Forwarded from Times.uz
Ўзбек рассомлари, «Novda Group» иллюстраторлари Токио-2020 олимпиадачиларининг натижаларини кўп қаватли уйлар деворида мурал кўринишида тарихга муҳрлаш таклифини билдиришди.
2020 йилда, пойтахтнинг Сергели туманида, Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожланиш фонди ташаббуси билан ёш рассом Хасан Майчеев томонидан шифокорларга бағишланган илк мурал яратилган эди.
Пандемия даврида шифокорлар кўрсатган қаҳрамонликларга бўлган эҳтиром барчанинг кўз ўнгида яраладиган ва истеъдодли рассомлар томонидан бажариладиган янги маданий инқилобга айланди.
Эътиборга лойиқ томони шундаки, бундай ташаббуслар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров томонидан мамнуният билан қўллаб-қувватланади.
Тўққиз қаватли бинодаги уч болакайнинг Ўзбекистон байроғини мусаффо осмонга кўтаргани тасвирланган стрит-арт бунинг яққол намунасидир.
Эътиборингизга «Novda Group» томонидан Олимпиада чемпионлари мавзусига бағишлаб яратилган мурал концепцияларини тақдим этамиз.
Муаллифлар таъкидлаб ўтганидек, ушбу асар спортчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати учун ўзига хос ёдгорлик ва ҳурмат тимсоли, шунингдек Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ёрқин совға бўлади.

Forwarded from Xushnudbek.uz
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида баёнот берилди
2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.
Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.
Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.
Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
👉@xushnudbek👈

Бугун икки азиз инсон- Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ходими, узоқ йиллик қадрдон Мансур оға Машарипов вафот этишганини эшитдим...
Аллоҳ уларнинг охиратларини обод қилсин. Яқинлари, дўст-биродарлари, шогирдларига сабр берсин.
Умр бир қилча... Узилмоқ осон.

Шерзод Асадов Президентнинг ҳафталик иш режаси билан таништирди. Давлат раҳбари илк марта босма матбуотга интервью берган.
"Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.
Журналистларимиз, умуман, халқимиз учун қизиқарли яна бир анонс: 17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақида сўз боради. Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади, деди Президент матбуот котиби.
@qurbonova_a

Forwarded from Муҳрим
Телеграм сизларда ҳам ВПНсиз ишлаяптими? Менда ишламаяпти.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси
https://yuz.uz/news/yangi-ozbekiston-demokratik-ozgarishlar-keng-imkoniyatlar-va-amaliy-ishlar-mamlakatiga-aylanmoqda

Янги Ўзбекистон
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари
Шавкат Мирзиёев ташрифлар давомидаги кутилмаган маршрутлар ҳақида
Менинг мамлакатимиз бўйлаб амалга оширадиган ҳар бир ташрифимдан асосий мақсад – халқ қандай яшаётгани, нима билан нафас олаётганини билишдан иборат. Бу – ўта муҳим масала. Шунинг учун кўп ҳолларда сафар давомида йўналишни тўсатдан ўзгартиришимга тўғри келади. Бундай кутилмаган, ҳеч қандай протоколда қайд этилмаган “маршрут”лар жойлардаги раҳбарларни бўшашмасдан, доимо ишчан ҳолатда туришга ўргатади, деб ўйлайман.
Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда. Кўзбўямачилик, одамларни қийнаш, сохта ва баландпарвоз гапларга ўчлик йиллар давомида баъзи раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган эканки, улардан қутулиш қийин бўляпти. Лекин қандай бўлмасин, бу каби иллатларга бутунлай чек қўйишимиз керак. Чунки бундай ҳолатлар ростгўй, сохта гап ва ишни умуман қабул қилмайдиган халқимизнинг асл табиатига мутлақо ётдир.
Маҳаллий ҳокимият идораларининг иши Президент келиб кетиши билан тугамасдан, аксинча, ташрифдан кейин янгитдан бошланиши, ҳатто олдингидан ҳам кўпайиши лозим. Шундагина ишимизда суръат ва сифат бўлади, натижа учун ишлашга ўрганамиз. Илгари ҳокимлар ташрифдан ташрифгача бўлган вақт оралиғида бамайлихотир, таъбир жоиз бўлса, ялло қилиб юрарди, энди эса улар ўз олдига аниқ мақсад ва вазифа қўйиб, халқ билан маслаҳат асосида астойдил ишламоқда. Чунки улар билади: Президент келгуси сафар албатта ҳар бир масала бўйича аниқ натижани сўрайди.

Президент пахта яккаҳокимлиги, мажбурий меҳнат ҳақида
Тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. Ҳолбуки, собиқ мустабид тузум даврида “тепа”дан буйруқ бўлмаса, бир қадам босишга ҳам ҳаққимиз йўқ эди. Аҳвол шу даражага етиб борган эдики, уйимизнинг томигача пахта экдик, лекин косамиз оқармади. Мактаб болаларини ҳам пахтага ҳайдадик. Севимли шоиримиз Абдулла Орипов ўз даврида чуқур дард ва изтироб билан “Миллион эгатларга сочилган ўзбек”, деб ёзганидек, юз йил эгилиб пахта тердик.
Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион одам пахта теримига мажбуран сафарбар этиларди. Мана, уч йилдан буён улар бу машаққатдан қутулди. Қанчалик қийин бўлмасин, бу соҳада биз бозор иқтисодиётининг синалган ва самарали усулларини, жумладан, кластер тизимини жорий этдик. Кластерлар ёрдамида гектаридан пахта бўйича – 50 центнер, ғалла бўйича 100 центнердан ҳосил олишни кўзлаяпмиз ва бу марраларга албатта эришамиз.
Афсуски, мамлакатимизда тезлик билан ҳал этиш керак бўлган ўткир муаммолар бошқа соҳаларда ҳам йиғилиб қолган эди. Ҳаммаси жойида, деган кайфият билан уларни билиб – билмаганга, кўриб – кўрмаганга олиб, ғафлат уйқусига ботиб юравериш ҳам мумкин эди. Лекин бу ўзимизга, халқимизга, келажакка нисбатан хиёнат бўларди.
Очиқ айтмоқчиман: менинг табиатим бундай сохта ҳаётни мутлақо қабул қилолмайди. Халқимиз менга ишонч билдирди, ана шу юксак ишончни оқлаш, эл-юртимизга муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш – мен учун ҳаётимнинг маъно-мазмунидир. Мен миллионлаб инсонларнинг тақдири учун масъулиятни зиммамга олган эканман, ислоҳотлар борасида бошқача йўл тутишим, ҳаммасини аввалгидек қолдиришим асло мумкин эмас.
Такрор айтаман: олдимизда турган ишларнинг барчасини ўзимиз, ўз кучимиз билан қилишимиз керак, ҳеч ким четдан келиб биз учун биронта муаммони ҳал қилиб бермайди.

32- Халқаро биология олимпиадасида олтин медаль олган синглимизнинг исми ҳам Азиза экан.
Ота-онасига раҳмат! Муборак бўлсин, Азиза!
#Азизаларнингҳаммасияхшибиттасиданташқари))
https://t.iss.one/alisher_sadullaev/1770

Telegram
Alisher Sadullaev
Ayni vaqtda joriy yilda o'tkazilgan Xalqaro fan olimpiadalarida faxrli natijalarni qayd etgan maktab, akademik litsey oʻquvchilarini hamda ularning ustozlarini taqdirlash marosimi boʻlib oʻtmoqda.
Birgina misol, 32-Xalqaro biologiya olimpiadasida oltin medalni…

Мантиқсиз мажбуриятнома
(Энг камида қоғоз увол )
Туркиядан 15-16 август куни Ўзбекистонга қайтаётганимда самолётда барча йўловчиларга қоғоз ва кичик квитанция тарқатилди. Турк стюардессаси бу "Ўзбекистон талабига кўра тўлдирилиши шарт бўлган ҳужжат" деб тушунтирди.
Кўрсам, 3 тилда "Мажбуриятнома" деган қоғоз экан. Ҳамма бир-биридан бу нега тўлдирилишини сўрай бошлади. "Доимгидек қоғозбозчилик!" деди битта йўловчи.
Мажбуриятномада чегараловчи ва санитария-эпидемиология тартибларига амал қилиш, Ўзбекистон Республикасига кириб келган кундан бошлаб, 14 кун давомида яшаш манзилидан чиқиб кетмаслик (уй, хонадон, меҳмонхона) сўралган. Қолган талабларни қуйидаги суратдан ўқишингиз мумкин.
Агар талабларга амал қилмаса, жиноий жавобгарликка тортилиш бўйича моддалар ҳам эслатиб ўтилган.
Қайта-қайта ўқиб, мантиғим ишламади. Яна битта ўз кучига эга бўлмаган қоғоз. Шу пайтгача учиб келган бирор касал кишини мониторинг қилишганини кўрмадим. Афтидан бу тартиб ўтган йилги қатъий карантин чоғида жорий қилингану кейин ҳеч ким бу ҳужжатни эсламаган, отмен ҳам қилмаган.
Паспорт контролга етиб келганимизда битта стол устида икки ходим зўр бериб ўзбегу чет эллик тутқазган қоғозларни очиб- ўқиб ҳам ўтирмай, тезроқ қутулиш учун орқа-олдига қарамай печать уриб ётибди. Гуриллаб ҳамма ўша столга ёпишган, тўполон, навбатга туриш йўқ, ижтимоий масофа нима у- биров эслагани йўқ.
Хизмат қилиб юрган ходимлардан "бу ҳужжат нима учун?" десам тайинли жавоб беришмади. Коронавирусни олдини олиш учун тартиб шу, тўлдирасиз, дейишди.
Печать урдирилган мажбуриятномамни паспорт контролда олиб қолишди (квитанция нега керак бўлганини тушунмадим-қўлимда қолди).
Биз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак дея барча жараён, тадбирлар ўз ҳолича, бор-борича давом этаётган бир пайтда хориждан қайтаётган, ёки юртимизга меҳмон бўлиб келаётганларга 14 кун яшаш жойидан чиқмаслик талабини қўйиш мантиқсизликдан ўзга нарсамас. Шундоқ ҳам йўловчилар 72 соатга амал қиладиган ПЦР тестини топшириб учиб келишяпти. Бусиз самолётга бировни чиқармаса. Туркияда тестнинг ҳаққоний экани қатъий текшириляпти. Паспорт маълумотларим билан бирма-бир солиштириб, "check in" қилаётганда базадан обдон қаради. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди.
Агар бизникилар жуда фойдали иш қилишни исташса, ўша мажбуриятномага кишининг (айниқса туристнинг) тоби қочса, қаерга мурожаат қилиши кераклигини ёзиб қўйишсин. Ёки мамлакатда янгиланиб турган ва доим ҳам ишламаётган карантинга оид чекловчи қоидаларними ёки соғлиқ тиланган дил изҳорлариними... Умуман, ҳеч нарсани ёзиш шартмас. Шунчаки, ресурсларни увол қилиб нима қилишади...
Ишламайдиган қоғозлар ичкарида шундоқ ҳам кўп.

11 Iltijo
<unknown>
Уммонингда бўлдим, бир томчи эдим
Ёмғирингда бўлдим, тонгда оқ шабнам
Шаффоф нурларингдан олмоқчи эдим
Ҳаёт қизғонмагин ёруғларингдан...
Ёруғларингдан...
@qurbonova_a
Ёмғирингда бўлдим, тонгда оқ шабнам
Шаффоф нурларингдан олмоқчи эдим
Ҳаёт қизғонмагин ёруғларингдан...
Ёруғларингдан...
@qurbonova_a
Касб туфайли ҳақорат эшитаётганда, ичингда "йўқ бу менмас, мен асли бошқаман", деб туриш ва бунга ўзингни ишонтириш азоб.
Касбингиздан, қилаётган ишингиздан қониқасизми?

“247 та аризадан иккитасига ижобий жавоб келган...” – Tesla’да ишлаётган илк ўзбек қизи билан суҳбат
Uzbeklife мухбири Феруза Авазова навоийлик Муштарий Шарифовадан жуда ёқимли, мотивацион интервью олибди. Очиғи, яқинда "Шуҳрат" медалини олган Муштарийнинг билими, ўзини тутиши, ютуқлари, фикрларига жуда ҳавас қилдим. Қизлар, албатта кўриб чиқинг!
https://uzbek.life/uz/news/247-ta-arizadan-ikkitasiga-izobii-zavob-kelgan-teslada-islayotgan-ilk-zbek-qizi-bilan-subat

Uzbek.life - Канада ойлиги
🇩🇪#ГЕРМАНИЯ
“247 та аризадан иккитасига ижобий жавоб келган...” – Tesla’да ишлаётган илк ўзбек қизи билан суҳбат
UzbekLife мухбири Феруза Авазова дунёга машҳур Tesla компаниясида яқинда иш бошлаган Муштарий Шарифова билан суҳбат уюштирди. Муштарий суҳбат…