Mikrofon ko‘targan ayol
5.18K subscribers
2.52K photos
1.12K videos
9 files
2.17K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Ўзбекистон раҳбарининг вилоятларга ташрифларида биз журналистлар шундай дақиқаларни кутиб турамиз.

Ҳа, сиёсатда ҳаммаси муҳим, ижтимоий-иқтисодий масалалар, янги корхоналар, лойиҳалар, инвестиция, иш жойлари бўйича режалар...

Булар ҳаммаси муҳим, ҳаммаси. Лекин мени Президентнинг шахс сифатидаги, ота сифатидаги, бобо сифатидаги, оддий инсон сифатидаги мулоқоти, самимияти, оддийлиги ҳаммасидан кўпроқ таъсирлантиради.

Давлатимиз раҳбарининг кутилмаганда Андижонда йўл устидаги таъзияли хонадонга фотиҳагарчиликка кирганини, яқинларнинг кўнглини кўтарганини бугун уйимдагилар, қўни-қўшниларим ҳам катта ҳурмат билан гапиришди.

Кечга яқин Президентимизни алоҳида эътиборга муҳтож болалар даврасида кўрдим.

Билсангиз керак, бу фариштамисол ажойиб болалар инсоннинг аурасига қараб унга интилади, улар олдида турган инсоннинг мавқеи, лавозими, кимлигини билиб эмас, самимиятини, меҳрини ҳис қилсагина бағрига интилади.

Ҳа, биз ўзбекистонликлар ҳар хилмиз, кимдир истеъдодли, кимдир чемпион, кимдир эса яқинларининг ҳам исмини айтолмаслиги ёки 10 гача санолмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам шу ватаннинг болалари. Уларнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам давлатнинг, керак бўлса, Президентнинг меҳри-қучоғи, ёрдамида бўлишга муносиб.

Шундай бўлаётганидан хурсандман.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизни юзлаб йиллардан кейин эслаб юришларини истасангиз, "Хамса" ёзгудек истеъдодингиз, Регистон қургудек давлатингиз ёки канал қазигудек қувватингиз бўлмаса – дарахт экинг.

Тарихчи-манбашунос Ҳилола Назированинг айтишича, Хоразмда Огаҳий эккан тут дарахти бор. Касби мироб (ирригатор) бўлган Огаҳий бир нечта тут дарахтлари эккан экан, улардан биридан ўзига тобут ясашган экан. Яна бири эса унга жонли ёдгорлик бўлиб ҳамон тирик яшнаб турибди.

Шундай ноёб ва ибратли маълумотларни улашаётган олимамизга алоҳида ташаккур айтаман. Унинг Инстаграм саҳифасига ўтсангиз, бундан ҳам ажойиб маълумотларни кузатишингиз мумкин.

Ҳилолахон, ҳавасдамиз, кузатяпмиз. Олға!

@shahnozxon
- Sizda nechta?
- Ikkitami, a?

O‘zbekiston U-17 terma jamoasi o‘z tarixida ikkinchi marta Osiyo chempionligini qo‘lga kiritdi!
Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев с особым интересом и вниманием следит за достижениями наших спортсменов. Радует, что в апреле успехи нашей страны на спортивной арене не ограничились футболом.

Так, на международной арене блестяще выступила и национальная хоккейная сборная Узбекистана. На мировом первенстве в Армении наши хоккеисты стали чемпионами в своем дивизионе, получив право выступать в следующем сезоне в третьем дивизионе. Ранее, в марте, на чемпионате мира в Таиланде триумфально выступила наша хоккейная сборная до 18 лет.

На чемпионате Азии по легкой атлетике среди спортсменов до 18 лет в Саудовской Аравии наши соотечественники, завоевав 12 медалей – 3 золотые, 5 серебряных и 4 бронзовые, впервые в своей истории заняли второе место в общекомандном зачете.

Эти успехи — прежде всего заслуга наших юношей и девушек, их упорного труда, высокого мастерства, несгибаемой воли и стойкости. Вместе с тем нельзя не отметить важную роль внимания, которое уделяется развитию спорта, и системной государственной политики в этой сфере. Значительно улучшилась спортивная инфраструктура, открываются новые школы, создаются условия для профессионального роста спортсменов.

Глава нашего государства поздравляет наших хоккеистов и легкоатлетов с высокими победами, выражает искреннюю благодарность их родителям, тренерам и наставникам.

Facebook|Instagram|X
Бугун эрталаб уйдан чиқаётганда кўчамиздаги майда атиргул дарахти кўп ғунчалаб, очилганини кўриб, баҳри дилим яйради. Ҳовлида катта атиргуллар бор, лекин уларни ернинг аввалги эгалари экишганди. Бу эса бизнинг, ўзимизнинг атиргул.

Яна ҳовлимизга оилавий 3 кун уриниб, ўсма, укроп, кашнич сепгандик, шуларам бўй кўрсатиб қолди.Яна биттадан эгатга райҳон, геранлар, помидор, булғор қалампири, бодринг, бақлажон, гармдориям экиб чиққандик. Кўпи тутиб кетди, лекин бодрингларни шошилиб вақтли экканимиз учун кучли ёмғирларда кўчати заифлик қилиб, увол ҳам бўлди.

Бозорда бу нарсалар арзимаган пул туради, лекин ўзингники азиз, ўзингники қадрли, ширинроқ, яхшироқ, сифатлироқ, ёқимлироқ. Йўл бўйи шуларни ўйлаб келдим.

Яна йўлда келаётиб Авторадиони тингладим. Назира Иноятова ва Бекмирза Рашидовнинг "Омадли қўнғироқ" деган дастури бор экан. Бошида бошловчилар айтаётган шартларни ишонқирамай эшитдим. Ҳайдовчилар маълум рақамга қўнғироқ қилади. Телефон қилиб студияга боғланиши билан ғолибга айланади ва Каффелито деган бренднинг совғасига эга чиқади. Лекин қизиғи энди бошланади. Ғолиб ҳайдовчи машинасининг маркаси, номери ва айни дақиқаларда қаерда турганини айтади. Шу шоферни энди бошқа радио тинглаётган ҳайдовчи қидириб топса ва биринчи ғолиб буни тасдиқласа, у ҳам қаҳва комплектини қўлга киритади.

Тўғриси, мунча қийин бу, ким номаълум машинани қидириб юради деб ўйладим. Лекин жараённи тинглаш қизиқ бўлди. Қани нима бўларкин? Битта ҳайдовчи телефон қилиб боғланди, у ғолиб деб эълон қилинди. Шу ғолиб шофер Спаркда Жанубий вокзалдан Сергели томонга келишда Тошкент Амалий фанлар университети рўпарасида турганини айтди. Бошловчилар унга саволлар бериб туришди, "аварийка"ни ёқиб турсангиз, сизни кўришлари осон бўлади дейишди. Қанча кутади энди дедим яна ишонқирамай. Орадан 2 дақиқа ҳам ўтмай, "иее орқамда машина тўхтади, топди биттаси" деди ғолиб.

Етиб келган шофер жуда қувноқ, жуда самимий одам экан, шунақанги хурсандки! Унинг хурсандлигидан ман хурсандман! Шу ҳайдовчи ғолибнинг телефонида радиобошловчилар билан гаплашди. "Сиз ҳам ғолибсиз, кофелар сизга совға" дейишса, "ээ гап кофедамас, ман қачоондан бери тутолмай юраман ғолибларни, завқи зўр буни" дейди ҳаҳолаб.

Кейинги қўнғироқда ҳам ҳайдовчи Себзорда пробкада турганини, тўғрисида Халқлар дўстлиги кўринаётгани, машина русуми ва номерини айтди. Уни 1-2 дақиқадаёқ яна битта завқи шавқи тошган ҳайдовчи топиб олиб, бошловчилар билан гаплашди. У нақд 4 йилдан бери ғолибларни қидираркан)) Ҳамма хурсанд, ҳамма бир-бирига самимий!
Ман ҳаммадан хурсанд тингловчи)

Назира опанинг самимияти, изоҳларига беш кетиб, биттада "Омадли қўнғироқ"нинг мухлисига айландим.

ТВга келгунча йўл-йўлакай одамнинг нимадандир хурсанд бўлиши, нимадандир тўлқинланиши жуда оддий нарсалар билан боғлиқ деб ўйладим.

Кечқурун уйга борганда уйимдаги ўсмани қошга қўйиб кўриш керак, қанақа қоларкин дедим ичимда.

Ўсма урфдамас, аммо қошим сув ичади, ўзимизнинг ўсмадан. Мунча бахтлиманей!
Forwarded from Yulduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aziza Qurbonova aytgandek margarindan voz kechib, toza tabiiy saryog‘ga o‘ting endi. Bolalaringiz organizmiga siz javobgarsiz, axir.

Nonushtaga nonni ustiga
toza, tabiiy saryog‘ surib, ustiga ozgina tabiiy asal qo‘yib bir bo‘lak yeng, organizmingiz sizga rahmat aytvoradi, quvvatlanasiz

Manzil: @Yulduz_Zokirovna

Bizning guruh: @village_combo
Меҳриноз Аббосова Марказий банкда!

Дугонамнинг Марказий банк раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтганидан жуда хурсанд бўлдим.

Молия-банк тизимида давлат тилида иш юритув бўйича жуда кўп иш қилиш керак. Шу маънода ҳам асосий регуляторимизга ғояларга бой ходим, Меҳринозга эса Марказий банкдаги янги челленж муборак бўлсин.

Меҳриноз бир неча йиллар Ёшлар ишлари агентлиги муассислигидаги кўзга кўринган лойиҳаларда ишлади, ишлаганда ҳам тоза ният билан, ҳалоллик билан ишлади.

Янги жамоада ҳам юзи ёруғ, йўли ёруғ, бошлайдиган ишлари хайрли бўлсин. Табриклайман!
Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятида сафардалар.

Ҳозиргача Урганч, Ҳонқа ва Хивада манзиллар, тақдимотлар, одамлар билан очиқ мулоқотлар кўп бўляпти.

Доимгидек, Президентимизнинг иш жадвали ниҳоятда тиғиз. Ҳамма кортеждан қолиб кетмаслик учун объектдан чиққач, шошилганча машиналарга интилади.

Давлатимиз раҳбари боя нуронийлар ҳамроҳлигида Урганчдан Хивагача электрлаштирилган поездда етиб келгач, “Арда Хива” туризм марказига бориш учун нуроний фахрийларни эҳтиром билан ўз микробусларига таклиф этдилар.

Администрация ва ҳукумат аъзолари, вилоят ҳокими — барчалари бу орада машина қидириб қолишди. Транспорт соҳасининг масъули бўлсангиз ҳам транспортсиз қолиш мумкин экан:)

Югур-югурда раҳбарлар бизнинг — журналистлар микробусига чиқиб қолишди. Биз уларга битта шарт билан жой бердик: Эксклюзив интервью берасизлар!

Факт бўлиб қолиши учун ёзиб, фото билан муҳрлаб қўйяпмиз:)
“Арда Хива” туризм марказига бир келмасангиз бўлмайди.

Айни вақтда тантанали очилиш маросими бўляпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM