Sirdaryo Kadastr
1.01K subscribers
7.21K photos
1.06K videos
18 files
5K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmatlar #matbuot_anjuman

📌 Жорий йилнинг 14 июль куни соат 11: 00да Миллий матбуот марказида Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг "Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва афзалликлари ” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #matbuot_anjuman

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ мавзусида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директор ўринбосари М.Мирмаксудов бошчилигида оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан маълумот ва тушунтириш берилмоқда.

🟢 Матбуот анжуманини УзрепортТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #matbuot_anjuman

Бугунги матбуот анжумандан

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби:

🔹 Давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ва шаҳар кадастр филиалларига ариза билан мурожаат қилинади;

🔹 Аризага туман ҳокимининг қарорини нусхаси, ижара шартномаси ва ер участкаси жойлашган харитаси илова қилиниши керак;

🔹 Рўйхатдан ўтказиш учун тўлов Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари яъни, 612 500 сўмни ташкил қилади;

🔹 Тўлов банкларда амалга оширилади;

🔹 Ариза келиб тушгандан сўнг кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Давлат реестридан тасдиқловчи "Кўчирма" берилиши 2 иш кунини ташкил этади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal #matbuot_anjuman

🌐 Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” орқали Республика бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 93 487 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларини жорий йилнинг 1 майидан давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилган.

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони82 461 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 742 986 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 4 928 842 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 57 707 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 512 854 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 480 177 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #matbuot_anjuman

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ мавзусида ўтказилган матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot_anjuman #Sevimli #zamon

“Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” ҳақида Замон лавҳаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #dastur

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни жамловчи дастурнинг ишлаш жараёни

Каримжонов Азизжон Одил ўғли
Геоинфоком давлат унитар корхонаси бош мутахассиси

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal #matbuot_anjuman

🌐 Jahon bankining qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi ko‘magida ishlab chiqilgan “Kadastr va ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish integratsion axborot tizimi” orqali Respublika bo‘yicha soliq to‘lovchi sifatida ro‘yxatdan o‘tgan 93 487 ta fermer xo‘jaliklari ixtiyoridagi qishloq xo‘jaligi yerlarini joriy yilning 1 mayidan davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tizimi yo‘lga qo‘yilgan edi.

Kadastr agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi birinchilardan bo‘lib o‘z hududida 100 foizlik natija qayd etib viloyadagi fermer xo‘jaliklari ixtiyoridagi qishloq xo‘jaligi yerlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlarini yakuniga yetkazdi.

Shu munosabat bilan ushbu topshiriqni bajarishda o‘z bilim va salohiyatlarini ayamasdan sidqidildan mehnat qilgan tuman (shahar) bo‘lim va filial rahbarlari hamda ko‘chmas mulk huquqlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘limi xodimlariga agentlik nomidan minnatdorchilik bildiramiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #matbuot_anjuman

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида РЕСПУБЛИКАДА ЕР РЕСУРСЛАРИНИ ҲАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАР мавзусида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тасарруфидаги Республика Аерогеодезия маркази директори А.Омонов бошчилигида оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан маълумот ва тушунтириш берилмоқда.

🟢 Матбуот анжуманини УзрепортТВ телеканали ҳамда YouTube платформаси орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#oav_biz_haqimizda #uzb_24 #matbuot_anjuman

"Yer hisobi va davlat kadastrlarini shakllantirish, sohaga raqamli texnologiyalarni joriy etish masalalari yuzasidan o‘tkazilgan yig‘ilishda ko‘tarilgan asosiy masalalar hamda belgilab berilgan vazifalar” mavzusiga bag'ishlangan matbuot anjumani Янгиликлар 24 dasturida.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt