Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Президентнинг Наманганга ташрифи: халқ ичида, халқ билан бирга, халқ учун

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2021 йилда Навоийда 576 та лойиҳа амалга оширилади

🔰Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.

☝️ Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади

🔰Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, «Тошкент-Шарқий» аэродроми яқинида 155 гектарлик дендропарк, 160 гектарлик Олимпия шаҳарчаси ва Чирчиқ дарёси қирғоқларида 270 гектарлик парк барпо этилади. Уларнинг лойиҳалари Президентга тақдимот қилинди.

Аэродром яқинидаги боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат бўлади. Унинг ёнида қуриладиган Олимпия шаҳарчаси эса 2025 йилги Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишга мўлжалланмоқда.

☝️Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

70 мингга яқин хотин-қизлар тадбиркорликка жалб қилинади

⚡️Бу ҳақда Президент раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардир. Уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши.

🔰 Йиғилишда 70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.

9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

☝️Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Сирдарёда жорий йилда 36 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

🔰Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Президент: Энг муҳим масала — берилаётган имтиёзларга адолатли тизим яратиш

Президент мавзуга оид видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Ўтган тўрт йилда 140 мингта уй-жой барпо этилди. Йилига қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда, бу аввалги даврдаги кўрсаткичдан 4-5 баравар кўпдир.

— Лекин, шу билан чекланиб қолинмайди. Уйга эҳтиёжи бор оилалар ҳали ҳам кўп, — деди Президент.

Йиғилишда шу борадаги вазифалар муҳокама қилинди.

🔰 Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.

— Энг муҳим масала, берилаётган имтиёзларни ҳалол-пок қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларимизнинг хабардорлигини ошириш зарур, —деди Президент.

☝️Шунингдек, Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿Президент Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Умумий қиймати 887 миллион доллардан зиёд бўлган яна 711 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Уларнинг натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

☝️Давлатимиз раҳбари ресурсларни тўла ишга солиб, қайта ишлашни чуқурлаштириш, аҳолига доимий даромад манбаи яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди

⚡️"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан Хонобод шаҳрида темир йўл вокзали қурилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

У 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, кунига 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Ушбу янги станция қурилиши билан 20 га яқин янги иш ўринлари яратилди, дея таъкидлади вазирлик.

🚝 Биринчи йўловчи поезди Андижон-Хонобод йўналиши бўйича 19 март куни эрталаб ҳаракатланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Бухоро шаҳрида яна бир 150 ўринли МТМ ўз фаолиятини бошлади, аҳоли хурсанд

🔰Бухоро шаҳрининг "Шайхуолам" маҳалласида 72-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдалинишга топширилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

У 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 3,4 миллиард сўм маблағи эвазига бунёд этилди.

🔷 Очилиш маросимида шаҳар ҳокими, ҳудуд фаоллари иштирок этди. Ушбу имкониятдан ҳудуд аҳолиси мамнун.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz