Shahnoza Soatova blogi
6.12K subscribers
1.59K photos
533 videos
4 files
2K links
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Download Telegram
Панжараларни олиб ташлашяпти. Умид қиламанки, бу сафар ортга қайтиш бўлмайди.

"Ижтимоий тармоқдаги мурожаат асосида туман ҳокими Жахонгир Ибрахимов ҳамда мутасадди раҳбарлар ҳудудга ташриф буюришди.
Ўрганишлар натижасига кўра ушбу манзилдаги муаммони бартараф этиш юзасидан қатъий топшириқ берилди ва ижроси масъуллар томонидан назоратга олиниши таъкидланди" дейиляпти. Майли, кўрамиз энди!

Суратлар ижтимоий тармоқдан олинди.

@shahnozxon
ОАВга реклама, блогерларга пиар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган ташкилотлардан бири- "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари журналистни ҳақорат қилган ва куч ишлатган

Daryo.uz нинг ёзишича, 20 октябрда "Ўзбекнефтьгаз" раиси ўринбосари Мухтор Темиров сайлов жараёнларини ёритиш учун пресс турга таклиф қилинган журналистлардан компанияга тегишли автобусни "олиб қўйган". 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари-вилоят ТРК директори Жаҳонгир Тўйчиев бунга изоҳ cўраганда Мухтор Темиров уни ҳақорат қилган, можароли жараённи ёритмоқчи бўлган daryo.uz мухбири Отабек Қўлдошевни бўғиб "таъзирини бериб қўймоқчи бўлган". Посбон билан бирга Темиров мухбирнинг камерасини тортиб олишга уринган. Бошқа журналистлар ёрдам бергани учун улар ниятига етолмаган.

Кейинроқ яримта узрни телефонда айтган бўлиб, учрашув вақтини белгилаган ва келмаган, вазият юзасидан умуман ахборот берилмаган.

Дарёчилар Компания ва Энергетика вазирлиги Мухтор Темиров каби муомала маданияти қониқарсиз ходимлар ўртасида нафақат журналистлар, балки бошқа фуқаролар билан мулоқот олиб бориш одобини тушунтириш, қатъий таъсир чораларини кўришни сўраяпти.

Аниқлаб билишимча, округ мажлисида ушбу пресс тур ташкиллаштирилаётгани ва транспорт масаласини ҳал этиш топшириғи аввалдан билдирилган. Ўша куни компанияга "меҳмонлар келгани" учун автобусни олиб қўйишмоқчи бўлишган.

Менга тушунтиришларича, cайлов округи харажатлари тегишинча ҳокимликларнинг махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади. Ҳар бир округга қарийб 57 млн сўмдан маблағ ажратилган. Ҳокимликлар давлат ташкилотларининг транспортини вақтинча бириктириб бериши мумкин. Бу амалиёт кенг қўлланилади. "Ўзбекнефтьгаз" эса хусусий эмас.

Компания ОАВда анча фаол. Бу яхши албатта. Аммо ходимлар билан овқат еганию иссиқда терлаб ишлаб юрганини кўрсатиб раҳбариятни пиар қилишга маблағ топган компания Қашқадарёда яна битта автобус олиб қўйганида эҳтимол шунча машмаша бўлмасди.

P.S. Қачон қарама шу аҳвол, япалоқларнинг кучи тувалоқларга етади:
- Бу жой сизларга мумкинмас, одамлар учун жой.
- Бу фуршет техник ходимлар ва журналистларга эмас, одамларга қилинган. Сизлар ҳисобга олинмагансиз. Раҳбарият тарқатиб юборма деган.

#ҳамманингбирдекқадрибор

@qurbonova_a
Кунлар совиб яна кўринмас душман – ис гази ҳужум бошлади. Самарқандда ис газидан вафот этган аёл ва унинг икки норасидаси юзасидан жиноят иши очилгани айтилди. Аввалроқ Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлган, шунингдек, 4 фуқаро иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган эди.

Статистика даҳшатли.

⚡️⚡️⚡️Бугун тунда эса ҳаво яна кескин совийди.

Илтимос, азиз юртдошлар, ҳозир, ҳа-ҳа, айнан ҳозир иситиш ускуналарингизни, дудбўронларингизни яна бир текширинг. Тундами ё кундуз – ис газидан ҳушёрликни бой берманг.

Игнадек жойдан туядек совуқ кириши бор гап, аммо тирик қолиш муҳим, ухлашда кичкинагина бўлса ҳам тирқиш қолдиринг, хонага кислород кириб турсин. Айниқса, хона эшикларининг пастки тарафида озгина очиқ жой бўлса яхши. Имкон бўлса, ис гази детекторларини ўрнатинг – 40 минг сўмдан бошланар экан нархи.

Мана бу ерда Хушнудбек масалага оид муҳим маълумотларни берган, ўқиб чиқинг!

Ис гази борасида хавфсизлик бўйича мана бу ерда энергетик-мутахассис Сарвар Қурбонов тавсиялар бермоқда – эътибор беринг!

Ис газига энг яхши зидди заҳар – кислороддир. Заҳарланган одамни аввало очиқ ҳавога олиб чиқинг ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўринг.

#is_gazi

#shahnozxon
Forwarded from bakiroo
Сайилгоҳдаги жамоат макони қачон иқтисодий зонага айланди: Савол устига савол

Тошкент Кадастрининг маълум қилишича, Сайилгоҳнинг Diplomat International School'га туташ ва ўтган ойларда камида икки марта ўраб, тўсиб олинган ҳудуд иқтисодий зона экан.

Ушбу худуд иқтисодий зона ҳисобланиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга “ASTRUM” МЧЖнинг мулки хисобланади. 13877 кв.м - умумий майдонга эга бу ҳудуд бўйича 2020 йилнинг 31 декабрдаги 10;07;01;01;01;0217 сонли ер майдони ва бино иншооти учун давлат рўйхатидан ўтган кадастр ҳужжатлари мавжуд дейилади Кадастр хабарида.

Яна Кадастр хабаридан ўраб олинган ҳудудда қурилиш ишлари бошланиши мумкинлиги англашилади.

Очиқ маълумотларга кўра, "ASTRUM" mas’uliyati cheklangan jamiyati 2019 йил 21 августда рўйхатдан ўтган. Ягона таъсисчиси MANSUROV MAKSATTILO XUSEYNOVICH. Жамият раҳбари сифатида Azizov Akbar Anvarxodjayevich кўрсатилган.

Кадастр маълумотларида "ASTRUM" mas’uliyati cheklangan jamiyati иқтисодий зона дейилаётган мазкур ер майдонини қандай қўлга киритгани очиқланмаган.

Табиийки янги саволлар туғилади:

Нега йиллар давомида жамоат макони ҳисоблаб келинган Сайилгоҳнинг бир қисмининг мақоми иқтисодий зонага ўзгартирилган?

Қайси ҳоким, қай асосларга кўра бундай қарор чиқариб берган?

2019 йил 1 октябрдан буён ер майдонлари фақат очиқ аукционлар орқали қўлга киритилиши мумкин. Агар Сайилгоҳнинг ушбу ҳудуди аукционга қўйилган бўлса, қачон қўйилган?

Аукционда кимлар иштирок этган? Ер майдони қанчага сотилган?

P.S. Ҳар эҳтимолга қарши сиз яшаётган ҳудуддаги жамоат маконлари, йўллар, майдонлар, ҳиёбонларнинг мақомини ҳам бир текшириб қўйишга тўғри келади. Чунки бошимизга келган сотарманларда ҳеч қандай чегара қолгани йўқ.
bakiroo нинг ўринли саволларига қўшимча бир нечта савол:

Айнан қайси чегаралар ўша айтилаётган "иқтисодий ҳудуд" ҳисобланяпти? Чизмалар, топосуратларни кўрсак бўладими (очиқлик бўлар экан, охиригача бўлсин).

