Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди

🔰 Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.

🔷 Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

✔️ Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔷 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

☝️Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Ўзрепорт” телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Президент шахсан ёшлар етакчисини лавозимга қўйди

🔰 Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида сўзга чиққан “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Президент Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ берди.

У йиғилишда сўзга чиққан.

— Бобур, бугундан бошлаб ҳаётинг ўзгаради, бир йилдан кейин Тошкентга олиб кетаман. Сенга, ёшларга ишонаман, — деди давлатимиз раҳбари.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сайланди

🔷 Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

🔰 Мажлисда мазкур Қўмита раислигига сенатор Малика Акбаровна Кадирханова сайланди.

☝️ М.Кадирханова шу кунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Фарғоналикларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида навбатдаги давр бошланди

🔷 Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

🔰 Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
#Қонунчиликдаги_янгилик

Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4979-сон, 04.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади.

✔️ Мазкур технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
#Cенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар сайловларни октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

🔰Ўзбекистон Президенти қонунни имзоласа, бу йилги Президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_фотолари #Режалаштирилмаган_ташриф

🔰 Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

— Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, — деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

😊Суратларда Президент билан учрашган халқнинг қувончини кўриш мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_фаолияти #Махсус_ракурс

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

🔴 https://www.youtube.com/watch?v=oeElM6Pbwhg

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Юртимизда_баҳор

⚡️Сурхондарё вилояти Сариосиё тоғларида баҳор нафаси

🔷 Сариосиё туман ҳокимлиги Aхборот хизматининг маълумот беришича, суратлар туманнинг Нилу қишлоғида фотокамера объективига муҳрланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz