Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай оғир кунларда соғлиғини, ҳаётини гаровга қўйиб, Ватан, халқ учун хизматга бел боғлаган инсонларга таъзим қиламиз!
__
Мы преклоняемся перед теми, кто рискуя здоровьем, жизнью, встал на путь служения Родине и народу в эти трудные для всех дни!
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz

Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.
Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.
Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.
Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.
Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.
Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz

Telegram
Saida Mirziyoyeva
Xavfsiz yordam
@SShMirziyoyeva
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
@SShMirziyoyeva
#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
#БИЛДИРИШ
⁉️Айрим ҳолатларда карантин шароитида хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига кунлак 6 фоизлик қўшимча тўловлардан ташқари махсус қўшимча рағбатлантириш тўланмаётганлиги юзасидан эътирозлар вужудга келмоқда.
❗️Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни келтириб ўтмоқчимиз.
🔰Маълумки, Тошкент вилоятида карантин зоналари ташкил қилиниб, короновирус инфекциясини юқтирганлиги гумон қилинган фуқаролар карантин назоратига олинган ҳолда тиббий кузатув ишлари ташкил қилинган.
✅ Вилоятдаги карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар тўлаб келинмоқда.
✳️ Бугунги кунгача, ушбу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 934,9 млн.сўм ва маҳаллий бюджет ҳисобидан – 2,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.
🦠 Карантиндаги фуқаролардан санитария-эпидимиология хизмати ходимлари томонидан лаборатор намуналар олиниб, таҳлил натижаларига кўра короновирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар Республика вирусология илмий текшириш маркази ҳамда коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун мўлжалланган (Тошкент шаҳридаги) бошқа муассасаларга ўтказилмоқда.
⭕️ Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни махсус қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган.
❗️Қарорда, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (махсус тўлови) амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
✅ Махсус тўловлар коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасаси негизида ташкил қилинган даволаш муассасаларида, шунингдек, Агентлик ва санитария-эпидемиология осойишталик марказлари коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакиллинтиришда қатнашаётган врачлар, ўрта тиббиёт ва кичик тиббий ходимлари, ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардан жалб қилинган мутахассислар, шунингдек, бевосита коронавирус инфекциясини юқтирган беморни даволашда узвий ишлайдиган, улар билан мулоқотга киришадиган ходимларга тадбиқ этилади.
✳️ Шу боис, Тошкент вилоятида махсус тўловлар фақатгина коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ҳамда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган, касалланган шахслардан лаборатор намуналарни олишда ва уларни рўйхатини шакллантиришда қатнашаётган ходимларга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан – 3,6 млрд.сўм маблағ тўлаб берилди.
⚖️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги мураккаб шароитда коронавирус пандемиясига қарши курашишда беминнат хизмат қилаётган тиббиёт ва бошқа барча соҳа ходимларига миннаддорчилик билдирамиз.
✍️ Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz #карантинбезпаники @toshvil_koronavirusinfo @toshkentviloyatmoliya
Telegram | Instagram | Facebook