Тошкент шаҳар Кадастрининг хабарида "Матбуотчилар кўчаси 1-уйда бўлаётган қурилиш" дейиляпти (асли биз у бино ва ундаги қурилиш ҳақида гапирмаган эдик). Ҳудудни ўраб олаётган Diplomat International Schoolнинг манзили "Сайилгоҳ кўчаси 1-уй" (мактабнинг сайтида ҳам шу манзил кўрсатилган). Бунга изоҳ борми? Тошкент шаҳар Кадастри масалани чалкаштирмоқчими ё ўзи чалкашиб кетдими?

Кадастр хабарида дейилмоқдаки, "ушбу масалага жойига чиққан ҳолда Юнусобод тумани хокими Ж.Иброхимов ҳам муносабат билдирган. “ASTRUM” МЧЖ таъсисчиларига тушинтириш ишлари олиб борилган". Айнан шу хабардаги ҳаволада ҳоким бошчилигида майдондаги панжаралар олдириб ташланаётгани суратлари берилган. Савол: майдон қонуний ўраб олинган бўлса, ҳоким панжараларни нега буздиряпти? Ноқонуний ўраб олинган бўлса, нега Кадастрнинг хабарида бу гўёки қонунийдек қилиб кўрсатиляпти?
​​"Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб»

Боксчиларимиз ютқизишгани ҳақида Kun.uz хабар берcа, тагида уларнинг устидан кулиб, масхаралаган шарҳларни шунақанги қаторлаштириб ташлашибдики, кўриб ёқимсиз бир ҳолатни туйдим.

Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳром Ғиёсовнинг устидан ҳам роса кулдилар. Футболчиларимиздан фарқли равишда булар кечагина миллатнинг қаддини кўтариб берган эдилар-ку, отангга балли деб қарсаклар чалгандик. Ахир ҳар бир олимпия чемпиони тарихий шахсга айланади дунё учун. Муҳаммад Али, Майк Тайсонлар ҳам ютқизишган. Инсофинглар борми э, битта йиқилса, керак эмас бўлиб қоладими? Қайтанга енгилганда қўллаш керакмасми, улар айнан шунга муҳтож эмасми ҳозир?

Болалигимизда кўчамизда Сарвар деган бола бўларди. Ҳаммани масхаралаган, урган, биров йиқилса тиржайиб мазаҳлаган, югураётганни чалиб йиқитган, ёлғон сўзлаб ҳаммани уриштирган жуда тарбиясиз бола эди. Ҳозир ҳар қадамда ўша “Сарварнинг тиржайган башараси” кўриняпти. Йиқилганга “батар бўл” деб маззалар қиворишяпти. Миллат сифатида, оддий инсон сифатида бошқанинг қайғусига шерик бўлиш, дардни ҳис қилиш танқис бўлиб боряпти. Бировнинг дардини ҳис қилмаганлардан бутун ва етук жамият ҳосил бўлмайди. Бепарволик, ҳамдардлик йўқлиги бизни парчалайверади, чўктираверади. Жадидларимиз “миллатнинг сифоти айниғон” деганда шуними назарда тутишган эди?

Жаҳолат, ахлоқий таназзул ўз-ўзидан бўлмайди. Сабаблари қизиқ – саволларим кўп.

Биз ҳар доим бундай бўлмаганмиз. Юсуфбек Ҳожи, Отабек ё Мирёқубдек мард образлар билан тарбияланган миллат қани? Икки одам жанжаллашса, юз киши смартфонини кўтариб келади-ю, бирови жанжални тўхтатишга уринмайди – ҳаракат масъулият талаб қилади, томоша учун ўзни уринтириш шарт эмас. Қачон томошага ўчлик, бировнинг хатоси, муаммоси устидан кулиш, “ишкал” деса лаб ялаб югуриб келиш одатлари бу қадар авжланиб, мавжланишга улгурди? Яхши одам бўлиш энди урфдамасми?

Маънавият деган сўздан бездик. Лекин мен ҳозир у “маънавият” ҳақида эмас, бу МАЪНАВИЯТ ҳақида гапиряпман.


“Душманимга ҳам раво кўрмайман” дейсиз, амалда ҳеч бўлмаса дўстингизга ёмонлик раво кўрмаслик қўлингиздан келадими?

Йиқилганнинг устидан кулмай, ёрдам қўлини чўза оласизми?

Ҳозиргидан яхшироқ, эзгуроқ бўлишим керак деб ҳисоблайсизми?

Унда нега мағлуб боксчиларнинг устидан куляпсиз? Қаҳрамонлар фақат жангни ютганда керакми? Йиқилганда қўллаб-қувватлашга инсонийлигингиз етмайдими?

Мунаввар Қори айтмиш “Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб”.

@shahnozxon
YouTube ни ТВда ёқвориш эсдан чиқди, шекилли. Ёқворинглар шуниям, барака топкурлар, болажонлар мультфильмларини кўролмай, хафа бўлишяпти😩🙏😢

@shahnozxon
Яхшилик қилиш имконияти, қўлдан бой берманг!

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

🔘 Индинга, 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.

☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.

➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Оқибатлар билан эмас, сабаблар билан курашиш керак

Кечаги воқеаларни энди сал эҳтирослардан холи, совуқ мия билан таҳлил қилсак. Тўғри, кеча охири яхшилик билан тугади. Ижтимоий тармоқлар блоклангач, бирдан масалага Президент аралашди, "Ўзкомназорат" раҳбари ишдан олинди, блоклар олиб ташланди. Бир қараганда ҳаммаси зўр, барчаси ажойиб, шундай эмасми?

Аммо биз оқибатлар билан курашяпмиз холос. Яъни ижтимоий тармоқларнинг блокланиши — аслида аввалроқ қабул қилинган хато қарорнинг оқибати. Хўш, унда бунинг сабаби қаерда?

Қонунни қабул қилган бошқалар, жабрини тортган ижрочилар

Аслида бу машмашаларнинг барчасига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун сабабчи. Янада аниқроқ айтсак, 2019 йилда қабул қилинган бу қонуннинг ўзи ёмон эмас. Унда шахсий маълумотларга оид кўп фойдали қоидалар белгиланган.

Аммо 2021 йилда, яъни жорий йилнинг январь ойида ушбу қонунга битта кичкина модда қўшилди. Янги қўшилган 27-1-моддада Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари билан ишлайдиган тизимлар серверларини Ўзбекистонга ўрнатиши талаб қилинадиган бўлди. Ким серверини Ўзбекистонга ўрнатишга рози бўлмаса, унда блокланадиган бўлди.

Кўряпсизми, кечаги машмашаларнинг барчаси аслида қайсидир Ғолибшер исмли ижрочининг ўзбошимчалигидан эмас, балки 150 нафар депутатлар қабул қилиб, 100 нафар сенаторлар маъқуллаб, кейин имзоланган қонун сабабли бўлмоқда.

Хўп, "Ўзкомназорат" раҳбарини кеча "юқоридагилар" билан келишмагани учун ишдан бўшатишди. Аммо бу оғриқ қолдирувчи дори холос, касалликнинг ўзини тузатмайди. Эртага "Ўзкомназорат"га Валишер, Ғанишер, Алишер раҳбар бўлиб келса ҳам, барибир қонун ўз кучида турибди-ку! Телеграм серверини Ўзбекистонга олиб келмаса, уни блоклаш керак, тамом.

«Ўзкомназорат» бу ерда қонунни ижро қилди ва аҳолининг шунча эътирозига сабаб бўлди. Демак, ўша қонуннинг ўзи адолатсиз ва бир ёқлама ўйлаб қабул қилинган бўлмайдими? Кўрпага қараб оёқ узатиш керак эди, шекилли.

