Шарҳ
20 subscribers
111 photos
4 videos
183 links
Ўзбекистон ва дунёдаги янгиликларни ёритиб боради.
Download Telegram
#Тезкор
1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади


Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;
театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;
томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);
томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
#Тезкор #Расман
Юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 90 минг нафардан ошди


2021 йил 27 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90008 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
73 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
75 нафари Тошкент вилоятида,180 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
👉 https://t.iss.one/sharh_uz.