Давлат раҳбари республикадаги кўзга кўринган, фаол ва фидойи 100 нафар тадбиркорга ўз номидан миннатдорлик хатлари юборган.
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг айтишича, Президентнинг ишбилармонлар билан очиқ мулоқотига қадар тадбиркорлардан тизимли ва индивидуал характерга эга 15 минг 309 та мурожаат келиб тушган, шу кунгача унинг 12 мингтаси ижобий ҳал этилган. Жараёнда тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар ниҳоятда кўплиги сабаб, қабул қилиш жараёни бир неча маротаба узайтирилган. 20 июлдан 10 августга қадар мурожаатларни саралаш ва ҳал этиш учун 24/7 режимда 3 сменада 70 кишилик штаб ташкил қилинган.
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Президент бизнесменлар билан юзма-юз
Айни дақиқада давлат раҳбари Халқаро анжуманлар саройига кириб келди. Дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди. Унинг маълумот беришича, бугун жами 10 мингдан ортиқ тадбиркор мулоқотни кузатиб боради.

Шавкат Мирзиёев:
- Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 25 йил ичида ололмаган GSP+ ни 5 йилда олганимиз кичкина гап эмас.
Маълумот учун, GSP+ тизими Европа иттифоқига 6200 та товарни имтиёзлар билан (божларсиз) экспорт қилиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев: Бугун Ўзбекистонда 1.5 миллион тадбиркор бор. Аввал 400 мингта эди. Шу 1.5 миллион тадбиркор 5 миллион аҳолига иш беряпти.
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Давлат раҳбари кўп тадбиркорларни номма ном санаб, хизматлари ва ҳаракатларини юксак баҳолади:
Наманган вилоятида “Чуст текстиль” (ака-ука Исматуллаевлар), “Арт софт холдинг” (ака-ука Бобохоновлар), Тошкент шаҳридаги “Техно Экспорт” (Шерзод Қосимов), Тошкент вилоятида “Нью Вей Индастриз” (Сардор Аббосхонов), Самарқандда “Охалик Олтин боғи” (Олим Солиев) каби корхоналар ўз фаолиятини “ноль”дан бошлаб, ҳозирги кунда, 10-15 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқдалар. Айни пайтда уларнинг ҳар бири, минглаб иш ўринларини яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди.
Андижонда Динар текстиль” (Хадиятилло Тиллабоев), Қашқадарёда “Бунёдкор” (Ғолиб Эрқулов), Сирдарёда “Мега Люкс” (Мухиддин Норматов), Фарғонада “Фарғона Глобал Текстиль” (Мўминжон Разақов), Хоразмда “Хоразмтекс” (Алишер Собиров), Жиззахда “Сангзор текстиль” (Отабек Хўжаметов), Бухорода “Парвоз Хумо Равнақ транс” (Шермухаммад Очилов), Сурхондарёда “Инденим кластер” (Шерзод Шоймардонов), Навоийда “Бахт текстиль” (Баҳриддин Мўминов) каби корхоналар, қисқа муддатда ишлаб чиқариш, экспорт ва иш ўринларини 10-15 баробар оширишга эришдилар.
Камол Абдуллаев, Қутлимурат Панаев, Муртазо Раҳматов, Улуғбек Сотиболдиев, Улуғбек Тўхтабоев, Мурод Ёқубов, Зафар Ҳошимов, Шавкат Жамолов, Мурод Назаров, ака-ука Мамасаидовлар, Фаррух Фузаилов, Бахтиёр Азизхўжаев, Фарход Мамажанов, Бекзод Маматқулов, Бахтиёр Умаров каби нуфузли тадбиркорларимиз, ўз бизнесларини бутун мамлакат миқёсида кенгайтирмоқдалар.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, 15 мингта мурожаатдан келиб чиқиб ҳолда бугун ўз маърузасида 7 муҳим йўналишда муаммоларни таҳлил қилади ва таклифларини айтади.
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев: Мурожаатларнинг 40 фоизи, бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ. Мурожаа́тларнинг асосий қисмида кредит ставкаларининг юқорилиги ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган.
Масалан, Ургутда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган “Сам Электро Сервис” корхонаси,
икки ярим миллиард сўм кредитни 3 йил муддатга олгани, корхона фойда билан ишлаши учун эса, унга камида 5 йил муддат кераклигини таъкидлаган.
Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорларга бугунги кунда берилаётган аксарият кредитларнинг муддати 3 йилдан ошмайди.
Шунингдек, банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит, валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.
Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаа́тлар келиб тушгани ҳам, ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун, оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда.
Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича, кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.
Банкларнинг капиталини ошириш бўйича қўшимча имкониятлар ишга солинади.Келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади. Бу маблағлар танлов асосида, ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилади.
Давлат раҳбари қайси банк энг яхши бизнес режа, қайтими юқори ва энг кўп иш ўрни яратадиган лойиҳаларни тақдим қилса, ўшанга ушбу маблағлар ажратилишини таъкидлади.

Кредитлар миллий валюта "сўм"да берилади. Доллар ва евро курсининг ошиши тадбиркорга муаммо туғдирмайди
"Банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.
Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга, йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратамиз.
Банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – “сўм”да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.
Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.
Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.
Ушбу компания, банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўгириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади.
Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши, тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди."- Шавкат Мирзиёев.

Миллий валютадаги кредитлар камида 5 фоиз арзонлашади
Давлат раҳбари Ҳукумат томонидан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинаётган имтиёзли маблағлар ҳисобидан, банкларга бериладиган кредитларнинг муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинишини маълум қилди.
Шунингдек, жорий йил 1 октябрдан бошлаб, илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 миллиард долларга яқин кредитлари, тадбиркор ва тижорат банклари ўртасидаги келишувга асосан, миллий валютага ўтказиб берилади. Тижорат банкларида ҳар йили ўртача 30-40 триллион сўмлик миллий валютадаги, узоқ муддатли қўшимча ресурслар шаклланади.
- Тадбиркорлар миллий валютадаги кредитларни узоқ муддатга ва ҳозирги ставкалардан, камида 5 фоиз арзон олиш имкониятига эга бўлади, - деди давлат раҳбари.

Ҳамма арзон кредит хоҳлайди, лекин...
Давлат раҳбари арзон ва сунъий пасайтирилган кредитлар пул бозоридаги мувозанат бузилишини яхши тушунишини айтди. Иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим, деди президент.
-Барқарорлик бўлмаса, иқтисодий ўсиш бўйича кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бу борада, фоиз ставкаларига бевосита таъсир этадиган инфляцияни ва яна такрор айтаман инфляцияни қоғозда эмас, амалда (бир пайтлар инфляцияни қоғозда ёзардик) пасайтириш ҳамда банк орқали кредитлаш жараёнини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишга қаратилган ишларни давом эттирамиз. Замонавий бозор тамойилларида ишлаш учун ҳудудларда банклар лойиҳа фабрикалари ва тадбиркорликка ўқитиш марказларини ташкил этиб, хорижий мутахассисларни жалб қилмоқда. Ушбу марказлар тадбиркорларга бизнес режаларни ишлаб чиқиш, маблағлар жалб қилишга ёрдамлашади.
Шавкат Мирзиёев инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилингани, бу эса кредит ставкаларини ҳам мақбул даражага тушириш ва муддатини узайтириш имконини бериши ҳақида сўзлади.

Шавкат Мирзиёев: Банк биноси чиройли бўлиши мумкин, менга бу керакмас. Банк ичидаги одам порахўр бўлмаслиги керак, ислоҳотчи, ватанпарвар, ҳалол бўлиши керак!
@qurbonova_a
@qurbonova_a
Нобанк кредит ташкилотларини очиш ва фаолиятига доир янгиликлар:
- жорий йил 1 октябрдан микро-молия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади. Энди улар фаолиятини бошлаши учун фақат Марказий банк реестрига киришлари кифоя.
- уларга касса хоналари ташкил этиш, ҳудудларда филиаллар очиш учун Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.
- улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм) ва микролизинг (600 миллион сўм) учун амалдаги чекловлар ҳам олиб ташланади.
- микромолия ташкилотларига бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш, облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади.
- ушбу ташкилотлар, худди банклар каби тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар.

Давлат раҳбари иккинчи муҳим йўналиш- солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтиришга оид таклифларни баён этишни бошлади:
- Ўтган йили янги Солиқ кодекси амалга киритилганидан кейин, 23 та махсус иқтисодий зона иштирокчилари аввалги имтиёзларимиз сақланиб қоладими ёки йўқми, деб безовта бўлмоқдалар.
Ушбу масалада 70 дан зиёд корхоналар мурожаат қилган.
Бу борада бир фикрни аниқ қилиб айтмоқчиман: 2020 йил февраль ойида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар, иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади. Ушбу тадбиркорлар инвестиция миқдоридан келиб чиқиб, мол-мулк, ер ва сув солиқларидан 10 йилгача озод қилинган эди.
Энди ушбу имтёзларга фойда солиғи ҳам қўшилади ва корхоналар ихтиёрида йилига қарийб 300 миллиард сўм маблағ қолади, - Шавкат Мирзиёев.

13 мингта овқатланиш корхонаси ер ва мулк солиғидан озод қилинади
Шавкат Мирзиёев: Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганини, барчамиз кўриб турибмиз, албатта. Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича, 300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият, уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.
Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

Шавкат Мирзиёев: 228 мингта кичик тадбиркорларда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган. Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби эса тўлиқ бекор қилинади.
Давлат раҳбари солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортганидан хавотирда эканини айтди.

Давлат раҳбари: амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот топшириши билан бирга, ундаги фарқни қайтариш учун солиқ идораларига алоҳида мурожаат қилишга мажбур. Бу – 14 минг тадбиркорнинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлиб, улар учун қўшимча вақт, ортиқча сарсонгарчилик, дегани.
Ишметов (Молия вазири), Қудбиев (Солиқ қўмитаси раиси) бу масалани чуқур ўрганиб, келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳужжат́сиз қайтариш тартибини амалиётга жорий этиши бўйича топшириқ берилди.

Саг-Агро” корхонаси раҳбари Камол Абдуллаев ва бошқа 200 дан ортиқ тадбиркорлар солиқ ва божхона идораларига тўланган қўшилган қиймат солиғини “зачёт”га олиш яъни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш имкониятини сўраган.
"Саг-Агро” корхонасининг солиқ базасида 700 миллион сўм ортиқча тўлови бўла туриб, божхонада 1,4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қўшимча тўлашга мажбур бўлган.
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари ўзаро боғланади. Яъни, солиқ идораларида мавжуд қўшилган қиймат солиғи ортиқча тўловлар, божхона тўловларини амалга ошираётганда ҳам инобатга олинади.
Ушбу енгилликдан 10 мингдан зиёд тадбиркор фойдаланиши мумкин бўлади.

3-йўналиш: ер ажратиш
Қишлоқ ерлари фақат очиқ танлов асосида ижарага берилади. Танлов – ҳар бир ер участкаси бўйича “бу ерни олишга ким энг кўп ҳақли?” деган, саволга адолатли жавоб топиш учун ўтказилади. Бу танловд́а барча – деҳқон ҳам, фермер ҳам, агрофирма ва кластерлар ҳам, тенг шартларда иштирок этадилар.
Ноқишлоқ ер майдонлари эса фақат аукцион орқали сотилади. Аксарият ҳолларда аукционга қўйилган ер майдонларининг тадбиркорга маъқул жойлардан эмас, балки олис, чекка ҳудуд́даги, инфратузилмаси бўлмаган жойлардан берилган. Яхши майдонлар эса, ҳар хил йўллар билан ҳокимлар қарори асосида, тўғридан-тўғри бериб келингани ҳам, ҳеч кимга сир эмас. Бундан буён, ер майдонлари фақат ва фақат очиқ-ошкора аукцион орқали хусусий мулк сифатида сотилади ёки ижарага берилади.

Шавкат Мирзиёев: кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам жойларда бор гап.
Ушбу корхоналарнинг ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади.
Бунда ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади.
Бундан кейин тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Мен ўйлайманки, бу янгиликлар тадбиркорларимиз узоқ йиллар кутган тарихий адолатни рўёбга чиқаради.