❗️Мархамат тумани Кенгаши депутатлари устозлар билан боғлиқ "узрбозлик" тадбири учун танқидга учраган туман ҳокимини ҳимоя қилиб чиқмоқда.
Бу маҳаллий депутатларга ҳокимлар бошлиқ бир вақтда мархаматлик депутатлар ушбу ишни ўз ихтиёрлари билан қилдими, деган саволни келтириб чиқаради.
Нима бўлганда ҳам депутатнинг кимгадир у ҳокимлик даврида "адвокат"лик қилиши яхшимас. Чунки ҳокимдаги куч ва имконият ўзини ҳимоя қила олишга етади.
👉 @deputat_kusherbayev

Forwarded from bakiroo
Хавотирларга туширадиган хабар
«Ўзавтосаноат» ва BYD биргаликда электромобиллар ишлаб чиқариши мумкинлиги мени хурсанд қилгани йўқ. Фақат монопол ва ёпиқ шароитларда фаолият кўрсатган ўзбек автомобилсозлигининг 25 йилдан сал кўпроқ тарихидан ва бошимизда ўтказилган тажрибалардан келиб чиқилса, бу фақат хавотирли.
«Ўзавтосаноат»нинг Daewoo, кейин Chevrolet, Man, Isuzu каби жаҳон брендлари билан ҳамкорлиги якунда тегишли сегментларда, у енгил автомобиллар бўладими ё юк автомобилларими ё автобусларми, фақат бозорнинг ташқи рақобатдан тўлиқ ёпилиши ва истеъмолчида танлов қолдирилмаслиги билан якунланган.
Албатта, BYD билан ҳамкорликда шаклан ўзбек электромобили яратилиши мумкин, балки, бу кимларнидир қувонтирар ҳам. Лекин билингки, сиз энг сифатсиз ва замондан ортда қолган электромобилларни энг қиммат нархда узоқ муддатли кутишлар ва сансалорликлар билан сотиб олишга маҳкум этиласиз.
Биринчи электромобиль пайдо бўлиши билан электромобиллар импортига аждарҳоча божлар ва чекловлар кўп куттирмайди. Кейин маҳаллийлаштириш ва локализация деган коррупцион бало бош кўтаради (ишонинг, валютани тежаш чақириқлари билан пул ўзлаштиришга даъвогарлар тўлиб тошиб ётипти). Эсланг, Дамас, Нексия 1996 йилдан буён, Ласетти 2006 йилдан бери локализация қилинади. Лекин қанча кўп локализация даражаси ошса, нарх пасайиш ўрнига фақат ошиб келади. Чунки локализация ўзбек автомобилсозлигининг энг катта ёлғони ва айни пайтда қора туйнуги ҳам.
Электромобилларга қайтамиз, Қарабсизки, 2025 йилга келиб, масалан, 13 минг долларлик BYD E2 электромибилини 25 минг долларга, 20 минг долларлик BYD Qin Pro моделини 35 минг долларга олишга мажбур бўласиз.
У пайтда бу моделлар аллақачон ишлаб чиқаришдан олинган ҳам бўлади. Лекин Ўзбекистонда яна 25 йил, 2050 йилгача бу электромобиллар ишлаб чиқарилади. У пайтда бутун дунё автомобилсозлиги, масалан, водород ёқилғисига ўтиб кетган бўлади.
Хуллас, мана шунақа маҳзун истиқбол кутаман мен.
Айтгандай, 1 майларга яқин шўрпешона ўзбек истеъмолчиларини яна битта катта сюрприз кутади. Баҳона ҳам тайёр, доллар ҳам инфляцияга учрамоқда, эҳтиёт қисмлар қимматлашмоқда, ярим ўтказгичлар йўқ, ёқилғи, иш ҳақи ошмоқда. Демак, нима қилиш керак? Нархларни ****** керак!
Олтита ҳарф. Қани, уч уринишда топинглар-чи?
@the_bakiroo
P.S. суратда 13 минг долларлик BYD E2 электромобили. Лекин сиз бу нархда орзу қилманг. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса, камида 2 баробар қиммат бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев: "- Ваъда бергандим, шуни уддаласак, халқнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади..."
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистоннинг таниқли сиёсатчиларидан бири – депутат Кушербаевни халқ вакили сифатида одамлар яхши танийди. Галдаги кўрсатувимизда унинг маҳаллий муаммоларга ечим топиш жараёни билан танишдик.
Батафсил
#aksent_live
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.
—
❗️Соответствующими указами Президента Абдухакимов Азиз Абдукахарович назначен на должность заместителя Премьер-министра - министра туризма и культурного наследия, Икрамов Адхам Илхамович - на должность министра по развитию спорта Республики Узбекистан.
Манба

❗️Қозоғистондаги бир қатор ОАВ томонидан яқинда Қозоғистонда бўлган тартибсизликларни «Акикат» номли жамоатчилик комиссияси текшираётгани ҳақида хабарлар берилмоқда.
Комиссия тартибсизликларда ҳориж мамлакатлари қатори ўзбекистонликлар ёки Ўзбекистонда туғилганлар иштирок этганлигини билдирмоқда. Бироқ улар айнан Ўзбекистон фуқароларими йўқми, деган масала очиқ қолган.
Ўз ўрнида Ўзбекистон, Қозоғистонда рўй берган тартибсизликларни тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканлигини билдириб, ички ишларига аралашмаган ҳолда тинчликни қўллаб-қувватлаш позициясида бўлганлигини ҳаммамиз биламиз. Ва сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари стратегик ҳамкорлик даражасидан, иттифоқчилик муносабатлари сари мустаҳкамланиб бормоқда.
Шу боис, ҳозирги вазиятда иккала халқ ва томонлар ўртасида тушунмовчилик бўлмаслиги учун Қозоғистондаги тартибсизликларни текшираётган комиссия тартибсизликларда Ўзбекистон фуқаролари айнан иштирок этганми ёки гап фақат асли Ўзбекистонда туғилиб, кейинчалик бошқа мамлакатларга кетган шахслар ҳақида кетмоқдами, шунга ойдинлик киритса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шу ўринда Ташқи ишлар вазирлиги ҳам комиссиянинг мазкур баёноти юзасидан ўрганишлар ўтказиб, расмий муносабат билдириши зарур, деб ҳисоблаймиз.

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун бир қатор судъялар интизомий жазога тортилибди.
Охирги вақтлар Судъялар олий кенгаши қаттиқ олаяпти.
👉 @deputat_kusherbayev
Охирги вақтлар Судъялар олий кенгаши қаттиқ олаяпти.
👉 @deputat_kusherbayev
Андижон шаҳар ҳокимияти журналистлардан ҳимояланиш учун қўриқчиликка "шантажчи" аёлларни ёллаган кўринади.
Айтганча шаҳар ҳокими ҳужжатга кўра эркак.
Ажойиб😂😂😂.
❗️Бизнингча ҳаммасига сабаб очиқлик ва ошкоралик: айрим ҳоким ва масъуллар бундан бошқа йўлини тополмаяпти.
👉 @deputat_kusherbayev
Айтганча шаҳар ҳокими ҳужжатга кўра эркак.
Ажойиб😂😂😂.
❗️Бизнингча ҳаммасига сабаб очиқлик ва ошкоралик: айрим ҳоким ва масъуллар бундан бошқа йўлини тополмаяпти.
👉 @deputat_kusherbayev
Ички ишлар вазирлигидан Б.Абдуллаев ҳайдовчилар ички ишлар ходимининг рухсатисиз унинг видеотасвирини интернетга жойлаштирганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида гапирибди.
Буни Президент топшириғи, дея талқин қилмоқда.
Лекин бизнингча бу кўпроқ вазирликнинг хоҳиши, балки Абдуллаев жанобларининг ўзи истаяпти.
Уларнинг истаги айни вақтда мантиқсиз, тенглик ва демократия тамойилларига зид ҳисобланади.
Чунки, ички ишлар тизими ходимлари бировнинг тўшагига қадар кириб видеога олиб, интернетга тарқатганда ёки ўзларига ёқмаган блогерни ушлаб бутун интернетда "гей" қилиб кўсатишга интилганда ҳам улар қонун олдида жавоб берганини кўрмадик.
Тизим ўз ходимларининг "бузуқ" ва ноқонуний ҳаракатларига кўз юмиб келаётган бир вақтда биз фуқароларнинг бирор бир ички ишлар вакилининг тўшагигача камера билан киргани ёки ходимни "гей"га чиқарганини ҳам кўрмадик.
Балки тасвирга олиб тарқатиш масаласида чекловни ички ишлар ўз тизимида кучайтиришни ўйлаб кўрар. Чунки уларники чегарадан ўтиб кетмоқда.
Кейин халқдан нимадир талаб қилишдан аввал инсон ўзи халққа намуна бўлиши керак.
❗️Албатта биз бу каби демократияга зид, жамоатчилик назоратини чеклайдиган қонунлар қабул қилинишига қаршимиз.

Расмдаги аёл янгийўллик Лилия Мингалиева. Улар суяк емирилиши сабаб, икки йил тўшакда ётганлар.
Икки йил олдин қизлари кўмак сўраб келганди: уларни "операция" қилиб, "импортный" эндопротез қўйиш керак. Жуда қиммат.
Оллоҳ ўзи кўмак берар, деб юрган вақтим тасодифан ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев билан кўришиб қолдик.
Гап орасида "Акфа медлайн" клиникаси ҳақида сўраб, шу оилага ёрдам бера олармикан, деб қизиқдим.
Жахонгир ака шу захоти "Акфа медлайнга" боғланиб, эндопротезни топиб, онахонни "операция" қилишни тайинлади.
Ўзбекистон ва ҳиндистонлик мутахассислар Лилия опани камёб "операция" қилишди. Ҳаммаси бепул.
Кеча кўрдим: онахон бемалол юрибдилар, ҳурсанд.
Бу ишга икки йил бўлиб, ёдимдан ҳам кўтарилай дебди.
Бироқ ким нима демасин ҳозир шу ҳақида айтгим келди: тўғри Жахонгир Ортиқхўжаевни жойи келса мен ҳам танқид қиламан. Лекин шу билан бирга улар бир сайловчимнинг оёққа туриб, ҳар тонг Оллоҳга шукрона айтишига сабабчи бўлганликларини ҳам биламан.
Уларга ва клиникага ташаккур!

Хусусий мулк дахлсизлиги нима эканлигини тушунтириш қийин бўлаяпти, айниқса судга.
Куни кеча Олий судда кўрилган иш (О.Абдуллаева ва оиласини уйидан мажбуран чиқариб, буздириш) бизни қонунлар қанча ҳимоя қилмасин агар суд адолатсиз бўлса ҳаммаси "бир чақа" эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Фақат бизнинг суд бизни исталган вақт уйимиздан маҳрум қилиб, жойимизни тижорат учун бошқа бировга бериб юбориши мумкин, фақат бизнинг суд қонун қолиб, топшириқ ва қарорларга асосланиши мукин...
Гарчи бу давлат эҳтиёжи эмас, бировнинг "бой"иши учун бўлса ҳам суд тижоратчининг ёнини олмоқда. Менимча давлат эҳтиёжи ва тижорат эҳтиёжини фарқлашда судларда ҳалиям муаммо бор ёки билимсиз, қўрқоқ ва порахўрлар кўп.
Гап шундаки, куни кеча Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасида яшовчи Ольга Абдуллаевани оиласи билан ўзи истамаган жойга кўчириб, унинг уй жойи ўрнида "Training project" МЧЖ уй қуриб "соққа" қилиши учун бузиладиган бўлди. Онаизор адолатсизликдан йиғлаяпти. Энди кимга борсин...
Аламлиси суд ҳоким қарори қабул қилинишида қатор қонунчилик, хусусан ўша вақт кучда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарорида ҳам бировнинг ер участкасини талабгор томон мустақил сотиб олиши белгилангани, О.Абдуллаеванинг ер участкаси тадбиркор олмоқчи бўлган ер плани ҳудудидига киритилмаганлигига ҳам қарамади. Адлия ва бошқаларнинг тақдимнома, жойига чиқиб ўргангани бўйича важларига кўз юмди.
Биласизми нима: сўнгги йилларда Ватанимизда жуда кўплаб уй-жойлар давлат эҳтиёжи ниқоби билан тижорат мақсадида бузилаётган, одамларнинг норозилик ва қарғишига сабаб бўлаётган бир вақтда биз, бизда инсон ҳуқуқлари устувор, хусусий мулк дахлсиз, дея дунёга жар солдик.
Хусусий мулк масаласида эса ўрнимиз аслида 139 давлатнинг ичида 138 да бўлди. "Зато" энг охиридамасмизку, дея қўл силтадик.
Ўртоқлар биз ҳозир уйғонмасак, кўзларини "пул ёғи" босган масъулларни уйғотмасак эртага кеч бўлади? Бир зўравоннинг хоҳиши, деб Сизнинг ҳам уйингиз бузилиши, О.Абдуллаева каби фарзанд ва невараларингиз билан уйингиздан бадарға этилишингиз мумкин.
Буни ўқиётган ҳурматли масъуллар, судъя ва прокурорлар сизни ҳам уйингиз бор: кўзларни очинг!

Forwarded from Янгийўлликлар(расмий)®
Янгиюл шаҳар массив янги домларнинг бирида яни 20-уй подвалида қарийб 1йилдан буён сув тошқини давом этмоқда. Агар шу кетишда давом этса уй албатта чўкади 10лаб оилалар жабр кўради. Сиздан илтимос бизга шу масалада ижобий ёрдам берсангиз. Олдиндан раҳмат !...
P.S
Янгийўлдаги энг зўри дея қурилган домларнинг аҳволи...
"Фундамент"идан бошлаб чириб бошласа ажабмас бу кетишда...
Шаҳар депутатларидан иборат маҳсус гуруҳ бор эди,адашмасак...Ўрганиш учун мана тема...
@Yangiyolliklar

Утилизация ҳамон яширин
Ким қанча утилизация йиғими тўлаётгани қизиқ. Айниқса 3 фоизлик йиғимни ҳам тўламаётган «Uzavto Motors»нинг утилизация учун қанча тўлаётганини билиш энг қийин ишлардан бири бўлиб турибди. Албатта, бу очиқлик масаласидаги «иккиюзламачилик» принципи билан боғлиқ.
Қизиғи биз бу масалада бир гуруҳ депутатлар Молия вазири ва Божхона қўмитаси раисига очиқ сўров ҳам киритгандик.
Якунида махфий маълумот олдик.
Давлат сири билан боғлиқ бўлмаган ахборотнинг нима учун ёпиқлиги ҳали ҳам бизни ўйлантиради.
Ўз ўрнида биз бундай маълумот билан танишиб, бошимизга йўқ жойдан бало орттиришни истамадик, тахминан тушундик: агар утилизация учун тўлаганида бу ҳақида жар солган бўларди.
Кейин «Uzavto Motors» давлат сирини сотди, деган мазмунда шикоят бериб, бизни жавобгар қилдириш пайида ҳам бўлиши мумкин. Қопқонга бормадик.
Шундан сўнг ўтган йилнинг ноябрида Молия, Солиқ ва Божхона қўмитасига нечта автомобилдан қанча утилизация йиғими ундирилгани, тушган маблағлар кимга, қанча берилгани ва ундан қанчаси айнан экологияга ишлатилгани ҳақида такроран расман ахборот сўрадим.
Божхона қўмитасининг билдиришича, 2021 йил январь-октябрь ойларида 6848 та транспорт воситалари учун 524,7 млрд сўм утилизация йиғими ундирилган. Бошқа маълумот йўқ.
Бироқ асосий ахборотни бериши керак бўлган Молия вазирлиги бу сафар ҳам махфий жавоб юборибди. Танишмадим.
Хуллас одамларнинг олдиндан тўлайдиган пули ҳисобига яшайдиган компаниянинг экологик мақсад учун жорий этилган утилизация йиғими тўлаши масаласи ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.
Сўнгги ҳаракатлар эса «Uzavto Motors» автомобиллар нархини ошириш ҳаракатига тушганлигини ҳақида фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Бироқ оширишдан аввал, айтилганидек 27 ой давомида бюджетга ўтказилмаган 3%лик йиғимларни (камида 3 трлн.сўм атрофида бўлади) қуртдай тўлаб қўйиши, кейин эса, утилизация йиғими тўловларини (7,8 трлн.сўм), агар тўлаганига исбот келтира олишмаса, бюджетга қайтаришлари зарур бўлади.
Шунда адолатли бўлади.

❗️Судъялар олий кенгаши қаттиқ кетаяпти.
Кенгаш қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:
☑️ Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;
☑️ Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов лавозимидан озод қилинибди.

"Дарахткушлик" авжида
Мурожаатчи: Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 67-уй ёнида қурилиш бахона кўплаб қимматбаҳо дарахтлар қўпориб ташланмоқда.
"Google"дан олинган тасвирларга кўра яшил майдонли ҳудуд йўқотилмоқда.
❗️Масъул идоралардан тезкор чора ва изоҳ кутамиз.

Forwarded from Muxbir Daliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янги йўл шаҳри амалдорларига мурожаат.
"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНГИЙЎЛ ШАХАР КЎПРИГИ ОСТИ ЖУДА ХАРОБ АХВОЛДА..
ХУРМАТЛИ МУХБИР ДАЛИЕВ СИЗДАН ЁРДАМ СЎРАЙМИЗ.."
Каналга уланинг: https://t.iss.one/muxbir1

Forwarded from Sinopsis
#Ялпи_мажлис
☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 11:00 дан "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг YouTubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилади.
@aksentuzb