QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.25K subscribers
30.4K photos
2.92K videos
18 files
9.36K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
​​#БИЛДИРИШ

⁉️Айрим ҳолатларда карантин шароитида хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига кунлак 6 фоизлик қўшимча тўловлардан ташқари махсус қўшимча рағбатлантириш тўланмаётганлиги юзасидан эътирозлар вужудга келмоқда.

❗️Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни келтириб ўтмоқчимиз.

🔰Маълумки, Тошкент вилоятида карантин зоналари ташкил қилиниб, короновирус инфекциясини юқтирганлиги гумон қилинган фуқаролар карантин назоратига олинган ҳолда тиббий кузатув ишлари ташкил қилинган.

Вилоятдаги карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар тўлаб келинмоқда.

✳️ Бугунги кунгача, ушбу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 934,9 млн.сўм ва маҳаллий бюджет ҳисобидан – 2,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.

🦠 Карантиндаги фуқаролардан санитария-эпидимиология хизмати ходимлари томонидан лаборатор намуналар олиниб, таҳлил натижаларига кўра короновирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар Республика вирусология илмий текшириш маркази ҳамда коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун мўлжалланган (Тошкент шаҳридаги) бошқа муассасаларга ўтказилмоқда.

⭕️ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни махсус қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган.

❗️Қарорда, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (махсус тўлови) амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Махсус тўловлар коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасаси негизида ташкил қилинган даволаш муассасаларида, шунингдек, Агентлик ва санитария-эпидемиология осойишталик марказлари коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакиллинтиришда қатнашаётган врачлар, ўрта тиббиёт ва кичик тиббий ходимлари, ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардан жалб қилинган мутахассислар, шунингдек, бевосита коронавирус инфекциясини юқтирган беморни даволашда узвий ишлайдиган, улар билан мулоқотга киришадиган ходимларга тадбиқ этилади.

✳️ Шу боис, Тошкент вилоятида махсус тўловлар фақатгина коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакллантиришда қатнашаётган ходимларга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 3,6 млрд.сўм маблағ тўлаб берилди.

⚖️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги мураккаб шароитда коронавирус пандемиясига қарши курашишда беминнат хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа барча соҳа ходимларига миннаддорчилик билдирамиз.

✍️ Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz #карантинбезпаники @toshvil_koronavirusinfo @toshkentviloyatmoliya

Telegram | Instagram | Facebook
#Билдириш

Вилоят Молия бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари иштирокидаги онлайн мулоқот яна 30 дақиқа давом этади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#билдириш

Ҳурматли ёшлар! Сизларнинг таклиф ва истакларингизни инобатга олган ҳолда акция муддатини эртага соат 20:00 га қадар узайтиришга қарор қилдик.

Қани фаолроқ бўлинг! Ҳудудингиздаги муаммолардан видеолавҳа тайёрлаб, унинг ечими юзасидан ўз таклифингизни беринг. Фаол иштирокчини смартфон кутмоқда!
____

#bildirish

Hurmatli yoshlar! Sizlarning taklif va istaklaringizni inobatga olgan holda aksiya muddatini ertaga soat 20:00 ga qadar uzaytirishga qaror qildik.

Qani faolroq boʻling! Hududingizdagi muammolardan videolavha tayyorlab, uning yechimi yuzasidan oʻz taklifingizni bering. Faol ishtirokchini smartfon kutmoqda!

Манзил: @yoshlar_aloqada_BOT
__
🙋‍♀🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#билдириш
#тезкор

🔥Тошкент вилоятидаги айрим шаҳар ҳамда туманларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Айни дамда Зойир Мирзаев меҳнат таътилида бўлиб турибди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З. Мирзаев шу йилнинг 1 январидан меҳнат таътилида бўлиб турибди.

15 январгача давом этиши кўзда тутилган таътил даврида унинг биринчи ўринбосари М.Файзиевга вилоят ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш топширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2021 йил 31 декабрда тегишли қарори қабул қилинган.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Билдириш

ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🔘Шу кунларда интернет орқали фирибгарлик йўли билан пул ўзлаштириш, ўғирлаш ҳолатлари кўпайган. Хусусан, ўзини давлат идораси ходими сифатида таништириб, алдов йўли билан ишончга кириб, банк пластик картасидаги пулларни ечиб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Шунингдек, фирибгарлар эндиликда маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчиси номидан ижтимоий тармоқда сохта аккаунт очиб, унинг суратини жойлаб, ёшларга мурожаат қилишмоқда. Бу сохта мурожаатчилар маҳаллада яшаётган ҳар бир ёш йигит-қизга давлат томонидан пул ажратилгани, банк пластик картага ўтказиб беришларини айтишади. Кейин эса телефонга борган кодни сўраб, карта ичидаги маблағни ўзлаштиришади.

🔺Расмий ахборот бўлмаса, бундай сохта баёнотларга ишонманг. Айни пайтда давлатимиз ёшларни турли йўналишларда фаол қўллаб-қувватламоқда, қатор имтиёзлар берилган. Борди-ю, шундай фирибгарларга дуч келсангиз, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинг, @yoshlar_kundaligi_bot га хабар юборинг.

Фирибгарларга ишонманг! Алданиб қолманг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этади: навбатдаги сайёр қабул жойи ўзгарганини маълум қиламиз

📌
Хабар берганимиздек, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида жойларда оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Қабулларда имкон қадар кўпроқ аҳоли вакилларини қамраб олиш мақсадида сайёр қабуллар ҳудудий тус олмоқда.

Эртага Қуйи Чирчиқ туманида режалаштирилган навбатдаги оммавий сайёр қабулнинг жойи маълум сабабларга кўра ўзгарганини билдирамиз.

