных пошлин и других сборов государственными органами и организациями, взимающими государственную пошлину и другие сборы в бюджетную систему».

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси ташкил этилади

💢Давлат солиқ қўмитаси “Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📚Мазкур лойиҳа аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида оммавий муҳокама қилиш учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

👉Батафсил

____________________________________

Создается единая база данных юридических лиц и субъектов без образования юридического лица

💢«О мерах по усовершенствованию механизмов сбора, обработки и хранения информации о юридических лицах и субъектах предпринимательства без образования юридического лица».

📚Данный законопроект размещен ГНК на портале regulation.gov.uz для широкого обсуждения населения и предпринимателей.

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тасдиқланди

⚡️Давлат солиқ қўмитасининг “Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

®️Мазкур қарор 2020 йил 18 июнда Адлия вазирлигида 3247-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

📌Қарор билан тасдиқланган Низомда назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг тартиби, солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

👉Батафсил
_____________________________

Утвержден порядок проведения выездной налоговой проверки

⚡️Государственным налоговым комитетом принято постановление «Об утверждении Положения о проведении выездной налоговой проверки».

®️Постановление зарегистрировано Министерством юстиции 18 июня 2020 года под №3247.

📌В основе постановления утверждено Положение, порядок организации и проведения ряда контрольных мероприятий, определены права и обязанности налоговых органов и налогоплательщиков.

👉Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзгаришлар ўзгартиришларни тақозо этмоқда

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта операциялари мониторинги тартибига ўзгартиришлар киритилади.

❇️ Бу Давлат солиқ қўмитаси томонидан ⚙️ ишлаб чиқилган
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳасида 📘 назарда тутилмоқда.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ер участкаларидан оқилона фойдаланишнинг янги тартиблари

🔵 Ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

✔️ Ҳужжатда 🗓 2020 йил 1 ноябрдан Солиқ кодекси билан берилган ер солиғи ва мол мулк солиғи бўйича берилган айрим имтиёзларни бекор қилиш белгиланди.

👉 Батафсил
________________________________

Новый порядок эффективного использования земельных участков

🔵
С целью рационального использования земельных участков принят Указ Президента «О мерах по дальнейшему повышению эффективности использования земельных ресурсов и объектов государственной собственности».

✔️Документом предусмотрено: начиная 🗓 с 1 ноября 2020 года отменяются некоторые льготы по земельному налогу и налогу на имущество, установленные Налоговым кодексом.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️“Бола пули”дан солиқ: уни қайтариш мумкинми?

Маълумки, янги таҳрирдаги (2020 йил 1 январдан кучга кирган) Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ижтимоий суғурта хусусан, ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган нафақа ҳамда туғиш нафақалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилмайди.

Қонун ҳужжатларига кўра бериладиган бошқа турдаги хусусан, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмаган. Президентимизнинг 2020 йил 20 июлда имзоланган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармонида мазкур нафақалар ҳам ❗️жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигига аниқлик киритилди.

Шу муносабат билан, юқорида кўрсатилган нафақалар бўйича жисмоний шахслардан илгари ушлаб қолинган ва ўтказилган (шу жумладан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб) ✔️ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин ва кейинчалик ушбу пуллар нафақа олувчиларга тўланиши шарти билан солиқ агентига қайтарилади.

Азиз Хашимов,
ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи
.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Сўх тумани учун алоҳида солиқ имтиёзлари татбиқ этилди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди.

👉 Қарорда татбиқ этилиши назарда тутилган солиқ имтиёзларини 2 тоифага ажратиш мумкин.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/soh-tumani-uchun-alohida-soliq-imtiezlari-tatbiq-etildi

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Балиқчилик 🐟соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ❇️қўшимча солиқ имтиёзлари

Ўзбекистон Президентининг “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан соҳага қатор имтиёзлар берилди.

коллектор-дренаж сувларидан 💦олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

👉 Батафсил
_____________________________

Дополнительные льготы ❇️в поддержку рыбной 🐟 отрасли

❗️
Постановлением Президента Республики Узбекистан «О мерах по поддержке и повышению эффективности рыбной отрасли» отрасли предоставлено ряд льгот:

не являются объектом налогообложения – использованные 💦водные ресурсы, взятые из коллекторно-дренажных вод.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве
#кадастр

❗️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида 🆕 Кадастр агентлиги ташкил этилади

Топшириқлардан:
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
🔹Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
🔹ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати ва бошқалар;

👉 Батафсил маълумот
___________________________

❗️При Государственном налоговом комитете создается 🆕 Агентство по кадастру

Среди задач:
🔹реализация единой политики в сфере государственной регистрации прав на недвижимое имущество;
🔹ведение Единой системы государственных кадастров;
🔹эффективный земельный надзор, недопускающий самовольный захват земельных участков и другие.

👉 Подробная информация

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

❇️ Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар 👥 учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига 📝 яна бир фаолият – «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш» киритилди.

🇺🇿 Бу Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган.

👉 Ҳужжатдаги бошқа меъёрлар ҳақида батафсил
__________________________________

Утверждено Положение о порядке самозанятости

❇️В перечень 📝 видов деятельности (работ, услуг) доступных самозанятым лицам 👥, включен еще один – «Деятельность по сохранению и использованию объектов нематериального культурного наследия (аския, лапар и дорбозлик)».

🇺🇿 Это предусмотрено постановлением Кабинета Министров

👉 Подробнее о других нормах Положения

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#семинар #қонунчиликдаги_янгиликлар

♻️Январь ойининг илк ҳафтасидан бошлаб 2021 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ✍️ўзгартириш ва янгиликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан амалий семинарлар ташкил этилди.

❇️Андижон вилоятида видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда давлат солиқ инспекцияси ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг икки мингга яқин ҳисобчилари қатнашди

❇️Фарғона вилоятида ўтказилган семинарда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) занжири узилишининг олдини олиш мақсадида ҚҚС тўловчи корхоналар доирасини кенгайтириш борасидаги янгиликлар тадбиркорлик субъектлари вакилларига етказилди

❇️Наманганда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

❇️Бухоро вилоятида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ЭСФни қўллайдиган ҚҚС тўловчилари учун солиқ даври билан боғлиқ ўзгаришлар қизғин муҳокама қилинди

❇️Тошкент шаҳрида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган семинар давомида Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди

❇️Сурхондарёда тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ қонунчилигидаги янгиликлар кўргазмали воситалар, тарқатма материаллар ёрдамида батафсил тушунтирилди

❇️Қашқадарё вилоятида ўтказилган семинарда эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланиши қайд этилди

❇️Хоразм вилоятида семинар иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

✍️ Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги ЎРҚ-689-сон Қонуни қабул қилинди.

📘Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

Унга кўра:
▫️Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш

▫️ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма маблағлар

🗓2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон, 03.02.2021);

🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон, 23.03.2021);

🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон 14.06.2021);

🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори 20.05.2021);

🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон, 16.06.2021).

Тelegram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади


“Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди

🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔹йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

🔹янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

✍️ Toshkent viloyati soliq boshqarmasi axborot xizmati
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли турмуш фаровонлиги янада оширилади


“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

📁 Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

📜 Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

🔹барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔹таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔹кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔹ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔹яшаш шароитларини яхшилаш;

🔹давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔹давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади


“Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилади.

✔️Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🗓2024 йил 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади:

🔹йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

🔹алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;

🔹алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш.