Rasul Kusherbayev
127K subscribers
4.64K photos
1.82K videos
85 files
4.19K links
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Instagram.com/rasul_kusherbayev
Youtube.com/@rasul.kusherbayev
tiktok.com/@rasul.kusherbayev
Facebook.com/r.kusherbayev
Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Download Telegram
❗️Зарар учун тўланган компенсация айбдор мансабдордан ундирилади

Етказилган зарарнинг ўрнини компенсация қилиш, ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органининг мансабдор шахсидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш, ҳудудий компенсация жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби белгиланмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍143🔥55👏15👎3
❗️Қум-шағални ноқонуний қазиб олган раҳбар 6 йилга қамалди

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида табиий ресурсларни ноқонуний тарзда қазиб олиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича, маҳаллий корхона раҳбари қонун талабларини бузган ҳолда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган. Бу билан у давлатга 552 миллион сўмлик моддий зарар етказган.

Суд қароригa кўра, корхона раҳбари 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ундан давлат фойдасига 552 млн сўм компенсация ундирилиши белгиланди.

👉 @r_kusherbayev
👎112👍47😱12🙏2🔥1🤯1
❗️Каспийга ҳам Оролнинг куни келмоқда

Каспий денгизи қуриб бормоқда, олимлар хавотирда.

Каспий денгизи сатҳи тарихий паст даражага тушди. Олимлар бу ҳолатга иқлим ўзгариши, буғланиш ортиши ва дарёлар оқимининг камайиши сабаб бўлганини таъкидламоқда.

Волга ва Урал дарёларининг суви камайгани туфайли, айниқса Россия ва Қозоғистон чегарасида денгиз чекиниб, денгиз туби очилиб қолган.

Экотизим таҳдид остида: ноёб балиқлар ва Каспий тюленлари йўқолиб кетиши мумкин. Шунингдек, қуриб бораётган ҳудудлардан чанг ва туз атмосферага кўтарилиш хавфи бор.

👉 @r_kusherbayev
😢298😱45👏9👍4👎3👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходимларидан ажойиб одамгарчилик

👉 @r_kusherbayev
👏393👍103🔥26👎18🤯10👌7😱2
❗️Aдвокат пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятидаги адвокат маҳкумни озод қилиш ваъдаси билан унинг турмуш ўртоғидан 30 минг доллар талаб қилди.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда у олдиндан 20 минг доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу адвокат аввал гиёҳвандлик савдоси учун судланган ва хулоса чиқармаган.

⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилди ва қамоққа олинди.

👉 @r_kusherbayev
👍113😱13👎6🙏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар уйқуга кетади… Golden House уйғонади.

🕵🏻‍♂️Ўйинда бўлганлар билади: ҳақиқий келишувлар тун жимлигида амалга оширилади.

🌗 33% гача чегирмалар – бошқалар ухлаётганда, сиз энг яхшисини танлаб оласиз.
🌗 Квадрат метри 10,9 млн сўмдан – гўё ёпиқ клубга кириш пароли каби қулай нархлар.
🌗 Қурилиш босқичида ипотека – фақат энг зукко одамлар тушунадиган юриш.
🌗 Айрим турар-жой мажмуаларига таъмир совғага – ишнинг кўзини биладиганлар учун бонус сифатида.

Учрашув жойи: O’z Makon ва O’z Mahal савдо офислари
Сизни 26–30 июл кунлари соат 24:00 гача кутамиз.

Шошилинг – энг яхши таклиф кимга насиб этиши айнан шу кечада ҳал бўлади.

📍 Савдо офиси O’z Mahal
📍 Савдо офиси O’z Makon
📞 +998781130677
🌐 gh.uz
💬 @GoldenHouseHelp_bot

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍14😱6🤯5
❗️Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

Жорий йил биринчи ярмида экспорт 29,1%га, импорт эса 7%га ўсди. Олтин экспорти 57,2%, табиий газ сотуви 50,5%га кўпайди.

Ташқи савдо айланмаси 37 млрд долларга етди. Хитой 6,56 млрд доллар билан асосий ҳамкорликни сақлаб турибди. Россия билан савдо 6 млрд доллардан, Қозоғистон билан 1,34 млрд доллардан ошди.

Олтин экспорти 6,6 млрд долларни ташкил этиб, умумий экспортнинг 38,4%ини, хизматлар — 24%ини (4,05 млрд $), тўқимачилик — 7,5%ини (1,26 млрд $) ташкил қилди. Бу йўналишда 17% пасайиш кузатилди.

👉 @r_kusherbayev
👎367🤯28😢17👍9🔥5
🖼 Iskander Buildings'дан қулай таклиф

Мезбон лойиҳасидан хонадон харид қилиш учун 20% бошланғич тўлов қилинг ва қолган қисмини 36 ойга ҳеч қандай фоизларсиз ва қўшимча толъовларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин!

Хонадон учун:
— 20% бошланғич тўлов -85 млн
— Бўлиб тўлаш - 36 ой

Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача терассалар мавжуд.

Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.

📲 Бот орқали биз билан боғланинг

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе.

Мурожаат учун:
☎️+998787770011

Реклама
👎21👍11🔥5😱1
❗️Антикоррупция Хонободдаги фестивалга ажратилаётган миллиардлар юзасидан ўрганиш бошлади

Андижонда августда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” фестивали учун 6 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Чақирилаётган юлдузлар: Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ва Arabesque гуруҳи.

Уларнинг гонорари учун 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилибди. Вилоят ҳокимлиги “пуллар ўзини оқлайди”, дея изоҳ бермоқда.

Аммо жамоатчилик ўртасидаги муҳокамалардан сўнг Антикоррупция агентлиги ушбу молиявий ҳаражатлар юзасидан ўрганиш бошлабди.

Кўрамиз, бу ўрганишлар қандай натижа берар экан...

👉 @r_kusherbayev
👎276👍144😱39👏22🤯18🔥15😢2
❗️Техникумларга ҳужжат топшириш муддати 10 августгача узайтирилди

2025 йилда умумий ўрта таълимни (9-синф) тамомлаган битирувчилар 519 та техникумдан бирида ўқиш учун my.edu.uz платформаси орқали 10 августгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қабул давлат гранти асосида кундузги ёки дуал таълим шаклида амалга оширилади.

Шунингдек, 14 та техникумдаги халқаро таълим дастурларига ҳам грант асосида қабул очиқ. Ҳужжатлар — my.edu.uz орқали онлайн топширилади.

👉 @r_kusherbayev
👍13👎1
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz
Эртага — 27 июль (якшанба) куни Ички ишлар вазири ҳамда ҳудудий ИИБ бошлиқларининг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабуллари режалаштирилган.

▶️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг шахсий қабуллари ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ўтказилади (Манзил: Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 62-уй).

▶️ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг шахсий қабули Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ биносида ўтказилади (Манзил: Нукус шаҳар, А.Темур кўчаси, 112- уй).

▶️ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси генерал-майор Тоҳир Ариповнинг шахсий қабули вилоят ИИББ биносида ўтказилади (Манзил: Нурафшон шаҳар, Янгиобод кўчаси, рақамсиз уй).

▶️ Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Ҳайдаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Гулистон шаҳар, И.Каримов кўчаси, 1-уй).

▶️ Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ИИВ Жиззах академик лицейида ўтказилади (Манзил: Жиззах шаҳар, Сайил жойи маҳалласи, Ш.Бобоев кўчаси, 14-уй).

▶️ Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 89-уй).

▶️ Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчаси 7-уй).

▶️ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсуновнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 10-уй).

▶️ Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамовнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 13-уй).

▶️ Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўчаси, 16-уй).

▶️ Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Андижон шаҳар, А.Навоий шох кўчаси, 26-уй).

▶️ Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоиловнинг шахсий қабули Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида ўтказилади (Манзил: Шаҳрисабз шаҳар, Қозигузар МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 3-уй).

▶️ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ўтказилади (Манзил: Термиз шаҳар, “Юлдуз” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 56-уй).

▶️ Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедовнинг шахсий қабули вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ўтказилади (Манзил: Хива шаҳар, “Газчи” маҳалласи, П.Қорий кўчаси, 64Б-уй).

❗️Масъулларнинг шахсий қабуллари соат 10.00дан бошлаб юқорида белгиланган манзилларда ташкил этилади.



🧩 ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ | 🧩 ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ | 😎 𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | 🧩 ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎40👍19🔥15😢2🙏1
Навоийдаги "совуққон"лик одамларга қанчага тушди?

Муқаддам Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи М.Омонбоеванинг жавобгарликка тортилишида жабрланувчи бўлган навоийлик машҳур қурувчи М.Рахматов фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланиб, суд ҳукми билан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қурувчи 126 та хонадон ва 14 та савдо дўконини 443 шахсга сотиб ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги пулларини ўзлаштирганликда айбланган.

Қурувчи-ку қонун олдида жавоб бермоқда. Бироқ аҳолининг бу борадаги мурожаатларига ўз вақтида кўз юмиб, ишнинг шу даражада авж олишига йўл қўйган Навоий вилоятининг собиқ прокурори Азамат Мирзаев, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ва бошқалар сувдан қуруқ чиқишмоқда.

Агар улар аҳоли мурожаатларига совуққонлик билан қарамай, ўз вақтида чора кўришганида балки одамлар бунчалик сарсон бўлмас, уйга пул тўлаб уйсиз қолишмасди. Ё бу совуққонлик ортида бошқа гап борми?..

Дарвоқе, Навоий вилоятининг собиқ прокурори Азамат Мирзаев айни вақтда Тошкент вилоятига прокурорлик қилмоқда. Умид қиламизки, Навоийдаги бу ишлар Тошкент вилоятида такрорланмайди.

Батафсил: 👇👇👇

https://youtu.be/GGzGfzWNvnA?si=A70JuVKVv9MHoc4H
😢71😱26👍19🤯15🔥13👎6👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекфильм”дан маҳалла ҳаёти ҳақидаги янги фильм

Бугун Миллий кино санъати саройида “Менинг маҳаллам” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Маҳалла ҳаётидаги воқеаларни ўзига хос кулги ва теран маъно билан ёритган бу фильм нафақат кўнгилочар, балки ўйлантирувчи асар сифатида ҳам аҳамиятли.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маънавият-маърифат маркази ҳамкорлигида “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган мазкур фильмда Дилором Каримова, Фарҳод Абдуллаев, Шоҳрух Ҳамдамов, Лола Элтоева, Толиб Мўминов, Мўмин Иброҳимов каби таниқли актёрлар иштирок этган.

Маҳалла – халқимиз руҳияти ва бирдамлиги жонланган маскан. “Менинг маҳаллам” фильми айнан шу муҳит, қўшничилик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини замонавий услубда, кулги ва ҳаётий лавҳалар орқали томошабинга етказади.

Жамиятдаги муаммоларни кулги орқали кўрсатиш, уларни енгил тилда томошабинга етказиш – катта маҳорат. Бу услуб ҳаётдаги жиддий масалаларни ҳам осон қабул қилиш имконини беради.

👉@r_kusherbayev
👍90👎25🔥9🙏2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлигидан огоҳлантириш — ноқонуний қурилишларга қарши кураш кучаймоқда

Сўнгги ойларда пойтахтда айрим қурувчилар қонун талабларини бузиб, ҳеч қандай рухсат ва экспертиза ҳужжатларисиз қурилиш бошламоқда. Улар ноқонуний тарзда уй-жойларни фуқароларга таклиф қилмоқда.

Натижада кўплаб юртдошларимиз виждонсиз компанияларга ишониб, маблағини йўқотиб, уй-жойсиз қолмоқда.

Ҳужжатсиз олиб борилаётган 59 та қурилиш обекти тўхтатилди, oбъектлар электр таъминотидан узиб қўйилди, назорат ва мониторинг ишлари давом этмоқда. Қонунбузарларга нисбатан жиноий ва маъмурий чоралар кўрилмоқда.

☝️Ҳокимлик қайси 59 та обектни тўхтатганини очиқламади.
Аниқ рўйхат тақдим этилмаган. Жамоатчилик бу ҳақда билишга ҳақли. Объектлар рўйхати ошкор қилиниши зарур.

👉 @r_kusherbayev
👍187👏17👎13🔥5🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мўйноқда газ сизиб чиқди

Мўйноқда газ бурғулаш жараёнида технологик талаблар бузилиши натижасида ер остидаги катта босимдаги газ юзага чиққани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Кадрларда газ катта куч билан ҳавога отилаётгани кўринади.

Ҳозирча вазият бўйича расмий баёнот берилмади.

👉 @r_kusherbayev
👎164😱40🔥13👍9😢9🤯8👏3👌1
Rasul Kusherbayev
❗️Мўйноқда газ сизиб чиқди Мўйноқда газ бурғулаш жараёнида технологик талаблар бузилиши натижасида ер остидаги катта босимдаги газ юзага чиққани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда газ катта куч билан ҳавога отилаётгани кўринади.…
❗️Мўйноқдаги газ чиқиши хавфсиз - Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди

"26 июль куни Мўйноқ туманидаги “Мўйноқ” конида 4707 метр чуқурликда газ чиқиши қайд этилди. Қудуқ аҳоли турар жойидан узоқда жойлашган, газ эса олтингугуртсиз тоза метан ҳисобланади.

Табиат ва инсон соғлигига зарар етмаслиги учун газ назорат остида ёқиб юборилмоқда. Ҳеч ким жабрланмаган. Ваҳимага ўрин йўқ. Барча ишлар назоратда.

Қўшимча маълумот берилади." - Энергетика вазирлиги

👉 @r_kusherbayev
👎334👍21🔥8😱6😢2👌2👏1
“Cobalt датчики кўрсатган ҳароратга ишонаверманг” — иқлимшунос огоҳлантирди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.

Йўриқномада 40°Cдан юқорида датчик кўрсаткичлари аниқсиз бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ ва қора Cobalt Урганчда бир жойда қўйилган. Ҳаво ҳарорати 41°C бўлган вақтда:
Оқ Cоbalt – 48°C
Қора Cоbalt – 56°C кўрсатган.

Автомобил ранги ва қуёш таъсири датчик кўрсаткичига жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабаб, датчикларга тўлиқ таяниш нотўғри.

Аниқ ҳарорат учун метеорологик маълумотларга таяниш тавсия этилади.

👉 @r_kusherbayev
👎422👍95🤯26🔥10👏8😢4👌4
❗️Камбағал оилалар реестрида турган ёшларга бир ойлик армия пулини давлат тўлаб беради

👉 @r_kusherbayev
👏134👎24👍12👌7