Mikrofon ko‘targan ayol
5.21K subscribers
2.46K photos
1.07K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади

Шавкат Мирзиёев:
- Бундан буён давлат мулки объектларини, улар жойлашган ер билан бирга, ягона мулкий мажмуа сифатида аукцион орқали сотамиз. Бинони сотиб олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қиладилар. Тасдиқланган дастурга қўшимча равишда, йил якунига қадар яна 500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.

@qurbonova_a
Бизнес учун зарур инфратузилма- 4 йўналиш.

3 мингга яқин тадбиркор шу мавзуда мурожаат йўллаган.

Масалан, Сирдарёда “Гулистон голд ярн” корхонаси (Шерзод Тошпўлатов) узоқ муддатдан бери электр тармоғига улана олмаган. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва ўз ҳисобид‌ан трансформаторгача олиб келган. Унга озгина ёрдам берилса, корхона 600 та янги доимий иш ўринлари яратишга тайёр.

Бундай мазмундаги мурожаа‌тлар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Жиззах, Фарғонадан кўплаб келиб тушган. Келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади.
Бу имтиёз ҳозирги кунгача фақатгина 50 миллион доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда.

Келгуси 2 йилда республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналари ташкил этилади. Уларнинг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш мўлжалланиб, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлат‌нинг зиммасида бўлади. - Президент.

@qurbonova_a
Электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани ҳақиқат, деди президент.

Жорий йил 1 ноябргача 4 мингта трансформаторни алмаштириш, 35 та подстанция, 15 минг километр тармоқларни янгилаш ишлари якунига етказилади. Агар таҳлил қилиб кўрсак, сўнгги 5 йилда электр энергияси истеъмолчиси бўлган тадбиркорлар сони 25 фоизга, уларнинг истеъмол ҳажми 30 фоизга ошган. Шу боис электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш мақсадида тарихда илк бора бу соҳага тўғридан-тўғри хорижий ва хусусий бизнес кириб келди. Натижада шу йил якунига қадар тўлиқ хусусий инвестициялар ҳисобига умумий қуввати 1 минг 800 Мегаватт бўлган 8 та иссиқлик ва қуёш электр станциялари ишга туширилади.


Электр тармоқларига уланишдаги жараёнларнинг мураккаблиги, муддатлар узоқлиги ва харажатлар юқорилиги тадбиркорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Истеъмолчиларнинг 75 фоизи 20 киловаттгача қувватли электр ишлатадиган кичик цехлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобланади. Лекин уларга ҳам худди йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилган. Мисол учун, оддий савдо дўконини электр тармоғига улаш учун 4 та босқичдан ўтиш, 7 миллион сўм харажат ва бунга камида бир ой вақт талаб этилади.

Энди электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар, бир босқичга ту‌ширилад‌и. Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади.

Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди.


@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев 1 соат олдин бухоролик тадбиркорга "Вообще" йўқотма ўзингни" деб мотивация берганди.

Asaxiy.uz тадбиркорлари жумлани ярим соат ўтар-ўтмасдан янги маҳсулотга айлантирди. 😄👍

https://t.iss.one/allaevuzb/2095
Экспортни қўллаб-қувватлаш - бешинчи йўналиш.

300 дан зиёд тадбиркор айланма маблағ етишмовчилиги ҳақида мурожаат қилган.

Давлат раҳбари йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратилишини айтди.

Кўплаб тадбиркорлар юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан (Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби) сертификатланган асбоб-ускуна ва хом ашёларни олиб келганда миллий сертификат олиш талаби мавжудлигини эътироз сифатида қайд этишган. Масалан, асбоб-ускуналар ва хом ашёга сертификат олишда 2-3 миллион сўм харажат, 5-10 кун муддат талаб этилади, деди президент.

1 ой муддатда бундай давлатлар рўйхатини шакллантириб, хорижда сертификат берилган асбоб-ускуна ва хом ашёларга миллий сертификат олиш амалиётини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқилади.

“Милк евро фуд” (Тошкент вилояти), “Эс Ди Кэй” (Андижон), “Вулл текс интер” (Сурхондарё) каби корхоналар томонидан ҳозирги кунда олиб келинаётган хом ашё импорти бож ставкалари тайёр маҳсулотга қараганда юқори экани қайд этилган. Яъни, баъзи турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан кўра, четдан олиб келиш тадбиркорга арзонроқ бўлмоқда.

Шунинг учун Умурзоқов (Бош вазир ўринбосари) бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун, импорт божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритсин, деди президент.

@qurbonova_a
Темирйўл монополиясини босқичма босқич ўзгартирамиз- Президент

Давлат раҳбари транспорт-логистика масалалари - олтинчи йўналиш ҳақида сўзлади:

“Полвонтош” (Сурхондарё), “Афросиёб парранда” (Самарқанд) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлиги, яъни халқаро ташувлар нархи анча юқ‌орилигини билдирг‌анлар.

Шу боис, Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополия қўмитаси билан бирга 2 ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқсин. Бунда тадбиркорларга ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак.

Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Темир йўл соҳасида келгуси 5 йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонларига эҳтиёж мавжуд. Бу муаммони давлат томонидан эмас, балки худди электр энергияси ёки цемент ишлаб чиқаришга ўхшаб фақат ва фақат хусусий секторни жалб қилиш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин.

Шунинг учун келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади. Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади.

Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев:

- Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт.

@qurbonova_a
Хусусий мулк дахлсизлиги- еттинчи йўналиш

Келгуси йил 1 январдан субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади.

1 йил ичида тадбиркорлардан талаб қилинадиган лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади.

Тадбиркорлар фаолият‌ида ўтказиладиган ҳар қандай текшириш, мониторинг ва назорат тадбирларида адолат мезонлари ва қонун устуворлиги таъминланиши шарт.
Бунинг учун Савдо-саноат палатасига тадбиркорнинг‌ розилиги билан барча текширишларда иштирок этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ваколати берилади.

Маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт.

@qurbonova_a
Айни вақтда тадбиркорлар Президент билан мулоқот қилмоқда.
Наманганлик тадбиркор Анна Добрых GSP+ тизими бўйича Европа иттифоқига текстиль маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларига берилган 7-16% имтиёзни 50% қилиб берилишини сўради.

Президент нафақат текстиль, балки юқори қўшимча қиймат яратган маҳсулотларни ЕИга экспорт қилишда транспорт харажатлари учун 1 йилга 50 фоизгача имтиёз бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини маълум қилди.

@qurbonova_a
"Нукусмедтех" корхонаси раҳбари президентга ўзи эгалик қилаётган корхона шприцларни ишлаб чиқариши, талабга кўра, ҳар ҳафта сертификатни янгилаш зарурати борлиги, бунинг учун эса пойтахтга қатнаб, Фармагентликниг махсус лабораториясидан сертификат олиш кўп харажат ва ноқулайликларга сабаб бўлаётганини айтди.

Президент ушбу тартиб нафақат Қорақалпоғистон, балки барча вилоятлардаги тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига тааллуқли бўлгани учун ушбу масаланинг ечими республика миқёсида амалга оширилишини маълум қилди. Фармагентлик раҳбари Кариевга ушбу таклиф юзасидан аниқ ва мақбул ечим топиш бўйича вазифа юклади.

@qurbonova_a
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент темир йўл орқали юк ташиш соҳасида рақобат йўқлигини кескин танқид қилди

Президент резко раскритиковал отсутствие конкуренции в сфере железнодорожных грузоперевозок

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
6 соатдан ошиқ давом этган очиқ мулоқот ўз ниҳоясига етди. Тадбир сўнггида Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.

“Сизларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан жуда хурсандман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга, ота-оналарингизга, бобо-бувиларингизга, устозларингизга тўғри тарбия берганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, - деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат раҳбари тадбиркор аёллар ҳақида:

- Биз кейинги 2 йилнинг ўзида фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик.

Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Намангандан Анна Добрых, марғилонлик Наргиза Аминова, хоразмлик Шаҳло Юлдашева, Тошкент шаҳридан Мунира Кариева, Мадина Аюпова, Тошкент вилоятидан Наргиза Бекмуратова, сурхондарёлик Муҳаббат Қаюмова каби юзлаб аёллар бугунги кунда элда танилган тадбиркорга айландилар.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти!

Ижтимоий тармоқда бугунги тадбиркорлар билан мулоқотда Халқ таълими вазири давлат раҳбаридан кўрсатма олаётган пайтда унинг орқа фонида Олий таълим вазири А. Тошқуловнинг бошини эгган суратига "вазир уйқуда" тарзида изоҳ бериш бошланди.

Фото доим ҳам ҳолатни тўлиқ ҳис қилиш имконини бермайди. Кадр билан ишлайдиганлар буни дарров тушунади. Суратни кўрибоқ, вазир бошини эгиб ёзиб ўтирган бўлса-чи, дегандим.

Лавҳа монтаж қилиб ўтирувдим. Худди шу кадрни монтаждан холи "исходник материаллар" ичидан топиб олдим. Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти!

Марҳамат, видеода кўришингиз мумкин. Олий таълим вазири халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топшириқ берилаётганда блокнотига қайдлар қилиш билан банд экан.

Текширилмаган, шубҳаларга асосланган ахборот тарқатиш- энг камида нотўғри иш. Шошилиш керак эмас. Бу касб эгаларига ярашмайди.

@qurbonova_a
Forwarded from Madina Nurman
Aziza opa to'g'ri aytganlar. Bu vaziyatda Xalq ta'limi vaziri rostanam yozib o'tirgandi, chunki o'zim ham fotograflar orasida turib Toshqulovni rasmga olish uchun kamerani yo'naltirgandim o'sha tarafga. Tabiiyki Shermatov yozib o'tirganini ko'rmaslik imkonsiz edi.

Моргать qilinganida ko'pincha fotosuratda uxlagandek tasavvur uyg'onadi, ammo fotograflar buning aldamchi kadr ekanligini juda yaxshi bilishadi. Bu sizlarga shpargalka.

P.S. Bir paytlar chiqqan senatda "uxlagan" senatorlarning rasmi menga tegishli emas, yana bir bor eslatib o'taman.

https://t.iss.one/qurbonova_a/4281
Ласточки
Sevara Nazarkhan
Ватандан узоқда бўлиб Ватанни соғинганлар ва Ватанда бўлиб туриб, Ватанни соғинганлар учун Севарадан қўшиқ.
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда бу ҳақда маълум қилди.

⭕️ Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

⭕️ Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш,

⭕️ Спорт таълимини такомиллаштириш, Олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

⭕️ Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазасига оид амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув;

⭕️ Янги хорижий элчиларга жума куни ишонч ёрлиқлари топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, брифинг аввалида ўтган ҳафтада "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган Президент интервьюси, давлат раҳбарининг Германия раҳбарияти (Штайнмайер, Меркель билан) билан телефон мулоқоти, ҳафта давомида имзоланган ҳужжатлар ва 20 август куни илк марта ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқот ҳақида қўшимча ахборотлар берилди.

Бугун Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Махсус ракурс" лойиҳасида очиқ мулоқотнинг парда ортидаги воқеалари билан танишиш мумкин.

@qurbonova_a