Segment.uz
60.8K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Сенатда_ялпи_мажлис

🇺🇿 Айни дамда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтаётган Сенатнинг ялпи мажлисини Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар Конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг 11 ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди. Унга кўра, суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади. Шунга кўра, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган. Шу асосда Конституциянинг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Сенат қўмитаси раиси Наримон Умаров Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

🔰 Унда маданият соҳасида давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишлари, истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақоми, маданият ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантириш қамраб олинган.

Шунингдек, қонунда давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақомини бериш, маданият соҳасида халқаро ҳамкорлик, театр, цирк фаолиятига доир нормалар акс этган.

Бу соҳада ҳамма йўналишларни қамраб олувчи қонун даражасида ҳужжат бўлмаган». Бунга қадар, 29 йил ичида маданият соҳасидаги фаолиятлар қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиб келинган, деди Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

Олий
Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

✔️ Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔷 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

☝️Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Ўзрепорт” телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz