HARBIY PROKURATURA
22K subscribers
40.1K photos
1.92K videos
697 files
10.5K links
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi

📲 (77)-040-1007

👉 facebook.com/harbiyprokuratura

🌐 harbiy.prokuratura.uz

⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura
Download Telegram
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Ватанпарварлик тадбирлари

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ва куч тузилмалари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳри политехникумида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Ҳарбий оркестр, фахрий қоровул чиқишлари ва аслаҳалар кўргазмаси ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ёшлар ўртасида спорт турлари ва миллий ўйинлар бўйича беллашувлар уюштирилди.

Шунингдек, ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда чегара олди ҳудуддаги маҳаллалар ёшлари ва мактаблар ўқувчилари иштирок этди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Ватанпарварлик тадбири

Бухоро ҳарбий прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий тузилма қўмондонлиги ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда хизмат вазифасини сидқидилдан ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Олот туманининг чегара олди ҳудудидаги “Соинқоровул” маҳалласида ушбу ва “Арабхона”, “Қирлишон” маҳаллалари ёшлари иштирокида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Фарғона ҳарбий прокуратураси ва вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Олтиариқ туманининг чегара олди ҳудудида жойлашган 43-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Унда мактаб ўқувчилари ҳамда "Шалола"," Зилол", "Толкўча", "Катпут" ва "Янгиариқ" маҳаллалари ёшлари иштирок этди.

Қатнашчилар ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларидан катта таассурот олдилар.

Шу каби тадбир Жиззах харбий прокуратураси ва вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Бахмал туманининг чегара олди ҳудудидаги “Мўғол”, “Ойқор” ва “Новқа” маҳаллалари ёшлари иштирокида амалга оширилди.

Жараёнда турли спорт мусобақалари уюштирилиб, ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Ҳарбий қисмда бир кун

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Унда ёшлар учун яратилган шароитлар эътироф этилиб, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, ватанга хизмат, қонунга ҳурмат мавзуларида тушунчалар берилди.

Сўнгра қатнашчилар хизмат ўташ учун яратилган шароитлар, шу жумладан, ўқув хоналари, ҳарбий техникалар ва аслаҳалар билан яқиндан танишишди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #маҳалла #мактаб

Ватанпарварлик дилда, тилда, амалда

Андижон ҳарбий прокуратураси ва вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигида Жалақудуқ туманининг чегараолди ҳудудидаги 48-мактабда ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Ёшларга олам-олам қувонч улашган ушбу тадбирда ҳарбий оркестрнинг ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари барчага бирдек манзур бўлди.

Сўнгра ўқувчилар ва маҳалла ёшлари ўртасида “Арқон тортиш”, “Стол тенниси”, “Шахмат-шашка” ва “Камондан отиш” бўйича мусобақалар уюштирилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувлар туман миқёсида ўтказиладиган навбатдаги мусобақаларда қўшни қишлоқ ёшлари учун янги рақибларни аниқлаб берди.

Ҳарбий анжом ва техникалар намойиши эса ўқувчи-ёшларнинг Қуролли Кучлар ҳақидаги тасаввурини янада бойитишга хизмат қилди.

Шу каби тадбир Фарғона ҳарбий прокуратураси ва ҳарбий қўмондонликлар ҳамкорлигида Риштон туманининг чегараолди “Навбаҳор”, “Қози-Ахрор”, "Чўнгара" ва "Зар-ариқ" маҳаллаларидаги ёшлар иштирокида 26-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ТВ #ёшлар #мактаб #маҳалла

Ҳарбий қисмда бир кун

Гулистон ҳарбий прокуратураси ва куч тузилмалари ҳамкорлигида ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти Бекобод ва Сирдарё вилояти Мирзаобод туманларининг олис ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларидан 100 нафарга яқин ўқувчилар ҳамда маҳаллалар ёшлари иштирок этди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар ва Қуролли Кучларда мавжуд замонавий аслаҳалар, ўқув хоналари, ҳарбий тузилмаларда мавжуд махсус техника ва ускуналар намойиши ташкил этилди.

Эртамиз эгаларининг ўзлари бу каби воситалардан фойдаланиб кўрганлиги тадбирнинг унутилмас онларга бой бўлишига замин яратди.

Куннинг иккинчи ярмида Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан вилоят мусиқали драма театрида "Кўча боласи" спектакли намойиш этилди.

📹 Видеосини кўриш


🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла

Ватанпарварлик тадбирлари

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Ёшлар ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларидан катта таассурот олдилар.

Шунингдек, Денов туманидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда маҳаллалар ёшлари ўртасида спорт турлари ва миллий ўйинлар бўйича беллашувлар уюштирилди.

Ғолиблар муносиб тақдирланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM