Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Cамарқанд

Ёшлар сиёсати — давлат сиёсатининг устувор масаласига айланди

Аввал хабар берганимиздек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда амалий ишлар, мулоқотлар бошланди.

Шундай мулоқотлардан бири Нуробод туманида ташкил этилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси A.Жумабоев ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирок этди.

❇️ Учрашув давомида ёшлар бандлик, имтиёзли кредит, уй-жой, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа масалалар билан боғлиқ 25 га яқин таклиф ва муаммоларни билдирди. Аксар масалалар жойида ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган масалалар манзилли дастурга киритилди.

🔷 Энг муҳими, ёшлар уларнинг тақдири учун ҳукумат қайғураётгани ва кўмаклашаётганидан мамнун бўлишди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Cамарқанд

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи бошланди

✈️ Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.

Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.

— Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.

☝️Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у “очиқ осмон” режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Cамарқанд

Президент: тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади

Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши жараёнлари билан танишди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан ҳам учрашди.

Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.Такрор айтаман, тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz