Samarqand IIB | Rasmiy kanal
18.7K subscribers
33K photos
7.71K videos
62 files
12.1K links
Download Telegram
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥🚛 Жомбой туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.

🔥Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

🧑🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.iss.one/samiibuz