Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.51K subscribers
12K photos
1.64K videos
108 files
3.64K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
#семинар #қонунчиликдаги_янгиликлар

♻️Январь ойининг илк ҳафтасидан бошлаб 2021 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ✍️ўзгартириш ва янгиликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан амалий семинарлар ташкил этилди.

❇️Андижон вилоятида видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда давлат солиқ инспекцияси ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг икки мингга яқин ҳисобчилари қатнашди

❇️Фарғона вилоятида ўтказилган семинарда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) занжири узилишининг олдини олиш мақсадида ҚҚС тўловчи корхоналар доирасини кенгайтириш борасидаги янгиликлар тадбиркорлик субъектлари вакилларига етказилди

❇️Наманганда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

❇️Бухоро вилоятида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ЭСФни қўллайдиган ҚҚС тўловчилари учун солиқ даври билан боғлиқ ўзгаришлар қизғин муҳокама қилинди

❇️Тошкент шаҳрида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган семинар давомида Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди

❇️Сурхондарёда тадбиркорлик субъекти вакилларига солиқ қонунчилигидаги янгиликлар кўргазмали воситалар, тарқатма материаллар ёрдамида батафсил тушунтирилди

❇️Қашқадарё вилоятида ўтказилган семинарда эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланиши қайд этилди

❇️Хоразм вилоятида семинар иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
Photo
#семинар

📍500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди


🔹Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чирчиқ шаҳрида🤝 «Солиқчи-кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

🔹Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиқлари, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, ҳудудда фаолият юритаётган 500 дан зиёд корхона раҳбарлари, бухгалтерлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

🔹Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги 📜«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги ЎРҚ-659-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

🔹Ўзаро мулоқот тарзида ўтган семинарда тадбиркорлик субъектлари вакилларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

🔹Шунингдек, иштирокчиларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар акс этган 📒1500 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.

▶️Бу каби тарғибот тадбирлари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

https://t.iss.one/soliqpressa
#семинар

⚡️Солиққа оид қонун-ҳужжатлари ва амалиёт хусусида ҳудуд тадбиркорлари билан мулоқот самарали бўлди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#hamkorlik #seminar

“Soliq maʼmuriyatchiligini diagnostik baholash vositasini qoʻllash” mavzusida oʻquv-seminari

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasida Osiyo taraqqiyot banki va Xalqaro valyuta jamgʻarmasi mutaxassislari ishtirokida “Soliq maʼmuriyatchiligini diagnostik baholash vositasini qoʻllash” boʻyicha oʻquv-seminari bo‘lib o‘tmoqda.

Oʻquv-seminar maqsadi – mamlakatimiz soliq ma’murchiligini takomillashtirish va soliqlarning yig'iluvchanligini oshirish.

Joriy yilning 5-iyun kuni start olgan seminarda Avstraliya, Yaponiya va Pokiston davlatlaridan iqtisodchi va soliq sohasining yetuk mutaxassislari tomonidan ilmiy va amaliy taqdimotlar o‘tkazilmoqda.

Ushbu turdagi o‘quv-seminarlari soliq xizmati xodimlarini o‘z bilim va ko‘nikmalarini oshirish hamda soliq qonunchiligini xalqaro standartlar asosida takomillashtirib borishga xizmat qiladi.
___________
#сотрудничество #семинар

Семинар-тренинг по применению инструмента диагностической оценки налогового администрирования

В Налоговом комитете при Министерстве экономики и финансов c участием специалистов Азиатского банка развития и Международного валютного фонда проходит семинар на тему «Применение инструмента диагностической оценки налогового администрирования».

Цель учебного семинара - совершенствование налогового администрирования в стране и повышение собираемости налогов.

В ходе семинара, стартовавшего 5 июня этого года, ведущие специалисты экономической и налоговой сферы из Австралии, Японии и Пакистана проводят научно-практические презентации.

Такие обучающие программы способствуют повышению знаний и навыков сотрудников налоговой службы, а также совершенствованию налогового законодательства на основе международных стандартов.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM