Shahnoza Soatova blogi
5.49K subscribers
1.7K photos
610 videos
4 files
2.11K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
ОАВга реклама, блогерларга пиар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган ташкилотлардан бири- "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари журналистни ҳақорат қилган ва куч ишлатган

Daryo.uz нинг ёзишича, 20 октябрда "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари Мухтор Темиров сайлов жараёнларини ёритиш учун пресс турга таклиф қилинган журналистлардан компанияга тегишли автобусни "олиб қўйган". 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари-вилоят ТРК директори Жаҳонгир Тўйчиев бунга изоҳ cўраганда Мухтор Темиров уни ҳақорат қилган, можароли жараённи ёритмоқчи бўлган daryo.uz мухбири Отабек Қўлдошевни бўғиб "таъзирини бериб қўймоқчи бўлган". Посбон билан бирга Темиров мухбирнинг камерасини тортиб олишга уринган. Бошқа журналистлар ёрдам бергани учун улар ниятига етолмаган.

Кейинроқ яримта узрни телефонда айтган бўлиб, учрашув вақтини белгилаган ва келмаган, вазият юзасидан умуман ахборот берилмаган.

Дарёчилар Компания ва Энергетика вазирлиги Мухтор Темиров каби муомала маданияти қониқарсиз ходимлар ўртасида нафақат журналистлар, балки бошқа фуқаролар билан мулоқот олиб бориш одобини тушунтириш, қатъий таъсир чораларини кўришни сўраяпти.

Аниқлаб билишимча, округ мажлисида ушбу пресс тур ташкиллаштирилаётгани ва транспорт масаласини ҳал этиш топшириғи аввалдан билдирилган. Ўша куни компанияга "меҳмонлар келгани" учун автобусни олиб қўйишмоқчи бўлишган.

Менга тушунтиришларича, cайлов округи харажатлари тегишинча ҳокимликларнинг махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади. Ҳар бир округга қарийб 57 млн сўмдан маблағ ажратилган. Ҳокимликлар давлат ташкилотларининг транспортини вақтинча бириктириб бериши мумкин. Бу амалиёт кенг қўлланилади. "Ўзбекнефтьгаз" эса хусусий эмас.

Компания ОАВда анча фаол. Бу яхши албатта. Аммо ходимлар билан овқат еганию иссиқда терлаб ишлаб юрганини кўрсатиб раҳбариятни пиар қилишга маблағ топган компания Қашқадарёда яна битта автобус олиб қўйганида эҳтимол шунча машмаша бўлмасди.

P.S. Қачон қарама шу аҳвол, япалоқларнинг кучи тувалоқларга етади:
- Бу жой сизларга мумкинмас, одамлар учун жой.
- Бу фуршет техник ходимлар ва журналистларга эмас, одамларга қилинган. Сизлар ҳисобга олинмагансиз. Раҳбарият тарқатиб юборма деган.

#ҳамманингбирдекқадрибор

@qurbonova_a