Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.4K subscribers
36.5K photos
8.23K videos
62 files
13.3K links
Download Telegram
#Тезкор
ДХХ наркотик дори воситалари савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Божхона бошқармаси ва ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 02 ноябрь куни Тайлоқ тумани ҳудудида олиб борилган тезкор тадбир давомида Наманган шахрида яшовчи, 1977 й.т. “Э.Ш.” ҳамда “Г.Х.”лар “Тайлоқ-Ургут” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt” русумли автомашина юкхонасидаги оёқ кийим қутилари ичида 1700 дона (170 конвалюта) “Трамадол Ланнахер 50” наркотик дори воситалари яширилганликлари аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар наркотик дори воситаларини Наманган шаҳрида 8 млн. 500 минг сўмга сотиб олиб, Ургут туманида яшовчи фуқарога 2 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган.
Ушланган шахсларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Samarqand viloyati IIBda uzluksiz tezkor xizmat koʻrsatuvchi navbatchilik shtabi faoliyati yoʻlga qoʻyilgan

Shtab IIBdagi “Vaziyatlar markazi” yordamida viloyatdagi ijtimoiy vaziyat, hududlarning mahallalar kesimidagi kriminogen holati, xizmatga safarbar etilgan xodimlar hamda kuch vositalarning toʻlaqonli, uzluksiz, tezkor faoliyat yuritishini muvofiqlashtirib bormoqda.

—————-

#тезкор

Самарқанд вилояти ИИБда узлуксиз тезкор хизмат кўрсатувчи навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилган

Штаб ИИБдаги “Вазиятлар маркази” ёрдамида вилоятдаги ижтимоий вазият, ҳудудларнинг маҳаллалар кесимидаги криминоген ҳолати, хизматга сафарбар этилган ходимлар ҳамда куч воситаларнинг тўлақонли, узлуксиз, тезкор фаолият юритишини мувофиқлаштириб бормоқда.

👉https://t.iss.one/samiibuz
#Тезкор_хабар

🚨“Тахтақорача” довонида автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.

❗️Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

------------

#Tezkor_xabar

🚨“Taxtaqoracha” dovonida avtomobil yoʻlini qordan tozalash ishlari olib borilib, ayni vaqtlarda dovon yoʻlida transport vositalarining harakatlanishi uchun ruxsat berildi.

❗️Barcha haydovchilardan tezlik meʼyorini oshirmasdan, oraliq masofani saqlab harakatlanishlarini soʻraymiz.
​​#Тезкор

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси 1992 й.т. “Ж.Р.” маҳаллий фуқарога Каттақўрғон шаҳрида қурилаётган янги 12 қаватли уйлардан 3 хонали хонадонни давлат томонидан ажратиладиган субсидия ҳисобида сотиб олиши учун уни базавий рўйҳатга қўшиши ва субсидия ажратиб бериши эвазига 1200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, “Ж.Р”га нисбатан ўтказилган шахсий тинтув вақтида унинг ёнидан тахминан 5-10 гр. миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаси, 300 АҚШ доллари пул маблағлари хамда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама топилган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/samiibuz
🔥2
#ТЕЗКОР

Тунги вақтларда машиналарда, шунингдек, банкоматларда ўғрилик содир қилганлар қўлга олинди

Видео
🎥https://www.youtube.com/watch?v=VUDi2XS94Cg

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍10
#Тезкор

Пайариқ, Нарпай ва Пахтачида олтин моддали рудаларни ҳамда охак тошларни ноқонуний ишлаб чиқарувчи шахслар ушланди

Пайариқ туманида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 й.т. Э.А. ва 1997 й.т. Л.З.лар яшаш хонадонларида олтин моддали рудаларни ишлаб чиқариб келишгани аниқланиб, 525 кг руда тошлар, кукунлар ҳамда 2 та тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.

Нарпай туманида яшовчи 1969 й.т. Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи 1986 й.т. Х.Б.лар эса ноқонуний равишда “охак” маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далиллар (4 дона охак печи, Д-18 мм бўлган жами 48 дона қўлбола “горелкалар”) холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉🏻https://t.iss.one/samiibuz
👍15🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Пастдарғомда уюшган жиноятчиликка қарши кураш йўналишида ўтказилган тадбирда 2000 туп гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириб келаётган гуруҳ қўлга олинди.

Қўлга олиш чоғида гуруҳ аъзолари ашёвий далилларни ёқиб юбориб, яширинмоқчи бўлганда ходимларнинг фаоллиги сабаб ушланган.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍26🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

📍Нарпай

Ходимларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб қўлбола усулда спиртли ичимликлар тайёрлаш цехи фош этилиб, яроқсиз маҳсулотлар йўқ қилинди.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍11🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Самарқандда 2 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 30 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍11🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_муносабат

Пастдарғомда ЙПХ инспекторини урган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди

Ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ЙПХ инспектори электрошокер мосламасини қонуний тартибда қўллаган.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍32👏12🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Фукаролар диққатига!

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍6
#тезкор

⚡️Самарқанд шаҳрида транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍45👏6🔥2
#Тезкор⚡️⚡️⚡️

Самарқандда фирибгарлик билан шуғулланган адвокат ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

4 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги “STATUS” адвокатлик ҳайъати адвокати, 1981 йилда туғилган Ҳ.А. маҳаллий фуқаронинг суд томонидан кўриб чиқилган автомашина олти-сотдиси бўйича фирибгарлик юзасидан қўзғатилган жиноят ишини аппеляция тартибида қайта кўриб чиқилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 9 миллион сўм ҳамда мазкур жиноят ишини фуқаронинг фойдасига ҳал қилиш эвазига судьяга бериш учун 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пул беришини талаб қилган.

Ўтказилган фаол тадбир давомида Ҳ.А. маҳаллий фуқародан 4000 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда, адвокатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍1822👏2👌2
#Тезкор

Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилди.

Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи 1995 й.т, “Д.Ж”, 1969 й.т., “Н.Т.”, 1980 й.т. “Э.В.”ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3100 кг руда қумлари, 2 та печ ҳамда 3 та тегирмонлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍18
Жахонгир Сагдуллаев©️Кибермаданиятни биргаликда шакллантирамиз
"Ургутда мактаб директори ўқувчини уриб қулоқ пардасини йиртиб юборди" сарлавҳаси остидаги видеода айтилган ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉https://t.iss.one/JahongirSagdullayev
#тезкор

Ургут туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 61-умумтаълим мактаби директори ўқувчини уриб мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz
👍4👎1🤔1
🛡 #Тезкор_хабарлар

⚡️Телеграмда вирус тарқалмоқда!

Телеграмда шунақа аккаунтдан Сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола/илова юборади. Билмасдан босиб/кириб қўйсангиз пластик картадаги пуллар маблағларингиз ва телеграм аккаунтингиздан фирибгарлар бошқарувига ўтади!

⚠️ Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
👍91
🛡 #Тезкор_хабарлар

⚡️Телеграмда вирус тарқалмоқда!

Телеграмда шунақа аккаунтдан Сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола/илова юборади. Билмасдан босиб/кириб қўйсангиз пластик картадаги пуллар маблағларингиз ва телеграм аккаунтингиздан фирибгарлар бошқарувига ўтади!

⚠️ Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
👍2