Мантиқан олганда депутатлар ва сенаторлар серверини Ўзбекистонга олиб келмаган тармоқларни блоклаш тарафдори бўлишган ва буни қонунда акс эттиришган. Ҳатто кейинчалик депутатлар қонун ижросини тезроқ бажариш, яъни серверини Ўзбекистонга ўрнатмаганларни тезроқ блоклашни талаб қилишганди.

Икки хил стандартлар ҳақида

Яна бир қизиқ жойи, жорий йилнинг июнь ойида Twitter, TikTok, Skype, Wechat каби тармоқларни худди шу қонунга асосланиб, худди ўша «Ўзкомназорат» блоклаган эди. Мана, бир неча ойдан буён ушбу тармоқлар ҳалиям блокда турибди. Аммо кечагидек резонанс бўлмаганди.

Telegram, Facebook, YouTube, Instagram блоклангандан кейин даҳшатли ваҳима кўтарилди ва тезда уларнинг блоклари ечилди. Лекин кечаги қий-чувларда ҳам Твиттер ва ТикТокдан блок олиб ташланмади.

Хўп, агар интернетни ва айрим тармоқларни блоклаш Янги Ўзбекистон сиёсатига тўғри келмас экан, унда нега барчасидан блок олинмади? Ёки агар қонун талабини бажармаган компанияларни блоклаш аслида тўғри бўлса, унда нега кечаги блокланганлардан тақиқ олиб ташланди? Қанақадир ягона битта принцип бўлиши керак эмасми? Ва бу принцип одамларга муаммолар туғдирмаслиги керак-ку.

Хулоса

Қиссадан ҳисса шуки, кеча бизнинг қуртлаган тишимиз қаттиқ безовта қилгани учун вақтинча оғриқ қолдирадиган дори ичдик. Аммо қуртлаган тиш ҳалиям турибди. У ҳали яна оғриши мумкин. Бунга ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Кеча ижтимоий тармоқлар нега блокланди?

Қонун ижроси учун

Кеча ижтимоий тармоқлардан нега блок олиб ташланди?

Инсон қадри учун

Демак, барча қонунлар ҳам инсон қадри учун хизмат қилавермайди. Ўзбекистонда инсон қадрига зид бўлган қонунлар бор ва уларни тезда қайта кўриб чиқиш керак. Ҳар ҳолда Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқатан янгилиги шунда кўринади. Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

Биз олдин аниқ бир қарорга келиб олайлик: фақат оқибатларга қарши курашиб юраверамизми ёки сабабларни ҳам ўйлаб кўрамизми?


👉 @xushnudbek 👈
Кинематография агентлиги буюртмаси билан яратилган "Матонат" ҳужжатли фильми Artemis дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланибди. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, Агентлик ва Россиянинг "Спутник Восток Продакшн" кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган "Солнце на вкус" (“Қуёш таъми”) фильми бўлиб, “Мakers & shakers AWARDS 2021” мукофотининг "Локациядан моҳирона фойдаланиш" номинациясида иштирок этибди. Бу фильмни оилавий томоша қилса бўлади. Унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбек киноси ижодкорларини ютуқлар билан табриклайман!
Қисқалик, қамров кенглиги, тезкорлик

Bugun.uz сайтининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг ва янгиликларни ҳаммадан биринчи билиб боринг.

👉 Обуна бўлиш: @bugunuzlive
Кўп ғаним каслардан куйганман,
Ғаламис пастлардан куйганман.
Не алам саслардан куйганман,
Ўзимдан пастлардан куйганман.
Дўстим йиғлаёлмай кулганман,
Кўмилмай неча бор ўлганман…

Отамурод Нурматов юракни создек чаляпти

https://youtu.be/-6mU7kNckNk
Уйда ҳам йўталтиряпти бу чанг, кўча бундан баттар, деразани очиб ҳавони тозалаш имкони йўқ. Табиат қопқонига тушдик😢😢😢

@shahnozxon