Ҳаётим давомида кимгадир севишимни айтмаганим учун қийналганим ва ўзимни уришганим бор гап. Аммо кимники ёқтирмасам, унга буни очиқ айта олганман ва шу одатим учун ўзимни ҳурмат қиламан. Чунки бировнинг кўнглини ўйлаб ўзни қурбон қилиш ўзни исроф қилишдир.
Сен ўзингни қийнаб у одамнинг олдида иккиюзламачилик қиласан, кулгинг келмаса-да куласан, айтгинг келмаган сўзларни тил учида сўзлайсан, шахсингга ва шахсиятингга дарз етказасан — бу муносабатлар қувватингни сўриб олади, тез қаритади.
Муроса-чи? У фақат сен қадрлаган ва ҳурмат қилган одамлар билан қилинса, гўзал.
Шунга кимни ёқтирмасам, буни у тез ва аниқ сезади.
Ишқнинг пинҳони балки эзгуликдир, нафратнинг пинҳони шубҳасиз ёвузлик.
Муносабатларда ҳалоллик деб шуни тушунаман.
#ичингдагифайласуфбемавридуйғонганда
@shahnozxon

Хатолар жуда айёр.
Тажрибангиз уларга бир тийин — барибир хато қиласиз.
Инсон такрор-такрор хато қиларкан, бошқа хато қилмасликни эмас, хатоларга тоқатли бўлишни ўрганиши мумкин, холос. Буни ҳам ҳамма ўргана олмайди, афсус.

👍15❤13😭2