Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ташриф

Шавкат Мирзиёев: Бухоро IT соҳаси бўйича брендини яратиши керак

🔷 Президент Бухорога ташрифи доирасида IT Park нинг Бухоро филиали билан танишди. Бу ерда ҳам ўқувчилар, ҳам талабалар, ҳам фрилансер ва дастурчилар учун зарур шароитлар яратилган. Бу ерда ёш ҳаваскорлар, робототехниклар, веб дизайнерлар, профессионал дастурчилар йиғилган.

Президентимиз бухоролик ёшларнинг салоҳиятини юксак баҳолаб, бу соҳа мамлакатимиз тараққиёти учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари IT Park даги ёшлар билан эсдалик учун суратга тушди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Президент Наманган вилоятига жўнаб кетди

⚡️Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.

🔰 Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Шавкат Мирзиёев: Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак

🔰Президент Наманганга ташрифини Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятидан бошлади.

3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган. Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Давлатимиз раҳбари ишга қабул қилинган ёшлар билан суҳбатлашди.

— Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз — менинг энг катта мақсадим шу. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак, — деди Президент.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Cамарқанд

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга
ташрифи бошланди

✈️ Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.

Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.

— Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.

☝️Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у “очиқ осмон” режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Cамарқанд

Президент: тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади

Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши жараёнлари билан танишди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан ҳам учрашди.

Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.Такрор айтаман, тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Самарқанд

Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди.

— Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, — деган эди давлатимиз раҳбари ушбу вилоятга 2019 йилги ташрифи чоғида.

✏️ Президентимизнинг Самарқандга ташрифидан муҳим иқтибослар

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф

⚡️Бугун давлатимиз раҳбари амалий
ташриф билан Туркманистонда бўлади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон етакчисининг отаси хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz