Шарҳ
20 subscribers
111 photos
4 videos
183 links
Ўзбекистон ва дунёдаги янгиликларни ёритиб боради.
Download Telegram
Ўзбекистонда вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланиш тўхтатилади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
1 апрелдан ветеринарлар ҳам шифокор ва ҳамшираларга тенг миқдорда маош олади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
2021−2022-ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти

2021−2022-ўқув йилида ОТМларга қабулнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича:

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига — 115 343 нафар (грант — 29638 нафар, контракт — 85705 нафар);
сиртқи таълим шаклига — 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига — 6 325 нафар.

Магистрлар тайёрлаш бўйича — 12 914 нафар, (грант — 7068 нафар, контракт — 5846 нафар)

Нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 2000 нафар (ўтган йили 940 нафар эди) қўшимча давлат гранти ажратиш таклиф этилмоқда.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
1 апрелдан кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Бу борада президентнинг 27 мартдаги тегишли қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятга 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағ, жумладан «Агробанк» АТБга — 700 млрд сўм, «Микрокредитбанк» АТБга — 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига — 200 млрд сўм йўналтирилади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Сурхондарёда 150 минг нафардан ортиқ бола полиомиелитга қарши эмланди.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Энди педагогикадан бошқа йўналишда ОТМни тугатганлар ҳам мактабда дарс бериши мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади

ОТМга давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича
кундузги таълим шаклига – 115 343та,

сиртқи таълим шаклига – 36 211та,

кечки таълим шаклига – 6 325та;

магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914та этиб тасдиқланиши мумин.

👉https://t.iss.one/sharh_uz
Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари молиявий ёрдам (қарз) сўраб хорижий давлатдаги элчихона ёки консулликларга мурожаат қилишлари мумкин.

Қарз турли давлатларда қуйидаги миқдорда берилади:

Сумма АҚШ долларида кўрсатилган.

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)
Ақтау шаҳри: 50 — 100
АҚШ 100 — 1000
Афғонистон 50 — 250
Афина шаҳри 100 — 600
БАА 125 — 300
Бангкок шаҳри 70 — 600
Беларусь 65 — 500
Бельгия 150 — 1000
Буюк Британия 100 — 800
Владивосток шаҳри 50 — 800
Германия 100 — 600
Гуанджоу шаҳри 100 — 700
Дубай шаҳри 125 — 300
Екатеринбург шаҳри 50 — 400
Жидда шаҳри 100 — 600
Индонезия 100 — 1000
Испания 100 — 600
Исроил 100 — 600
Истанбул шаҳри 100 — 400
Италия 100 — 600
Корея 100 — 500
Кувайт 100 — 1000
Қирғизистон 50 — 100
Қозоғистон 50 — 100
Қозон шаҳри 50 — 400
Латвия 100 — 600
Малайзия 70 — 600
Миср 70 — 800
Мозори Шариф 50 — 100
Новосибирск шаҳри 50 — 400
Нью-Йорк шаҳри 100 — 1000
Озарбайжон 50 — 400
Олма-ота шаҳри 50 — 100
Покистон 70 — 500
Польша 100 — 800
Россия 50 — 400
Ростов-Дон шаҳри 50 — 400
Санкт-Петербург шаҳри 50 — 400
Саудия Арабистони 100 — 600
Сингапур 125 — 800
Тожикистон 50 — 100
Туркия 100 — 400
Туркманистон 70 — 200
Украина 100 — 500
Ўмон 70 — 600
Франкфурт-Майн шаҳри 100 — 600
Франция 100 — 650
Хитой 100 — 600
Ҳиндистон 100 — 500
Шанхай шаҳри 100 — 600
Эрон 70 — 400
Япония 150 — 1 000

👉 https://t.iss.one/sharh_uz
Талабаларга - субсидиялар, тадбиркорларга - имтиёзлар, бизнес бошлаётганларга - харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

1 июндан бошлаб, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади. Шунингдек, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда 13 апрель куни Президент иштирокида ўтказилган видеоселекторда айтиб ўтилди.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Ўзбек бокси тарихидаги илк аёл жаҳон чемпионига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
#Тезкор #Расман
Юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 90 минг нафардан ошди


2021 йил 27 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90008 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
73 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
75 нафари Тошкент вилоятида,180 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Сариосиё - Тошкент йўналишидаги поездда тиббий хизмат етишмагани сабаб фуқаро вафот этгани юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё - Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 681-сонли йўловчи поездида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари, аптечка, тиббий билимга эга бирор шахс йўқлиги боис кекса аёлнинг тоби қочиб вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Ўзбекистон президенти Туркманистонга боради

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
​​​​​​Кеча 400 нафарга яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 нафар бемор вафот этди

2021 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90406 (+398) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
72 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
73 нафари Тошкент вилоятида,
207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 647 нафарни ташкил қилди.
👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 400дан ошди, икки бемор вафот этди

Айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони 3100га яқин, бу ўтган йил ёзидан буён кузатилаётган энг юқори кўрсаткичдир.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Эртадан боғча тўлов пули камида 15 фоиз ошади

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Коронавирус бўйича антирекорд яна янгиланди: кеча 452 нафар кишида касалланиш аниқланди

2021 йил 5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93176 (+452) нафарни ташкил этмоқда.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этади.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Сурхондарёдаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин оқибатида пайвандчи вафот этди

Ушбу ёнғин оқибатида А.Абдуназар “бутун танасининг 90-95% термик куйиши” ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

👉 https://t.iss.one/sharh_uz.
Forwarded from Deleted Account
https://t.iss.one/ustozlar_ijodi

Shuni yuboring oʻzi obuna boʻlsin