Демак, Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон туманлари аҳолиси учун мўлжалланган қабуллар эртага — 2022 йил 20 май, соат 10:00 дан бошлаб Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Бўстонлиқда халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Бугун, 15 август куни соат 20:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

🔹Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

🔹
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

⚡️Диққат, авиашоу! Чирчиқда Ҳаво флоти куни муносабати билан Ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этади.

📌Эртага, 19 август куни соат 09.30да
Тошкент вилоятида жойлашган “Чирчиқ” полигонида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари куни муносабати билан ҳарбий учувчилар томонидан кўргазмали авиачиқиш (авиашоу)лар ташкил этилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️⚡️⚡️Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан 53-километригача бўлган қисми ёпилади

🔹
Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

🔹Шу муносабат билан 2022 йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан (Ғазалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53-километрига (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Билдириш

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАРДА ЎҚИШ 18 ЯНВАРДАН БОШЛАНАДИ!

Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида 12 январдан босқичма-босқич ўқишлар бошланган эди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, мактабларда давомат тушиб кетгани, қўшимча равишда туғилаётган айрим ноқулайликлар жойларда мактаб ота-оналар кенгашларининг вакиллари иштирокида муҳокама қилинди, маслаҳатлашилди.

Юзага келган шароитдан келиб чиқиб, Тошкент вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида таътиллар вақти узайтирилди. Ўқишлар 18 январдан бошланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣Бугун соат 17:00 да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жўраев Бахтиёр Муқимович
билан онлайн аудио суҳбат ўтказилади.

Мулоқотга сиз ҳам қўшилинг, ўз ҳудудингиздаги экологик муаммолар, атроф-муҳит муҳофазасига оид масалалар юзасидан савол ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг, муаммоларни масъул раҳбарга шахсан ўзингиз етказинг.

▶️ Суҳбат манзили

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣Бугун соат 19:30 да тажрибали оила ва болалар психологи Шоира Исакова билан онлайн аудио суҳбат ўтказилади.

Мулоқотга сиз ҳам қўшилинг, ёшлардаги психологик ўзгаришлар, жиноятчиликнинг ортиши, ота-оналар билан кечадиган зиддият ва муаммолар, хуллас ўзингиз ва яқинларингизни қийнаётган психологик муаммоларга жавоб олинг.

▶️ Суҳбат манзили


🖌 Quyi Chirchiq tuman hokimligi  Axborot xizmati.

https://t.iss.one/quyi_chirchiq_pressa
#билдириш

💫Хабарингиз бор, ҳудудларда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми доирасидаги спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар кенг қамровда ташкил этилмоқда.

🔹Жумладан, эртага мазкур ташаббус доирасида қуйидаги ҳудудларда МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ танловининг секторлараро туман (шаҳар) босқичлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔘Ҳудуд: Бўстонлиқ тумани
🏫Маҳалла: "Чинор"
🌐Жой: 18-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Ангрен шаҳри
🏫Маҳалла: "Истиқлол"
🌐Жой: 20-сонли мактаб биносида
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Бекобод тумани
🏫Маҳалла: "Гулистон"
🌐Жой: Маданият маркази
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Бекобод шаҳри
🏫Маҳалла: "Маданият"
🌐Жой: 20-ИДУМ
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Бўка тумани
🏫Маҳалла: "Дўстлик"
🌐Жой: Маданият ва туризм бўлими биноси
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чиноз тумани
🏫Маҳалла: "Қози"
🌐Жой: 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
🏫Маҳалла: "Қуёш"
🌐Жой: 3-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Нурафшон шаҳри
🏫Маҳалла: Ойбек
🌐Жой: 12-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон шаҳри
🏫Маҳалла: "Ёшлик"
🌐Жой: Мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон тумани
🏫Маҳалла: "Нуробод"
🌐Жой: Ёшлар маркази
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
🏫Маҳалла: Ш.Рашидов
🌐Жой: 8-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оққўрғон тумани
🏫Маҳалла: "Мустақиллик"
🌐Жой: 25-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Ўрта Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Дўстлик"
🌐Жой: 42-ИДУМ фаоллар зали
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Паркент тумани
🏫Маҳалла: "Истиқбол"
🌐Жой: 29-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Пискент тумани
🏫Маҳалла: Ойбек
🌐Жой: 30-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қибрай тумани
🏫Маҳалла: "Дўрмон"
🌐Жой: 2-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қуйи Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Навқирон"
🌐Жой: 4-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Тошкент тумани
🏫Маҳалла: "Озодлик"
🌐Жой: 18-сонли мактаб
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл шаҳри
🏫Маҳалла: "Олтинобод"
🌐Жой: Маданият мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл тумани
🏫Маҳалла: "Аҳил"
🌐Жой: 5-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Юқори Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Султонравот"
🌐Жой: Султонравот маданият саройи
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Зангиота тумани
🏫Маҳалла: "Гулзор"
🌐Жой: 13-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

Yoshlar kundaligi
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram
#Билдириш

Ёшлар фестивалига марҳамат!

💠 Азиз Тошкент вилояти ёшлари, сизларни 30 июнь соат 19:00 да Нурафшон шаҳри марказий ўйингоҳидаги "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилаётган катта гала-концертга таклиф этамиз.

💫 Тадбирда машҳур эстрада юлдузлари иштирок этади.

📣 Музқаймоқ партй, шўх куй-қўшиқлар, болалар учун кўнгилочар аттракционлар, салют-шоу ва энг асосийси ёшларбоп супер атмосфера айни шу ерда.


Нурафшонга, "Ёшлар куни"га марҳамат. Кириш мутлақо бепул.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM