Rasul Kusherbayev
123K subscribers
2.99K photos
1.25K videos
51 files
3.55K links
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Instagram.com/rasul_kusherbayev
Youtube.com/@rasul.kusherbayev
tiktok.com/@rasul.kusherbayev
Facebook.com/r.kusherbayev
Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Download Telegram
Намангандаги ушбу ҳолатни суд вакиллари фуқароларнинг яшаётган жойига чиқиб, ўрганибди.

Наманган шаҳар, Мустақиллик 5 йиллиги МФЙ, Офарин кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаб келаётган уй жойларини буздириш ва ерни бўшатиш талаби билан «Grand plast trade» МЧЖ судга чиққанди.

Фуқаролар бу ерни анча йиллар аввал пилла қурти боқиш эвазига олишиб, уй-жой қуриб яшаб келишаётганлигини маълум қилишган. Эгаликка доир ҳужжат ва кадастр расмийлаштирилган.

Бироқ Наманган тумани ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги қарори билан «Grand plast trade» МЧЖга 55-контурдан 1,62 гектар, 56-контурдан 0,68 гектар ер майдони бириктириб берилган. Кейин 2019 йил 18 апрелда бу қарорга ўзгартириш киритилиб 55-контурдаги 1,62 гектардан 0,68 гектарга, 56-контурдаги 0,68 гектардан 1,62 гектарга ер майдони ҳажмларини алмаштириш ҳақида ҳоким қарори қабул қилинган.

Натижада юқоридаги фуқароларнинг уй-жойлари гўёки ўзбошимчага айланиб қолган.

❗️Хайрли бўлсин, ҳеч кимнинг уйи бузилмасин!

👉 @deputat_kusherbayev
❗️Янги қонун лойиҳасига кўра, фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади.

Амалда қонунга кўра лицензия Миллий гвардия томонидан бериб келинмоқда эди.

👉 @deputat_kusherbayev
⚡️⚡️⚡️“Бухоро нефть базаси” МЧЖда 2021 йил якуни бўйича жами 22 млрд 58 млн сўмлик хатолар аниқланган.

Қўшимчасига яна 5 млрд 506 млн сўмлик манфаатлар тўқнашуви, қариндош уруғчилик ҳолатига, шундан 3 млрд 465 млн сўм талон-тарож қилинишига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатларнинг асосий қисми “Бухоро нефть базаси”нинг собиқ бош ҳисобчиси Ғ. К.нинг бевосита иштирокида амалга оширилган.

Бундан ташқари, нефть база ҳисоб рақамига келиб тушмаган 330,3 млн сўм пул маблағларини ҳисобчи А.Ж.га қарашли корхонанинг интерактив картасига қасддан сунъий киритиб нефть маҳсулотлари тўловсиз берилган.

Манба
Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Сайипов Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Жажжи Розияхон юрак нуқсони (порок сердца) билан оғримоқда.

Унинг оиласи етишмовчилик сабаб, жарроҳлик амалиёти учун маблағ тополмаяпти.

Биз ҳаммамиз Розияхоннинг соғлиғи яхшиланиб, исмига мос эзгу ишлар қилувчи бўлиб улғайишини истаймиз.

Шу боис, постни ўқиётган имкони бор саҳоветпеша барча юртдошларимиз, тадбиркорларимиздан Розияхоннинг соғлиғини тиклашда шу оилага ёрдам қилишларини сўраб қоламиз.🙏🙏🙏

Савобли ишлар икки дунё саодатига етказсин!

💳Пластик карта рақами(Ҳумо):

9860030149051127

Ҳилола Абдазимова
онаси
Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманида ўқитувчилар билан боғлиқ "узрбозлик иши"дан сўнг мамлакатдаги ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига алоҳида мурожаат йўллабди.

Мурожаатда вазирлик ўқитувчиларнинг қадр-қимматини ерга уриш, касб фаолиятини олиб боришда ҳуқуқларини поймол этиш, обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш каби бўлаётган холатларни давлат сиёсатига нисбатан онгли равишда қилинаётган саботаж сифатида бахолаган.

Шу боис, вазирлик ҳар бир ҳокимдан ўқитувчиларни обрўсизлантириш, камситиш, зуғум ўтказиш, мажбурий меҳнатга жалб этиш каби ҳолатларга йўл қўймасликни сўраган.

❗️Менимча вазирлик ҳокимларга бундай жиддий мурожаат билан биринчи бор чиқмоқда. Демак пичоқ келиб суякка тақалган.

Вазирликнинг ушбу мурожаатини ҳар бир ўқитувчи ва масъул билиб қўйгани маъқул: кимдир вазирлик номидан фойдаланиб ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилмоқчи, обрўсизлантириш ёки "узр сўратиш" ҳаракатида бўлса билингки бу давлат сиёсатига нисбатан саботаж.

👉 @deputat_kusherbayev
⚡️⚡️⚡️Дарахтлар ёндирилиб, сўнг қўпорилмоқда: шағал учун!

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани, Сурум маҳалласи ҳудудидаги дарахтзорлар қасддан йўқ қилинмоқда.

Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ер майдони 2019 йили туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Шундан сўнг ноқонуний равишда дарахтлар турли йўллар билан ёқилиб, сунъий яроқсиз ҳолга келтирилган. Сўнг майдондан шағал олиниб, пулланмоқда. Зўр усул.

Тахминимизча дарахткушлар томонидан шу кунга қадар икки юзга яқин қимматбахо дарахтлар йўқ қилинган.

Ачинарлиси бу ишлар айнан "мораторий" даврида содир этилишига қарамай масъул ташкилотлар вазиятни жим кузатиб турибди. Катта эҳтимол билан дарахткушлар ортида уларни қўлловчи "катталар" бор...

❗️Президентимизнинг қонун устувор жазо муқаррар, деган даъватидан келиб чиқиб, масъул идоралар, шу жумладан экология прокуратурасидан масалани тезкор ўрганиб, чора кўришларини сўраймиз.

Р. Кушербаев,
Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Жамоатчилик кенгаши аъзоси.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Тошкентдан Қорақалпоқнинг Мўйноқигача шу йўлдан юради миллионлаб машиналар.
Бу магистраль трассада на йўл чизиқлари бор на йўлни ёритувчи чироқлар?

Туман тушса юрагимизни тарпеда устига чиқариб қўямиз.

Миллиардларга кўприк, сите-пити қургунча автойўлларга мингдан бирини сарфласа қора кўз халққа ҳам ўша каламуш амалдорга ҳам бехатар бўларди.

Қолаверса, ёқилғимиздан олинаётган солиқларимиз, оххоо... Машинамизда бемалол чой ичиб кетардик!?

@blogeruzofficial каналига уланинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна Учтепа...

❗️Яқинда босимга учраётгани ҳақида айтган депутат Н.Зайниддиновнинг билдиришича, Учтепа тумани ҳокими депутатлар рад этган масалаларни "қабул қилди" мазмунида имзолаган.

Сохталаштирув.

Масалан, юқоридаги видеода сессияда депутатлар Учтепа туманидаги 109-мактаб директори лавозимига тақдим этилган номзодни рад этишгани акс этган.

Сессияга ҳоким эмас, депутат С.Имамов раислик қилган.

Бироқ кейин ҳоким депутатларни қарорини тан олмай, улар номидан бир ўзи мактаб директорлигига Г.Имомалиева номзодини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилган.

Шунингдек, депутатлар туман ҳокимиятига устама белгилаш ва мебел олиш бўйича қарорларини ҳам рад этишган экан. Бироқ ҳоким депутатларга "п.. " деганда яна ўзи қабул қилиб, имзолаган.

Савол: депутатларнинг қарори тан олинмаса, ҳаммаси ҳоким томонидан ҳал этилса, депутат ўзи нега керак? Сайловчи?..

☝️Кўряпсизми, бир шахс қўлида ваколатларнинг йиғилиб қолиши нималарга олиб келади: қонунсизликка, кейин Фиръавнлашувга

👉 @deputat_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туман кенгаши депутатлигига номзод бўлиш учун 700 доллар...

Коррупция энди сайловда.

👉 @deputat_kusherbayev
Бизга не бўлди: эссизгина қадрият, хавотирли ҳолатлар, "замонавий тақводор" эр ва хотин, омонат ва хиёнат...

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳар бир миллатнинг ўзига хос тарихий анъана, расм-русум, урф-одатлари, одоб-ахлоқ қоидалари асосида шаклланади. Ўзлигига хос қарашлар билан миллий қадриятлар ўша миллатнинг менталитетига айланади.

👉 Батафсил


Сайт I Telegram I Facebook